«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » ДУНЁНИ ЛОЛ КОЛДИРГАН «ТЕЛБА» ВАЗИР
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 87878
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 16-02-2013, 23:59
16-02-2013, 23:59

ДУНЁНИ ЛОЛ КОЛДИРГАН «ТЕЛБА» ВАЗИР

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

ДУНЁНИ ЛОЛ КОЛДИРГАН «ТЕЛБА» ВАЗИР

 Лондондаги инглиз парламенти биносининг каршисида бир хайкал турибди. Ушбу хайкал хеч кандай мактов сузлари билан  безатилмаган. Унда факатгина бир суз уйиб ёзилган: «Черчилль». 1874 йилда Рендольф Черчилль хоним хомиладор аёл  булишига карамай тинимсиз ишларди. Уша кун хам у ишхонада кулини куймасдан мехнат килаётган эди. Натижада Англиянинг  булажак бош вазири аёллар кийинадиган хонасида дунёга келди. 

 Кичкина Уинстон ота-онасини унчалик кувонтирмасди. Унинг отаси Лорд Рендольф булажак бош вазирни «телба ва овсар  бола» деб атарди. Она хам угил тарбиясига унчалик эътибор билан карамасди. 

Натижада Уинстон оилада учинчи даражали шахс булиб колди. Хеч ким у билан иш олишмасди. Мактабда хам Уинстон кийналиб укиди. У доимо икки бахо билан кифояланиб, унчалик харакат килмасди. Бундан безори булган ота угилдан кутилишга ахд килди. У кичкина Черчиллни харбий мактабга топширишга ахд килди. Аммо омадсиз Уинстон харбий мактабга хам учинчи уринишда кирди.

Вакт утиши билан у журналистикага кизикиб кетди. Адабиёт йуналишида Нобель мукофотини кулга киритган Уинстон Черчилль уз журналистик фаолиятини Кубадан бошлаганди. Айнан уша вактларда кубалик партизанлар испан боскинчиларига карши озодлик курашини олиб боришаётган эди. Инглиз харбий журналистининг репортажлари хаммада кизикиш уйготди. Шу асосда Черчилль исми аста-секинлик билан танила бошланди.

Кубадаги жанглар тугагандан сунг у Хиндистонга караб йул олди. У ерда журналист бутун мамлакатни кезиб чикиб, энг нодир ва кимматбахо далил ва материалларни туплади. Натижада Черчилль узининг биринчи китобини босмадан чикарди. Китоб йигирма олти ёшли Черчиллга 4 минг фунт стерлинглик даромад келтирди. Вакт утиши билан Черчилль инглиз-бурларнинг жанг майдонига караб йул олди. Аммо бурлар уни хибсга олиб, камокхонага тикиб куйишди. Чаккон Черчилль уз сайи-харакатлари билан камокхонадан кочиб кетишга муваффак булди. Инглизлар кочокни миллий кахрамон сифатида кутиб олишди.

Узининг илк сиёсий кадамини Черчилль 1900 йилда куйган эди. Ушанда у консерваторлар партияси номидан парламентга сайланди. У палатадаги энг ёш вакил эди. Бир депутат Черчилль хакида куйидагинларни ёзганди: «Аслида у энг ёш депутат булган. Аммо Черчилль узини худди энг ёши катта депутатдек тутарди. Унинг утириш-туришлари менга ёши катта лордларни эслатарди». Эътиборли томони шундаки, Черчилль биринчи нуткида консерватив партиянинг камчиликларини очик-ойдин очиб ташлади.

1906 йилда Черчилль яна парламент аъзоси булди. Аммо аввалги сайловдан фарклирок у либераллар партиясидан сайланди. Шу вактдан бошлаб унинг сиёсий йули бошланди. Уттиз икки ёшида Черчилль колониялар буйича вазир уринбосари этиб тайинланди. Уттиз турт ёшида у савдо вазири этиб сайланган булса, уттиз беш ёшида у ички ишлар вазири булди. 1911 йилда уни денгиз-харбий вазири этиб тайинлашди. Аммо Дарданель операциясидаги омадсизликдан сунг уни кечира олишмади. Сабаби махсус операция давомида куплаб инглиз денгизчилари улиб кетишганди. Натижада парламент уни ишдан бушатиб ташлади.

Тушкунликга тушмаган Черчилль олга сари харакат килаверди. Мехнатнинг таги рохат деганларидек, 1924 йилда Черчилль молия вазири этиб сайланди.

Аммо Черчиллни хаёти давомида бир нарса кизиктирарди. У хам булса армия. Черчилль ёшлигидан аскарлар билан дустлашарди. Иккинчи жахон уруши Черчилль учун кенг эшикларни очиб берди. Айнан шу уруш Черчилль учун зур имкониятларни берди. Имкониятни хеч качон бой бермаган Черчилль ишга киришди. 1940 йилда у харбий кумита таркибига кирди. Шу йилнинг 10 майида эса уни бош вазир этиб сайлашди.

Черчилль коммунизмнинг ашшадий душмани булган. У хаттоки Гитлер билан коммунизмга карши шартнома тузишга тайёр эди. Айникса, Сталин унда нафрат уйготарди. Америка кушма Штатларининг президенти Рузвельт эса инглиз бош вазири билан жуда илик муносабатда булган. Улар тез-тез учрашиб ва сухбатлашиб туришга харакат килишарди. Хатто Ок уйда хам Черчиллнинг ёгоч хайкалчаси турарди. Вашингтон инглиз бош вазирини каттик хурмат киларди. Иккинчи жахон уруши тугаганидан сунг Черчилль сайловда ютказиб куйди. Лейбористлар уни хайдаб юборишди. Аммо омад уни тарк этмади ва 1951 йилга келиб Черчилль яна бош вазир этиб сайланди. Вакт утиши билан Черчилль тез-тез касалликга учрайдиган булиб колди. Боз устига каричилик унга халакит берарди. Шунинг учун хам у истефога чикишга ахд килди. 1955 йилда у бу карорини расмий равишда эълон килди. Хайрлашув кечасида киролича Елизавета II унга герцог унвонини берди. Таъкидлаб утиш керакки, охирги юз йилликда ушбу унвон хали хеч кимга насб этмаганди. Аммо Черчилль ушбу унвонни олишдан бош тортди! Ахир у парламент аъзоси булиб колмокчи эди-да. Даунинг-стрит кучасидаги кароргохни тарк этаётган Черчилль хаммага узининг машхур панжа белгиси булган «V»(Victoria-галаба)ни курсатиб, машинага утирди...

 Таъкидлаб утиш керакки, Черчилль уттиз турт ёшгача буйдок булган. У куплаб аёлларга хушомад килишига карамай, уйланишга  шошилмасди. Бош вазир Этель Бэрримор, Маргарет Хорн, Памела Плауден каби машхур актрисалар билан илик муносабатда булгани  хеч кимга сир эмас. Нихоят, 1908 йилда у Клементина Хозье исмли кизчага уйланди. кизча куёвдан ун бир ёш кичкина эди. Шахсий  хаётда, Черчилль жуда кувнок инсон булган. У болалари билан уйнашни хуш курарди. Орада макола ва турли-хил китобчаларни  ёзиб турарди. Черчилль курувчилик ишлари билан хам кизикарди. Таъкидлаб утиш керакки, бош вазир уз кули билан хамом ва катта  бог барпо килганди. Клементина Черчиллдан узокрок яшади. У эридан 12 йил ортик яшаб, 1977 йилда вафот этди. Уинстон Черчилль  уз бармоклари билан курсатган «V» белгиси эса дуне тарихида учмас из колдирди.


Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга