«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » 11 ёшли бу қизалоқ сиздан кўра кўпроқ пул топади
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 2448
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 5-05-2016, 12:15
5-05-2016, 12:15

11 ёшли бу қизалоқ сиздан кўра кўпроқ пул топади

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

Техаслик Микейла Ульмер яқинда оилавий рецепт бўйича тайёрлайдиган BeeSweet деб номланувчи лимонадларини Техас, Оклахома, Арканзас ва Луизиана штатларидаги 55та магазинга етказиб бериш учун Whole Foods компанияси билан шартнома тузди. Дарвоқе, бу тадбиркорнинг ёши атиги 11да.

Ялпиз, зиғир уруғи ва асал қўшиб тайёрланадиган лимонад рецептини қизалоқ катта бувисидан ўрганган. Даромадининг бир кисмини Микейла асалариларни кўпайтириш билан шуғулланадиган ташкилотларга беради. Ширин лимонад тайёрлаб сотиш ғояси унинг миясига тўрт ёшлик пайтида келган. У асал қандай олинишини ўрганар экан, асалариларнинг экотизимда қанчалик муҳим роль ўйнашларидан ҳайратда қолган.

Қизалоқ асаларилар оламига буткул шўнғиб кетди. У бу ҳашаротларга ёрдам беришга аҳд қилди.

Ёш тадбиркор маҳаллий ярмаркаларда ўзи тайёрлаган лимонади билан иштирок этди ва ресторан эгасининг эътиборига тушди. Янги сиқиб олинган лимон шарбатига асал, зиғир уруғи ва ялпиз қўшиб тайёрланган лимонадни ҳаттоки АҚШ президенти Барак Обама ҳам тотиб кўрган.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.