«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Бизнес фалсафаси-Ингвард Кампрад
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 1539
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 17-12-2013, 12:36
17-12-2013, 12:36

Бизнес фалсафаси-Ингвард Кампрад

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Швециялик машҳур тадбир­кор Ингвар Кампраднинг биз­нес ва тадбиркорлик борасидаги фикрлари сиз азизларни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Оила бу фирма, фирма эса оила.

***

Афсуски, мен жуда кўп мар­та ютқазганман. Ачинарлиси, дастлабки омадсизликлардан унчалик хулоса чиқармаганман. Ак­синча, яна ўша хатоларни такрорлаганман.

***

Менимча, омадсизликларга учра­масдан мақсадга эришиш қийин.

***

Мен ҳалигача илк даромадим­ни олган пайтимдаги қувончимни аниқ эслайман. Ўша пайтда мен беш ёшда эдим.

***

Хатодан қўрқиш тараққиёт душманидир.

***

Мен бир нарсадан ташвишлана­ман: муваффақиятга эришиб тўх­таб қолишдан.

***

Эришганингни сақлаб қол, аммо янгисига эришишда давом эт.

***

Истеъмолчилар учун нима яхши бўлса, охир-оқибат сиз учун ҳам шу нарса яхши.

***

Мен бирор нарса харид қилаётганимда албатта савдола­шаман.

***

Ичимдаги овоз менга яна кўп нарсаларни амалга ошири­шим кераклигини айтиб ту­ради... Мен ҳеч қачон ишимдан қаноатланмайман. Бугун амалга оширган нарсамни эртага янада яхшироқ бажаришим кераклигини ҳис қиламан.

***

Мен одамларга асло ишонолма­ганман. Аммо бир гапни айтишим мумкин: қўл сиқишлар билан че­кланиб қолманг. Барча шартнома­ларни ёзма тарзда тузинг.

***

Муаммолар янги имкониятлар­ни юзага келтиради.

***

Мен бир қоидани сезганман: сотувнинг 1 фоизга пасайиши даромадни 10 фоизга пасайтиради.

***

Агар одамларга ёқмасангиз, ҳеч нарса сотолмайсиз.

***

Пулни аёвсиз сарфлагандан кўра салгина хасисроқ бўлган афзал.

***

Фақат ухлаётган одамгина хато қилмайди.

Ижодий хамкоримиз "БИЗНЕС ОЛАМИ" журналидан

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.