«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » БИЗНЕСДАГИ ЗАРУР УСТУНЛИКЛАР.
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 77721
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 4-01-2013, 11:54
4-01-2013, 11:54

БИЗНЕСДАГИ ЗАРУР УСТУНЛИКЛАР.

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

БИЗНЕСДАГИ ЗАРУР УСТУНЛИКЛАР

 Нима учун баъзилар бизнес оламида топганидан айрилиб ҳам қоладилар?
 Молия соҳасида биз ҳаммамиз шунақанги кўп хатолар қиламизки, ҳеч ким бу хусусда ўзини етук мутахассис деб  айтолмайди. Бизнесда "мутлақо ишончли" деган гаплар ўтмайди. Шу сабабли ҳам ҳар ким ўз-ўзича, пайдар-пай  режалар тузиб, ўз ишларини рўёбга чиқаради. Оталар ўз болаларига жуда кам панд-насиҳат қиладилар, йўл  кўрсатадилар. Бунинг оқибатида ҳар бир янги авлод ўша-ўша эски хатоларни такрорлайверадилар.
Текширишлар шуни кўрсатмоқдаки, 100 та ишбилармондан тўрттасигина бой-бадавлат бўлиб, ўз маблағини сақлаб  қола олар экан. Кўпчилик катта пул топадию, аммо уни сақлаб қололмайди. 35 ёшдаги 100 одамнинг 20 нафари пулдор бўлишадию, бироқ уларнинг 16 таси маълум-номаълум сабаблар оқибатида борларидан ҳам айрилишади. Урта ҳол бизнесмен топадиганини 50 ёшгача топиб улгуради. Кейин эса улардан айрилади. Нега шунақа бўлади? Балким у ишлашни, ПУЛ ҚИЛИШни билгандиру молияни, топилган пулларни САҚЛАБ ҚОЛИШ санъатини ўрганмагандир?
Ўзгалардан бирор-бир устунликларга эга бўлмоқ даркор. Акс ҳолда омад учун курашмоқ икки карра қийинроқ бўлади
1. Киши қандай устунликларга эга бўлиши мумкин? Бунинг учун киши қўлга кирита олиши мумкин бўлган энг яхши жойни қатъият билан излаб топиши ва айнан шундай жойда ўз бизнесини ташкил этиши зарур.
Савдо қизиган кўчадаги бир дўкон иккинчи даражадаги кўчада жойлашган йирик магазиндан афзалроқдир.
2. Махсус билимлар. Малакали пазанда оддий ошпаздан ўз ресторанини очишда катта устунликларга эга бўлади.
Олди-сотди ишлари билан суяги қотган киши қандай ишга қўл урмасин, омад унга ҳамроҳлик қилади.
3. Шахсан машҳурлик. Барча учун таниқли бўлган, дўст- биродарлари кўп шахсларга одамлар кўпроқ ишонадилар ва шунинг учун ҳам улар ўз ишларини ташкил этишда ўзгалардан устунликларга эга бўладилар.
Таниқли футболчи спорт моллари магазинини очадиган бўлса, унинг ўзга савдо дўконларидан устунлиги таъминланган бўлади. Таниқли хонанда ресторан очгудек бўлса, у ерга мириқиб дам олиш, куй-қўшиқлар тинглаб кўнгил очиш учун келувчиларнинг сони, шубҳасиз, кўп бўлади. 
4. Шахсий фазилатлар. Кишининг шахсий фазилатлари унинг машҳурлигидан ўзгачароқдир. Шахснинг бир қатор фазилатлари ўзгалардан устунликка эришишда катта имтиёзлар беради. Америкада маълум ва машҳур бўлган савдогарлардан бири Жон Уанамейкердир. Вафотидан сўнг у ўзидан учта универмаг ва ўн етти минг ёлланма ишчи-хизматчиларни қолдирган. У бундай муваффақиятга фақат ўзининг шахсий фазилатлари билангина эришган. Агар киши ўзининг ҳалоллиги ва ишончлилиги, виждонлилиги билан таниқли бўлса, унинг бизнеси аста-секинлик билан бошланиши, лекин асло инқирозга юз тутмаслиги мумкин.
5. Самарадорлик. Айнан самарадорлик кишига ўзининг ишини барпо этишга кўмак беради. Айнан у бизнесчини ҳаваскорлардан баркамоллик томон етаклайди.

"Бошқарув услуби ва маҳорати" китобидан олинди.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга