«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1467
  • Муаллиф: Admin

Нима учун сизнинг рекламангиз ишламаяпти?

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Агар бу сарлавха сизнинг диққатингизни тортган бўлса ва сиз бу мақолани ўқиётган бўлсангиз, демак сиз бизнесингизни ривожлантирмоқчисиз ва кўпроқ даромад олмоқчисиз… ёки ўз бизнесингизни бошламоқчисиз. Беш дақиқа вақтингизни ажратинг ва мен сизга рекламангизни кучайтириш йўлини айтиб ўтаман… Мен бир формула тўғрисида гапириб ўтмоқчиман…

Мен бу формулани яратмаганман… Бу формулани кўп йиллардан буён ғарб мамлакатларининг етук ва кўзга кўринган маркетологлари томонидан амалда кенг қўллаб келинмоқда…

Бу ODC формуласидир…OFFER – таклиф (кучли таклиф) DEADLINE – таклифдан фойдаланиш муддати. CALL TO ACTION – харакатга чорлаш

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1614
  • Муаллиф: Admin

Тадбиркор этикети: қаерда қандай?

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Бизнес иқтисодий-ахлоқий меъёрларга таянади. Бизнесда тадбиркорликнинг умумахлоқий меъёрларига риоя қилиш шарт. Ахлоқ тадбиркорнинг ташриф қоғозидир.
Кейинги йилларда кўплаб корхона ва фирмалар ташқи бозорга чиқиш, хорижий ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри савдо, иқтисод ва ишлаб чиқариш бўйича алоқа ўрнатиш имкониятига эга бўлдилар ва бу имкониятдан фойдаланмоқдалар.
Турли мамлакатлардаги миллий ва руҳий хусусиятлардан хабардор бўлиш, тадбиркорнинг ўзи борган мамлакат қоидаларига риоя қилиши муваффақиятга эришишнинг муҳим омилларидан биридир. Қуйида хориж мамлакатларида тадбиркорлар ўзларини қандай тутишлари лозимлиги хусусида маълумотлар келтирилмоқда.
АҚШ
Америкача бизнес юритиш утилитаризм (ҳамма нарса даромад келтириши шарт!); ҳаракатларни зое  кетказмаслик; ваъдасининг устидан чиқиш; ҳар қандай ишни бошлашда эътиборли бўлиш; ижро назорати; кечагидан кўра бугун яхшироқ ишлаш; майда-чуйдаларни кўздан қочирмасликка асосланади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2371
  • Муаллиф: Admin

“Менинг бизнес ғоям” танловида қатнашинг ва имтиёзли кредитга эга бўлиб, ўз бизнесингизни бошланг

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

"Менинг бизнес ғоям” танловинининг 2014 йилги босқичига хужжатлар қабул қилиш бошланганлигини
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танлов мақсади Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, касаначиликни фаоллаштириш ҳамда уларга микромолиявий хизматлар кўрсатиш орқали янги иш ўринларини яратиш, мустақил ҳаётда ўз ўринларини топиш ва бизнесини йўлга қўйишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.
Танловда республикамиздаги барча касб-ҳунар коллеж ҳамда академик лицей битирувчи талабалари иштирок этишлари мумкин.
Танлов анъанавий тарзда февраль-май ойлари давомида республика бўйича 3 босқичда ташкил қилинади.
1-босқич: Барча касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда иншо ва мутахассислар иштирокида ташкил қилинадиган махсус ўқув семинар тариқасида ўтказилади.
Иштирокчилар томонидан тақдим қилинадиган иншога қуйидаги талаблар қўйилади:
- Иншо компьютер Word программасида 14 шрифтда, 1 интервалда терилиши ва 3 варақдан ошмаслиги;
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4545
  • Муаллиф: Admin

“Мени мақсад доимо олға ундайди”

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

"Идеал" савдо ёрлиғи остида эркаклар устки кийимдарини тайёрловчи Намангандаги "Истиқлол текстел дизайн" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бахтиёржон Умаров билан суҳбат вақтини телефон орқали келишиб олганимиздан сўнг белгиланган вақтда "Истиқлол" дизайн марказига етиб келдик. Учрашув хонасида ёш йигитни кўриб, очиғи ҳайрон қолдим. 2011 йили ўтказилган "Ташаббус" кўрик-танлови республика босқичида 1-ўринни эгаллаган, бундан улкан ишларга қўл урган тадбиркорни ёши анча катта бўлса керак деб тахмин қилгандим. Бахтиёржон эндигина 34га кирибди.

- Айнан мана шу йўналишда корхона ташкил этишингизга нима сабаб бўлган?

- Мен 5-синфни битирганимдан сўнг дарсдан бўш вақтларимда ҳунар ўрганиш мақсадида костюм-шим тикувчи чеварга шогирд тушганман. Наманганда бу ҳунар азалдан яхши ривожланган. Ушбу ҳунарни пух­та ўрганиб, устозимдан дуо олиб, буюртмалар бўйича костюм-шим тика бошладим. Аста-секин бозорни ўр­ганиб, харидорлар талабларидан келиб чиқиб, дастлаб шим тайёрлашни йўлга қўйдим. Кейин эса уларнинг диди ва талабига мос кўйлак, костюм-шимлар тайёр­лай бошладим.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2377
  • Муаллиф: Admin

Сердаромад бизнес йўналишлари

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Forbes журнали тадқиқотларига қараганда миллиардерларга энг кўп пул келтирган соҳалар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатнинг дастлабки уч ўрнидан инвестиция, мода ва савдо ҳамда кўчмас мулк йўналишлари жой олди.

Миллиардерларнинг энг кўп пул келтирувчи "қозони” инвестиция соҳаси бўлиб, дунёнинг энг бой 148 нафар кишиси айнан шу йўналишда фаоли­ят олиб боришади. Улар асосан қимматли қоғозлар, саноат ва бошқа соҳаларга пул тикканлардир.

Кийим-кечак ва косметика савдоси билан 146 нафар миллиардер шуғулланар экан.

Миллиардерлар сони бўйича учинчи ўринда ту­рувчи соҳа кўчмас мулк бўлиб, 129 нафар милли­ардер айнан шу йўналишда фаолият кўрсатишади. Кейинги ўринни "аралаш бизнес” деб номланган гуруҳ банд этган. Бу гуруҳдан бир неча йўналиш­ларда фаолият олиб бораётган миллиардерлар жой олишган. Бешинчи ўринда озиқ-овқат саноати ту­рибди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3457
  • Муаллиф: Admin

Абдулаҳад РАСУЛОВ: ФИДОЙИЛИК ВА МЕҲНАТГИНА МАҚСАДГА ЕТКАЗАДИ

Бўлим: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Тадбиркор уддабу­рон, ҳеч ким кўрмаган нарсани кўра оладиган, бошқалардан бир қадам олдинда юрадиган бўлсагина, у ҳақиқий тад­биркор-ишбилармон, эл-юртга нафи тегадиган инсон бўла оларкан. Ан­дижон вилояти, Пахта­обод туманида жойлаш­ган "Отаулло Абдулаҳад” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Абдулаҳад Расулов билан суҳбатлашганимдан сўнг бунга ишонч ҳосил қилдим.

Абдулаҳад Расулов ҳеч кимнинг хаёлига кел­маган ишни – туяқуш боқишни йўлга қўйган экан. Фермер хўжали­гига келиб, дарвозадан чақирганимда Абдулаҳад ака иш кийимида чиқиб келди. Ҳол-аҳвол сўра­шиб, мақсадимни айтга­нимдан сўнг у киши мен ва ҳамроҳимни ичкарига бошлади. "Туяқушларга ўт ўраётувдим, ишимни тугатиб олай, кейин ба­фуржа суҳбатлашамиз. Унгача сизлар туяқушларни томоша қилиб ту­ринглар”, деди Абдулаҳад ака. Ўн дақиқачадан сўнг суҳбатимиз бошланиб кетди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1282
  • Муаллиф: Admin

Саккиз ёшли миллионер

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Райан Росс уч яшарлик пайтидаёқ ҳовлисида товуқ боқа бошлаган. Ҳозир у саккиз ёшда. Болакайнинг тўртта компанияси, миллион долларга яқин пули бор.

Райаннинг 60 та товуғи бўлиб, у 12 дона тухумни уч доллардан сотган ва кунига 15 доллардан пул топган. Товуқ бизнесидан чарчаган Райан майсазорни текислаш иши билан шуғуллана бошлаган. У соатига 20 долларга майсазорни текисларди. Майса текислайдиган машинани ўзи бошқара олмагани учун у катталарни ишга ёллар ва уларга соатига 15 доллардан ҳақ тўларди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2776
  • Муаллиф: Admin

“Савдо санъати” 2-қисм

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Сотишни режасиз амалга оширманг

Сотадиган ҳар бир нарсангизни ёзиб-чизишга ва ҳисоб-китоб қилишга мажбурсиз. Акс ҳолда омадсизлик ошнангиз, муваффақият эса душманингиз бўлади.

Сизга бир савол: айтайлик, уй қурдирмоқчисиз, биринчи бўлиб нима керак бўлади? Ғиштми? Черепицами? Цементми? Балки уйнинг лойиҳасидир?

Уй қуриш ва қурдириш бу санъат, билим. Ҳар бир билимнинг татбиқ этилиши учун эса режа ва лойиҳа керак бўлади.

Шундай бўлгач, санъатнинг бир тури бўлмиш савдо ишини ҳам биринчи навбатда режа билан бошлаганимиз маъқул.

Ижарага дўкон олиб, ичини мол билан лиқ тўлдириб қўйиб, тижоратчиман деб юрганларнинг ҳолига вой! Агар киши ҳақиқий савдогар бўлишни истаса, биринчи навбатда сотиш ишларини тўғри йўлга қўйиши, фикрлаши ва режали иш қилиши керак бўлади. Бир дўкондордан "Нима сотасиз?” деб сўрашганида "Ҳамма нарса” деб жавоб берган. "Кимларга сотасиз?” дейилганида эса "Ҳар кимга” деган. Бу икки жавоб ҳам ўйламай айтилган аҳмоқона гаплардир. Ҳеч бир сотувчи ҳамма нарсани дўконида сота олмагани каби ҳамма билан ҳам бирдек савдо қила олмайди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 6036
  • Муаллиф: Admin

“Савдо санъати”

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Профессор Херберт Кессон ки­шиларнинг ўз-ўзини катта ҳаётга тайёрлаши, омад ва бахтга эри­шиш учун ҳаракат қилиш йўллари тўғрисидаги бир қатор китоблари билан ном қозонган."Савдо санъати” китобида эса ёзувчи ҳозирда жуда долзарб бўлиб бораётган савдо маданияти, сотув­чи ва харидор муносабатлари ҳамда молни қандай қилиб тез ва кўп сота олиш сирлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берган.

Биринчи бўлим

Сотиш – бу санъат!

Доимо, тинимсиз сотинг. Бунинг учун эса сотиш санъатини билмасангиз, дарҳол ўрганинг. Зеро, со­тиш ҳозирда санъат, илм даражасига кўтарилган. Дунёдаги барча савдогарларга, тижорат аҳлига шун­дай хитоб қилгим келади: "Сотинг! Доимо сотинг! Тинимсиз сотинг”.

Сотиш бугуннинг янги илмларидан ҳисобланади. Шунинг учун унинг ҳам бошқа илмлардаги каби асо­си, қонуниятлари, шакллари, турлари ва ўзига хос жиҳатлари бор. Бу илм инкор этиб бўлмас даражада очиқ ва ҳаммага кераклидир.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2775
  • Муаллиф: Admin

Миллионерларнинг сирлари

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

1. Ақлли миллионерлар битта аёлга уйланишади ва умрларининг охиригача у билан яшашни афзал кўришади. Чунки бошқа аёлга илакишиш уларни маънавий ва молиявий қашшоққа айлантириб қўйишидан қўрқишади.

2. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, харажатлар қатъий назорат қилинадиган оилалардан миллионер­лар кўпроқ етишиб чиқар экан. Аксарият миллио­нерлар кўп вақтини келажакдаги молиявий режалар­га сарфлашларини айтишган.

3. Америкада шундай қоида бор: "Пули бор одам­ни кўрсанг унга ҳасад қилма. Яхшиси, сен ҳам пул топишга ҳаракат қил”.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4707
  • Муаллиф: Admin

Бизнес қандай бошланади?

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

1. Яхши фикр ўз соҳангизда тажриба тўплаганингиздан кейин келади. Сизда юзлаб ғоялар пайдо бўлиши мумкин, лекин фақат бит­та-иккитасигина фойдали ғоя бўла­ди. Шуни ҳам ёдда тутингки, ғоя ўйлаб топиш вақтингизнинг 1 фои­зини олса, уни амалга оширишга 99 фоиз вақтингиз сарфланади.

 

Сизнинг қобилиятингиз бизнес бошлаш ва даромад то­пиш имконини беради. Тадбиркорлик тинимсиз меҳнат талаб қилади. Лекин бу сиз ўзингиз ёқтирган машғулот билан шуғулланиш дегани ҳамдир. Ўз иши­ни бошламоқчи бўлганларга биринчи маслаҳатимиз ҳам худди шу: ўзингиз­га маъқул иш билан шуғулланинг.

 

Ўйланг. Қўлингиздан нима иш ке­лади? Оилавий бизнес билан шуғулланиш учун қандай имкониятлар мав­жуд? Балки маҳсулот ишлаб чиқариш учун корхона ташкил этиш имкони бордир? Бизнес бошлашдан олдин бир нарсани ёдда тутинг: Нима сота оласиз? Нима ишлаб чиқара оласиз?

 

2. Камтар бўлинг. Сиз даҳо эмассиз, сизнинг ҳам ожиз томонларингиз бор. Ожиз томонларингизни ҳисобга олинг ва уларни бар­тараф этишга киришинг. Билимингизни оширишдан асло эринманг.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3067
  • Муаллиф: Admin

Стив Жобс муваффақиятининг 12 сирли қоидаси

Бўлим: Машхурлар хаёти, Ёш тадбиркорлар

Стив Жобс — Ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли ишлаб чиқарувчи компанияларидан бирининг асосчиси. Унинг муваффақиятлари афсонага айланди. У асраб олинган бола, ўсмирлигида коллежда 6 ой ўқигандан сўнг, уни ташлаб кетган, шундай бўлсада дўстларининг ётоқхонасида полда ётиб юрган, қорнини тўйдириш учун «Cоcа cола»дан бўшаган идишларни 5 сент эвазига йиғиб сотган инсондир. Бу инсон — «Apple» ва «Pixar» анимация студиясини тузган. Қуйида унинг 12 муваффақиятга эришиш қоидаси келтирилган:
1) Севимли ишинг билан шуғуллан. Ҳаққоний Ҳаракат қил. Ҳақиқий буюк ишлар қилишнинг ягона йўли, бу — севимли иш билан шуғулланиш.
2) Бошқача бўл. Бошқача ўйла. Ҳарбий матрос бўлгандан кўра, қароқчи бўлган афзал.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 9706
  • Муаллиф: Admin

Қашшоқликка етакловчи 10 одат

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Баъзилар қашшоқлик ҳақида худди компьютерда дастурлангандай фикрлайдилар ва турмуш тарзини ўзгартиришга уринмайдилар. Қуйида қашшоқликка элтувчи одатлар хусусида сўз юритамиз.

1. Ўзига ачиниш ҳисси

Камбағалликка мойил инсонлар ўзларига ачини­шади ва бой бўлиш пешоналарига битилмаган деган фикрда бўлишади. Кимдир аёл бўлиб туғилгани, кимдир семизлиги, яна кимдир бўйи, миллати, ранги, дини, кимдир эса турмуш қурмаганлиги, ёшлар тажрибасизлиги, ёши ўтганлар эса қариб қолганлиги учун ўзларини муаммолар гирдобида деб ҳис қилишади. Агар инсон қандайдир арзи­маган нарса учун кун бўйи ўзини айблаб, ачиниб ўтирса, атрофдагилар унга қандай муносабат­да бўладилар? Ўзига ачиниш олға сузиши лозим бўлган ҳаёт кемасининг йўлига лангар ташлаш ва ўз-ўзини қашшоқликка маҳкум этишдир.

2. Хасислик

Доимий равишда арзон нарсаларни сотиб олиш, фарзандларининг яхши билим олишлари учун пулни аяш, мабодо раҳбар бўлса қўл остидаги­ларни оз пул эвазига кўп иш қилишга мажбурлаш камбағалликка элтувчи иккинчи одатдир. Ҳамма нарсада пулни тежаш оқиллик эмас, балки кирим ва чиқим мувозанатини билмаслик, унга нотўғри ёндашишдир. Бой бўлишни мақсад қилган инсон нарсаларнинг ҳақиқий нархи учун пул тўлашга тайёр бўлади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3200
  • Муаллиф: Admin

БЕШ МАСЛАҲАТ (Бўлажак миллионерларга)

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

1. Ҳеч қачон хато қилмаган киши ҳеч қачон бирор янгиликка қўл урмаган кишидир. Аксарият одамлар хато қилишдан қўрқиб янги иш бошлашга урин­майдилар. Хатодан қўрқмаслик керак. Мағлубиятга учраган инсонгина қандай қилиб ғалабага эришиш мумкинлигини англаб етади.

2. Инсон қадри унинг нимага эришиши билан эмас, нима бера олиши билан ўлчанади. Агар дунёга машҳур инсонлар ҳаётига разм солсангиз, уларнинг ҳар бири инсоният учун нимадир бера олган. Бирор нарсани олиш учун аввало бирор нарсани бериш ке­рак. Қадрингиз баланд бўлса, ҳаётда бир поғона юк­сакликка кўтариласиз.

3. Агар илғор тадбиркор бўлишни истасангиз, бизнес билан шуғулланишни ҳозирданоқ бошланг. Бошлашни истасангиз-у, оқибатидан қўрқсангиз ҳеч нарсага эришолмайсиз. Бу ҳамма соҳага тегишли: ютиш учун аввало ўйнаш керак.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1210
  • Муаллиф: Admin

ПУЛДОРЛАРНИ ПУЛСИЗЛАРДАН АЖРАТИБ ТУРУВЧИ ЖИҲАТЛАР

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

ПУЛДОРЛАРНИ ПУЛСИЗЛАРДАН АЖРАТИБ ТУРУВЧИ ЖИҲАТЛАР 

1. Пулдорлар пул ва вақтни тежашади.

2. Пулсизлар топган пулининг ҳаммасини сарфла­шади, пулдорлар топганини пул топишга сарфлаша­ди.

3. Пулдорнинг ортиқча пули бўлмайди.

4. Пулдор кутилмаган харидлар қилмайди.

5. Пулсиз қўлдан келганича пул топади, пулдор эса ҳамма нарсадан пул топиш йўлини қидиради.

6. Пулсиз пулсизга ёр­дам беради, пулдор эса пулдорга.