«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » ХАРОБАДАН ЧИҚҚАН МАШҲУРЛАР (1-қисм)
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 86624
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 17-02-2013, 17:35
17-02-2013, 17:35

ХАРОБАДАН ЧИҚҚАН МАШҲУРЛАР (1-қисм)

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

                 ХАРОБАДАН ЧИҚҚАН МАШҲУРЛАР 1-қисм

 2013 йил 18 февралдан бошлаб сайтимизда янги бўлимлар ишга тушурилди. Шу жумладан сайтнинг "Бой бўлиш сирлари  ҳақида китоблар" бўлимига "Ҳаробадан чиққан машҳурлар" номли китобнинг электрон вариантини тақдим этамиз. Ўқинг. Бу  албатта сизга ёқади... (Админ)
   КИРИШ

 Машҳурлик нима? У омадми ѐки пешанага ѐзилган тақдир битиги? Машҳур бўлиш инсоннинг ўз хатти-ҳаракатига боғлиқми? Агар  шундай десак, бир ойда, ҳатто бир кунда ном қозонган кишиларга қандай баҳо бериш мумкин? Кўчада кетаѐтган оддий  йигитча ногоҳ бирор арбобнинг назарига тушиб, истиқболли лойиҳага таклиф қилиниши, кейин кўз очиб юмгунча у шон -  шуҳратга кўмилиши эҳтимолдан холи эмас-ку!

 Инсоннинг тинимсиз меҳнати, интилишларини ҳам инкор этиб бўлмайди, албатта. Бундайлар учун машҳурлик — игна билан қудуқ қазишдек гап. Яна бир тушунча борки, шон-шуҳрат қанча тез келса, шунча тез кетади. Узоқ вақт мобайнида эришилган машҳурлик эса келгуси даврларгача татийди. Нима бўлганда ҳам ҳаммаси, асосан, инсоннинг ўзига, орзу-хаѐлларига, хатти-ҳаракатларига боғлиқ. Дейлик, 2011 йилда Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича Осиѐ кубоги ўйинларда Ўзбекистондан борган мухлислар орасида, айниқса битта шинаванда кўпроқ эътиборни тортди. У бошига улкан дўппи кийиб олган эди. Натижада бу мухлис нафақат ўйингоҳдагиларнинг, балки журналистларнинг ҳам диққатини жалб этди. Чемпионат тугагач, мухбирлар
уни қидириб топиб, интервью олишди. Бу йигитнинг шахси, қизиқишлари, фикр-мулоҳазалари газеталарда берилди. Журналистлар улкан дўппининг тикилиши билан боғлиқ саволлар ҳам бериб, қизиқарли жавоб олишди. Бир сўз билан айтганда, ҳам ашаддий мухлис, ҳам омилкор бу йигит машҳур бўлди қолди. Ваҳоланки, у ҳам бошқалар каби чемпионатга бориб, шунчаки мухлислик қилиб келиши мумкин эди. Йўқ, бу йигит ўзгалардан ажралиб турди.

Кўряпсизми, одамда "ярқ" этган нимадир бўлса, бошқалар ана шунга қизиқишади. Ахир, у кўзга ташланади-да! Дунѐнинг машҳур кишилари билан боғлиқ ҳолат ҳам худди шундай. Шон- шуҳратга буркалган инсонларнинг пойқадамига маҳтал бўлиб турган кўзлар уларни янада кўкка кўтаради. Кимдир дунѐга келибоқ машҳур бўлиб кетиши мумқин унгача оиласи аллақачон донг таратган бўлади. Бошқа тақдир эгаси эса туғилиб, вояга етгач, довруқ қозона олади. У оддий оилада туғиладими, фаровон хонадонда дунѐга келадими, аҳамият касб этмайди. Ахир, инсон келажакда ўзини қандай қисмат кутиб турганини билмайди-да! Ҳар қандай ҳолатда ҳам тақдирдан нолимаслик, ҳаѐтдан ѐзғирмаслик керак. Яхши ният, ширин орзулар қилиш, олға интилиш, саъй-ҳаракатда гап кўп. Ўйлаб кўрганмисиз, ночор одам билан тўкин яшайдиган инсон ўртасида фарқ қай даражада? Умуман, яхши умргузаронлик қилиш учун нималар  ҳақида ўйлаш ва қандай ҳаракат қилмоқ керак? Бу борада нималарни англаш лозим? Давлатманд одам ва ночор киши ҳаѐтга қандай қарайди? Моддий турмушни қўя турайлик, улардаги энг асосий тафовут нимада? Бу инсонларнинг муҳаббати ва хатти-ҳаракатининг илдизи қаерда? Ҳамма-ҳаммаси нуқтаи назарга боғлиқ. Сиз буни ҳар қандай фаолиятда кўриб чиқишингиз мумкин. Давлатманд киши нимани ѐқтирса, нимани севса, у унда мавжуд. Бундай инсон ҳамиша қониқиш ҳосил қилади ва бошқалар билан бўлишгиси келади. Ночор одамда эса ҳамиша ўзи ѐқтирмаганлари мавжуд, у севмайди ва қониқиш олмайди. Бундай кишининг ѐқтирганлари эса ҳамма вақт ўзгаларда мавжуд ва у фақат ўша томонга боқади. Давлатманд одамнинг нуқтаи назари: "Менда бера олишим мумкин бўлган нимадир бор". Ночор кишининг нуқтаи назари эса: "Мен ўзимда йўқ нарсани кимдан олишим мумкин?" Давлатманд инсон шундай ўйлайди: "Мен ҳамиша нимагадир эришаман". Ночор киши: "Менда доимо нимадир йўқ". Муваффақият калити шундаки, сизда нимаики мавжуд бўлса, албатта қадрлай билинг ва севинг, шунингдек, уни бошқа кимгадир беришга лаѐқатли бўлинг. Сиз ўз иқтидорингиз, лаѐқатингизни ўзгаларни бахтли, шодон қилишга қаратинг. Қўлингиздан келадиган иш яхшиликка, эзгуликка бахшида бўлсин. Акс ҳолда бу дунѐдан шундоққина ўтиб кетиш ҳеч гап эмас. Навоий қаҳрамони Фарҳоднинг сўзлари эсингиздами: "Ҳунарни асрабон неткумдир охир, олиб туфроққами кетгумдир охир..." Ушбу китобда ҳаѐтда муваффақият қозониб, машҳур бўлган кишиларнинг ўзларига хос қоидалари, тамойиллари билан ҳам танишасиз. Улардан айримларининг таржимаи ҳолидан кўра тажрибалари асосида ишлаб чиқилган йўл-йўриқларини ҳавола этишни лозим топдик. Бу тамойиллар айримларнинг олдинга интилишлари учун туртки бериши мумкин.
Тадбиркорлик, ишбилармонлик борасидаги тавсиялар, руҳиятда ижобий ўзгаришлар содир қиладиган маслаҳатлар сизни кундалик ҳаѐтдаги бир хил
қолипдан халос этади, деб ўйлаймиз. Китобда машҳурлиги чўққисида каловланиб қолган, хатоларга йўл қўйган инсонларнинг ҳаѐти ҳам берилганки, ундан сабоқ олиш-олмаслик ўзингизга ҳавола. Бу ҳам жўяли маълумотлар. Алалхусус, бирни кўриб шукр қил, бирни кўриб, фикр қил, дейдилар.
Китоб ниҳоясида берилган буржлар ҳақидаги битиклар эса китобни мароқли қилиш, ушбу маълумотларни ѐдда сақлашингиз ва яқинларингиз кўнглини хушнуд этишингиз учун ҳавола этилди.

МАШҲУР ҚИЛУВЧИ ҚАДР-ҚИММАТ

Бошқаларни ўз нуқтаи назарига мойил қилмоқчи бўлган кишиларнинг аксарияти ҳаддан зиѐд кўп гапириб юборишади. Ўзлари учун қимматга тушадиган бу хатога кўпинча савдо агентлари йўл қўядилар. Бошқаларнинг ҳам гапиришларига йўл қўйиб беринг, ахир! Бундай одам ўзига нисбатан иши ва муаммолари хусусида чуқур мулоҳазаларга эга, шу сабабли унга кўпроқ саволлар беринг. Майли, сизга нималар тўғрисидадир маълумот берсин. Борди-ю, сиз унинг фикрларига қўшилмасангиз, сизда уни қайтариб ташлаш истаги пайдо бўлади. Асло ундай қила кўрманг. Бу хавфли. У ўзида бўлган жамики фикрларни сарфламай туриб, сизга эътибор ҳам бермайди. Сиз чин юракдан эшитганингизни намоѐн қилинг. Ўз фикр-мулоҳазаларини тўлиқ баѐн этишига имкон беринг... Ярим аср муқаддам Неаполдаги фабрикада ўн яшар бир бола ишлар эди. У қўшиқчи бўлишни шунчалик хоҳлардики, асти қўяверасиз. Аммо болани биринчи ўқитувчиси совитиб қўйди: "Сен қўшиқ айта олмайсан, — деди у. — Ахир, сенда умуман товуш йўқ. Сенинг овозинг худди дераза тирқишларига урилаѐтган шамол товушига ўхшайди". Аммо боланинг онаси, оддийгина деҳқон аѐл ўғлини қучоқлади ва мақтаб қўйди. "Биламан, сен қўшиқ айта оласан, — деди у. — Мен омадга эришишингни ҳозирдан ҳис қиляпман". Хуллас, бола мусиқа мактабига қатнай бошлади, аммо машғулотларга тўланадиган пулни тежаш мақсадида яланг оѐқ юрарди. Оддий деҳқон аѐли бўлмиш онасининг мақтови ва қўллаб-қувватлаши унинг ҳаѐтини ўзгартириб юборди. Балки бу инсон ҳақида сиз ҳам эшитгандирсиз ? Уни Энрико Карузо дейишар эди. У илк бор 1895 йилнинг 15 мартида саҳнага чиқди. Орадан икки йил ўтиб, Палермода Энцо партиясини ижро этгач, танила бошлади. 1900 йилда у биринчи бор Миланнинг Ла Скала театрида чиқиш қилди. 1902 йили эса Лондондаги Ковент-Гарден театрида намоѐн бўлди. Энг катта шон-шуҳрат   Нью-Йоркдаги Метрополитен-опера театрида чиқиш қилганида ѐпирилиб келди. Ўшанда 1903-1920 йиллар эди. Карузонинг дастлабки ижролари граммофон пластинкаларига ѐзиб олинган. У бетакрор овозга эга эди. Карузо лирик ва драматик планда ижро маҳоратини баббаравар муваффақият билан намоѐн этди. У Федерико (Чилеа,"Арлезианка", 1897), Лорис (Жордано, "Фѐдор", 1898), Жонсон (Пуччини,"Ғарбдан келган қиз", 1910) ролларининг энг биринчи ижрочиси эди. Нафасни моҳирона бошқариши ва товушларни баландлиги жиҳатидан аниқ ифода этиши ва, асосийси, вокал санъатидаги юқори даражали ижроси туфайли Карузо кейинги авлоднинг опера тенорлари учун чинакам тимсолга айланди. Лондонда жуда кўп йиллар яшаган ѐш йигит ѐзувчи бўлиш учун интилди. Аммо ҳамма нарса гўѐ унга қарши тургандай бўлди. У, ҳатто мактабга тўрт йилдан сўнг қатнашга муваффақ бўлди. Унинг отасини солиқ ва қарзларни тўлай олмагани учун турмага тиқишди, бизнинг ѐшгина қаҳрамонимиз эса очлик азобларини бошидан ўтказди. Ниҳоят у каламушлар ғужғон ўйнаган катта омбордан иш топди. У ерда этикмой солинган шиша идишларга ѐрлиқ ѐпиштира бошлади. Тунда у лондонлик икки дайди бола билан бирга қоп-қоронғи чорбоғда тунар эди. У ўзининг ѐзиш қобилиятига деярли ишонмас, биринчи қўлѐзмасини қўрқиб беркитиб, почтага жўнатган эди. Унинг ҳикояларидан таҳририятларнинг барчаси юз ўгирди. Ниҳоят улуғ кун етиб келди — ҳикояларидан бири қабул қилинган эди. Тўғри, унга бир шиллинг ҳам қалам ҳақи тўлашмади, бирорта муҳаррир уни жўяли мақтагани ҳам йўқ. Фақат бир муҳаррир унга ижобий баҳо берди. Бола шунчалик тўлқинланиб кетдики, кўчада у ѐқдан-буѐққа мақсадсиз юриб, кўз ѐшларини тия олмай қолди. Мақтов ва эътирофнинг якуни шу бўдди: қандайдир ҳикоялари матбуот юзини кўрди, унинг тақдири бутунлай ўзгариб кетди. Агар ана шу ҳол рўй бермаганида, бу бола каламушлар ғиж-ғиж ўйнаган фабрикада балки бутун умрини ўтказар эди. Эҳтимол, сиз бу йигитча тўғрисида эшитгансиз. Уни Чарлз Диккенс дейишарди. У ниҳоятда машҳур бўлиб кетди. Асарлари катта-катта ададда босиладиган бўлди. Диккенснинг шон-шуҳрати унинг ўлимидан кейин ҳам тушиб кетмади. У инглиз адабиѐти илоҳи сифатида эътироф этиларди. Диккенс номи Шекспир исми билан баб-баравар тилга олинди. Машҳурлиги жиҳатидан эса 1880-1890 йилларда Англияда, ҳатто Байрон шуҳратини сояда қолдирди. Адабий танқидчилар ва ўқувчилар унинг ҳаѐтий қарама-қаршиликлар ўртасидаги ғазабкор норозилигини, ўзига хос жабру жафоларини илғамас эдилар. Улар ҳазил-мутойиба фавқулодда ҳаѐтий зарбалардан ўзини ҳимоя қилувчи қалқон эканлигини тушунишмасди. Диккенс, энг аввало, кўҳна ва қувноқ Англиянинг хушчақчақ ѐзувчиси сифатида машҳурликни қўлга киритган эди. Чарлз Диккенс довруғини шу билан баҳолаш мумкинки, Меркурийдаги кратер унинг номи билан аталган.


Ярим аср муқаддам бошқа бола Лондондаги атторлик дўконида ишлар эди. У эрталаб соат бешда туриши, идорани супуриши ва худди қул каби

кунига 14 соатлаб ишлаши керак эди. Бу жуда оғир, эзиб юборадиган юмуш бўлиб, ундан бола ниҳоятда нафратланарди. Шу тариқа икки йил азоб тортган бола энди чидай олмаслигига кўзи етди. Навбатдаги куни у тонг саҳарда  ўрнидан туриб, ҳатто нонушта қилмай, хизматчи бўлиб ишлаѐтган онасининг ҳузурига жўнади. У ўн беш миль йўлни босиб ўтди. Бола ўзини унутар даражада умидсизликка берилган эди. У онасига
ѐлворди, йиғлади-сиқтади. "Агар яна дўконда қоладиган бўлсам, ўзимни ўлдираман", деди. Кейин эса ўзининг эски мактабдаги муаллимига узундан-
узоқ жуда таъсирли мактуб ѐзди. Унда, "ғам-аламдан тўйиб кетдим, энди яшамоқчи эмасман", деган гапларни баѐн этди. Ўз навбатида ўқитувчиси
болага далда бериб, аслида у ақлли, қобилиятли эканлигига ишонтирди, бошқа ишлар билан машғул бўлишга ундади, мураббий бўлишни таклиф
этди. Бу ижобий баҳо боланинг тақдирини бутунлай ўзгартириб юборди ва инглиз адабиѐти тарихида мустаҳкам изини қолдирди. Ана шундан кейин бу бола келгусида 77 та китоб ѐзди ва ўзининг қалами билан миллион доллардан зиѐд маблағ ишлаб топди. Бу одам ҳақида эҳтимол эшитган чиқарсиз? У дунѐга машҳур фантаст ѐзувчи Герберт Ж.Уэлс эди.


1922 йилда Калифорнияда бир йигит яшар, ўзини ва хотинини зўрға боқар эди. Якшанба кунлари у черков хорида иштирок этиб, вақт-вақти билан аранг беш доллар ишлар, бу, асосан, тўй қўшиғи — "У менга ваъдалар берди"дан тушадиган тушум эди, холос. Йигит азбаройи муҳтожлик туфайли шаҳарда яшай олмай, узумзор ўртасида жойлашган битта уйни ижарага олди. Ижара ҳақи ҳаммаси бўлиб ойига ўн икки ярим долларни ташкил этарди. Шунга қарамай, йигит бу ижара ҳақини тўлай олмай, хўжайиндан ўн ойлик муддат қарздор бўлиб қолди. Қарздан қутилиш учун у узумзорда ишлади. Ўзининг айтишига кўра, у егулик бўлмаганидан кўпинча фақат узум ейиш билан чекланган. Бу йигит шунчалик руҳан чўккан эдики, қўшиқчилик мартабасидан бутунлай воз кечиб, бир умр юк машиналари сотиш билан машғул бўлишни кўнглига тугиб қўйди. Аммо ана шу ўринда уни Руперт Хьюз мақтаб, эътироф этди: "Сизда ажойиб овоз бор, уни чиниқ-тириш керак. Сиз Нью-Йоркка бориб ўқишингиз лозим", деди у. Бу йигитни Лоренс Тиббетт дейишарди. Хьюзнинг эътирофи ва ундашлари туфайли у астойдил ҳаракат қилиб, бутун қитъага номдор бўлди.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга