«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Ёш тадбиркорлар учун
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 90600
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 8-12-2012, 03:49
8-12-2012, 03:49

Ёш тадбиркорлар учун

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

Ёш тадбиркорлар учун.


Тадбиркор узи ким? У нима максадда тадбиркорлик фаолиятини бошлаган? Тадбиркор булиш учун нималар килиш керак? Тадбиркор булиш учун каерга ва кимга мурожаат этиш керак?
Хозирги сахифамизда ёш тадбиркорлар учун шу ва шунга ухшаш саволларга жавоб топамиз: 

 Нима учун одамлар бировга ишлайдилар:

•Аниқ белгиланган ойлик; 

•Дам олиш кунлари ва меҳнат таътили кафолатланган;
•Ижтимоий ҳимоя;
•Жавобгарлик чекланган;
•Келажаги бор ва карьера ўсиши;

Улар нима йўқотадилар:

•Катта даромад олиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар; 

•Бўш вақтини чекламаслик имконияти;
•Ўз ҳаёти ва келажагини мустақил режалаштириш ва бошқалар; 

Сабаблар:

•Ҳамма жиддий бизнес қилишни ҳоҳлайди, бу катта суммани талаб қилади ва харажатлар бир неча йилда қопланади. 

•Тажриба ва малакани йўқлиги ишончсизликка олиб келади. Бировга ишлаган одамда тажриба бўлмайди.
•Хаммаси режадагидек бўлишга кафолат йўқлиги.
•Қарор қабул қилиш қийинлиги 
 


Тадбиркорлик фаолияти билан шугулланиш учун шахар, туман хокимликлари оркали юридик шахс сифатида руйхатдан утиб, мухр, штамп ва банк хисоб ракамига эга булиш лозим. Юридик шахс сифатида руйхатдан утишдан олдин тадбиркор куйидаги жадвалдан узи ташкил килмокчи булган ташкилотнинг юридик макомини танлай олиши лозим.


•Якка тартибдаги тадбиркор 

•Маъсулияти чекланган жамият
•Хусусий корхона
•Акциядорлик жамияти
•Ёпиқ акциядорлик жамияти
•Қўшма корхона
•Чет эл корхнаси
•Қўшимча маъсулиятли жамият
•Шўъба корхона
•Фермер хўжалиги
•Деҳқон хўжалиги ва бошқалар 

 

Юридик шахс макомига эга ва эка эмас булган тадбиркорларнинг фарки:


                                       Юридик шахс макомига эга                                   Юридик шахс макомига эга эмас 
                                           Одам ёллаш ҳуқуқига эга                                                          Эга эмас 
                                    Асосий воситалар хисоботи мажбурий                                               Ихтиёрий
                                               Йўналиши турлича                                                         Йуналиши битта 
                                            Таъсисчилари бир ёки куп                                                  Битта таьсисчи 
                                             Солиқ тушумдан туланади                                          Катьий белгиланган солик 
                                           Низом фонди бўлиши мумкин                                             Низом фонди йук 
                                        Муҳр, штамп, хисоб рақам мажбурий                                             Ихтиёрий


Ташкилотни руйхатдан утказил ва ишни бошлаш тартиби:

•Бизнес ғояни пухта анализ қилиш 
•Иш бошлаш учун керак бўладиган ресурсларни аниқлаш
•Бизнесни юридик мақомини танлаш
•Фирмага ном танлаш ва статистика органларида ушбу номни тасдиқлатиб олиш
•Фирма почта манзилини аниқлаш
•Хужжатларни тайёрлаш
•Инспекцияга мурожаат қилиш
•Йиғим ва тўловларни тўлаш
•Фирма иш фаолиятини бошлаш  


Улгуржи савдо билан шугулланиш учун ЛИЦЕНЗИЯ
Улгуржи савдо билан фақат юридик шахс мақомига эга корхоналар шуғулланиши мумкин.

 

Ўзбекистон республикаси улгуржи савдо тўғрисидаги қонунлариа риоя қилса;
Низом фонди шаклланганда энг кам ойлик иш ҳақини 3500 дан кам бўлмаган, шундан 1200 пул кўринишида;
Сертификат олиш шарт бўлган махсулотларни сертификатлари бор бўлганда.
Улгуржи савдо учун лицензия ўзи яшаб турган ҳудуд хокимияти томонидан берилади.
Лицензия чекланмаган муддатга берилади.



Лицензия олиш учун қуйидаги хужжатлар тақдим этиш керак бўлади:
а)ўрнатилган тартибда ёзилган Ариза;
б) Гувоҳномани нотариал тасдиқланган нусхаси;
в) низом фонди шаклланганлиги ҳақидаги хужжатлар нусхаси;
г) лицензия учун тўланган тўловлар хужжати.
Муддат 2 иш кунида қарор чиқарилади ва бир кунда талабгорга хабар берилади.



 

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга