«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Пул яшаш учун восита холосми?
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 3118
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 1-07-2014, 22:59
1-07-2014, 22:59

Пул яшаш учун восита холосми?

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар, Тадбиркорлик фаолияти

Пул яшаш учун восита холосми?

 Сизнингча, яхши яшаш дегани нима ўзи? Яхши яшаш тушунчасига маънавият ҳам, иқтисод ҳам, соғлик, муомала,   дам олиш, хуллас, ҳаммаси киради. Келинг, яхши ҳаёт кечириш нима эканлиги ҳақида фикрлашиб кўрамиз.

 Одатдаги сўзлардан озгина чекиниб, пул топиш йўлида лозим бўлган олтин қоидалардан бир нечтасига амал  қилишингизни маслаҳат беришга ҳаракат қилдик...

Сиз учун муҳими...

 Ҳаётда энг асосий нарса нима? Баъзилар учун бу пул, данғиллама уй, хорижий машина ва ҳоказо... Лекин  инсоннинг нормал ҳаёт кечириши учун на пул, на данғиллама ҳовли-жой, на "Мерседес” ва на банкдаги ҳисоб  рақами муҳим эмас. Буларнинг бари яхши яшашингиз учун бир восита бўла олади, холос. Ҳаётнинг маъноси  гўзал яшаш ва табиатни севиш, дўстлар даврасида бўлиш, иштиёқ билан меҳнат қилиш ва буларнинг барчасидан  завқлана олишдир. Ана шунда сиз пулни эмас, пул сизнинг ортингиздан юради.

Чумолининг тўрт фалсафаси

Аслида табиатнинг ўзи буюк муаллим. Табиатни, атрофингизда рўй бераётган табиий жараёнларни кузата туриб ҳам, ундан катта сабоқ олиш мумкин. Келинг, бизнинг эътиборимизни тортган чумолининг тўртта ҳаёт фалсафасини ўрганиб чиқайлик. Балки бу ҳолат сизга ҳам бегона эмасдир. Фақатгина ундаги айрим англашингиз керак бўлганларини сизга эслатиб ўтмоқчимиз, холос.

Биринчи фалсафа. Эътибор берсангиз, чумолилар ҳеч қачон таслим бўлишмайди. Ҳаракатланаётган чумолини тўхтатишга қанча уринманг, у барибир ўз йўлида тўхтаб қолмайди. Тепага тирмашади, пастга кетади, лекин барибир фақат ўзига маълум бир йўналишга интилаверади. Сира таслим бўлмай, ўзи истаган манзилга қараб интилиш – жуда гўзал фалсафа!

Иккинчи фалсафа. Чумолилар бутун ёз давомида қиш учун ишлайди. Ахир ёз абадий давом этмайди-да. Шунинг учун улар ёзда дон-дун йиғиб, қишга ғамлаб қўйишади. "Қумдан қўрғон қуриб бўлмас” деганларидек, чумолилар ёзнинг неъматларини кўриб, завқ олиш ўрнига, бу пайтда қирчиллама совуқни ҳам "ўйлашади”. Яъни уларнинг иккинчи фалсафаси доим келажакнинг ғамини ейиш ва эрта учун бугун қайғуришдир.

Учинчи фалсафа. Чумолилар бутун қиш давомида ёзга қандай етиб боришни ҳам ўйлашига нима дейсиз? Улар қишлов учун ер тагидаги уясига кириб кетишар экан, "Қиш абадий давом этмайди, биз тез кунларда яна ёруғ оламга чиқамиз”, дейишади ва қишнинг илиқ кунларида ҳам ташқарига ўрмалаб чиқишади. Бу фалсафанинг моҳияти – доим яхши ўзгаришлар илинжида яшаш ва бундан умид узмаслик.

Тўртинчи фалсафа. Қишга тайёргарлик кўриш учун бутун ёз давомида чумолилар қанча меҳнат қилишлари керак?.. Қанча керак бўлса, шунча. Имкони борича, ишнинг барчасини бажариш – қандай ажойиб фалсафа!

Демак, чумолидан ўрганишимиз керак бўлганлари – ҳеч қачон таслим бўлмаслик, доим олға интилиш, ишонч ва умидни узмаслик, қўлдан келган ишнинг барчасини бажариш!

Яшаш яхши, яхши яшаш-чи?..

Яхши ҳаётнинг пойдевори – ҳамма нарсани ўз ўрнида бажариш ва ана шу бажарилган ишнинг самарасини кўриш. Агар сиз самарали меҳнат қилмасангиз, бахтли бўлолмайсиз. Самарали меҳнат қилиш учун эса аввало, танлаган ишингиз ўзингизга маъқул бўлсин. Шундай бўлсинки, уни бажаришдан ҳеч қачон безор бўлманг. Ахир пул топишдан ким безор бўлади?! Бироқ бунда меҳнатни тўғри ташкил қила билиш ҳам муҳим. Тўғри, ҳаёт узлуксиз дам олиш дегани ҳам эмас. Лекин эртага яна фаолият кўрсатишга куч топиш учун инсон ҳордиқни ҳам ўз ўрнида чиқариши керак. Ҳамма гап меҳнатнинг самарасини кўришда. Сиз хоҳлаганингизча кашф қилинг, уни ҳаётий тажрибада синаб кўринг, йўлдан қайтманг. Шунда албатта чеккан заҳматларингизнинг мукофотини кўрасиз.

Яшаш санъатини ўрганайлик

Ҳатто умидсизликни ҳам завқ-шавққа айлантиришга ўрганинг. Фақат завқланиш туйғуси билангина ҳаётдан кўп нарса олишингиз мумкин.     

Доим ҳаётда мағлубиятларга учраб юрадиган одамлар аслида  оддийгина яшаш сирларини билмайдилар. Барча мағлубиятларнинг сабаби шу. Тасаввур қилинг, уйдалигимизда хаёлимиз ишдаги вазифалар билан, ишдалигимизда эса уйдаги муаммолар билан банд бўлса. Куни бўйи ё ўтмишнинг, ё келажакнинг хаёли билан яшаймиз. Кечаги ва эртанги куннинг хаёлига шу қадар берилиб кетганмиздан, бугуннинг қандай тезлик билан сидирилиб ўтаётганини англолмай қоламиз. Бугундан ҳам бирор нарса олиб қолишни ўйламаймиз...

 Яшаш санъати вақтнинг қадрини билишни ўргатади. Бутун диққатимизни ўтаётган вақтга қаратайлик. Вақтнинг хоҳлаган лаҳзасида, хоҳлаган жойимизда учрашув белгилаб, ўша жойда пайдо бўлишни биламиз-ку. Вақт бизга нисбатан нималарни белгилаганини ҳам хаёлдан кўтармаслигимиз керак. Ҳаёт сизники. Хулоса чиқариш ҳам сизга ҳавола.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.