«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Миллионерлик чўққисига бирга чиқамиз.
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 4426
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 14-02-2017, 13:58
14-02-2017, 13:58

Миллионерлик чўққисига бирга чиқамиз.

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

 

Агар сизга бугун пул керак бўлмаса , нимага менга бериб турмайсиз ? Балки эртага ҳам улар сизга керак бўлмас . Ким билади , сиз эртага балки миллионер бўлиб қоларсиз .

Аксари одамлар сўрашдан қўрқишади , жазм этганларида эса шижоат етишмайди . Бу улкан хатодир .

Бир хил одамлар ҳеч қандай сирга ишонмайдилар . Улар бой бўлишларига ишонмайдилар. Ва улар тўғри қиладилар . Чунки омад , унга ишонганларгагина кулиб боқади . Шундай ҳаракат қилигнки , ўз кучингизга ишонч , сўнг мақсадга етиш учун кучли истак бўлсин .

Полициячилар уйни тинтиб аллақандай мактубни қидиришади , бутун уйни остин – устун қилиб уни топа олишмайди , чунки мактубни ҳеч ким яшириб қўймаган , у энг кўринарли жойда турган эди .

Агар инсон ҳар томонлама мос шароитларни кутиб яшаса , у ҳеч қачон ҳеч нарса қила олмайди . Ҳаракатланиш учун идеал вақт – ҳозир ! Ҳаётда муваффақият қозониш учун инсон бошқа танлаш имконияти ёъқлигини , деворга бориб тиралганини сезиши лозим. Агар сен иккилансанг , уним ёъқ , буним ёъқ , деб таваккал қилишни истамасанг , ҳеч нарсага эриша олмайсан .

Ҳамма буюк нарсалар – оддийликдадир ! (Моцарт) .

Агар сиз қаёққа кетаётганлигингизни билмасангиз , ҳеч қаерга бора олмайсиз .

Агар ҳаёт сенга ушоқлар берса , ажабланма , охир оқибатда буни ўзинг сўрагансан .

Ўз талабларингни тўғри ифодалай олишни эплаш керак . Биринчи навбатта , улар мутлақо аниқ бўлиши шарт !

Ҳаёт ундан нима кутаётганингни билишни истайди . Агар ҳеч нарса сўрамасанг , ҳеч нарса ололмайсан .

Ҳаётимиз - биз уни қандай тасаввур этсак , ҳудди шундай .

Характер - тақдир билан баробар . (Гераклит) .

Истак - бизнинг фикрларимизни қўлловчи ва ёъналтирувчи ҳисобланади . Истагингиз қанча кучли бўлса , истаётган нарсангиз ҳаётингизда шу қадар тез пайдо бўлади .

Кучли истак – керакли омил , лекин етарли эмас . Сизга нима етишмайди , бу - ишонч ! Сиз миллионер бўлишингизга ишонишга мажбурсиз !

Ишончни пайдо қилишнинг ягона ёъли - сўзларни такрорлаш . Сўзлар , бизнинг ички ва ташқи ҳаётимизда улкан кучга эга . Сўзлар улкан кучга эга , буни унутманг .

Тажриба – назрияга қараганда анча яхши ўқитувчи . Гёте шундай деган : ”Назрия менинг дўстим , ҳаёт дарахти эса абадий яшилдир ".

Ҳар қандай вазиятда муаммолар сизни чалғитишига ёъл берманг .

Сизни узун , оғир ёъл кутмоқда , кўникмаларга эга бўлгунингизга қадар ҳеч қачон ортга чекинманг , шунда сизга сўз бераманки , натижа сизнинг қанчалик куч сарфлашингизга яраша бўлади .

Ҳаёт ажойиб очилиб турган боғ бўлиши мумкин ёки ердаги дўзах . Ҳамма нарса сизнинг фикрлаш доирангизга боғлиқ .

Ёдда тутинг : таҳдид сизга эмас , бошқа бировга қаратилган . Агар истасангиз , муаммолар сизга эмас , бошқа бировга қаратилади .

Ҳаёт , бу - ички дунёмизнинг кўзгудаги аксидан бошқа ҳеч нарса эмас .

Айнан ишонч – ҳар қандай муваффақиятнинг буюк сири саналади . Агар у ёки бу мақсадга эришишингизга ишона олсангиз , сиз бу қобилятга эга бўласиз ҳам .

Ички ҳиссиёт қанчалик кучли бўлмасин , у ҳақиқатни ёлғондан ажрата ололмайди .

Баъзилар ўз-ўзига тинмасдан , омадсизлар оиласида дунёга келганлигим учун ёки бир неч муваффақиятсизликларга дучор бўлганим учун ҳеч қачон юкскликка эриша олмайман , деб такрорлашади . Бу инсонларнинг кетма – кет омадсизликка учрашларига сабаб – уларда муваффақият учун етарли даражадаги сифат ёъқлиги эмас , балки онгсиз равишда ўзларини омадсиз қилиб тасвирлаётганларидир .

Фишер Марк

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.