«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Муҳожирнинг ўғли - Эндрю Карнеги
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 73284
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 17-02-2013, 00:05
17-02-2013, 00:05

Муҳожирнинг ўғли - Эндрю Карнеги

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

Муҳожирнинг ўғли - Эндрю Карнеги

 Эндрю Карнеги 1835 йил 25 ноябрда Шотландиянинг Данфермлин қишлоғида туғилган. Уларнинг уйи отаси — Уильям Карнеги  очган тикувчилик устахонаси учун ишхона ҳам эди. Оила XIX асрнинг 40-йилларигача тўкин яшади.

 ... Бироқ, тўқувчилик саноати ривож топиб, ҳунарманд отанинг ишлари яхши кетмади ва  1848 йилда Уильям Карнеги мутлақо  буюртмасиз қолди. Ташаббусни ўз қўлига олган оила бекаси пойафзалларга буюртма излай бошлади. Ўша йилнинг 17 майида  Карнегилар АҚШга кўчиб ўтиб, Слэбтаун (Пенсильвания)даги кичик уйдан қўним топишди. Эндрю 13 ёшида газмол  фабрикасига ишга жойлашди. Шу ерда малака ошириб, оддий ёрдамчи ишчилигидан ҳафтасига икки доллар оладиган идора  хизматчисига қадар ўсди. У ўшандаёқ кичикроқ гуруҳга кирим-чиқим, ордер ҳисоби бўйича сабоқ берувчи ҳисобчига қатнай бошлади. Айнан мазкур машғулотларда Эндрюнинг математикага нисбатан қобилияти очила борди. Бир тасодифий учрашув эса "Рейли телеграф компанияси"га ўтишига сабаб бўлди. Уч ой ичида учта ишни алмаштирган Эндрю Карнеги ўз иқтидори ва ҳалоллиги туфайли даромадини 2 дан 13 долларгача оширишга эришди. Кўп ўтмай уларнинг оиласи яхшигина уй сотиб олди. Телеграф компаниясидаги фаолият Эндрюнинг шаҳардаги савдо-сотиқ ишларига алоқадор муассасалар ҳақида ахборот олишига ёрдам берди. У телеграфни мустақил равишда ўрганиб, бошқа ҳамкасбларидан яққол ажралиб турадиган бўлди. 1851 йилда Эндрюнинг иш ҳақи ойига 25 долларни ташкил этарди. "Пенсильвания" темир йўл компаниясининг ғарбий филиали бошлиғи ўринбосари Томас Скотт билан учрашув эса унинг ҳаётини буткул ўзгартириб юборди. Скотт худди Эндрюга ўхшаш ишчан ходимни излаётган эди. 1853 йилда Эндрю Карнеги "Пенсильвания"да фаолият кўрсата бошлади. Ўз ходимларини қадрлай биладиган Томас Скотт уни катта бизнес даврасига ҳам олиб кирди. 1856 йилда Скотт Эндрюга ҳамкорликдаги сармоя асосида ишлашни таклиф қилди. Ўша замонда 610 долларлик маблағ каттагина миқдор бўлса-да, ҳамкорликни бошлаш учун Карнеги бу пулларни топа олди ва тез орада дастлабки дивидендларини қўлга киритди. 1856 йилнинг кузида Скоттни юқори лавозимга кўтаришди. У ўз ёрдамчисини эски жойида қолдирмай, ўзи билан эргаштириб олди ва маошини ойига 50 доллар қилиб қўйди. Карнеги шу тариқа Pennsylvania Railroad қароргоҳи жойлашган Латунга кўчиб ўтди. У ерда ухлаб кетиладиган вагонлар ихтирочиси Вудроф билан танишди ва Томас Скотни Pennsylvania учун ана шундай вагончалар кераклигига ишонтирди. Шу тарзда Эндрю келгусида анчайин сезиларли даромад келтирган Вудроф идорасининг 1/8 фоиз акциясини олди. 1859 йили Скотт "Пенсильвания" вице-президентига айланди, декабрь ойида эса у Карнегига иш ҳақи 1500 доллар бўлган ғарбий бўлим бошқарувчилигипи олиб берди. Карнегини бу миқдор ҳаяжонга солгани йўқ, сабаби, бу вақтга келиб у ухлаб кетиладиган вагонларга тиккан сармоясидан мўмай даромад ола бошлаган эди. 1863 йилда Карнегининг умумий даромади 42 минг долларни ташкил қиларди. Даромаднинг ўсиши Карнегига дўстлари билан АҚШ нинг нефть ҳудудида ферма ташкил қилишига ёрдам берди. Бунинг учун 40 минг доллар тўлаган Эндрю Карнегининг ўн йилдан кейинги даромади йилига 1 миллион долларга айланди. Ферманинг умумий қиймати эса 5 миллион доллар эди. Кўп ўтмай Карнеги энг бадавлат инсонлардан бири сифатида тилга олинадиган бўлди. 1873 йилдаги иқтисодий бўрон молия бозорида саросима уйғотди ва ўша пайтда Техас-Тинч океанида темир йўл қураётган Карнегининг устози Скотт ундан бу ишнинг 75 фоизлик таъминотини қамраб оладиган мпқдорда қарз сўради. Карнеги аввалдан ушбу ғояга ишончсизлик билан қараётган эди. Иқтисодий манфаатгпарастлик дўстлик муносабатларидан устун келди ва у Скоттга ёрдам беришдан бош тортди. Эндрю Карнеги Америка темир йўл компаниялари шяларини Европага тиккан биринчи тадбиркорлардан бўлди. У конвертер (эритилган чўяп орқали ҳаво ўтказиб пўлат ҳосил қиладиган печь) ихтирочиси Генри Бессемор билан танишди. Карнеги энди бор диққат-зътиборини пўлат ишлаб чиқаришга қаратди. У темир ишлаб чиқаришга ихтисослашган заводларни сотиб олиб, уларни пўлат қуйиш заводларига айлантирди. Орадаи 6 йил ўтиб, Карнеги 1 миллион долларэвазига Homestead Steel Works ни сотиб олиш даражасига етди ва мамлакатдаги темир ва пўлат ишлаб чиқаришпинг 25 фоизлик улушини қўлга киритди. 1875 йилда янги технологиялар асосида мамлакатдаги барча рельсларнинг 2,25 фоизини ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Эдгар Томсон пўлат заводи" очилди. 1900 йилда заводнинг рельслар чиқаришдаги улуши 26,3 фоизга кўтарилди. Талаб эса янада ошиб борарди. Ўша йили завод келтираётган даромад 18.600 доллар бўлса, 1900 йилга келиб бу рақам 40 миллионга кўтарилди. 1901 йилда Карнеги ўз ҳаётидаги энг йирик битимга қўл урди: у пайларини 480 миллион долларга сотди (Карнегига шахсан тегишлиси 300 миллион доллар). Дастлаб Рокфеллер унга 100 миллион доллар ва 1,5 миллион долларлик аванс таклиф қилди. Карнеги у билан битим тузишни рад этди ва шимолда ўзининг темир йўли қурилишини бошлашини эълон қилди (бу эса ғирт ёлғон эди). Ушбу қурилиш бошқа магнат Жон Морганга маъқул келмади ва у ҳам Карнегига заводларини сотишни таклиф қилди. Бу сафар нарх 300 миллион долларга кўтарилди ва икковлон келишдилар. "Ўйлай олмайдиган одам — телба, ўйлашни истамаган киши — кўр, интилмаган одам эса — қулдир". Катта бойлик соҳиби, "пўлат қироли", миллионер Эндрю Карнеги ана шундай хулосага келган эди. "Менинг ҳаётим тарихи" китобида у қандай қилиб 400 миллион (ҳозирги ҳисобда 130 миллиард) доллар пул ишлаб топгани ҳақида очиқчасига сўз юритган. Шотляндиялик бу собиқ муҳожир бозор қоидаларига мослашиб, янги технологияларга пул тиккан эди. Эндрю Карнеги, ҳатто ўзига-ўзи маслаҳатлар берган. Шундай ўгитлардан бири — 35 ёшда ишдан узоқлашишдир, бунга ўзи амал қилмаган, албатта. Ҳа, жаноб Карнегининг сўзлари кўпинча ўз хатти-ҳаракатларига зид ҳам бўлган. Эндрю Карнегининг муваффақиятлари сири нимада? У пўлат ишлаб чиқаришга оид жуда кам маълумотга эга бўлса ҳам, уни "пўлат қироли" деб аташарди. Карнегининг қўл остида пўлат ишлаб чиқаришни ундан жуда яхши биладиган юзларча одам ишлар, тер тўкишар эди. У одамлар билан муомалани ниҳоятда дўндириб қўярди, айнан ана шу фазилати Карнегини дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бирига айлантирди. Эндрю Карнегининг ташкилотчилпк маҳорати раҳбарлпк қобилиятини анча эрта намоён этди. У ўн ёшида одамлар ўз исмларини жуда яхши кўришларини тушуниб етди ва бу ихтироси ёрдамида одамларни ўзи томонига оғдириб ола бошлади. Масалан, у болалигидаёқ ишлаб, иккита қуёнча сотиб олди ва тез орада улар кўпайиб кетди. Аммо қуёнларнибоқиш учун етарли озуқа йўқ эди. Ана шунда унинг хаёлига ажойиб бир фикр келди. Қўшниларининг болаларига, агар улар қуёнчаларга етарли даражада беда ва қоқи ўтлардан олиб келишса, бу жониворларга уларнинг исмларини қўяжагини айтди. Эндрюнинг режаси худди сеҳргарлик каби иш берди, буни Карнеги умрбод хотирасида сақлаб қолди. У ишбилармонлик соҳасида кўп йиллар давомида ана шу руҳий усулдан фойдаланиб, миллионларни жамғарди. Шу тарзда Пенсильвания темир йўлига пўлат ройслар сотишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Ўша пайтда йўллар президент Ж.Эдгар Томсон эди. Эндрю Карнеги Пиггсбургда пўлатқуядиган завод қурди ва уни "Эдгар Томсон номли пўлат қуядиган завод" деб номлади. Эндрю Карнеги томонидан назорат қилинадиган "Сентрал транспортейши компани" билан Пульманга тегишли компания ўртасида жуда катта тортишув кетар эди. Иккала компания ҳам "Юнион Пасифик" темир йўлига ётиб кетиладиган вагонлар етказиб беришга буюртма олишга уринар, шу мақсадда бир-бнрини сиқиб чиқаришга ҳаракат қилар, ҳеч қандай  фойда кўришнинг имконияти бўлмай қолган даражагача нархни туширган эдилар. Карнеги ҳам, Пульманҳам "Юмион Пасифик" бошқарувчи аъзолари билан суҳбат ўтказиш учун Нью-Йоркка келишди. Кечқурун "Сент Николас" меҳмонхонасида Карнеги Пульманни учратиб қолиб, шундай деди: "Кечки саломлар бўлсин, жаноб Пульман, иккаламиз ҳам ўзимизни аҳмоқона тутмаяпмизми, нима дейсиз?" "Сиз нимани назарда тутяпсиз?" — деб сўради  Пульман. Шунда Карнеги бу икки корхонани бирлаштириш тўғрисида миясида пишитиб юрган фикрни ўртага ташлади. Улар алоҳида-алоҳида, бир-бирига қарши корхоналар бўлмаслиги, балки бирлашиш туфайли олинадиган қулайликлар ҳақида ёрқин бўёқлар билан батафсил тушунтирди. Пульман уни диққат билан тинглади, аммо Карнеги тўлиқ тушунтира олмаган. Ниҳоят, Пульман қизиқсиниб: "Янги компанияни қандай номлаган бўлар эдингиз?" деб сўради. "Албатта, "Пульманнинг иокс-вагонлар компанияси", деб-да", деди Карнеги ҳозиржавоблик билан. Пульманнинг юзи ёришиб кетди. "Юринг, менинг хонамга, —деди у, — гаплашиб оламиз". Улар ўртасида бўлиб ўтган суҳбат саноат соҳасида тарихий воқеа бўлди. Эндрю Карнегининг дўстлари ва ишдаги ҳамкорларимнинг исмларини тўла эсда сақлаб қолиш ва тўғри айтиш одати унинг раҳбарлик қилиш усулининг асоси ) эди. У жуда кўплаб ишчиларнинг исмини билиши билан фахрланар, шунингдек, шахсан ўзи раҳбарлик қилаётган ва ривожланаётган пўлат қуйиш заводларидаги иш ташлашлар ҳам асло зарар келтирмасди.  1901 йил Карнеги ўзига даромад келтирган бизнесда фаол иштирок этган охирги йил бўлди. Шундан умрининг сўнгги лаҳзасигача у ўзини хайрияга бахшида этди, Карнеги, инсон ўз умрининг биринчи қисмини бойлик яратишга, иккинчи қисмини уни ишлатишга бағишлаши лозим, деб ҳисобларди. XX аср бошларида у тинчлик учун курашчига айланди. 1907 йили Карнеги Тинчлик жамиятини ташкил этди. 1,5 миллион доллар маблағ эвазига Гаагада "Тинчлик саройи"ни барпо этди (бугун у ерда халқаро суд фаолият курсатмоқда). Шунингдек, урушнинг олдини олиш мақсадида улкан пулларни сарфлади (шунга қарамай, афсуски, 1914 йилда барибир уруш бошланди). Карнеги тинчликдаврида вафот этганлар учун қаҳрамонлар фондини ҳам ташкил этди. Карнегининг хайрия борасидаги бошқа йирик фаолияти кутубхоналар билан боғлиқ. У ўсмирлигида кўп вақгини Жеймс Андерсоннинг Питтсбургдаги "Ишчи ёшлар учун бепул кутубхонаси"да ўтказарди. Сабаби, маълумотидаги етишмовчиликлар ҳаётда олға силжишига монелик қиларди. Карнеги 26 миллион доллар сарфлаб, ўз номи билан аталувчи 2811 та кутубхонага асос солди. Бугун мамлакатнинг 40 фоиз аҳолиси ушбу кутубхоналардан фойдаланмоқда. Эндрю Карнеги концерт залларини барпо этишга хам пул сарфлади (Карнеги-холлнинг очилиш маросимида П.Чайковскийнинг ўзи дирижёрлик қилган). Карнеги томонидан талаба ва ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш учун илмий ва ўқув марказлари ташкил этилди: Питтс-бургдаги Карнеги институти ва Карнеги технология институти 26 миллион, Вашингтондаги Карнеги институти эса 22 миллион доллар олди. Карнеги хайрияси шу қадар кенг қамровли эдики, унинг соҳибининг ўлими арафасида улкан бойлик деярли ўн браварга қисқарди. Эндрю Карнеги 1919 йилнинг 11 августида ўз юртида — Шотландияда ҳаётдан кўз юмди.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга