«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1623
  • Муаллиф: Admin

Текин пишлоқ қопқонда...ми?

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Текин пишлоқ қопқонда...ми?

  Тушиб қолдим... шунча пулга куйдим... алдандим...

 Кейинги вақтларда шунга ўхшаш "фарёд”лар негадир жуда кўпайди. Балки бундай ташвиш сизнинг ҳам  бошингизга тушгандир?.. Нега? Кимларга алданяпмиз биз? Яқинлар билан юзкўрмас бўлмасликнинг, бегоналарга  чув тушмасликнинг иложи борми? 

 Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига  бўлган ҳуқуқни қўлга киритишдир.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси, 168-модда

Маънавий жиҳатдан...

 Ота-боболаримиз қаллоблик, ўғрилик ва кишилар мулкига кўз олайтиришдан ҳазар қилганлар. Бировнинг боғи  ёнидан ўтаётиб, кўчага тўкилган олмани олиб, девор устига қўйиб кетганлар. Инсоф, диёнат шу қадар кучли  бўлган. Бугун-чи?.. Фирибгарлик айримларнинг том маънодаги "касби”га айланиб бормоқда. Хўш, буни "касб мақоми”га кўтараётганлар аслида ким?..

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3047
  • Муаллиф: Admin

Boylikni yoqtiramiz Boylarnichi?

Бўлим: Бош сахифа, Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Boylikni yoqtiramiz Boylarnichi?

 Bir tarafdan qarasangiz, kambag’al yashash hech kimga yoqmaydi. Ammo, ikkinchi tomondan, bizda azaldan badavlat kimsalarga  allaqanday shubha bilan qarash odat tusiga kirgan. Keling, ana shu qiziq holatni bir o’rganib ko’ramiz. 

 Kasbim taqozosi turli odamlar bilan muloqot qilish, hokimyatlardan yuborilgan, kasbimga to’g’ri keladigan yoshlar (kollej  bitiruvchilari) ishga joylashtirishga yordamlashish to`g`ri keladi. Qashshoqlik, ishsizlik muammolarini o’rganish  jarayonida  ko’pgina yurtdoshlarimizning badavlat, mulkdor  kimsalarga nisbatan salbiy munosabatda ekanliklariga guvoh  bo’lganman. Chunki  odamlar ularni muttaham, yolg’onchi,  ko’pchilikning haqini yegan odam deb o’ylaydi. Mayli, har kimning  gunoh-savobi o’ziga. Biz  hozir boylarga nisbatan salbiy   munosabatning sabablarini qidirib ko’ramiz.

 

 

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1388
  • Муаллиф: Admin

Мисрлик бойларга мамлакатни тарк этиш тақиқланди

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Мисрлик бойларга мамлакатни тарк этиш тақиқланди

Мисрлик магнат Онси Савирис ва унинг ўғли Нассаф Савирисга мамлакатни тарк этиш тақиқланди. Бу тақиқ мамлакат молия вазири уларга қарши солиқ тўламаганлик бўйича ишни тезлаштиришни талаб қилгандан сўнг қўйилди.
Ҳукумат вакиллари бизнесменларни Франциянинг "Lafarge” компаниянинг шўъба корхонаси "OCI - Orascom Building”ни сотишдан тушган даромаддан 2 миллиард долларни тўламасликда айблашмоқда.
Савирис ва унинг оиласи Яқин Шарқда энг йирик иш берувчилардан бўлмиш "Orascom Construction Industries” компаниясини бошқаради. Савириснинг давлати 2012 йилда 5,5 миллиард долларга тенг эди.
 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2890
  • Муаллиф: Admin

Осиёда миллиардерлар Америкадагидан кўп экан!

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Осиёда миллиардерлар Америкадагидан кўп экан!

 Ҳозирда бутун дунёда 1453 нафар миллиардер бор. Уларнинг давлати ўтган йил давомида анча кўпайиб, 5,5 триллион  долларга етди. Хитойнинг "Хужунь” журнали ўтказган тадқиқот натижалари шундай далолат бермоқда.
 Журнал маълумотларига қараганда, энг кўп супербойлар Осиёда қайд этилган (608 киши). Бу кўрсаткич бўйича ушбу ҳудуд  биринчи марта Шимолий Америкадан ўзиб кетди. У ерда 440 нафар миллиардер яшайди. Европада эса — 324 нафар.
 Осиёнинг энг бой кишиси рўйхатидан 85 ёшли гонконглик магнат Ли Ка-шин дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида еттинчи  ўринни эгаллади. Унинг "чўнтаги”да 32 миллиард доллар бор. ХХРда ҳаммаси бўлиб миллиардерлар 317 кишига етди ва бу кўрсаткич бўйича фақат АҚШ (409 нафар)дан орқада қолмоқда. Учинчи ўринда Россия бўлиб, бу давлатда супербойлар сони 88 кишини ташкил қилади.
 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1406
  • Муаллиф: Admin

Ўз ғояларингиз учун курашинг!

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Ўз ғояларингиз учун курашинг!

 Агарда ғояларингизга ишонсангиз, шу йўлда мустаҳкам туринг, олдиндан кўра билинг ва келажакка назар солинг. Агарда  сизнинг ғояларингиз муҳокамаси вақтида уларни "бажариб бўлмас”, "ҳақиқатдан узоқ”, "амалга ошириш қийин”, "ақл бовар  қилмайди” каби фикрлар билан тақиқ қўйилса, таслим бўлишга шошилманг. Бу ҳолда сиз ҳам худди Лорд Кельвин ёки  IBMнинг ижрочи директори сингари хатога йўл қўйишингиз мумкин. Агарда ҳаракатингиз ва харажатингиз нархи унча катта  маблағни ташкил этмаса, таваккал қилиб кўринг. Инсон тақдири ўз қўлида! Кўплаб ихтиролар таваккалчилик ортидан  эканлигини унутманг!


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 78747
  • Муаллиф: Admin

Асл озодлик - қўрқувни истило этганинг

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Асл озодлик - қўрқувни истило этганинг 
 Аун Сан Су Чжи – ғарб журналистлари эътирофича, XXI асрда дунёда биринчилардан бўлиб "замонамиз қаҳрамони”  номини олган матонатли аёлдир. Бу қўрқмас, жасорат соҳибаси янги Мьянманинг таниқли арбобларидан бири. АҚШ  президенти Барак Обама Мьянмага қилган ташрифида Су Чжи билан бўлган учрашувидан катта таассурот олганини  алоҳида таъкидлаганди. Хўш, дунё эътироф этаётган, катта эътибор қозонаётган бу арбоб аёл аслида ким?
 Бугунги кунда Су Чжи ўз мамлакатида ва дунёда тажовузкорлик ҳамда зўравонликка қарши олиб бораётган демократик  ислоҳотлари билан обрў қозонмоқда. Уни ҳатто халқ қаҳрамонлари Махатма Ганди ва Мартин Лютер Кинг билан бир қаторга қўшишмоқда. Ушбу эътирофнинг ўзи Су Чжининг халқаро миқёсда оламшумул ном қозонганини белгилайди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2510
  • Муаллиф: Admin

Qo'li ochiq milliader

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Qo'li ochiq milliader       

 Sayyoramizning eng badavlat kishisi nomi o‘zgardi. So‘nggi bir necha yil davomida ushbu unvonni saqlab kelgan Bill Geyts o‘z  o‘rnini meksikalik Karlos Slimga bo‘shatib berdi. Meksikada chiqadigan Sentido Comun nashri ma’lumotlariga qaraganda, so‘nggi  uch oy ichida Karlos Slimga qarashli kompaniyalar daromadi keskin sur’atda oshdi.  Xususan, America Movil aktsiyalari bahosi 27  foizga, Telefonos de Mexico qimmatli qog‘ozlari narxi 34 foizga oshdi.  Bundan tashqari, Karlos Slimga tegishli Inbursa banki  daromadlari 20 foizga o‘sdi. IDEAL kompaniyasi aktsiyalari bahosi esa 28 foizgacha ko‘tarildi. Bularning barchasi ushbu  kompaniyalar xo‘jayini bo‘lgan Karlos Slimning daromadlarini ko‘paytirdi. Shu tariqa meksikalik milliarderning boyligi 67,8 milliard dollarga yetdi va u 59,2 milliard dollarga egalik qilayotgan Bill Geytsni ortda qoldirdi.  Karlos Slim 1900-yillar boshida Meksikaga ko‘chib kelgan livanlik ishbilarmonning o‘g‘li.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3678
  • Муаллиф: Admin

КУЧМАС МУЛК БИЗНЕСМИ?

Бўлим: Бош сахифа, Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

КУЧМАС МУЛК БИЗНЕСМИ?

 Хозирги вактга келиб уй куриш бизнеси хакикий чуккига кутарилди, десак муболага булмайди. Сабаби ривожланган  давлатларда уй куриб сотиш жуда фойдали бизнес булиб колди. Тадбиркорларнинг фикрича, 2050 йилгача уй куриб  сотиш бизнеси етакчи бизнеслардан бири булиб колади... Лондон дунёнинг бой шахарларидан бири хисобланади.  Маълумотларга кура, айнан ушбу шахарда уйлар жуда киммат нархда сотилади. Масалан, хозирги вактда хиндистонлик  булган Лакшми Миттала «уй магнати» тахаллуси билан машхур. Утган йилнинг апрель ойида у 128 миллион долларга  Кенсингтон-Палас биносини сотиб олди. Лакшми уй учун тулаган пули хозирча рекорд булиб колмокда. Дубайда эса уй куриш бизнес энг даромадли фаолият хисобланади. Айнан Дубай узининг хашаматли ва кимматбахо бинолари билан дунёга донг таратган. 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1429
  • Муаллиф: Admin

Афғонистон аёллари тадбиркорлиги

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Ўз бизнесларини барпо қилаётган Афғон аёллари жамоатларининг турмушини йиллаб давом этаётган низолар оша омонликда сақлаб келмоқдалар. Гайл Цемак Лемоннинг яқинда нашрдан чиққан китоби улардан бирини хикоя қилади.

Хатто бизнес иқлими энг илиқ бўлганда хам компания ташкил қилиш хазилакам иш бўлмайди. Энди сиз Толибон тузуми остида аёл боши билан дўкон очишга жазм қилишни тасаввур этаверинг. Камила Сиддиқий шундай ишни амалга оширди. 1996 йилда толибонлар Қобулни қўлга олганда Сиддиқийнинг ота-онаси ва катта оғаси шаҳарни тарк этиб, уни кичик ука-сингилларига бош қилиб қолдиришди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 86627
  • Муаллиф: Admin

ХАРОБАДАН ЧИҚҚАН МАШҲУРЛАР (1-қисм)

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

ХАРОБАДАН ЧИҚҚАН МАШҲУРЛАР  1-қисм

 2013 йил 18 февралдан бошлаб сайтимизда янги бўлимлар ишга тушурилди. Шу жумладан сайтнинг "Бой бўлиш сирлари  ҳақида китоблар" бўлимига "Ҳаробадан чиққан машҳурлар" номли китобнинг электрон вариантини тақдим этамиз. Ўқинг. Бу  албатта сизга ёқади... (Админ)
   КИРИШ

 Машҳурлик нима? У омадми ѐки пешанага ѐзилган тақдир битиги? Машҳур бўлиш инсоннинг ўз хатти-ҳаракатига боғлиқми? Агар  шундай десак, бир ойда, ҳатто бир кунда ном қозонган кишиларга қандай баҳо бериш мумкин? Кўчада кетаѐтган оддий  йигитча ногоҳ бирор арбобнинг назарига тушиб, истиқболли лойиҳага таклиф қилиниши, кейин кўз очиб юмгунча у шон -  шуҳратга кўмилиши эҳтимолдан холи эмас-ку!

 Инсоннинг тинимсиз меҳнати, интилишларини ҳам инкор этиб бўлмайди, албатта. Бундайлар учун машҳурлик — игна билан қудуқ қазишдек гап. Яна бир тушунча борки, шон-шуҳрат қанча тез келса, шунча тез кетади. Узоқ вақт мобайнида эришилган машҳурлик эса келгуси даврларгача татийди. Нима бўлганда ҳам ҳаммаси, асосан, инсоннинг ўзига, орзу-хаѐлларига, хатти-ҳаракатларига боғлиқ. Дейлик, 2011 йилда Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича Осиѐ кубоги ўйинларда Ўзбекистондан борган мухлислар орасида, айниқса битта шинаванда кўпроқ эътиборни тортди. У бошига улкан дўппи кийиб олган эди. Натижада бу мухлис нафақат ўйингоҳдагиларнинг, балки журналистларнинг ҳам диққатини жалб этди. Чемпионат тугагач, мухбирлар
уни қидириб топиб, интервью олишди. Бу йигитнинг шахси, қизиқишлари, фикр-мулоҳазалари газеталарда берилди. Журналистлар улкан дўппининг тикилиши билан боғлиқ саволлар ҳам бериб, қизиқарли жавоб олишди. Бир сўз билан айтганда, ҳам ашаддий мухлис, ҳам омилкор бу йигит машҳур бўлди қолди. Ваҳоланки, у ҳам бошқалар каби чемпионатга бориб, шунчаки мухлислик қилиб келиши мумкин эди. Йўқ, бу йигит ўзгалардан ажралиб турди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 76197
  • Муаллиф: Admin

Пластмассадан бойиган миллиардер - Ли Кашинг

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

PLASTMASSADAN BOYIGAN MILLIARDER

 Gongkongning eng boy fuqarosi xisoblanadigan Li Kashin katta biznesga 1950 yil kirib kelgan. U asos solgan Cheung Kong firmasi  plastmassa bozorida dastlab sovundon va taroqlari bilan paydo bo’ldi. Plastmassadan yasalgan yangi maxsulot bozorda portlash  sodir etdi. Ulgurji xaridorlar Lining plastmassa sovundonlarini sotib olish uchun bir oy avval ro’yxatga yoziladigan bo’lishdi. Li  Kashinning milliarderlik sari ilk kadami edi bu.

Plastmassa atirgullar

 Li Kashinning oilasi yaxshiroq yashash maqsadida Shantou (Xitoy janubidagi Guandun viloyati) shahridan Gongkongga ko’chib  kelganida u 12 yoshda edi. Biroq Gongkongga ko’chib kelgach ham oilaning iqtisodiy axvoli yaxshilanmadi. Oila ochdan o’lib  qolmaydigan darajada bazo’r kun kechirardi. "Kambag’alni tuyaning ustida xam it qopadi” deganlaridek, 1942 yil oilaning yagona boquvchisi, ya’ni Li Kashinning otasi to’satdan vafot etdi. 

 

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 73287
  • Муаллиф: Admin

Муҳожирнинг ўғли - Эндрю Карнеги

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Муҳожирнинг ўғли - Эндрю Карнеги

 Эндрю Карнеги 1835 йил 25 ноябрда Шотландиянинг Данфермлин қишлоғида туғилган. Уларнинг уйи отаси — Уильям Карнеги  очган тикувчилик устахонаси учун ишхона ҳам эди. Оила XIX асрнинг 40-йилларигача тўкин яшади.

 ... Бироқ, тўқувчилик саноати ривож топиб, ҳунарманд отанинг ишлари яхши кетмади ва  1848 йилда Уильям Карнеги мутлақо  буюртмасиз қолди. Ташаббусни ўз қўлига олган оила бекаси пойафзалларга буюртма излай бошлади. Ўша йилнинг 17 майида  Карнегилар АҚШга кўчиб ўтиб, Слэбтаун (Пенсильвания)даги кичик уйдан қўним топишди. Эндрю 13 ёшида газмол  фабрикасига ишга жойлашди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 87882
  • Муаллиф: Admin

ДУНЁНИ ЛОЛ КОЛДИРГАН «ТЕЛБА» ВАЗИР

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

ДУНЁНИ ЛОЛ КОЛДИРГАН «ТЕЛБА» ВАЗИР

 Лондондаги инглиз парламенти биносининг каршисида бир хайкал турибди. Ушбу хайкал хеч кандай мактов сузлари билан  безатилмаган. Унда факатгина бир суз уйиб ёзилган: «Черчилль». 1874 йилда Рендольф Черчилль хоним хомиладор аёл  булишига карамай тинимсиз ишларди. Уша кун хам у ишхонада кулини куймасдан мехнат килаётган эди. Натижада Англиянинг  булажак бош вазири аёллар кийинадиган хонасида дунёга келди. 

 Кичкина Уинстон ота-онасини унчалик кувонтирмасди. Унинг отаси Лорд Рендольф булажак бош вазирни «телба ва овсар  бола» деб атарди. Она хам угил тарбиясига унчалик эътибор билан карамасди. 



Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 5065
  • Муаллиф: Admin

DAVLATMAND BO’LISH UCHUN ISTE’DOD KERAKMI?

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

DAVLATMAND BO’LISH UCHUN ISTE’DOD KERAKMI?

 To'kin yashash, davlatmand bo'lish uchun nima qilish kerak? Kam-ko'stsiz, boy-badavlat yashashning sirlari nimalardan iborat?   Hozir bu kabi savollar ustida bosh qotirmagan, ular ustida o'ylamagan odam kamdan-kam. Inson o'zini tanibdiki, yaxshi hayot  kechirish, obro'-e'tibor orttirish ustida fikrlaydi, orzu-havaslariga erishish yo'lida harakat qiladi. Kimdir nimadir qilmoqchi ekan o'zi  uchun qiladi. Qiladigan ishning ma'nosi; samarasi insonning botiniy kuchlari - ongi va va qalbning javhariga bog'liq. 

 Bugungi kunda shaxsning o'z ustida ishlashi va badavlat bo'lish sirlari haqida ko'plab foydali kitoblar chiqmoqda. Ularni qiziqqan  kitobxonalar qidirib topib o'qishmoqda. O'n besh-yigirma yillar burun Amerika ishbilarmoni Deyl Karnegining kitoblari qo'lma-qo'l  o'qildi.
 Xo'sh, bu kitoblar nimasi bilan e'tibor qozonmoqda? Nega bu asarlar dunyoning ko'plab tillariga tarjima qilinib tezda tarqalib ketyapti?

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3018
  • Муаллиф: Admin

Самарали мотивация

Бўлим: Бош сахифа, Ёш тадбиркорлар, Бизнес режа кандай тузилади?, Тадбиркорлик фаолияти

Самарали мотивация

 Мотивация ҳақида гапирганимизда биз одамда бирор йўналишда ҳаракат қилиш учун ички эмоционал, ҳиссий ҳолатнинг  мавжудлигини кўзда тутамиз. Мотив ўзбекчага таржима қилинганда ҳаракатга интилиш деган маънони билдиради.   Эмоционал ҳолат, одатда, ҳаракат предметига тааллуқлли бўлмаган бир қанча сабабларга кўра юзага келади. Масалан, ёш  йигит олий ўқув юртининг ўзи қизиқмайдиган йўналишига фақат у яхши кўрадиган қиз шу ерда ўқиётганлиги учунгина  кириши мумкин.