«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1539
  • Муаллиф: Admin

Бизнес фалсафаси-Ингвард Кампрад

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

 

Швециялик машҳур тадбир­кор Ингвар Кампраднинг биз­нес ва тадбиркорлик борасидаги фикрлари сиз азизларни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Оила бу фирма, фирма эса оила.

***

Афсуски, мен жуда кўп мар­та ютқазганман. Ачинарлиси, дастлабки омадсизликлардан унчалик хулоса чиқармаганман. Ак­синча, яна ўша хатоларни такрорлаганман.

***

Менимча, омадсизликларга учра­масдан мақсадга эришиш қийин.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2521
  • Муаллиф: Admin

Лимон — қамашининг яна бир бойлиги

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Қамаши туманидаги қора қўтон қишлоғида лимон етиштиришнинг ўзига хос мактаби яратилди, десак муболаға бўлмайди.

Шоймардон Мўминов шу қишлоқда 22 йил аввал иссиқхона қуриб, лимон етиштиришни йўлга қўйган, шундан кейин аксарият ҳамқишлоқлари унга эргашиб, лимончиликка қўл урган эди. Бугун қишлоқдаги 1440 та хонадоннинг аксариятида иссиқхона бор.

— Биз ўзига хос тарзда лимон етиштирамиз, — дейди тажрибали лимончилардан бири Зайниддин Бойбулов. — Аввал чуқур ковланиб, атрофи пахса девор билан ўралади. Икки қават плёнка бостирилиб, орасига қалин қамиш пояси ётқизилади. қарабсизки, тайёр иссиқхона. Электрга ҳам, табиий газга ҳам эҳтиёж йўқ. Лимон кўчатларига йилда икки марта шакл берилиб, эркак новдалар кесилади. Айни пайтда 50 туп лимон дарахтининг ҳар биридан 50 килограммдан ҳосил олаяпман. «Дамас»ни ҳам, «Матиз»имни ҳам лимон туфайли харид қилганман. Уй қуряпмиз, тўй қиляпмиз...

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 75956
  • Муаллиф: Admin

Ўзбек ресторанлари ҳақида

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Агар ресторандан чиқа туриб ҳеч нарса ҳис қилмасангиз, демак яхши овқатланмабсиз. Бу халқ урф одати эмас. Ҳар бир ўзини ҳурмат қилган ресторатор келган меҳмонни ҳурмат эътибор билан кузатиб қўяди.

Ресторан – таом ва ичимликлар сотиш жойи. Рестораторлар, сценаристлар ёки режиссерлрадек, вақтни чоқ ўтказишни сотишади. Лекин бизнес тўғрисида гап кетганда улар режиссёрликдан кейин актерликни ҳам ўзалри ўйнашни бошлашади. Сценарийларни ким ёзади унда деган савол туғилади?

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 74536
  • Муаллиф: Admin

Сиз кема капитанимисиз ёки йўловчи???

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Бизнесда муҳим хусусиятлардан бири – бошқарувчилик қобилияти. Агар бойликни бир денгиз деб билсангиз, унда муваффаққиятли саёҳат қилмоқ учун сиз албатта кема капитани бўлишингиз керак. Аммо, бу қўлингиздан келадими? Зарур ўринда тадбиркорлик, қатъият ва уддабуронлик кўрсата оласизми? Орқангиздан одамларни эргаштиришни эплайсизми? Қуйида таклиф этаётганимиз 15 саволга жавоб беринг ва балларни ҳисоблаб, таърифни ўқиб кўринг.

1. Ҳаётимда рўй берадиган ҳар бир ҳодисага ўзим жавобгарман.
Ҳа – 10 балл
Йўқ – 0 балл
Билмайман – 5 балл
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 79859
  • Муаллиф: Admin

18 ЁШДА БОШЛАНГАН БИЗНЕС ("Дунё миллиардерлари" туркумидан)

Бўлим: Машхурлар хаёти, Ёш тадбиркорлар

18 ЁШДА БОШЛАНГАН БИЗНЕС

Хитойлик Ли Сян университетга ўқишга кириш ўрнига ўзининг ҳаваскорлик сайтини ривожлантиришга муккасидан шўнғиган эди. Бунинг натижаси ўлароқ, орадан 10 йил ўтиб, Ли Сяннинг қўл остида 900 нафар ходим ишламоқда, унинг портали эса IT – техналогияси бўйича мамлакатдаги энг йирик интернет ресурслар учлигига киради. Дарвоқе, бу ёш миллионернинг бойлиги 200 млн. Юанга бахоланган.

Майкл Делл Dell Computer Corporation марказига 19 ёшида асос солган эди, ўшанда у Техасс университетида таҳсил оларди. Билл Гейтс ҳам олий ўқув юртида эканлигида Microsoft га асос солган. Хитойлик Ли Сян айнан улардан илхомланиб, бўш вақтини ўзининг севимли машғулотига айланиб миллионерга айланди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 82273
  • Муаллиф: Admin

Планшетлар – янги мода

Бўлим: Бош сахифа, Ёш тадбиркорлар

Клавиатурасиз компьютерлар – планшетлар бизнинг ҳаётимизга жуда тез ва ёрқин равишда кириб келмоқда. Бунга Apple компанияси асос солди ва биринчи ойдаёқ бир неча миллион iPad сотишга муваффақ бўлди.

Даромад келишини билиб, Appleга бошқа темир ишлаб чиқарувчилар эргашди.

Кореянинг Samsung компаняиси биринчи ойлардаёқ «GalaxyTab» планшет компьютерларидан миллион донасини сотишга тўғри келди. Нега бунинг 90-йиллар, девайслар ўйлаб топилганида қилинмаганига кўплар ҳайрон қолади.

Ўзбекистонда янги қурилмаларга эҳтиётлик билан қарашади. Дунёвий машҳурликнинг боиси нима?

Планшетлар ноутбуклар ва нетбуклардан яхшироқ. Функциялари ҳам осонроқ лекин шунга кўра. Ноутбукда қилиш мумкин бўлган ишларни нетбукда қилиб бўлмайди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 81183
  • Муаллиф: Admin

Маклерлик бизнеси ҳақида

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Маклерлик фаолияти билан шуғулланмасдан бу соҳага оид бирон башорат қилиш қийин. Кўпчиликнинг фикрича, 2007-2008 йилларда бирдан нарх навонинг ўсиши ва дунё иқтисодий инқирози туфайли кўчмас мулк бозорининг аҳволи яхшилаша бошлади. Уларнинг фикрича, апрелнинг бошигача, ҳамма жой тартибга солиниб, августдан бошлаб нархларнинг ўсиши кузатилиши кутилмоқда.

Кимлар маклер бўла олади?

Одатда, бу касб билан турли соҳа вакиллари шуғулланади. Маълумот бунда принципиал аҳамиятга эга эмас. Бухгалтерлар ҳам, технологолар ҳам, таржимонлар ҳам, ва бошқа кўпгина касб вакиллари, баъзида эса умуман маълумотга эга бўлмаганлар маклер бўлишлари мумкин.

Шундай қилиб бизнинг респондентларимиз турли олийгоҳлар ва коллежларни битириб, тақдир тақозоси билан дипломларида кўрсатилган лавозимларда эмас, балки уларга даромад келтирувчи ва қизиқарли иш билан шуғулланишади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 83183
  • Муаллиф: Admin

Ёш тадбиркорлар мактабига ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш Дастури ўн еттинчи Республика ёш тадбиркорлар Мактабига ҳужжатлар қабул қилиш бошланганлиги хақида эълон қилади.

Лойиҳа иштирокчилари фаол ва интилувчан, тадбиркорлик фаолиятида омадга эришишни истайдиган ёшлар бўлишлари мумкин.

Ёш тадбиркорлар мактабининг навбатдаги босқичи ўз ишини жорий йилнинг ноябр ойида бошлайди.

Лойиҳанинг мақсади ёш тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда ёшларнинг бизнес ғояларини қўллаб қувватлашдан иборат.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 82860
  • Муаллиф: Admin

Миллионерлик орзуси (психологик тест)

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

1) Кайси йул билан пул топиш йулини афзалрок деб биласиз? 

А) Куп ишлаш, яхши маълумотга эга булиш, таваккал килиш ва топган пулингизни ишга сарфлаш; (6) 

В) Кариндошларнинг меросига умидвор булиш, лоторея ютиб олиш; (0) 
С) Директорлик мансабига боскичма-боскич кутарилиш ёки сиёсат билан шугулланиш. (3) 

2) Уолт Диснейнинг кайси персонажи сизни купрок кизиктиради? 

А)Дональд Дак;(3) 

В)Густав Ганс;(0) 
С)Догобер Дак(6)

3)Кандай микдордаги даромад дунёдаги бой одамларни шартнома излашга мажбур этади? 

А) Ярим млн.дан 1 млн.гача (0) 

В) Ун миллионгача булган даромад;(3) 
С) Ун млн. ва ундан юкори(6)  

4) Кайси фикр сизга маъкул? 

А)Пул канча куп булса рохат хам шунча булади;(6) 

В)Пул бу-хокимлик;(3) 
С) Пул хасадгуйлик сабабчисидир.(0) 
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 72347
  • Муаллиф: Admin

Ўзбекистон Республикасида компанияларни рўйхатдан ўтказиш

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Ўзбекистон Республикасида компанияларни рўйхатдан ўтказиш процедураси таснифи: мавжуд ташкилий-ҳуқуқий формалар, зарурий ҳужжатлар рўйхати, рўйхатдан ўтишга оид барча босқичларининг батафсил таснифи.

«Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишнинг белгиланган тартибини бузиш ...Савдо ёки воситачилик фаолиятини рўйхатдан ўтказишдан бўйин товлаган ҳолда амалга ошириш – жарима солинишга сабаб бўлади». (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 176-моддаси)

«Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин анча миқдорда содир этилган бўлса, – жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади». (Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 188-моддаси)

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир. («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 4 –моддаси)

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 80077
  • Муаллиф: Admin

Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг 03.09.2007 йилдаги 1712-сон билан рўйхатга олинган «Назорат килувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ амалга оширилади. Мазкур Низомнинг 1 бандида шундай дейилади:

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади), Кенгашнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (кейинги ўринларда вилоят комиссиялари деб юритилади) ҳамда туман ва шаҳар ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда туман комиссиялари деб юритилади), назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда назорат қилувчи органлар деб юритилади) якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштиришда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қиладилар.

Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш турлари

Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг қонунчиликда белгиланган ваколатлари доирасида бир кун давомида режадан ташқари, муқобил ёки назорат тартибида текширишлар шаклида амалга оширилиши мумкин.

Истисно тариқасида давлат солиқ хизмати органлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорларнинг молиявий ва товар ҳужжатларини текшириш зарурати бўлган ҳолларда Кенгаш қарори билан якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини бундан кўпроқ, лекин 5 иш кунидан ошмаган муддатда текшириш ўтказиш кўзда тутилиши мумкин.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 79752
  • Муаллиф: Admin

Солиқ қўмитаси янги электрон хизматни ишга туширди

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Давлат солиқ қўмитаси томонидан юридик шахсларга кичик бизнес тоифасига мансублиги ва ишловчилар сони тўғрисида электрон маълумотнома бериш бўйича янги интерактив хизмати ташкил этилди.
Давлат солиқ қўмитаси томонидан «Юридик шахснинг кичик бизнес тоифасига мансублиги ва ишловчилар сони тўғрисидаги маълумотнома бериш» янги интерактив хизмати ишлаб чиқилган. 
Мазкур хизмат ёрдамида кичик бизнес тоифасига мансублиги ва ишловчилар сони тўғрисидаги электрон маълумотнома www.soliq.uz сайтидаги юридик шахснинг «Шахсий кабинети»да автоматик тарзда шакллантирилади. 
Маълумотномани солиқ органларидан тасдиқлатмасдан талаб этилган жойга тақдим этиш учун чоп этиш мумкин. 
Ушбу интерактив хизматдан фойдаланиш учун солиқ тўловчи юридик шахслар электрон рақамли имзо орқали шахсий кабинетга кириб, «Кичик бизнес» менюсини танлаши зарур.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 73811
  • Муаллиф: Admin

КЕЛАЖАККА ЯНГИ ТАШАББУСЛАР БИЛАН

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Йирик корхоналар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига алоҳида эътибор қаратиш мамлакатимиз иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири. Ана шу эътибор сабаб бугун юртимиз иқтисодий салоҳияти ривожланган мамлакатлар иқтисодиёти билан таққослагудек, қолаверса, уларга ибрат бўлгудек даражага етмоқда.
Шаҳару қишлоқларимизнинг замонавий қиёфа ва кўзни қувнатувчи чирой касб этишида давлатимизнинг эътибори, қўли гул усталаримизнинг маҳорати билан бирга қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқараётган корхоналарнинг ҳам ҳиссасини алоҳида таъкидлаш жоиз.
"Навоий гипс инвест” МЧЖ айни кунда вилоятимизда оҳак ишлаб чиқаришга ихтисослашган, аҳолининг ана шу маҳсулотга бўлган эҳтиёжини қаноатлантирувчи корхоналардан бири.
Ўтган йили баҳор ойида ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг вилоят бўлимидан олинган 250 миллион сўм миқдордаги кредит эвазига иш бошлаган мазкур корхона бугун бир кунда 70 тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу эса соатига қарийб 3 тонна деганидир.
– Маҳсулотлар вилоятимиздан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Фарғона, Наманган, шунингдек, қўшни Бухоро ва Самарқанд вилоятларига жўнатилади, – дейди корхона директори Дониёр Рўзиев. – Ўтган йили апрель ойида иш бошлаган бўлсак, йил охиригача 19,5 минг тонна маҳсулот мамлакатимиз бўйича, 1700 тоннаси эса чет элга сотилди. Жорий йилда Қозоғистон Республикаси билан 22 минг тонна оҳак етказиб беришга шартнома тузганмиз.
"Навоий гипс инвест” МЧЖда айни вақтда 16 та иш ўрни яратилган. Олим Назаров, Шавкат Нуруллаев каби ўз ишининг устаси бўлган корхона ходимлари илғорлиги билан ҳамкасбларига ўрнак бўлмоқда.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 82880
  • Муаллиф: Admin

ТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР САМАРАСИ

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоқлардан бирига айланиб улгурди. Айниқса, тадбиркорлик ҳаракатининг барча жойларда кенг қулоч ёзаётгани бугунги кунда ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Бунга Навоий шаҳрида фаолият кўрсатаётган "Umid – 2001” хусусий фирмаси яққол мисол бўла олади.
– Аҳолини нон ва нон маҳсулотлари билан таъминлашдек хайрли ишга бел боғлаганимизга кўп вақт бўлмади, – дейди фирма раҳбари Тўлқин Адизов. – Яқинда АТ "Қишлоқ қурилиш банк” томонидан кам фоизли кредит олиб, Россия давлатининг "Восход” компаниясидан 95 минг АҚШ доллари қийматидаги энг замонавий технологияни олиб келдик. Ушбу технология асосида 20 нафар киши иш билан таъминланди. Бир суткада янги дастгоҳ ёрдамида беш тонна ун қайта тайёрланадиган бўлди. Печ ёрдамида эса 8 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Шаҳримиздаги элликка яқин таълим муассасалари ҳамда савдо марказлари корхонамиз мижозлари ҳисобланади. Шартномага кўра, ҳар куни 2 та махсус автомашина сифатли нон турларини етказиб бермоқда. Ҳали мақтовга арзигулик ишларимиз йўқ, лекин баҳоли қудрат ҳаракат қилаяпмиз. Бугунги кунга келиб, бир кунда 5 минг дона нон ва нон маҳсулотлари сотилмоқда.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 72777
  • Муаллиф: Admin

"Бой булишни 10та сири"... Адам Жексон асари 4 кисм

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Тўртинчи сир ҲАРАКАТЛАРНИНГ ПУХТА ЎЙЛАНГАН РЕЖАСИ ҚУВВАТИ 

– Демак, сиз мақсадларингизни ёзиб қўйиб, уларни ҳозирги замонда ва бўладиган тарзда ифодаладингиз; ушбу мақсадларга эришиш учун истаган муддатингизни белгиладингиз ва уларга етишишга муҳим бўлган сабабларни аниқладингиз. Энди ниятингиз равшан – сиз нимани хоҳлашингиз, нима учун хоҳлашингиз ва қайси муддатгача уни хоҳлашингизни биласиз – хўш, энди у ёғига нима қиласиз?

Йигитча ўз рўйхатидаги туртинчи одам, катта халқаро нашриёт компаниясининг бош муҳаррири Эрика Хилл рўпарасида ўтирар эди. Йигитча миссис Хиллни кўрганда унинг ниҳоятда ёшлигидан ҳайратга тушди. Бундай лавозимда ёши улуғроқ кимсани учратишни кутарди, лекин Хилл хоним 39 ёшда бўлишига қарамасдан, у ёшига нисбатан ўн ёшга ёшроқ кўринарди. Бу сариқ сочлари узун ва кулранг кўзлари чақноқ мафтункор аёл уч фарзандли эса–да, ўзининг сарв қоматини сақлаб қолган эди.

– Ростини айтсам, – жавоб берди йигитча, – билмайман. Ўйлайманки, сиз ҳақсиз. Мен ўз мақсадларимни биламан, лекин қачон бўлмасин, уларга қандай эриша олишимни билмайман.

Ҳа, худди шундай, – деди Хилл хоним. – Ўн икки йил муқаддам мен худди шундай вазиятда эдим. Мен ўз хизмат соҳамни эркин журналист сифатида бошлаганман, ҳатто ҳомиладорлик чоғимда ҳам, шунингдек, фарзандлар тарбияси билан шуғулланиш вақтида ҳам фаолиятимни давом эттирганман. Ўша кезлари мени қизиқтирган мавзу – ёш оналар ва оилалар ҳақида ёзардим.