«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Кандай фойда олиш керак?
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 85053
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 4-01-2013, 12:06
4-01-2013, 12:06

Кандай фойда олиш керак?

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

Кандай фойда олиш керак?

Дунёда алдоқчи, ночор қариндошлару тиламчилар шунчалар кўпки, ҳар ким ўз пулларини улардан қўрғонни ҳимоя қилгандек асраши керак. Доимо ҳушёр туриш лозим. Инсон ўзини бировларнинг ҳисобидан кун кўришга ўрганган мана шу сингари товламачилардан ҳимоя қила олиши керак.
Ҳар сафар сиздан пул сўрашганда жавобини эртага қолдиринг. Бу одат сизни кўпгина зиёнлардан асраши тайин. Исталган одамни исталган нарсасига кўндира оладиган устамон одамлар атрофимизда шу қадар кўпки, бор-йўғимизни улардан сақлаш ҳам қийин бўлиб қолади. Ҳозирги замонда турли-туман ҳар хил кўринишдаги муттаҳамлар тўлиб ётибдики, улар бировларнинг пулларини ўзлаштириш санҳатини жуда пухта эгаллашган. Молия оламида тазйиқ санҳати ҳимоя санҳатидан анча кучлироқ.

Молия оламида ҳамма замонларда ҳам муттаҳамлар истаганча топилади. Бу текинхўрлар ҳеч қандай куч ишлатмасдан сизни ўз пулларингиздан жудо қилишади. Улар ҳамма шаҳарларда бор. Уларни ҳеч ким қамамайди ҳам. Унақалар пулни ишлаб топмайдилар, балки биздан суғуриб оладилар. Уларнинг иши ажабтовур режалар ўйлаб топиш. Орқа-олдиларига қарамай югурадилар ва томоқ йиртиб қичқирадилар. Ажойиб режа! Миллионлар! Миллион-миллион пуллар! Ким бир талай пулга эга бўлмоқчи? Тезроқ! Тезроқ! Келинг, пулларингизни олинг!
Бунақа шовқин ҳар доим одамларни чақирган ва чақиради ҳам. Бошқа соҳаларда жуда жиддий, соғлом фикр қиладиган туппа-тузук одамлар шу ерга келганда бўштоблик қилиб, топганларини ўз қўллари билан топшириб қўядилар. Орадан бир неча ойлар ўтиб, муттаҳамларнинг қўлида пул, соддаларнинг қўлида режалар қолади.
Шунинг учун ҳам молия дунёсида ўзини ўзи ҳимоя қилиш санҳатини мукаммал эгаллаш лозим. Пулларини ўзи истагандек сарфламоқчи ёки сақламоқчи бўлган одам, албатта, ўзини ҳимоя қилишни ўрганиши, ўзига нисбатан қилинаётган тазйиқларни бартараф эта олиши зарур. Ҳар сафар у ўзига-ўзи хотиржам ва совуққонлик билан савол бериши керак: Мен нимага эга бўламан? Қандай қилиб эга бўламан?

"Бошқарув услуби ва маҳорати" китобидан олинди.
 

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга