«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Сердаромад бизнес йўналишлари
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 2328
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 10-01-2014, 18:19
10-01-2014, 18:19

Сердаромад бизнес йўналишлари

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

Forbes журнали тадқиқотларига қараганда миллиардерларга энг кўп пул келтирган соҳалар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатнинг дастлабки уч ўрнидан инвестиция, мода ва савдо ҳамда кўчмас мулк йўналишлари жой олди.

Миллиардерларнинг энг кўп пул келтирувчи "қозони” инвестиция соҳаси бўлиб, дунёнинг энг бой 148 нафар кишиси айнан шу йўналишда фаоли­ят олиб боришади. Улар асосан қимматли қоғозлар, саноат ва бошқа соҳаларга пул тикканлардир.

Кийим-кечак ва косметика савдоси билан 146 нафар миллиардер шуғулланар экан.

Миллиардерлар сони бўйича учинчи ўринда ту­рувчи соҳа кўчмас мулк бўлиб, 129 нафар милли­ардер айнан шу йўналишда фаолият кўрсатишади. Кейинги ўринни "аралаш бизнес” деб номланган гуруҳ банд этган. Бу гуруҳдан бир неча йўналиш­ларда фаолият олиб бораётган миллиардерлар жой олишган. Бешинчи ўринда озиқ-овқат саноати ту­рибди.

Миллиардерлар сони бўйича йўналишлар рейтинги:

1. Инвестиция: 148.

2. Мода ва савдо: 146.

3. Кўчмас мулк: 129.

4. Аралаш бизнес: 125.

5. Озиқ-овқат саноати: 100.

6. Юқори технологиялар: 95.

7. Ишлаб чиқариш: 89.

8. Энергетика: 83.

9. Молия: 78.

10. Оммавий ахборот воситалари: 69.


Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.