«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Жиоржио Армани – мода етакчисининг чўққига чиқишдаги йўли
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 71596
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 8-02-2013, 08:15
8-02-2013, 08:15

Жиоржио Армани – мода етакчисининг чўққига чиқишдаги йўли

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

Жиоржио Армани – мода етакчисининг чўққига чиқишдаги йўли

Италиялик мода дизайнери Жиоржио Армани ўзининг эркак либослари билан дунёда машҳур бўлиб, ARMANI компаниясининг юксалишига ўзининг тоза ва хушбичим маҳсулотлари билан мушарраф бўлган. Жиоржио ўзининг АРМАНИ компаниясига 1975 йилда асос солган бўлиб, 2001 йилгача Италиядан чиққан энг муваффақиятли дизайнер сифатида тан олиб келинган. Унинг компанияси йилига $2 млрд. атрофида савдо айланмасини амалга оширса, ўзининг шахсий давлати салкам $5 млрд.ни ташкил қилади. Биз ўйлаймизки бу шахснинг қандай қилиб оддийдўкон ходимидан таниқли йирик бизнесмен бўлиб олишига қадар босиб ўтган йўли кўпчиликни қизиқтиради...

Жиоржио Армани (Giorgio Armani) 

11 июль 1934 йилда (1934-07-11) Италиянинг Эмилия-Романя провинциясидаги Пяченца шахрида Туғилган            

Миллати   Италян

Маҳсулот Ёрлиқлари 

Giorgio Armani S.p.A., Armani Collezioni, Emporio Armani, Armani Jeans, Armani Exchange, Armani Junior, Armani Casa.

Мукофотлари 

1983 йилда Америка либос дизайнерлари кенгаши халқаро мукофоти (CFDA International Award)

Ота-онаси: Уго Армани ва Мария Раймонди  

Ёшлик йиллари

Армани Италия шимолидаги Пяченца шахрида туғилди ва ўша ерда уч фарзанднинг бири бўлиб вояга етди. Унинг отаси Уго транспорт компаниясида ижрочи директор, онаси Мария эса уй бекаси эди. "А. Ж. Крониннинг "Қалъа" (The Citadel) асарини ўқиб чиққан ёш Армани тиббиётда ўз ҳунарини шакллантиришга интилади ва Болония Университетига ўқишга киради"-деб ёзади у ҳақда Симон Ҳилс "Таймс" журналида. Икки йиллик олий таълимдан сўнг 1953 йилда Армани ҳарбий хизматга чақирилади ва у ерда ҳарбий госпитал ишларига ҳам сафарбар қилинади. Тажрибадан аён бўлишича, докторлик касби унга чиқарилмаган эди.  

Дизайнерлик касбий фаолияти

Ҳарбий хизматдаги қисқа тажрибадан сўнг Армани Миландаги Ла Ринасенте универсал дўконида витрина ясатувчи ходим лавозимини эгаллайди. Кейинроқ эркак либослари бўлимига таъминотчи бўлиб ўтади ва шу лавозимида мода саноатининг маркетинг соҳасида қимматли тажрибага эришади. 1960 йилларнинг ўрталарида Армани Нино Черути (Nino Cerruti) компаниясига ўтиб, эркак либосларига дизайн ярата бошлайди. Унинг малакасига харидорлар кўп эди. Кейинги ўн йилликда, Черути компаниясида ишлашда давом этиб, Армани бир вақтнинг ўзида ўнлаб компанияларнинг дизайнларига ўз ҳиссасини қўшди.


1960 йилларнинг охирида Армани меъморий чизмачи Сержио Галеоти билан танишади ва бу шахсий-профессионал муносабат кўп йиллар давом этади. 1973 йилда Галеоти уни Миландаги 37 corso Venezia манзилида офис очишга кўндиради. Бу нарса уни кенг миқёсдаги ҳамкорлик даврига олиб кирди ва Армани кўп сонли мода уйлари, шу жумладан Allegri, Bagutta, Hilton, Sicons, Gibò, Montedoro, and Tendresse учун эркин дизайнер бўлиб ишлади.

 

Флоренциядаги Питти Палас (Pitti Palace) нинг Бианка залида уюштирилган кўргазма ва намойишларни кузатиб борган халқаро матбуот тез орада Арманининг аҳамиятини эътироф эта бошлашди. Бу тажриба Арманига ўз услубини янгича йўллар билан шакллантириш имкониятини тақдим этди. Энди у куч-қувватини ўзининг ёрлиғига бағишлашга тайёр бўлганди. Шундай қилиб, 1975 йилда у дўсти Галеоти билан Миланда Giorgio Armani Spa компаниясига асос солди. Ўша йилнинг октябрида у 1976 йилнинг баҳор ва ёз фасли учун эркаклар тайёр кийими коллекциясини биринчи бор ўз номи остида намойиш қилди. У ўша фасл учун аёллар кийимини ҳам йўлга қўйди.

 

1978 йилда Gruppo Finanzario Tessile (GFT) билан шартнома тузиб, Армани саноат билан инновацион муносабат ўрнатди ва бу битим ҳашамдор тайёр кийимларни индустриал муҳитда компания дизайнерининг синчков назорати остида тайёрлаш имконини берди.

 

1979 йилда, Giorgio Armani Corporation га асос солганидан кейин, Армани АҚШга йўналтирилган ишлаб чиқаришни бошлади ҳамда аёллар ва эркаклар учун Mani линиясини ишга туширди. G. A. Le Collezioni, Giorgio Armani Underwear and Swimwear (Ички ва сузиш кийимлари), ва Giorgio Armani Accessories (Аксессуарлар) сингари бир неча янги маҳсулот линияларини жорий қилиш билан бу ёрлиқ халқаро моданинг етакчи номларидан бирига айланди.

 

 

1980 йилда компания L'Oréal билан атир-упа яратишга доир муҳим шартномани имзолади ва Armani Junior, Armani Jeans ва Emporio Armani линияларини ишга тушириб, унинг кетидан 1982 йилда Emporio Underwear, Swimwear, and Accessories дизайнларини жорий қилди. Emporio линияси учун Миланда янги дўкон очилиб, унинг кетидан биринчи Жиоржио Армани бутики қад кўтарди. Арманининг мижозларга ғамхўрлиги сифати олий услубга монанд ва айни пайтда арзонроқ нархдаги ёшларбоб маҳсулотни шакллантириш билан ўзининг авж нуқтасига кўтарилди.

 

Emporio линияси демократик руҳ касб этгани боис, Армани рекламанинг янгича ноанъанавий усулларидан фойдаланиш лозимлигини ҳис қилди. Ойнайи жахон лавҳалари ва улкан кўча рекламалари, мижозлар, жумладан Армани Бургутига содиқ кийинувчиларга жўнатиладиган уй журналлари шуларга мисол бўларди. Ташвиқот сабабидан ва ижодкорликни рағбатлантириш учун Армани кинотеатр билан муносабатлар зарур эканлигини пайқади.

 

У 1980 йилда намойиш қилинган "Америкалик жигало" (American Gigolo) криминал мелодрамаси учун либослар яратдики, бунинг муваффақияти кино олами билан узоқ муддатли ҳамкорликка олиб келди. Армани юздан ортиқ филмлар учун либослар яратди ва 1987 йилги "Қўл етмас босмачилар" (The Untouchables) филми энг муҳим битимлардан бирига айланди.

 

1983 йилда дизайнер GFT билан шартномасига тузатиш киритди. Улар АҚШга қаратилган Mani линиясини ва юқори сифатли тайёр кийимлар линиясини компаниянинг бош қароргоҳи манзили номи билан қайта ёрлиқлаб, Borgonuovo 21 белгиси остида ишлаб чиқара бошлашди. 1980 йилларнинг якунида, Галеотининг вафотига (1985) қарамай, Армани тижорат уфқлари ва лицензия шартномаларини кенгайтиришда давом этди. У Armani Japan (Армани-Япония) тармоғини очди ва кўзойнак (1988), пайпоқ (1987), совғалар коллекцияси (1989) линияларини ҳамда Америка учун янгича аёл ва эркак кийим-кечак линиясини A/X Armani Exchange (1991) номи билан ишга туширди. 1990 йиллардаги шиддатли кенгайишлардан сўнг (спорт кийимлари, соатлар, кўзойнаклар, упа-элик, уй жихозлари ва янги бутловчи коллекциялар), 2000 йил, яъни брэнднинг 25-юбилейи, инвестицион фаолиятга бой бўлди. Бунга қимматли қоғозлар сотувини ҳамда Армани томонидан ўз маҳсулотларининг сифати ва тақсимоти назоратини кучайтиришга қаратилган янги ишлаб чиқариш қувватининг қўлга киритилишини мисол қилиш мумкин.

 

Арманининг эркак ва аёллар учун чанғи либослари ва кундалик кийимлари линияси 1995 йилда ишлаб чиқилди. 1991 йилдаги лойиҳа, A/X: Armani Exchange, ташланиб турувчи нафис либосларга арзон нархларни таклиф этди ва Арманининг Америка оммавий бозорига ёриб киришга уринишини намоён қилди.1998 йилда Хитойдаги биринчи дўконини очиб, бу мамлакатнинг бозорини хам кезишга тайёрланди. Пекиндаги кичкина дўкон кетидан 2004 йилда Шанхайда етакчи дўкон иш бошлади. 2000 йилда Giorgio Armani SpA янги косметика ва уй жихозлари линиясини жорий қилиб, ўзининг аксессуарлар тармоғини кенгайтирди. Шу пайтнинг ўзида Гуггенхайм Музейи Нью Йоркда тирик дизайнер учун биринчи бор унинг асарлари кўргазмасига мезбонлик қилди. Ҳафтасига ўртача 29 000 кишига хизмат кўрсатган шоуда Армани аёллар учун оқшом либосларини кўз-кўз қилди, ваҳолангки бу дизайнернинг кучли соҳаларидан бири бўлишига қарамай, унинг асосий манфаатини ифода қилмасди.

 

2008 йилда Армани буқа жангчилари учун либос яратиб, "Goyesco" деб атади ва уни испан спортчиси Кайетано Ривера Ордонйес Испаниянинг Ронда шахрида бўлиб ўтган томошада кийиб чиқди. Улар шунингдек бир қанча мода шоуларида ва бошқа тадбирларда ҳамкорлик қилишди.

 

2009 йил ҳисобига кўра Армани дунёнинг 37 дан ортиқ мамлакати бўйлаб ёйилган 60 та Giorgio Armani бутиклари, 11 та Collezioni, 122 та Emporio Armani, 94 та A/X Armani exchange, 13 та Armani Junior, and 1 та Giorgio Armani Accessori дўконларидан иборат тармоққа эгалик қилган.

Киритган янгиликлари

 

Модел Ана Каролина Рестон анорексия хасталиги таъсирида ўзини очликка маҳкум қилиб ўлимга юз тутгач, Армани дизайнерлардан биринчи бўлиб тана массаси индекси 18 дан қуйи бўлган моделларни рад этди.

 

2007 йил 24 январда олий мода оламида биринчи ҳодиса қилиб, Армани ўз коллекциясини интернет орқали жонли равишда эфирга узатди. Армани Приве Баҳор/Ёз 2007 мода намойиши MSN ва Cingular уяли телефонлари ёрдамида трансляция қилинди.

 

LG компанияси Prada билан гуруҳлашиб LG Prada телефонини тақдим қилгач, Samsung ҳам Армани билан бирлашиб Giorgio Armani телефонини яратди.

 

Кристиан Баленинг "Қора рицар" (The Dark Knight) филмидаги қаҳрамони Брюс Уэйн учун Армани буюртма асосида костюм-шимлар тайёрлаб берди. 2008 йилда оммагаҳавола қилинган "Брюс Уэйн учун Жиоржио Армани" шиори остидаги рекламаларда Кристиан Бале Арманининг костюм-шимларини кийиб тушди. Бироқ кейинчалик Бале Gentlemen's Quarterly журналига берган интервьюсида бу ташвиқотлар унинг изнисиз амалга оширилганини таъкидлаган.

Спорт соҳасидаги ишлари

 

Жиоржио Армани спортга жуда иштиёқманд. У Олимпиа Милано баскетбол жамоасининг президенти ва Англия миллий футбол жамоаси учун икки бора костюм-шим тайёрлаб берган. Шундан сўнг, 2007 йил августидан буён Лондоннинг Челси клуби ўйинчилари кийиб юриши учун костюм-шимлар тайёрлаб келади. Туринда бўлиб ўтган 2006 йилги Қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида байроқдорлик қилган италияликларнинг либосларини ҳам айнан у яратган. Армани, шунингдек, ЕА7 брэндлар тўпламини ҳам жорийқилди ва унда АС Милан гуруҳида ўша пайтда тўп сурган украиналик футболчи Андрей Шевченкодан илҳомланиб, у кийиб олган 7 рақамли жерсидан намуна олди.

 

Челси футбол клуби ўзининг Стэмфорд Бридждаги Директорлар кабинетига янгича тус беришни Арманига топширишди. "Армани оромхонаси" (Armani Lounge) деб аталган овқатланиш ва ором олиш хоналари мажмуи Челси директорлар кенгашининг матч кунларидаги учрашувларида ва нозик меҳмонларни шодлантиришда хизмат кўрсатади. "Армани оромхонаси" 200 м2 майдонни эгаллади ва унинг учун Жиоржио Армани ўзининг Armani/Casa уй интерьер коллекциясидан жиҳозлар танлаб, ягона концепцияда шахсан зеб берди.

Бошқа бизнеслари

 

Армани 1990 йилларда Армани кафелари тармоғини очди ҳамда Giorgio Armani Neve номи билан янги хуш бўйни ишлаб чиқди ва шу ондан бошлаб кўплаб одеколон ва хуш бўй атирлар Армани томонидан бозорга сурилди.

 

Армани АҚШда биринчи ресторанини Armani/Ristorante номи билан очди. Мазкур ресторан Нью Йоркда 2009 йилнинг февралида ишга тушди ва Zagat Survey сўровларида рейтинги чиқарилди

 

Унинг италиялик овоз дизайнери Матео Чекарини билан биргаликда тузган Emporio Armani CD тўплами энг бозори чаққонлар сафидан жой олди.

 

У ўз брэндини Armani Casa (асл тоифа уй жихозлари - 16 нафар дўкон), Armani-branded Dolci (қандолат) ва Armani-branded Fiori (гуллар) сингари турфа тоифаларга кенгайтирди.

 

Армани Дубайда жойлашган кўчмас мулк гуруҳи Эмаар билан битим тузиб, 2011 йилгача фақатгина Armani/Casaдан олинадиган уй жиҳозлари билан зийнатланадиган Армани брэнди остидаги меҳмонхона ва оромгоҳлар занжирини ҳосил қилишга келишди. Меҳмонхона Armani Hotel деб номланди ва у Бирлашган Араб Амирликлари Дубай шаҳридаги Буржул халифадан жой олди. У 2010 йил 4 январда расман очилди.

 

Манба: Википедия ва Woopidoo biographies сайтлари.

 

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга