«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Асл озодлик - қўрқувни истило этганинг
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 78741
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 25-02-2013, 23:24
25-02-2013, 23:24

Асл озодлик - қўрқувни истило этганинг

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

Асл озодлик - қўрқувни истило этганинг 
 Аун Сан Су Чжи – ғарб журналистлари эътирофича, XXI асрда дунёда биринчилардан бўлиб "замонамиз қаҳрамони”  номини олган матонатли аёлдир. Бу қўрқмас, жасорат соҳибаси янги Мьянманинг таниқли арбобларидан бири. АҚШ  президенти Барак Обама Мьянмага қилган ташрифида Су Чжи билан бўлган учрашувидан катта таассурот олганини  алоҳида таъкидлаганди. Хўш, дунё эътироф этаётган, катта эътибор қозонаётган бу арбоб аёл аслида ким?
 Бугунги кунда Су Чжи ўз мамлакатида ва дунёда тажовузкорлик ҳамда зўравонликка қарши олиб бораётган демократик  ислоҳотлари билан обрў қозонмоқда. Уни ҳатто халқ қаҳрамонлари Махатма Ганди ва Мартин Лютер Кинг билан бир қаторга қўшишмоқда. Ушбу эътирофнинг ўзи Су Чжининг халқаро миқёсда оламшумул ном қозонганини белгилайди.

Су Чжи 1945 йил Мьянма миллий қаҳрамони, таниқли сиёсат арбоби Жин Чжи ва генерал Аун Сан оиласида дунёга келди. Унинг отаси мамлакат Япония ва Буюк Британияга тобе бўлган пайтлар бутун умрини юрт мустақиллиги учун бағишлаган. Бу сиёсий ҳол Су Чжу ҳаётига ҳам таъсир этмай қўймади. У болалигиданоқ она Ватанига меҳр қўйди, халқини севди. Қизча икки ёшга тўлганда унинг отаси Аун Санга суиқасд уюштирилади. Отасиз қолган Су Чжуни ёлғиз онаси тарбия қила бошлайди. Кейинги йиллар шунчаки оддий кечмади: уч фарзанд билан қолган Жин Чжи руҳий қийноқ ва исканжалар гирдобида қолди. У мамлакатда ҳурмат қозонгани, сиёсий ҳаётда катта рол ўйнагани учун душманлар таҳдидидан ҳимояланиш мақсадида дўстлари ёрдами орқали фарзандлари билан Ҳиндистонга йўл олди. Бу Су Чжининг кейинги тақдирини белгилаб берди. Бўлажак сиёсий арбоб Нью-Деҳли коллежини муваффақиятли тугаллаб, Оксфорд университети коллежида фалсафа, сиёсат ва иқтисодиёт бакалавр илмий даражаси бўйича таҳсилни давом эттирди. Таҳсилдан сўнг бир муддат БМТда молиявий масалалар бўйича ишлади. Нью-Йоркка қилган ташрифларидан бирида бўлажак турмуш ўртоғи Майкл Эйрис билан танишди. Икки ёш ўртасидаги дўстлик муҳаббат ришталарини улаб, кўп ўтмай никоҳдан ўтишди. Асал ойидан сўнг, ёш оила куёв ўқитувчилик қилаётган шаҳар Лондонга кўчиб ўтишади. Кейинчалик Су Чжи ҳам ушбу касбни эгаллаб, ғарб ва африка тадқиқотчилари мактабида фалсафа бўйича докторлик илмий даражасини эгаллади.

У "Фақат биргина ҳаққоний қамоқ бор, у қўрқувга банди бўлганинг. Фақат биргина ҳаққоний озодлик бор, у ҳам бўлса қўрқувни истило этганинг”, дея эътироф этганди журналистлар билан уюштирган интервьюларидан бирида. У айни шу шиорига таяниб, Бирмага қайтганида имкониятлари доираси кенгайганди. Негаки, бу пайт мамлакат бош генерали Не Вин ишдан четлатилган, ҳокимият тахтига лойиқ ҳукмдор сайлаш учун сиёсий фаоллик бошланиб кетганди. Бу дам Су Чжи бир четда қолиб кетиши мумкин эмас эди.

Су Чжи чиндан ҳам тажовузкорлик, зўравонликка қарши Махатма Ганди таълимотини қўллади, унинг изидан борди. У тузган "Миллий демократия лигаси” партияси демократик намойишлар ва ислоҳотлар борасида фаоллашди. Бироқ кўп ўтмай мамлакат ҳокимият тепасига янги ҳарбий хунта келиб, барча сиёсий тафтишларга чек қўйди, Су Чжини эса уй қамоғига олди. Бу жараён 15 йил давом этди. Унга партия тарафдорлари ва хорижлик сиёсат намоёндалари билан учрашиш ҳам таъқиқланди. Бироқ бу чеклашлар, хўрлик ва тазйиқлардан у руҳан тушкунликка берилмади, балки иродасига таянди. Вақтининг асосий қисмини мутолаага бағишлади. Фақат бу даврда муваққат айрилиқ унинг руҳиятига ёмон таъсир ўтказди: у оиласи ва фарзандлари дийдорига эришишдан маҳрум бўлди. Эйрис Су Чжи олдига кела олишга имкон ҳам, вақт ҳам топди. Бу вақт ичида эр-хотин беш марта учрашишга улгуришди. 1995 йили Рождество куни рафиқаси ҳузурига келган Эйрис сўнгги бор дийдорга эришди. Икки йилдан сўнг унда ўсма касаллиги борлиги аниқланди. Бирмага келишга эса унинг визаси тасдиқдан ўтмади. Су Чжи икки ўт орасида қолди. Негаки, у эри ҳузурига қайтса, она юртига бошқа қабул қилмасликларини очиқ-ойдин айтишганди.

Су Чжининг матонати, иродаси бутун дунёга таралганди. У жазо муддатини ўтаётган пайт фидокорона хизматлари учун Европа парламенти томонидан тақдирланганди, шунингдек, Сахаров ва Нобел дунё миқёсидаги мукофотларни ҳам қўлга киритганди. Икки йил олдин у уй қамоғи жазосидан озод этилган ва шу вақтдан эътиборан "замонамиз қаҳрамони”нинг ҳаёти ўзгариб, руҳида хотиржамлик, фаровонлик инди.

Бирмадаги галдаги демократик ислоҳотлар (давлатнинг Мьянма дея номланиши борасида)дан сўнг Су Чжи яна сиёсат оламига қайтди. У бор куч-қудрати, иродаси, имкониятлари, билими ва тажрибасини амалда қўллади: Мьянмани дунё саҳнига олиб чиқди. Бу унга оламшумул шуҳрат ва бемисл обрў келтирди. Унинг фикрларига кўпчилик мамлакатлар раҳбарлари қизиқа бошлашди, Су Чжини ўз ҳузурларига лутфан таклиф қилишди.

Су Чжининг маблағлари Мьянма тақдирида рол ўйнашини мамлакат аҳолиси ва бутун дунё яхши билади. Унинг нафақат матонати, жасорати, балки олижаноблиги, саховатпешалиги борасида ҳам матбуот донг таратган, таратмоқда. Су Чжи тарихда энг собитқадам, қудратли, жасоратли ва нуфузли аёллардан бири сифатида ўчмас из қолдиришига шубҳа йўқ.
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга