«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Бой кишилар қандай фикрлашади?
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 3556
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 7-02-2013, 23:06
7-02-2013, 23:06

Бой кишилар қандай фикрлашади?

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

Бой кишилар қандай фикрлашади?

Сотиш бўйича, коучинг бўйича мутахассис, америкалик машхур бизнес-тренер Стив Сиболд турлича моддий аҳволдаги кишиларнинг ўзини тутишларидаги психологик  фарқларга бағишланган китобни чоп қилдирган. Ҳозирча бу китоб фақат инглиз тилида чоп қилинган. Ана шу китобда берилган бой ва қашшоқкишиларнинг фикрлашларидаги 21 фарқни қуйида ўқишингиз мумкин. Албатта ундаги фикрларнинг айримлари бизнинг шароитимиз учун тўғри келмаслиги мумкин. Лекин асосий кўпчилик фикрлар ҳар қандай одам учун ҳам тўғри деб ҳисоблайман.

1. Ўртача одам пуллар ҳаётдаги барча муаммоларнинг илдизи деб ҳисоблашади. Бой кишилар бўлса камбағаллик – барча ёмонликларнинг илдизи деб билишади.

Ўртача одам ҳамма бойлар бойлигини ё бировдан ўмариш орқали ёки омад келиши туфайли топишган деб ўйлайди. Айнан мана шу туфайли ҳам жамиятда бойиб кетишга интилаётган одамларга нисбатан салбий фикр юзага келади. Бой одамлар эса пул уларга бахт олиб келмаса ҳам ҳаётни енгил ва ёқимли қилади деб ўйлашади.  

2. Оддий одамлар эгоизмни гуноҳ деб билишади. Бойлар эса эгоизм ва мағрурликни яхшилик деб билишади.

Бойлар ўзини бахтли қилишга ҳаракат қилишади, ўзларини дунёни сақлаб қолишга уринаётгандай қилиб кўрсатишмайди. Ўрта синф эса эгоизмни кўрсатишни камчилик деб билишади ва камбағаллигича қолишади. Агар сиз ўзингиз ҳақингизда қайғура олмасангиз, бошқалар ҳақида қандай қайғурасиз? Сиз ўзингизда йўқ нарсани бера олмайсиз.  

3. Оддий одамнинг менталитети омад ва тасодифга йўналтирилган. Бойларнинг менталитети эсап ҳаракатларга йўналтирилган.

Омма лотерея билетларини сотиб олаётган ва омадга ишонаётган вақтда бойлар ўз муаммоларини ҳал қилаётган бўлади. Ўртача одам учун қаҳрамон худо,ҳуқумат, раҳбар ёки турмуш ўртоғи бўлиши мумкин, лекин унинг ўзи эма. Бу эса унинг муаммоларни ҳал қилиш учун керак бўладиган вақтининг йўқолишига олиб келади.  

4. Оддий одамлар одатдаги таълим олиш бойликка йўл очади деб ўйлашади. Бойлар эса фақат махсус билимларгина кучга эга деб билишади.

Жуда кўпчилик одамлар дипломлар ва иккинчи олий таълим бойликка йўл очади деб ўйлашади. Ҳақиқий бойларнинг кўпчилиги эса олий маълумотга ҳам эга эмас ва махсус билимларни тўплаш йўли билан бойликка эришган. Ўртача одамлар "ўртача фикрлаш” қопқонига тушиб қолишади ва янги имкониятларни топиш учун ностандарт фикрлардан маҳрум бўлишади.

5. Оддий одамлар кўпинча ўтмишни эслашади. Бойлар эса келажак ҳақида орзу қилишади.  

Бой одамлар ўз орзу ва мақсадларини келажакка проекциялашади. Энг яхши вақтлари ўтмишда қолган деб ҳисоблайдиган одамлар эса жуда камдан-кам ҳоллардагина бой бўлишади ва бахтсизлик ва депрессия билан курашиб ўтишади.  

6. Оддий одамлар пул ҳақида ҳиссиётлар билан, бойлар эса мантиқий фикрлашади.

Бой одамлар пуллар қўшимча имкониятлар яратиб бериши мумкин бўлган муҳим восита эканлигини яхши билишади.

7. Оддий одамлар ўзлари ёқтирмаган ишларни қилиб пул топишади. Бойлар эса ўз қизиқишларининг ортидан боригшади.

Оддий одамлар бойлар ўз бойликларини кўпайтириш ва сақлаб қолиш учун кун бўйи ишлашлари керак деб ўйлашади. Лекин аслида бойлар одатда ўзлари ёқтирадиганиш билан шуғулланишади ва у билан шуғулланиш жараёнида пул ишлаб топиш йўлини топишади. Ўрта синф эса иш қидиришади ва кейин уни ёмон кўриб юришади. Чунки уларни ёшлигидан пул ишлаб топиш жуда оғир жисмоний ва ақлий меҳнат билан боғлиқ деб тарбиялашади.

8. Оддий одамлар кейин ўксиниб қолмаслик учун ҳаётдан жуда кам нарса кутишади. Бойлар эса ҳамиша катта нарсаларни кутишади.

Психологлар кейинчалик етиша олмаганингиз учун қийналиб юрмаслигингиз учун ҳаётдан катта нарсалар кутмаслигингизни маслаҳат беришади. Лекин ҳеч ким ҳаётда катта нарсаларга интилмасдан бойиб кетган эмас.  

9. Оддий одамлар бойиб кетиш учун бирор бошқача иш қилиш керак деб ҳисоблашади. Бойлар эса бойиш учун бошқача одам бўлиш керак деб билишади.

Оддий одамлар ўз ҳаракатларининг натижалари билан ўралашиб қолган вақтларида, бойлар ўз тажрибалари натижаларини ҳисобга олган ҳолда доимий равишда ўсишда бўлишади. Улар катта натижаларга эришишга имкон берадиган муваффақиятгина уларнинг ҳаракатлари учун мукофот бўлишини билишади.

10. Оддий одамлар пул топиш учун уларга пул керак деб ҳисоблашади. Бойлар эса пул топиш учун бошқаларнинг пулидан фойдаланишади.

Бой одамлар ўзларининг келажакдаги фойдаларини бошқа кишиларнинг чўнтагидан молиялаштиришдан қўрқишмайди.  

11. Оддий одамлар бозорни мантиқ ва стратегия бошқаради деб ҳисоблашади. Бойлар эса бозорни ҳиссиётлар ва очкўзлик бошқаришини билишади.

Бойлар ҳар қандай келишувнинг асоси ҳиссиётлар ва очкўзлик эканлигини билишади. Инсон табиатини билиш бойларга молиявий ричаглар воситасида бошқалардан стратегик устунликка эришишларига имкон яратади.  

12. Оддий одамлар ишлаб топганларидан кўпроқ сарфлашади. Бойлар эса топганларидан камроғини ишлатишади, қолганини эса инвесицияларга сарфлашади.

Бойлар ўз топганларининг фақат бир қисмигагина яшашади. Бу уларнинг камчиқимлигидан эмас, балки янада кўпроқ пул ишлаб топиш учун пулларини қандай инвестиция қилишни билишларидандир.

13. Оддий одамлар ўз болаларига қандай қилиб яшаб қолиш мумкинлигини ўргатишади. Бойлар эса болаларига қандай қилиб бойиш  мумкинлигини ўргатишади.

Бой оилаларнинг болаларига ёшлигиданоқ икки турдаги одамлар мавжудлиги ҳақида уқтирилади – бойлар ва камбағаллар. Бундай болалар жамиятга объектив қарашни, уни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилишни ўрганишади. Агар бола бойлик нималигини ёшлигиданоқ англаса, келажакда унга интилиши кучлироқ бўлади.

14. Оддий одам пуллар унинг статусини кўрсатиб туришини исташади. Бойлар эса бойликда хотиржамлигини топишади.

Бойлар пуллар воситасида кўпчилик муаммоларни ҳал қилиш мумкинлигини тан олишдан қўрқишмайди. Оддий одамлар эса прулларнинг уларнинг ҳаётининг бир қисмини ташкил қиладиган ёмонлик сифатида қарашади. Бой одам эса пулларда буюк эркинликни кўради. Буларга у молиявий хотиржамликни сотиб олиши мумкинлигини билади.

15. Оддий одамлар ўқиб-ўрганиш ўрнига кўнгил ёзишни хуш кўришади. Бойлар эса ўрганишни кўнгил ёзишдан афзал билишади.

Бойлар институтни тугатгандан кейин ҳам маълумот олишда давом этишади. Бой одамнинг уйида сиз қандай қилиб бой бўлиш ва молиявий муваффақиятга эришиш мумкинлиги ҳақидаги жуда кўп китоблар бўлади. Оддий одамнинг уйида эса романлар ва кўнгилочар журналларнигина кўриш мумкин.

16. Оддий одмлар бойларни худбин ва олифта деб билишади. Бойлар эса шунчаки атрофида ўзлари билан бир хил фикрлайдиган одамлар бўлишини исташади.

Бой одамларни ҳудбин деб билиш ўрта синф одамларининг ўз танлаган йўлларининг тўғрилигига ўзларини ишонтиришнинг яна бир йўлидир.  

17. Оддий одам бутун диққатини пулни тежашга қаратади. Бой киши эса пул ишлаб топишга қаратади.

Бойлар кўпроқ эътиборни бор нарсани сақлашга эмас, балки улар нимага эга бўлишлари мумкинлигига қаратишади. Тежаш кўпгина ҳаётий имкониятларни йўқотишга олиб келади.

18. Оддий одам пул билан таваккал қилмайди. Бойлар эса қачон таваккал қилиш мумкинлигини билади.

19. Оддий одам стабилликка интилади. Бойлар эса ноаниқликдан хурсанд бўлишади.

Бой бўлиш учун таваккал қилиш ҳақидаги фикрнинг ўзи ўрта синф вакили учун ноқулайдир. Оддий одамларнинг асосий вазифаси жисмоний, психологик ва эмоционал қулайликка эришишдир. Бойлар ёшлигиданоқ бойликка эришиш шунчаки енгилгина сайр эмаслиги, қулайликка интилишга эҳтиёж мақсадларга эришишга ҳалақит бериши мумкинлигини тушунишади. Бой одамлар ноаниқлик шароитида қулайликни топишга ўрганишади.  

20. Оддий одам бойлик ва саломатлик орасида боғлиқлик бор деб ўйламайди. Бойлар эса бойлик уларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкинлигини билишади.

Ўрта синф одамлар медицина страхованиесига ишонишаджиган вақтда бойлар кечаю-кундуз кўрсатиладиган юқори сифатли медицина ёрдами учун пул тўлашади.

21. Оддий одам катта оила ва бойликдан биттасини танлаш керак деб ҳисоблашади. Бойлар эса уларнинг ҳаммасига бир вақтда эга бўлиши мумкинлигини билишади.

Ўрта синф кишилари оиласига бағишлаши мумкин бўлган вақтини ва пулини бойлик ишлаб топиш учун сарфлаш кераклиги билан ўзларининг ҳолатларини оқлашади. Бу шунчаки баҳонадир. Бойлар эса севги ва бойлик ҳақидаги фикрлар билан оила ва бойликка бир вақтнинг ўзида эга бўлиш мумкинлигини билишади.

 
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.