«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Имтиёзли кредит олиш мумкинми?
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 101302
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 10-12-2012, 00:03
10-12-2012, 00:03

Имтиёзли кредит олиш мумкинми?

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Кандай килиб имтиёзли кредит олиш мумкин.

 

 Бизнесмен яъни тадбиркор уз номи билан тадбиркор булмоги лозим. У хар кандай вазиятдан чикиб кета олиши, таваккалга кул  урувчи, фойдани узи томонга огдира олиши, тугрисуз ва конунларга мувофик ишлаб, соликларни, ишчилар ойлик маошини вактида  тулаши зарур. Шундагина тадбиркорнинг ишлари юришиб, бизнеси ривожланиб боради. Навбатдаги сахифада тадбиркор кандай  килиб имтиёзли кредит олиши мумкинлиги тугрисида курсатмалар берамиз.

Тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлар механизмлари.
Микрокредитлаш тартиблари соддалаштирилиши
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган кичик бизнес субъектлари банкка атиги 3 та ҳужжат (ариза, бизнес режа, таъминот турларидан бири), юридик шахс мақомига эга бўлган кичик бизнес субъектлари 4 та ҳужжат (ариза, бизнес режа, таъминот турларидан бири, ДСИ томонидан тасдиқланган бухгалтерия баланси) тақдим этади. 

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорларнинг мурожаатлари 5 банк иш кунида, юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорларники эса 10 банк иш кунида кўриб чиқилади ва тегишли хулоса берилади.

Тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан йиллик 12 фоиз миқдорида имтиёзли кредитлар берилади ва лизинг хизматлари кўрсатилади:

озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга зарур бўлган технология ускуналари харид қилиш учун 5 йилгача, хом ашё ва материаллар сотиб олиш учун 1 йилгача кредитлар;
фермер хўжаликлари, агрофирмалар ва бошқа тадбиркорлик субъектларига иссиқхоналар барпо қилиш ҳамда томчилатиб суғориш тизимини татбиқ этиш учун камида 2 йилгача кредитлар;
фермер хўжаликларига ва кичик бизнеснинг бошқа субъектларига мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар сотиб олиш учун 5 йилгача кредитлар ва 7 йил муддатга лизинг хизматлари;
улгуржи савдо корхоналарига маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан ноозиқ-овқат истеъмол товарларини харид қилиш учун 1 йилгача кредитлар;
ёш оилаларга оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача 3 йилгача микрокредитлар;
кам таъминланган оилаларнинг шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун энг кам иш ҳақининг 80 бараваригача 3 йилгача микрокредитлар.


Тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан йиллик 6 фоиз миқдорида кредитлар ажратилади:


кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига хом ашё ва материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда бошқа ишлаб чиқариш захиралари харид қилиш учун зарур бўлган айланма маблағларни тўлдиришга 1 йилгача кредитлар; 
фермер хўжаликларига, шунингдек юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун айланма маблағларни тўлдиришга камида 2 йилгача кредитлар;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан юридик шахс бўлган фермер ва деҳқон хўжаликларига инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун 5 йилгача кредитлар.


Микрокредитбанк томонидан имтиёзли микрокредитлар берилади ва микролизинг хизматлари кўрсатилади:
тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун касб-ҳунар коллеж битирувчиларига ота-оналар кафилиги остида 18 ойгача энг кам иш ҳақининг 50 бараваригача, жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 50 бараваригача, юридик шахс макомига эга бўлмаган кичик корхоналарга энг кам иш ҳақининг 50 бараваригача, юридик шахс макомига эга бўлган кичик корхоналарга энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача, фермер хўжаликларига энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача йиллик 3 фоиз даражасида имтиёзли микрокредитлар;
кичик бизнес субъектлари фаолиятини кенгайтириш ва айланма маблағларини тўлдириш учун энг кам иш ҳақининг 500 бараваригача 24 ойга йиллик 6 фоиз даражасида имтиёзли микрокредитлар;
кичик бизнес субъектлари учун энг кам иш ҳақининг 2000 бараваригача 3 йил йиллик 5 фоиз даражасида имтиёзли микролизинг хизматлари.



Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан ҳамда юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига энг кам иш ҳақининг 1000 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда микрокредитлар берилади.


Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари:
деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ва кенгайтириш учун йиллик 4 фоиз миқдорида;
бевосита ишлаб чиқариш соҳаси учун микрокредитлар йиллик 4,8 фоиз миқдорида;
хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун йиллик 5,4 фоиз миқдоригача имтиёзли микрокредитлар берилади.
Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан деҳқон ва фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишга имтиёзли микрокредитлар камида 2 йилгача, бошқа барча микрокредитлар 3 йилгача бўлган муддатга берилади.

Деҳқон фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит линияси ҳисобидан бошланғич сармояни шакллантиришга 3 йилгача юридик шахс макомига эга бўлган деҳқон хўжаликларига энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача фермер хўжаликларига энг кам иш ҳақининг 300 бараваригача йиллик 2 фоиз миқдорида имтиёзли микрокредитлар берилади.


! Шуни айтиб утиш лозимки тадбиркор банкка кредит олиш максадида мурожаат килганида тижорат банкининг уз хисобидан махсус имтиёзли кредит олиши мумкинлигини ёдингиздан чикарманг...


Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.