«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1251
  • Муаллиф: Admin

КИЧИК КОРХОНАНИНГ КАТТА ИШЛАРИ

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Мамлакатимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаолиятларини тўғри йўлга қўйишларида кўмаклашиш энг устувор вазифалардан ҳисобланади. Уларга давлат томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор самараси ўлароқ, кўплаб юртдошларимиз тадбиркорликни ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги иш ўринлари яратиш борасида ибрат кўрсатишаётир.

Буни Навоий вилояти Қизилтепа тумани "Қизилтепа Турон” масъулияти чекланган жамиятига қарашли шаҳримиздаги "Турон нон” цехи мисолида ҳам кўриб, ишонч ҳосил қилиш мумкин. 

– "Обод турмуш йили” муносабати билан вилоятимиз маркази аҳолисини сифатли нон ва нон маҳсулотлари билан таъминлашдек хайрли ишга бел боғладик, – дейди цех раҳбари Аваз Рўзиев. – Бу ерда Миллий банкнинг Қизилтепа туман бўлими имтиёзли кредити асосида Швециядан келтирилган замонавий "Revent” технологияси ўрнатилган. Бу эса бир кеча-кундузда 15 турдаги 3 мингта нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятини яратди. Маҳсулотларимиз асосан шаҳар аҳолисига етказиб берилмоқда. Жамиятимизда 10 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари астойдил меҳнат қилиб келаяпти. 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1354
  • Муаллиф: Admin

КОМИЛ ОЧИЛОВНИНГ ЛИМОНАРИЙСИ

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Тадбиркорлик, оддийчасига айтганда имкон қадар кам харажат билан кўп даромад олишдир. Шу жиҳатдан олиб қараганда Навоий вилоят Кармана туман Жалойир қишлоғининг Шибзон маҳалласида яшовчи Комил Очиловнинг бозорда харидоргир лимондан маҳаллий шароитда мўл хосил етиштириш борасида яратган янгилигини ҳақиқий тадбиркорлик, дейиш мумкин.

Янгилик билан яқиндан танишиш мақсадида унинг хонадонига келганимизда оила бекаси Ҳидоят опа кутиб олди ва мўъжаз оилавий иссиқхонани кўрсатди. Ер сатҳидан 1,5 метр чуқурликда жойлашган, усти полиэтилен билан ёпилган 2 сотихча саҳндаги баравж ривожланган лимон ҳосили кўзни қувнатарди.

- Кўчатларни ўтқазганимизга 10 йил бўлди, - деди Ҳидоят опа. – Ўта совуқ келган қиш чилласидагина қисқа муддат ўтин печдан фойдаланамиз. Бир туп кўчат ўрта ҳисобда 200-250 дона лимон бераяпти. Мавсумда камида 800- 900 килограмм маҳсулот йиғиштириб,бир килосини кўтарасига 5-6 минг сўмдан сотяпмиз. Ўзлари келиб олиб кетишади.

- Харажатлар тўғрисида ҳам гапирсангиз.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2102
  • Муаллиф: Admin

Ёш тадбиркорлар фаолияти хақида

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Халқимизда "билим кўкка етказар, ҳунар кўпга” деган ажойиб нақл бор. Навоий вилоятидаги "Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлик фаолиятининг турли йўналишлари билан шуғулланиб, оилавий даромад манбаини ошириб келаётганлар сони ортиб бормоқда. Улар қаторидан ёшлар ҳам ўрин эгаллаётгани эса, албатта, қувонарли ҳол. Ушбу маҳаллада "STANDART-NAVOIY” чарм-пойафзал ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади. 15 миллион сўм атрофидаги бошланғич сармояга эга бўлган бу оилавий корхонада тайёрланаётган эркаклар туфлилари аллақачон бозор пештахталаридан ўрин олди. Корхона жорий йилда Президент соврини учун ўтказиб келинаётган анъанавий "Ташаббус” кўрик-танловининг шаҳар босқичида иштирок этиб, шаҳар ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғаларига сазовор бўлди. Ёш тадбиркор Нурсултон Шаҳназаров бошчилик қилаётган ушбу корхонада айни кунда беш киши оёқ кийимлари тикиш сирларини ўрганиш баробарида доимий иш ўрнига эга бўлди.

Қўлдан қўлга ўтиб кўпчиликни ҳайратга солаётган бу пойафзални томоша қилар эканман, унинг чиндан ҳам бошқа заводлардаги маҳсулотлардан қолишмайдиган даражада сифатли тикилганини кўриб қизиқишим ортди.


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4084
  • Муаллиф: Admin

Миллионер бўлиш осонми?

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Пули кўп одамлар ҳамма замон ва даврларда омманинг диққат марказида бўлиб келишган. Улар ҳақида ўқиганда, эшитганда ҳавас ёки ҳасад қиладиганлар ҳам талайгина. «Миллионер» бўлишни камдан-кам кишилар орзу қилмайди. Аммо бундай номга эга бўлиш осон эмас. Келинг, яхшиси дунё бойларининг пул ҳақидаги фикрлари, қандай қилиб миллионер, миллиардер бўлганлари билан қизиқиб кўрамиз. Эҳтимол, улар айтган сўзлар орзуимизга эришишимизга кўмак берар?

Аристотель ОНАССИС:

— Дунёдаги энг асосий нарса бу — пул. Унинг эгалари эса ҳозирги замонамизнинг қиролларидир.

Бизнесдаги энг қийин иш дастлаб 5000 долларни ишлаб топишдир. Кейинчалик эса уларни миллионларга айлантириш. Бунинг учун кеча-ю кундуз пул топиш йўлларини ўйлаб топиш лозим. Агар пулларингиз бўлмаса, қарз олинг. Ҳеч қачон кам миқдорда қарз ола кўрманг. Бирданига катта қарз олиб, уларни «айлантиринг» ва тезда қутулинг. Кам ухлашга ҳаракат қилинг.

Ставрас НИАРХОС:

Ҳеч ким миллионерларчалик пул қадрини яхши англамаса керак. Шу боис улар пулни жойида ишлата биладилар. Хасислик миллионерлар ҳаётининг бир бўлагидир. Масалан, машҳур бойлардан Поль Гетти уйига меҳмонлар келганда, унинг шахсий телефонидан фойдаланмасликлари учун пулли автомат-телефон ўрнатган. Аристотель Онасис эса фақат ўзининг авиайўналишларида учган. Мен эса меҳмонхонага харажат қилмаслик учун шахсий яхтамда тунайман.


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1644
  • Муаллиф: Admin

Яхши ният қилмаган одам, яхши натижа олмайди!

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Қайси ҳолларда тимсолий фикрлаш самара бермайди? Агар истагингиз чин, самимий бўлмаса! Яъни, сиз шу нарсани истаётгандай кўринасиз, аслида эса буни кимдир миянгизга қуйгандай бўлади. Масалан, ҳар бир эркак машинали бўлишни орзу қилади. Машинаси бўлмаган эркак эркакми? Шу мулоҳаза билан у "Нексия" ёки "Ласетти"ни орзу қилади. Пули эса лоақал "Запорожец"га ҳам етмайди.

Баъзи кишилар ишонч-у орзуга таяниб, иморат солиб бўлмайди, иш топишнинг, машина олишнинг иложи йўқ, дейишлари мумкин. Улар ҳақ албатта, чунки хаёлимизда орзуларимизни қанчалик жонлантирмайлик, бахтсизликлар илдизига болта урмасак, ҳеч ким осмондан пул ёғдирмайди, гижинглаган автомобилни уйингизга келтириб қўймайди. Зеро, тимсолий фикрлаш орзусини рўёбга чиқариш учун маҳкам бел боғлаганларга яқиндан ёрдам беради.

Саломатликни олинг! Оёғи шол киши юриб кетишни орзу қилади. Ана у юраяпти, илгаригидек соғлом, теннис ўйнашни бошлаб юборган... Аммо унинг орзуси амалга ошмайди! Нега? Ахир унга шундоқ ҳам яхшику! Туну кун ялпайиб ётади. Биров овқатини келтирган, ўрин-кўрпасини алмаштирган, хуллас, қариндошлари унга ғубор ҳам қўндиришмайди. Бундай олиб қараганда, у тузалишга муҳтож эмас...


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2766
  • Муаллиф: Admin

Дунё бойлари орасида нечанчи ўриндасиз?

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

"Forbes” ва шу каби журналлар тарафидан ҳар йили чоп этиладиган "энг бадавлатлар” рўйхати энди эскирди. Дунёнинг энг бадавлат одамларига ўрин берган бу рўйхат айни вақтда давлатларга, ёш оралиқларига ёки секторларга кўра турлича бўлади. Биз хабар бермоқчи бўлган сайт эса илк 100 ёки 500 киши билан чегараланиб қолмасдан, бутун дунё аҳолиси сиғадиган рўйхатни тақдим этади. "Global Rich List” номли сайтда йиллик даромадингизни киритиб, дунёнинг бойлари рўйхатида нечанчи ўринда эканлигингизни ва нечанчи юзталикка киришингизни кўришингиз мумкин. Дунёдаги барча пул бирликлари берилган дастурга йиллик даромадингизни киритиш етарли. "Global Rich List”ни ўйлаб топган "Poke London” гуруҳи ушбу дастурни "Forbes” ва "Times” каби рўйхат тузувчи журналларига рақиб сифатида чиқарганликларини айтмоқда. Асосан ғарб ўлкаларида яшовчи инсонларнинг бундай рўйхатлар сабабли қанчалик кам пул топаётганлиги ҳақида ўйлашининг олдини олишга мўлжалланган дастур билан (ғарб ўлкалари учун) ўртача даромадга эга бўлган киши бемалол биринчи юзталикка кириши мумкин. Мисол тариқасида бу юзталикка кириш учун йиллик 24000 доллар даромад соҳиби бўлиш етарли. "Poke London” гуруҳи шу маълумотга диққат қаратиб, АҚШда камбағаллик чегарасида яшовчи 5 кишилик бир оиланинг биринчи юзталикка кира олишини таъкидлади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 866
  • Муаллиф: Admin

Ёш даҳога ўттиз миллион тўланди

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

АҚШнинг «Yahoo» интернет-компанияси лондонлик 17 ёшли Ник Д'Алоисиога «iPhone»ларга мўлжалланган «Summly» дастурий иловаси учун 30 миллион доллар пул тўлади, дея хабар тарқатади Polit.ru электрон нашри.

Мактаб ўқувчиси томонидан ишлаб чиқилган мазкур дастур маълумотларни 400 та белгигача сиқиш ҳамда уларни ихчам ҳолда дисплейда кўрсатиш имконини беради. Сал илгарироқ у фойдаланувчиларнинг кайфиятини таҳлил қиладиган «Facemood» ва интернет тармоғида мусиқаларниқидиришни осонлаштирувчи «SongStumblr» дастурларини ҳам яратганди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1797
  • Муаллиф: Admin

6 ёшли миллионер қизалоқ бизнесдан катта даромад олмоқда

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Америкалик жажжи қизалоқ – «Toddlers & Tiaras» шоусининг собиқ иштирокчиси Изабелла Барретт олти ёшида миллионерга айланди.

У қатор гўзаллик танловларида ғолиб чиқиб, ўз бизнесини ҳам йўлга қўйишга муваффақ бўлди.

Хабарларга қараганда, Изабелла илк марта онасининг қистови билан энг кичиклар учун гўзаллик танловида иштирок этган ва  ғолиб бўлган. Бу митти қўғирчоқнинг ғалабага эришиши учун қимматбаҳо кўйлаклар, макияж ва турмакларга 50 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланган. Жажжи юлдузнинг онаси ўз уринишлари зое кетмай, қизи ғолиб бўлганидан жуда бахтиёр.

Шундай кичик ёшда катта омадга эришган қизалоқ ўз шахсий пардоз воситалари ва заргарлик буюмлари линиясини ҳам ишга туширди. Омма унинг ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда, Изабелла Барреттдан лаб учун бўёқлар, билагузуклар каби пардоз воситалари ва тақинчоқларни жон деб харид қилмоқда. бу эса жажжи юлдузга кўплаб даромад келтирмоқда.


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1070
  • Муаллиф: Admin

Ўзбекистонлик бизнесменлар "Canton fair" ярамаркасига жўнаб кетди

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

2013 йил 12 апрел куни 100 дан зиёд кишилик Ўзбекистон делегацияси ҳар йили Хитойда ўтказиладиган экспорт ва импорт товарлари ярмаркаси - "Canton Fair 2013"да иштирок этиш учун жўнаб кетди.

Халқаро ярмаркада ўзбекистонлик делегатлар ихтиёрига 2 млн. квадрат метрдан зиёдроқ кўргазма майдони топширилади. Бу йил бизга ажратилган майдонда жами 24 840та экспонат намойиш этилиши кўзда тутилганю. Бир йилда икки марта ярмарка ташкил этиладиган «Пачжоу» кўргазма мажмуасида 13 та павильон бор, уларнинг баъзилари 4 қаватли бинолардан ташкил топган.

Мазкур йирик кўргазмада ўзбекистонлик тадбиркорларнинг иштирок этиши уларга таклиф этилаётган тотварлар билан бевосита танишиш, мутахассислардан зарур маслахатлар олиш имкониятини яратади. Бундан ташқари, ярмаркада йирик заводларга у ёки бу техника ва ускуналар учун буюртма бериш мумкин.


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1476
  • Муаллиф: Admin

ИНТИЛИШ БОР ЖОЙДА ЮКСАЛИШ БЎЛАДИ

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Кейинги йилларда иқтисодиёт соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар боис янги-янги корхоналар бунёд этилиб, уларда турли-туман сифатли ва жаҳон стандартларига мос маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига, пировардида бу халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада оширишга олиб келмоқда. Давлатимиз томонидан тадбиркорлар ва маҳаллий ишбилармонлар учун яратилган қулай имконияту юксак эътибор уларни янада руҳлантириб, шундай эзгу ишларга, яратувчанликка ундаётгани барчамизни қувонтиради.

Биргина Навоий шаҳри миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, 2012 йилда халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 276,1 миллиард сўмга ёки ўтган йилга нисбатан 110,9 фоизга бажарилди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кичик бизнес субъектлари томонидан 96,2 миллиард сўмга ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,9 фоизга бажарилди. Шубҳасиз, бу кўрсаткичларга эришишда ҳали иш бошлаганига кўп вақт бўлмаган "Navoiy Fayz Mebel” масъулияти чекланган жамиятининг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини эътироф этиш лозим. Мамлакатимизда мебелсозлик соҳасини ривожлантиришга ўз улушини қўшиб келаётган мазкур ишлаб чиқариш субъекти бугун вилоятимиздаги кўзга кўринган корхоналар сафидан жой олди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 932
  • Муаллиф: Admin

«Ўзкимёсаноат» компанияси янги тендер эълон қилади

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

«Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси Навоий вилоятида  кимёвий мажмуа барпо этиш бўйича тендер эълон қилиш ниятида. Мажмуанинг қиймати 980 миллион АҚШ долларига тенг, деб хабар беради UzDaily.uz.

«Новый Век» газетасининг ёзишича, лойиҳанинг тахминий техникавий иқтисодий асоси тайёрланган. Иккинчи чоракда бош қурувчи учун тендер эълон қилиниши кутилмоқда.  Лойиҳа қуввати 900 минг тоннага тенг аммиак ва жисмоний вазнда 1 миллион тонна қувватли карбамид ишлаб чиқаришни кўзда тутади. Ушбу лойиҳа хорижий кредитлар ва компаниянинг ўз маблағлари эвазига молиялаштирилади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2177
  • Муаллиф: Admin

Ko`chirmakash milliarderlar...

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Yoshlikdan, maktabda o’qituvchilardan va ko’cha-ko’yda kattalardan ko’chimrakashlikning yomonligi va uning hech ham yaxshilikka yetaklamasligini ko’p marta eshitganingiz aniq. Lekin, Germaniyalik aka-uka Samverlar ko’chirmakashlikning ham foydali tomonlari borligi, uning ketidan anchagina yutuq va mablag’ga ham erishish mumkinligini bir necha marotaba ham ta’kidlab va ham isbotlab berishgan. Samverlar tomonidan qurilgan bizneslarni eBay, Groupon, News Corporation kabi yirik firmalar qiziqish bilan sotib olishgan. Aka-ukalar ko’rilgan foydalarni Facebook, LinkedIn va Zynga kabi loyihalarga sarmoya sifatida kiritganlar. Grouponning birlamchi qimmatli qog’ozlari savdoga chiqarilganida, Samverarning Groupondagi sarmoyasi miqdori $1 milliard atrofida edi. Mark, Aleksander va Oliver: bu uch odatda uyatchan, ommaviy axborot vositalari nazaridan yiroqda turishni istaydigan va kamtar aka-ukalaer Germaniyaning Kolon (Cologne) shahrida tug’ilib, voyaga yetishgan. Ota-onalarining huquqshunosligi ularga judayam qo’l kelgan. Oliver: "Biz ota-onamizning kasbi-hunari tufayli, yoshligimizdan mehnat va uning kuchi, biznes tashkilotchiligi, mijozlarga xizmat ko’rsatish kabi ko’plab foydali bilimlarni o’rganganmiz…. Uyimiz, xuddi mini biznes maktabi kabi edi.”-deydi. 
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1019
  • Муаллиф: Admin

"Bazar Art" ғолиблари тақдирланди

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

"Bazar Art" ғолиблари тақдирланди

  Тошкентдаги Миллий санъат марказида «Bazar-Art 2013» ўн иккинчи кўргазма-ярмаркаси  

 олибларини  мукофотлаш маросими бўлиб ўтди.

 Маросимда "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова   «Bazar-Art» лауреатларига дипломлар топширди. Шунингдек, бухоролик кулол Абдувоҳид Каримовга GULIдан ривожланиш гранти, ёғоч ўймакорлиги устаси, академик Ортиқ Файзуллаевга "Ўзбекистоннинг ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” ва Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фондидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиш учун грант ҳамда анъанавий санъат усталарига 8 та имтиёзли кредитлар топширилди.  Шунингдек, "Ўзбекистоннинг ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” вакиллари томонидан Наврўз байрами арафасида ободонлаштириш ишларини амалга оширишга кўмаклашган ва 500 туп мевали кўчат ажратган энг фаол

 тадбиркорларга ташаккурнома дипломлари топширилди.



Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1531
  • Муаллиф: Admin

Аёлларнинг севимли ZARA бренди эгаси дунёдаги учинчи миллардери бўлди

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Аёлларнинг севимли ZARA бренди эгаси дунёдаги учинчи миллардери бўлди

 Амансио Ортега Forbes журналининг миллиардерлар рўйҳатига кирди.
 Испаниялик тадбиркор Амансио Ортега бир қатор мода брендларининг эгаси ҳисобланади, уларнинг  орасида, Zara, Massimo Dutti, Bershka, Oysho, Pull and Bear, Stradivarius ва Uterque маркалари мавжуд.
 Бизнесменнинг бойлиги ҳозир 57 млрд долларга баҳоланди. Forbes журналининг энг бой одамлар  рўйҳатида Амансио Ортега учинчи поғонани забт этиб, расмий равишда мода саноатида энг бой одамга  айланди.
 Шунингдек, мазкур рўйҳатга LVMH Louis Vuitton Moet Hennessy компаниясининг асосчиси Бернар Арно 29  млрд доллар билан, Diesel бренди асосчиси Ренцо Россо (Renzo Rosso) 1,9 млрд доллар билан,  дизайнер Тори Берч (Tory Burch) 1 млрд доллар билан, шунингдек, Доменико Дольче (Domenico Dolce)  ва Стефано Габбано (Stefano Gabbana)лар 2 млрд доллар билан киришган
 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1276
  • Муаллиф: Admin

Айёр миллиардер

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Конунлар, Тадбиркорлик фаолияти

                                                                                 Айёр миллиардер 

 Франциянинг энг бой бизнесмени Арно бутун бойлигини Бельгия ҳисобларига ўтказишга муваффақ бўлди.

 Президент Олланднинг "бойлар солиғи” татбиғидан қочган Франциянинг энг бой бизнесмени Бернар Арно Бельгиядан  гражданлик (ватандошлик) ололмади, лекин барча бойлигини бу ўлкага ўтказиб олишга муваффақ бўлди. Бренд моллар  ишлаб чиқарувчиси Кристиан Диор ва Луи Виттон маркаларининг соҳиби француз бизнесмени Бернар Арнонинг мол-  мулкининг катта қисмини Бельгияга ўтказганлиги иддао этилди. Француз "Liberation” газетаси тарқатган хабарга кўра,  Франциянинг энг бой бизнесмени унвонига соҳиб Бернард ширкатларининг келажагини кафолатлаш учун ўзига ва 5  нафар фарзандига тегишли бойликларини қўшни Бельгияга ўтказди.

 Солиқ ҳақида янги қонун чиққандан кейин Бельгия ватандоши бўлиш учун ариза берганди.

 Лекин Бельгия ҳукумати Бернар Арнонинг аризасига ҳозиргача ҳеч қандай ижобий жавоб бермади. Арно Америка иқтисодиёт журнали "Forbes”нинг рўйхатига кўра, дунёнинг энг бой тўртинчи одами унвонига эга.