«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Фастфуд сотиб, ҳозирда тилла Bentley ҳайдаётган 19 ёшли тадбиркор йигит
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 2269
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 18-11-2016, 12:29
18-11-2016, 12:29

Фастфуд сотиб, ҳозирда тилла Bentley ҳайдаётган 19 ёшли тадбиркор йигит

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

 

Саутгемптонлик Роберт Мфун 16 ёшга тўлганида, дарҳол иккита ерга ишлашга боради — «Макдоналдс» ва молия компаниясининг харидорлар учун маҳсулотларни етказиб бериш хизматига. Шу билан бирга, у ўқишини ҳам давом эттирди. Трейдинг (савдо) асосини ўргангач, йигит ҳам бу соҳада ўзини синаб кўришга қарор қилди. Бироқ фастфуд сотишда давом этди.

Роберт битирув имтиҳонларини AAB баҳога топширганида, аллақачон миллионерга айланиб, Bentley ҳайдар эди. У пайти бигмаклар сотишни ҳам эндигина тўхтатган эди.


«Мен югурдак бўлиб ишлаб юрган кезларим, ёнимда яхши ўқимишли инсонлар бўлгани боис, кўп нарсани ўргандим. Шундан сўнг, уйда кўплаб масалаларни ҳал этишга одатландим. Бу қисмли машғулотга айланган иш эди. Бироқ мен барча қилаётган ишимдан нимадир ўрганишга ҳаракат қиламан», — дейди Роберт.


«17 ёшимда ҳуқуқий чекловлар туфайли онамнинг номига ҳисоб рақами очдим . Онам бу иш билан шуғулланмаслигимни сўради», — дея ёдга олади Роберт. ШУндан сўнг Роберт трейдинг билан қандай шуғулланиш кераклигини билувчи йигит билан танишади. Улар дўстлашиб, Роберт 18 ёшга тўлганида унинг ўз номига трейдинг-аккаунт очишни ўргатади.

У вақтда Роберт ҳали ҳам «Макдоналдс»да ишлар эди, бироқ у интернетдан бинар (ўртакаш) савдогар сифатида мўмайгина даромад олар эди. Фастфуддан кетганидан бери у бизнесдаги улуши, шунингдек, кафелар, Англия ва она юрти ЖАРдаги уйининг улушини йиғди.

2009 йил 12 ёшида онаси билан Саутгемптонга келган ёш тадбиркор кўплаб бўлажак санъаткорларнинг раҳбари саналади.


Унинг сўзларига кўра, ўқиш, «Макдоналдс»даги иш, ёрдамчи бўлиб ишлаш ва трейдинг ишлари унинг кўп кучини олиб кўяди. Шу сабабли, қийинчиликларга қарамай, у барча имтиҳонларни аълога топшириб чиқганига ҳайрон қолади. 19 ёшида у онасига уй ва машина олиб беради, бироқ у ўғлининг тилла Bentley машинасидан жуда норози эди.


«18 ёшимда Bentley сотиб олдим ва 19 ёшимда уни тилла плёнка билан ўрашга қарор қилдим. Мен аввалига ҳар йили янги машина сотиб олишни истадим, бироқ натижада, ўзимнинг Bentley автомобилимни ўзгартиришга қарор қилдим. Мен машинани Kream Developments компаниясига юбордим, улар ажойиб қоплама тайёрлаб беришди ва машинам олтинга айланди. Ҳеч кимда бунақаси йўқ, бу ягона нусхадир», —дейди Роберт.

Робертнинг онаси ўғли билан фахрланишини, аммо унга машина сира ҳам ёқмаслигини айтди. Унинг фикрича, машина жуда ҳам дабдабали, унга кумуш тус берилса кифоя.


Шунингдек, Bentley — Робертнинг ягона машинаси эмас: унинг Range Rover и Volkswagen Poloси ҳам бор. 19 ёшли уддабурон йигит умумий қийматда автомобиллар учун қарийб 250 минг фунт стерлинг сарфлаган.

«Мақсадим — инсонларни бахтли қилиш. Мен барчанинг ўзи истаган, зарур нарсаси бўлишини истайман ва шунда ўзимни ҳам кўнглим тинчийди», —дейди у.


Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.