«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Бой бўлиш учун ОМАД керакми?
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 9189
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 1-07-2014, 23:00
1-07-2014, 23:00

Бой бўлиш учун ОМАД керакми?

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

 Омад- бу бизнинг одатларимиз. Ким омадга ишонса,унга эриша олишига ишонса, орзуларини харакатга айлантира олса, у  албатта омадга эриша олади. 
 Омаднинг хеч кандай яширин сири йук. Сиз хам эшитган булсангиз керак, муваффакият козонган одамларнинг купчилиги,  орзуларимга эришгунча тинмай мехнат килдим,дейишади. Улар яна шуни хам таъкидлашади- «мен уз ишимни севаман». 
 Демак, улар уз ишларини севгани учун ва тинмай мехнат килишган, омадга, бойликга эришганлар. Узингиз уйлаб куринг сиз  севмаган ишингиз билан шугулланар экансиз, омадли була оласизми? Менимча йук. 
 Одамнинг еши, маълумоти, келиб чикиши, унинг омадли еки омадсиз бўлишига алокаси йўк. Дунедаги миллионерларнинг  ярмидан кўпи ишларини «ноль» дан бошлаганлар. Уларнинг кўпчилигида олий маълумот хам бўлмаган. Мактаб даврида хатто  колок укувчилар каторида бўлишган. Лекин улар хаетларини тубдан узгартиришга карор килишган. Бунга масалан уларнинг ўкиган кайсидир китоби илхом берган, кимгадир хавас килишган еки кимнингдир уларни масхара килишлари сабаб бўлган. Шуни унитмаслик керак, сиз неча ешда бўлсангиз хам, моддий ахволингиз кандай бўлишидан катъий назар сиз истаган нарсангизга эриша оласиз. Бунга мисоллар жуда хам кўп. Факат бунга ишонишингиз керак. Мен ишонаман, бу хаммангизнинг кўлингиздан келади!
Бизга шундай туюлади, яъни машхур инсонлар бир кунда осонгина машхурликка эришгандай. Бу хакда уларнинг узлари хам кулиб гапиришади.
Масалан Дастин Хоффман — «Менинг бир кунда машхур булишимга 10 йиллик мехнат керак булди»
Рей Крок эса — «Мен хакикатдан уйкудан уйгонганимда бой бўлиб колган эканман, лекин уттиз йил — жудаям узун бир кечадир» деган эди.
Бундан куриниб турибдики, улар узун йиллар мехнат килишган, хатто такрор – такрор муваффакиятсизликлар хам бўлган хаетларида. Купчилик эса бир-икки марта уринишади, натижасиз бўлгандан кейин, хаммасини йигиштириб куйишади. Сиз хам Н.Хиллнинг «Уйла ва бой бул» асарини укиган бўлсангиз керак. Унда бир олтин изловчининг хаети хакида езилган. У бир неча ойлик омадсиз уринишларидан кейин бу ишини ташлаб кетади. У каздирган ердан бир метр узокликдан олтин топишади. Бу эса унинг хаетида катта дарс булади. Узининг бу омадсизлигидан дарс олган у одам кейинчалик жуда катта омадга эришади.

Хар кандай катта йўлга чикишдан олдин, илк кадам ташланади. Илк кадам карор кабул килишдан бошланади. Чунки сизнинг хаетингиз кабул килган карорларингизга боглик.

Сиз масалан кийин кунларни бошингиздан кечираетган бўлишингиз мумкин, лекин шунга карамай, албатта уйлаган максадингизга эришишингиз мумкин.

Нимадан бошлашингиз керак?

Олга илгарилаш учун аввал бошлаш керак!(М.Твен)

Сиз ниманидир кулга киритишдан аввал, унга эриша олишингизга ишонинг!

Лекин тўхтанг, уйлаб куринг, сиз нимадан бошлашингиз мумкин?

Сизнинг хаетингизнинг кандай бўлишини сизнинг ишончларингиз белгилаб беради — бошка йўл йўк. Сиз бундан аввал нимага ишонган бўлсангиз хам, агарда ўз хаетингизни ўзингиз хохлаган томонга ўзгартиришни хохлаетган бўлсангиз,буни аввало ишончларингиздан бошлашингиз керак. Ишончсиз Омадга, Бойликга эришиб бўлмайди. Биринчидан кучли ишонч булиши керак, иккинчидан ўзингизни Омадга, Бойликга, Бахтга лойик деб билинг. Булар сизнинг хам хаккингиз эканлигига ишонинг.

Сиз олдин нималарга ишонган бўлишингиздан катъий назар бу ишончларингизни ўзгартира оласиз. Ишончларингизни ўзгартирар экансиз хаетингизни хам ўзгартирасиз.

Кучли ИШОНЧ йўк экан демак Омад хам бўлмайди!

Афсуски кўпчиликдан бекорга орзуларга берилманг, бойлик, омад факат танланган одамлар учундир деган гапларни хам эшитиб коламиз. Бекорчи орзуларга берилиб вактингни ўтказма деб маслахат хам беришади. Биз хар бир истаган нарсамизга эриша олмаймиз дейишади. Биз бундай гапларни хар куни эшитамиз, хатто узимиз хам бойлик кўпчиликнинг насибаси эмаслигига янада кўпрок ишона бошлаймиз. Омадни биз ўзимиз чакирилмаган, лекин танланган одамлар чакирилган бир байрам каби курамиз.

Бу нотўгри! Агарда сиз шундай уйлаетган бўлсангиз ва бунга ишонаетган бўлсангиз, хакикатдан хам бу байрамда сизга жой йўк демакдир. Омадга эришган, бойликга эга бўлган инсонларнинг барчаси, бир кун келиб албатта муваффакиятлар козонишига ишонишган. Бизнинг омад хакидаги тасаввурларимиз миямизда чукур илдиз отган. Биз бахтли булишни хохлар эканмиз, бу тасаввурларимиздан (агар улар салбий булса) зудлик билан қутулишимиз зарур.

Уз ишончларингизни ўрганиб чикинг, улар сизга кандай таъсир килмокда?

Омадни кандай тасаввур киласиз? Еки факат танланган одамлар учунлигига ишонасизми? Фикр-уйларингизни тахлил килинг.

Хар куни бизнинг миямизга юзларча фикрлар келади. Лекин биз узимиз ишончларимизга караб (агар улар салбий бўлса), бу фикрларимизга харакатни бирлаштириш ўрнига уларни ўзимиз бўгиб кўямиз.

Ижобий ишончларга биз ўзимизни ишонтириш, ўзимизга ўзимиз таъсир курсатиш оркали эриша оламиз.

Узингиз ўйлаб кўринг, сиз шу салбий ишончларингиз оркали канчадан-канча имкониятларни кўлдан чикаргансиз?

Нимадир килиш керак бўлган жойларда ишончларингиз туфайли бу ишларни тўхтатиб кўйгансиз?

Кимдир кариб колдим дейди, яна кимдир хали ешман дейди. Кимлардир маълумотим йўк, пулим йўк, танишларим йўк дейишади. Буларнинг барчаси факат ўзларини оклаш учундир.

Омадсизлик охирги пайтларда кўпчилик учун одатий хол бўлиб колди.

Биласизми бизга болалигимиздан бой бўлишни хохлаш, маънавий бўлмаган айб бир иш каби тушунтириб келишган. Бунинг окибатида кўпчилик бой бўлишни гапириш эмас, хатто ўйлашдан хам кўркадиган бўлиб колди. Чунки бойлар факат харом йуллар билан пул топишади, пул инсонни бузади дейишарди. Мен шу ерда узим ишонган бир фикримни сиз билан уртоклашмокчиман. Тугри шундай одамлар бўлади, кулларига бир оз пул келса босар-тусарини билмай колишади. Атрофидаги одамларга тепадан карашни бошлашади. Яна одамлар бўладики, пулдор бўлганидан кейин, топганидан хар доим мухтожларга ердам беришни бошлашади. (Мана бу одамларга Аллох яна купрок беради)

Мен бу ерда нима демокчиман: Пул инсоннинг ким эканлигини юзага чикаради холос. Демак биринчи одамнинг ичи эскидан шунака эди. Пули йўк эди, хеч кимнинг назарига тушмаганди. Пулдор бўлгандан кейин эса у одамнинг юзидаги парда очилади (булар узокка боролмайди). Мен масалан шундай одамларни танийман, улар топган пулларининг 10% дан 20% гача булган микдорини етимхоналарга, касалхоналарга беришади. Лекин уларнинг бойлиги бу билан битмайди, кўпайса кўпаяди, борган сари янада машхур инсонга айланишади.

Сизда хам пул одамни бузади деган ишончлар бўлса, олдингиздан чиккан бор имкониятни кочирасиз, хатто сизга ердами тегиши мумкин бўлган одамлардан ўзингиз кочасиз, ердам сўрамайсиз. Чунки ердам беришига ишонмайсиз, ишонмаган ишингиз албатта ижобат бўлмайди. Натижа бермаган ишингизни такрор — такрор килиб яна хатога йўл кўясиз. Бу харакатингиз натижа бермадими, бошка бир йўлини кидириб топиш керак, лекин харакатдан тухтамасдан. Натижага эриша олишмаса кўпчилик кимнидир айбдор килишади, хатто ходисаларни хам. Бу хаммаси ўзларини оклаш учундир холос.

Узокни кўра олмайдиган инсонлар давлатни, ишсизликни, экономик кризисни айбдор килиб ўтирган бир пайтда, атрофида канча-канча одамлар янги-янги маркетлар, корхоналар очишмокда, омадга эришмокда, пулдор инсонларга айланишмокда. Хозирги бизнинг замонимиз, тугрироги асримиз имкониятлар асридир. Хозирги пайтда омадга эришмок хар качонгидан осонрокдир. Омад ташки хол ва шартларга боглик эмас. Омад сизнинг узингизга ва атрофингиздаги оламга кандай бокишингизга боглик.

Мен ешман: Ешлик омадга, машхурликга эришиш учун жуда уйгун бир замондир. Еш бўлишнинг ўзига яраша устун тарафлари бор. Кўпчилик ешларда билимим, тажрибам етмайди деган кўркув бор. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак омадга эришган инсонларнинг кўпчилигида, бошлаетган ишларида етарли билими ва тажрибаси бўлмаган. Улар иш давомида ўрганишган, тажриба орттиришган. Шунинг учун агар омад, бойлик, бахт учун ешлик киламан еки кариб колдим десангиз, атрофингизга бир каранг. Сизнинг ешингизда сиз орзу килган нарсаларга эришган одамлар борми?Йўклигига мен ишонмайман. Демак улар эришган экан, сиз хам истаган нарсангизга эришасиз! Мен бунга ишонаман.

Менинг иш бошлашга пулим йўк. Кўпчиликда бошлангич капитал булмаган. Омадли, пулдор бўлиш учун йўлга чикмокчи бўлсангиз, сизга биринчи пул эмас, психологик кайта куриш керак! Ва яратувчи фикрлар керак!

Хар битта одамнинг хеч бўлмаганда битта кобилияти, нимагадир кучли эхтироси бордир. Улар кобилиятига яраша, севган ишини тўгри йўлга куйса албатта муваффакият козонади. Агарда ота-она пулсиз булса, фарзандлар хам бир кун келиб пулдор бўла олишини тасаввур хам кила олишмайди. Бошлангич капиталсиз ишини бошлаган ва муваффакият козонган инсонлар жуда куп. Улар йўксилликнинг зулми, эхтиеж туфайли, буюк омад сари йўлга чикишга мажбур бўлишган, натижада истакларига эришган.

-Кўпчилик машхур инсонларни, уларни машхур килган нарса уларнинг кобилияти, билими, тажрибаси деб хам айта олмаймиз. Кобилиятни хам,тажрибани хам ўзимиз ривожлантирамиз. Факат бу ерда сизга кераклиси — ИШОНЧ ва САБР.

Биз ўзимиз севган, билган ишни килсакгина омадга эриша оламиз.

Омадсиз бўлишдан кўркиб, харакат килмасдан тасодифларга умид килиб ўтириш, сизни омадсизликдан асраб кола олмайди. Кўркоклик иродангизни букиб куяди. Натижага эриша олмаслигидан кўркиш, аввалги муваффакиятсизликлари окибатида, ўзига ишонмаслиги окибатида келиб чикади. Лекин улар куркаетганларини тан олишмайди. Аксинча буюк хаеллар кураетган одамлар устидан кулишади, узларини эса усталик билан оклашади. Бошкаларни айбдор килишади.

Улар хар доим «агар» деб кўп гапиришади.

Масалан: Агар пулим булганда эди, агар бошлигим бошкача одам булганда эди, агар танишларим булганда эди. Биз биламизки ўзингиз харакатни бошламас экансиз, сизга хеч ким омадни, моддий мустакилликни келтириб бермайди. Омад ўз ўзидан сирли равишда пайдо бўлмайди. ОМАД — килган харакатинг натижасидир.

Уз тажрибаларимдан келиб чикиб шуни айта оламан, хар бир омадсизликнинг оркасида биз учун катта бир сабок турибди, буни факат очик кўнгиллилик билан кабул килиш керак. Кетма-кетликда келган омадсизлик, инсоннинг ўзига булган ишончини синдиради, бу эса яна харакат килишга халакит беради. Биринчи муваффакиятсизликданок, улар ўзларига омадсиз инсон каби карашади, бу эса янги муваффакиятсизликлар чакиради.

Барча ишончларингизни, тушунчаларингизни чукур анализ килиб курсангиз, ичингизда яшириниб етган, омадли бўлишингизга йўл бермаетган ишончларни кўра оласиз. Масалан болалигингизда илхом билан килган кандайдир ишингиз, ота-онангиз еки бошка одамлар тарафидан кораланиши хам инсонни куркок, ишончсиз, камгап килиб куяди.

Шуни эсингиздан чикарманг, агар сиз узингиз харакат килмас экансиз, ахволингизни яхшилай олмайсиз. Ахволингизни узгартириш урнига хаетдан мужизалар кутманг. Мужизалар хам уз-узидан бўлмайди.

Моддий ахволингизни яхшилашни, яхши иш топишни, соглом бўлишни хохласангиз, буни чин кўнгилдан исташингиз керак. Харакатни бошланг, ўз ишончларингизни ўзгартиринг, керакли, зарур бўлган тадбирларни олинг. Сизга бу ерда ИРОДА ва КАТЪИЯТ дан бошка куч керак бўлмайди.

Сиз нимани истаетганингизни аник билишингиз керак, бу ерда факат орзу килиш етарли эмас. Жуда кўпчилик хаетини ўзи истаган томонга ўзгартиришни хохлашади, аммо уларнинг уринишларидан хеч нарса чикмайди. Сабаби улар оддий хохиш билан кучли истакнинг фаркига боришмайди. Оддийгина хохлаш заиф, тез-тез ўзгариб туради, етарлича кучга эга эмас. Кучли истак эса енгингизни шимариб харакатни бошлашга, тўсикларни енгишга куч беради. У кечиктиришингизга чидамайди, тез эришишингизни талаб килади. Кучли истак бизга илхом багишлайди, канот беради.

Кадим замонда бир донишманд бўлган экан. Бир куни шогирдларидан бири келиб шундай дебди: Мен хам сиз каби донишманд бўлишни хохлайман, бунинг учун нима килишим керак?

Донишманд бу йигитни булок бошига олиб келибди ва йигитнинг бошини сувга тикиб бир муддат ушлаб турибди. Бир неча сония чидаган йигит типирчилай бошлабди. Лекин устоз бошини кўйиб юбормабди. Шундан кейин йигит янада каттикрок каршилик курсата бошлабди. Шундан кейингина устоз йигитнинг бошини сувдан чикаришига изн берибди ва сурабди:

Бошинг сув ичида турган пайт сен купрок нима хакида уйладинг?

-Нафас олишни, дебди йигит кўркувдан титраб.

-Мана энди нафас олишинг мумкин.

- Нафас олишни канчалик кучли истаган булсанг, донишманд бўлишга хам шунчалик кучли истак булиши керак дебди донишманд.
Хает сизга кучли истакларингизни беради!
Сизнинг истакларингиз канчалик буюк бўлса, узингиз хам шунчалик буюк чуккиларга чикасиз.
Агар сиз ўз олдингизга буюк максадлар кўймасангиз, бу максадингиз йўлида тухтамасдан мехнат килмасангиз, омадга эриша олмайсиз.
Шуни эсингиздан чикарманг, муваффакият козонишингизга ишонинг. Муваффакиятнинг биринчи шарти – ИШОНЧ. Бу ишончга сиз ўзингизни ишонтириш оркали эриша оласиз. Агар сиз аввал ўзингизга ўзингиз ишонмас экансиз, бошка хеч кимни ишонтира олмайсиз. Бирон бир ишни бошлашдан аввал унга ишонмасангиз, бу ишни килманг, чунки барбир натижа чикмайди.
Шубха билан бошланган иш натижа бермайди.
Хаетингизни ўзгартиришга сизда кучли истак булсин!
Омадли инсонлар ўз фикрларини шубхалардан тозалашни билишади. Улар ўз олдиларида пайдо бўлиши мумкин бўлган тусикларга карамасдан муваффакият козонишига ишонишади.
Орзу килишдан куркманг.
Мен биламан булар сизнинг кўлингиздан келади!
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.