«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Ойлик маош кандай туланади?
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 99862
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 11-12-2012, 04:17
11-12-2012, 04:17

Ойлик маош кандай туланади?

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар, Конунлар

Иш хаки кандай туланади?

  

Хозирги вактда бюджет хисобидан молиявий таъминланадиган муассаса, ташкилот ва корхоналар ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 20 июлдаги 280 – сон «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида тасдиқланган Ягона тариф сеткаси (ЯТС) асосида амалга оширилади. У 22 та тариф разрядини ўз ичига олган ва турли разряддаги иш ва ишчилар (малакалар)нинг иш ҳақини тариф коэффициентлари орқали мувофиклаштиришни кўрсатади.


Иш ҳақи бўйича ягона тариф сеткаси 

0  -  1,000

1  -  2,181

2  -  2,400

3  -  2,641

4  -  2,904

5  -  3,181

6  -  3,471

7  -  3,773
8  -  4,086

9  -  4,401
10 - 4,723
11 - 5,050
12 - 5,386

13 - 5,727

14 - 6,071

15 - 6,423

16 - 6,779

17 - 7,140

18 - 7,505

19 - 7,877

20 - 8,253

21 - 8,635

22 - 9,019


Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун қўшимча тўловлар


ЎзР МКнинг 115 моддаси: Иш вақтининг нормал муддати
Ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 (қирқ) соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
ЎзР МКнинг 118 моддаси: Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган муддати
Юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлик, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига 36 (уттиз олти) соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.
ЎзР МКнинг 130 ва 132 моддаси: Дам олиш ва байрам кунларида ходимнинг розилигисиз ишга жалб этиш тақиқланади.
ЎзР МКнинг 164 моддаси: Иш хақидан ўшлаб қолишларни ҳисобга олиш.
Ушбу моддага мувофиқ меҳнат ҳақи тўловидан ушлаб қолишларни қуйидагиларга тақсимлаш мумкин:
мажбурий ушлаб қолишлар;
иш берувчи ташаббуси бўйича ушлаб қолишлар;
ходим ташаббуси бўйича ушлаб қолишлар.

Меҳнат ҳақидан мажбурий ушлаб қолишларга қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар яъни:
даромад солиғи;
2,5 % пенсия жамгармасига бадал тўлови;
даромад солиғидан чегирилган ҳолда 1 % Шахсий жамғариб борувчи пенсия ҳисобваракасига; (ШЖБПҲ)
суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун ушлаб қолишлар.

Меҳнат ҳақидан иш берувчининг ташаббуси бўйича ушлаб қолишларга қуйидагилар киради.
Ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
Яроқсиз маҳсулот учун;
Иш ҳақи ҳисобидан берилган бўнакни ушлаб қолиш учун;
Ортиқча хизмат сафари харажатлари учун;
Ўртача ойлик иш ҳақининг 30 % дан ошмайдиган миқдорда жармима.

Мехнат ҳақидан ходимнинг ташаббуси бўйича ушлаб қолишларга қуйидагилар киради.
Касаба уюшмаларига бадаллар ушлаб қолиниши;
Ходимнинг ёзма аризасига асосан жисмоний ёки юридик шахслар фойдасига ушлаб қолишлар. (бунда ушлаб қолинадиган меҳнат ҳақининг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50 % дан ортиб кетмаслиги керак.)

Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадларига қуйидагилар киради:
Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадлар;
Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари;
Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан келадиган ялпи даромад киради.
Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобваракларига (ШЖБПҲ) мажбурий бадалларнинг ставкаси 2008 йил учун жисмоний шахсга ҳисобланган иш ҳакининг (даромадларнинг) солиқ солинадиган сумманинг 1 % микдорида қўлланилади. (№ ПҚ – 744, 2007 йил 12 декабрь).
Пенсия жамғармасига тўланадиган фуқароларнинг иш ҳақи юзасидан мажбурий суғурта бадалларининг ставкаси 2008 йил учун фуқаролар ҳисобланган иш ҳақининг мажбурий суғурта бадаллари ҳисобланадиган сумманинг 2,5 % миқдорида белгиланган (№ ПҚ – 744, 2007 йил 12 декабрь).

ЎзР Солиқ кодекси 180 – модда. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқдан қисман озод этиш.
180 – модданинг 2 кисмига асосан қисман яъни солиқ солинадиган даромаддан ҳар бир тўлиқ ой учун энг кам иш ҳақининг 4 (турт) баравари миқдори чегирилган ҳолда солиқ ставкасига асосан даромад солиғи ушланади. Буларга қуйидагилар киради:
5) болаликдан ногирон бўлиб қолганлар, шунингдек I – II гуруҳ ногиронлари;
8) хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб боришда қатнашган жисмоний шахслар;
9) Чернобиль АЭСдаги фалокат оқибатида жабр кўрган шахслар;
10) икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлгиз оналар;
11) икки ва ундан ортиқ боласи бор ва боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёллар ва бева эркаклар.
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга