«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » "Бой булишни 10та сири"... Адам Жексон асари 1-2-3 кисмлар
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 109647
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 5-01-2013, 17:36
5-01-2013, 17:36

"Бой булишни 10та сири"... Адам Жексон асари 1-2-3 кисмлар

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

 

"Бой булишни 10та сири"...

                                                                            (1-2-3 кисмлар)                                                        Адам Жексон

 

 Бой бўлишни хоҳлайсизми?
 Агар сиз бой бўлишни хоҳласангиз, бу саҳифани албатта ўқинг!
 Биз олтмиш беш ёшга етганимизда туқсон фоиздан купимиз ё ҳеч вақога ярамайдиган ёхуд барбод бўлиб  тугагандек кўринамиз. Саккиз фоиз эркаклар ва икки фоиз аёлларнигина молиявий жиҳатдан мустақил деб  аташ мумкин бўлгани ҳолда фақат бир фоизгина аҳолини бой деса бўлади. Бунинг сабаби нимада? Ўша бир  фоиз кишиларга бошқалар билмайдиган яна қандай нарсалар маълум? Улар бошқалардан кўра ақллироқми? Маълумоти тузукроқми? Кўпроқ меҳнат қиладиларми? Ёки улар тақдирнинг эркатойлари бўлган оддий бахтиёр инсонларми?
Сизни ҳам бу саволлар ўйлантирадими? 
Агар сизга бу саволлар узоқ йиллардан бери тинчлик бермаётган бўлса, Адам Жексоннинг "Бой бўлмоқнинг ўнта сири" номли ҳаётингизни ўзгартириб юборадиган донишмандлик ва бойлик ҳақидаги замонавий зарбулмасални  ўқинг.
Адам Жексон: "Инсон заковати етган ва ишонган барча нарсага... эришиш мумкин", - деб таъкидлайди.
Демак сиз муаллифнинг ушбу асарини ўқиб, бойликка эришишнинг ўнта тамойилини ҳаётингизда қўлласангиз, бойликнинг барча сир-синоатини очиб бериб, сизнинг ҳаётингизни буткул ўзгартириб юбориши мумкин.
Хабарсиз қолманг! "Бой бўлмоқнинг ўнта сири" номли асарни эътиборсиз қолдирманг!


Биринчи сир: АНГЛАБ ЕТИЛМАГАН ЭЪТИҚОД КУЧИ

Йигит уйига келиб, чол ёзиб берган барча телефон рақамларига қўнгироқ қилиб чиқди. Биринчи қўнғироқ қилишдан аввал йигит бутунлай нотаниш кимсадан сирли кекса хитойлик берган бу ра-қам ва исм тўғрисида сўровга одамлар қандай муносабат билдирар эканлар, дея тайсаллаб турди. Лекин унинг хавотири ўринсиз бўлиб чиқди, чунки уларнинг ҳаммасига кекса хитойлик ва Ҳақиқий Бойликнинг сирлари ҳам маълум эди. Бунинг устига, унинг қўн-ғироғи ўша кишиларнинг ҳар бирида мислсиз қувонч уйғотгандай туюларди. У яқин ҳафталар ичида уларнинг ҳар бири билан навбатма–навбат учрашишга келишди.
Рўйхатда биринчи бўлиб Ричард Эпплби исмли киши турарди. Иши ниҳоятда кўп ва вақти тиғизлигига қарамасдан, жаноб Эпплби эртаси куни соат 5 ларда унга вақт ажратишга мамнуният билан рози бўлди.
Жаноб Эпплби шаҳарнинг энг яхши жойларидан бирида яшарди. Йигит меҳмонхонага кириши билан шаҳарнинг ботаётган қуёш нурларидаги гўзал манзарасини кўриб, лол қолди. Хонанинг жануб томонидаги девори тўрт табақали деразадан иборат бўлиб, ундан ғоят ажиб кўриниш очиларди. Уфқда ботаётган қуёш қаҳрабо рангга кирган нурлари шаҳарнинг маъму-рий бинолар чироқлари кўча ёритгичлари ва машиналардан таралаётган шуъла билан уйғунлашиб, чор атрофни ёритиб турарди.
– Бемисл ғалати, гўзал кўриниш, – ҳайратини яширолмай деди йигит. – Мен шаҳарни шундай таъсирли тарзда ҳеч кўрмагандим.
– Шундайми? – жилмайди мис-тер Эпплби. – Айни ана шу кўриниш туфайли мен бу уйни сотиб олганман. Куннинг истаган маҳалида шу ерда ўтириб, соатлаб шаҳарни томоша қилиш мумкин.
Йигит суҳбатдошига диққат билан нигоҳини қаратди. Унга эллик ёш бериш мумкин эди. Бу бўйи унча баланд бўлмаган паҳлавон сумбатли, сочлари сариқ ва тиниқ мовий кўзли киши эди. Унинг ки-йимлари асл бўлса-да пала–партишроқ кўринарди. Эгнида оч жигарранг пахталик шими ва ёқаси очиқ оқ кўйлак кийганди.
– Демак, сизни Ҳақиқий Бойлик сирлари қизиқтирадими? – деб гап бошлади у йигит ўтирганидан сўнг.
– Сиз улар ҳақиқатда мавжуд деб ўйлайсизми? – сўради йигит.
– Албатта, – жавоб берди мистер Эпплби.
– Хўш, бу сирлар нималардан иборат экан?
– Бу шунчаки эскирмайдиган ўнта тамойил, агар уларга риоя қилинса. ҳар қандай кишига оддий бойлик эмас, туганмас бойлик яратишга имкон беради.
– Ҳар қандай кишига? Сиз бунга аминмисиз? – қайта сўради йигит.
– Мутлақо аминман, – тасдиқлади жаноб Эпплби.
– Лекин агар ҳар бир киши бой бўлиш қобилиятига эга экан, нима учун шундай кўп кишилар яшаш учун доимий тарзда кураш олиб борадилар?
– Инсон шундай қобилиятга эга эканлиги унча муҳим эмас, – жавоб берди жаноб Эпплби. – Муҳими, инсон ўшандай қобилиятга эга эканлигига ишонишида. Ўртамиёна одам ақли ва гавдаси буюк ишларни бажаришга лаёқатли, асосий муаммо шундаки, биз лаёқатга ишонмаймиз.
Бундан куп йиллар муқаддам мен бир томоша кўргандим, гипнозчи залдан одамларни танлаб, гипноз қиларди. У кишининг стол-га ётишини сўраб, уни гипноз ҳолатига киритарди ва унинг гавдаси қаттиқ ва пўлатдек букилмайдиган бўлиб қолганини уқтирарди. Шундан кейин иккита стул қўйиб, столда ётган кишининг бошини, иккинчисига оёғини қуярди–да столни сурарди. Гипноз ҳолатига кирган киши қаттиқ ишонгани учун шундай ҳолатда ётаверар, гавдаси пўлатдек қаттиқ эди.
Кейин саҳнага бошқа кишилар чиқди, уларга столда ётган қаламни кўтара олмайдилар, деб уқтирди. Бу қалам, деди гипнозчи, икки тонналик юк машинасидан ҳам оғир. Уни жойидан қўзғатиш амри маҳол. "Қани, уриниб кўринг-чи, – таклиф қиларди у, – лекин бу қаламни олиш мумкин эмас".
Одамлар бирин-сирин қаламни олмоққа уринарди. Айниқса, улардан бири – катта, алп қоматли паҳлавонга ўхшаш киши хотирамда қолган. У қаламни олмоқчи бўлганида юзлари буришиб, пешонаси тер босиб, билагидаги мушаклари қаттиқ тортишиб, ҳатто томирлари бўртса-да... қаламни жойидан қўзғата олмади! Қаламни ёш бола ҳам кўтариши мумкин бўлса-да, уни қўзғата олмаганига сабаб шуки, у ана шу қаламни кўтара олишига ишонмади. Гипнозчи уни шунга ишонтирган эди.
Кўриб турганингиздек, муҳими ҳаётда нимагадир етиша олишда эмас, балки шунга етишишга ишонишингдадир.
Бу Ҳақиқий Бойликнинг биринчи сири... бизнинг англаб етилмаган эътиқодимиз кучидир.
– Англаб етилмаган эътиқод кучи? – такрорлади йигитча. – Биз ишонган нарсанинг турмушимиз яхшиланишига қандай таъсири бўлиши мумкинлигини тушунолмаяпман.
– Агар соғлом, мутаносиб гавдали одам ишончию ихлоси бўлмагани сабабли қаламни кўтаролмаган бўлса, сизнингча, бой бўлишни орзу қилган киши, гарчи бунинг амалий жиҳатдан иложи йуқлигига амин бўлса, қандай имкони қолади?
Ўн беш йил бурун ишларим яхши борарди. Мен ўзимни тўла таъминланган ҳисоблардим, ишларимга тўғаноқ бўлувчи бирон–бир муаммо безовта қилмасди, лекин бир куни ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолдим, барча даромадлардан, яшаш учун зарур барча маблағ турларидан айрилдим. Мен нима қилишни мутлақо тасаввур ҳам қилолмасдим, кечаси ухлаёлмай, дарё ёқасида сайр қилиш учун чиқдим. Ўша ерда бутун ҳаётимни ўзгартирган кишига дуч келдим... кекса хитойликни учратдим!
– Хўш, шундай қилиб, нима рўй берди? – бетоқатлик билан сўради йигит ўша қария ҳақида иложи борича кўпроқ билишга интилиб.
– У менга бир гап айтди, уни бир умрга эслаб қолдим. "Ҳар қандай омадсизлик ўзида шундай миқдорда ёки ҳатто ундан-да каттароқ омадни вужудга келтиради".
– Менга ҳам худди шуни айтган эди, – тасдиқлади йигитча.
– Ўшанда мен буни тушунмаган эдим, – тан олди жаноб Эппл-би. Ишдан ва даромаднинг ягона манбаидан айрилиб, мени оғир шароитга солиб қўйган ҳолат охир–оқибатда қай тарзда менга қандайдир фойда келтириши мумкин? Лекин ортимга назар ташлаб, бошимдан кечирган воқеалар ичида бу энг яхшиси эканлигини кўриб турибман, чунки менинг ҳолатимдаги ноиложлик ўз ҳолатимни ўзгартиришга мажбур қилди, – усиз мен ҳеч қачон бунга журъат эта олмасдим.
Мен доимо ўз шахсий бизнесим бўлишини ва ўзимга-ўзим хўжайинлик қилишни истардим ва кераксиз бўлиб қолганим ўз режаларимни амалга ошириш учун менга имкон берди. Ҳақиқий Бойлик синоатларини ўрганиб, мен ўз уйимда менежмент бўйича маслаҳатлар бера бошладим ва биринчи йилнинг ўзидаёқ аввалги ишимда ишлаб топишим мумкин бўлган маблағдан икки баробар ортиқ даромадга эга бўлдим.
– Ҳазиллашяпсизми? – деди йигит. – Сизнинг муваффақиятга эришишингиз Ҳақиқий Бойлик сирларини билишда, деб уқтирмоқчимисиз?
– Мутлақо тўғри, – тасдиқпади жаноб Эпплби. – Ўтган асрнинг америкалик руҳшунос ва файласуфи Уилpям Жеймс айггандики, унинг авлоди кашф этган улуғ кашфиёт шундан иборатки, одамзот ўз ақлининг ҳолатини ўзгартириб, ўз ҳаётини ўзгартиради. Бу чин ҳақиқат. Ўз ҳаётингизда нимани истасангиз – бу саломатлик ё бахт бўладими, муҳаббат ёки бойликми, – биринчи қиладиган ишингиз – бу ниманинг имконияти бор ва йўқлигига нисбатан ўз муносабатингиз ва ишончингизни диққат билан кўриб чиқишингиз керак.
Йигитча ён дафтарчаси ва ручкасини олди.
– Мен бир неча ёзувларни қайд этсам, қаршилик қилмайсизми? – сўради у.
– Албатта, қаршилигим йўқ. Бу яхши фикр, – жилмайди жаноб Эпплби. – Агар биргина касаллик билан оғриган юзларча кишиларга оддий қанддан иборат ҳапдори бериб, уларга шу дори хасталикни даволовчи ажойиб хусусиятга эгалигини айтилса, қирқ фоиз беморлар фақат ўша хапдори уларни даволаши мумкинлигига ихлос қилгани сабабли шифо топишлари сизга маълумми? Шу тариқа тузалмайдиган хасталикка дучор бўлганлари тўғрисида хабар топган чоғида кўпчилик беморларнинг аҳволи тўсатдан ёмонлашади. Улар хасталикдан тузалмаслигига шунчаки ишона бошлайдилар.
Айтинг-чи, қандай фикрдасиз, агар сиз мутлақо жозибадор эмаслигингизга ишончингиз комил бўлса, севгилингизни ўзингизга маҳлиё эта оласизми? Одамлар орасида ва ҳар қандай даврада ўзингизни ноқулай сезасиз ва иложи борича ҳеч ким пайқамайдиган бўлишга ҳаракат қилиб, бирор–бир бурчакка беркиниб оласиз. Ҳатто биронта аёлга жозибали кўринсангиз-да, ўзингизни унга нисбатан етарлича номуносиб деб ҳисоблайсиз.
Кўриб турганингиздек, ҳаётнинг барча жабҳаларида ғайриихтиёрий эътиқодимиз энг катта ўрин тутади. Ва улар бошқа ҳеч жойда пул ва бойлик билан боғлиқ масалалардаги каби муҳим аҳамиятга эга эмас.
Сиз ишлаб топаётган маблағ миқдори, сизнинг ишонч-эътиқодин-гизга тўппа тўғри мувофиқ келади.
– Бир дақиқага тўхтанг, – деди йигит, - мен...
– Сиз ҳозир олаётган маошингиздан кўнглингиз тўқми? – сўради жаноб Эпплби.
– Тўғрисини айтсам, йўқ, – жавоб берди йигит.
– Бўлмаса нима учун лавозимингизни баландлатишларини сўрамайсиз?
– Чунки уни олишга кўзим етмайди.
– У ҳолда, бу ҳақда сиз сўрамасангиз, каттароқ лавозим олишингиз маҳол-ку, – деди жилма-йиб жаноб Эпплби.
– Бу тўғрику-я, – маъқуллади йигит. – Лекин улар маошимни оширишга нима сабабдан рози бўлишлари мумкин.
– Агар сиз қимматлироқ ходим бўлсангиз, улар сизга тўлаётган маошдан кўра кўпроқ маош тўлайдилар. Лекин сиз ҳозирги маошингиздан кўра қимматлироқ туришингизга ўзингиз ишонмаслигингиз аниқ. Утган ҳафтада мен ишга олмоқчи бўлган бир одам билан суҳбатлашдим. Мен унга 40 минг фунт тўламоқчи эдим. У юксак даражага эга мутахассис бўлиб, унга таклиф этилган лавозим учун мос эди. Лекин мен ундан қанча маош олишни исташини сўраганимда, у 20 минг фунт деди.
Йигит дафтарчасига нималарнидир ёзиб олди, жаноб Эпплби эса давом этарди:
– Сизнинг шароитингиз – ишонч-эътиқодингиз ойнаси. Агар сиз қачондир бой бўла олишингизга ишонмасангиз, демак шундай бўлиши аниғу равшан. Аслида бой ва камбағал кишилар орасидаги энг катта фарқ уларнинг банкдаги ҳисобларида қанча маблағ борлиги ёки улар мулкида эмас.
– Бўлмаса, нимада? – сўради йигит.
– Уларнинг эътиқодида! Ҳамма бойлар ўзлари ҳақида ва пуллари тўғрисида ўзига хос эътиқодга эгалар.
– Айтмоқчисизки, бойлар бойлик яратиш лаёқатлари борлигига қатpий ишонадиларми?
– Ҳа, – жавоб берди жаноб Эпплби. – Лекин уларнинг ишончлари анча чуқурроқ. Ҳозир сизга буни тушунтиришга уриниб кўраман. Сизнинг онгли ақлингиз бойлик йиғишга интилаётгани кўриниб турибди, йўқса, бу ерга келмасдингиз.
– Тўғри, – жилмайди йигитча.
– У ҳолда айтинг-чи, сиз нима учун бой бўлишни хоҳлайсиз? Сизнинг фикрингизча, Ҳақиқий Бойлик ҳаётингизга нима қўшади?
Йигит бир дақиқа ўйланиб қолди.
– Бойликнинг мавжудлиги эркинлик келтиради – хоҳлаган томонга бориш, истаган ишни бажариш, кўнглимдагини сотиб олиш эркинлигини. У менга куч, ишонч ва мустақиллик беради. Мен уз шахсий бизнесимни бошлашим мумкин бўларди.
– Яхши, – деди жаноб Эпплби. – Демак, пул сизга кўпроқ эркинлик, куч, ишонч ва муста-қиллик келтиришига онгингизда ишончингиз комил?
– Албатта, – жавоб берди йигитча. – Лекин, кўпчилик одамлар сизга худди шундай жавоб бериши мумкин эди. Пул ҳаётимизни ўзгартиришига барчамизнинг ишончимиз комил, – дея сўз қўшди у.
– Шошманг, биз ҳали машқимизни тугатмадик, – деди жаноб Эпплби. – Энди сиз ўсаётган чоғда пул ва бойлик тўғрисида нималар эшитганингиз ҳақида ўйлаб кўришингизни истардим.
– Нимани назарда тутаётганингизни англамаяпман, – деди йигит.
– Ота–онангиз пул ҳақида қандай тарзда гапиришар эди?
– Энди тушундим. Отам доим пул дарахтда ўсмайди, деганини хотирлайман.
– Яхши. Яна нима?
– Онам пул ҳамма нарсани ҳал қилмайди, у бахт келтирмайди, унга муҳаббатни сотиб олиб бўлмайди, дейишни ёқтирарди.
– Жуда яхши. Яна нима? Диннинг пулга муносабати ҳақида нима дея оласиз?
– Нимани назарда тутяпсиз? Пул – ҳар қандай зулмнинг илдизи эканиними? – сўради йигит.
– Ҳа, худди шуни доимо эшитишга тўғри келади, тўғриси, ўйлайманки, биз ҳали зулмнинг манбаи пул эмас, пулга ўчлик эканини билишга имконимиз бўлади.
Йигит лол қолди. У катта бўлаётганда пул ҳақида билган барча маълумотлари салбий экан. Пули борлик – бу ҳам етарли эмас, пул ҳаётда унчалик муҳим эмас ва унга муҳаббатни сотиб олиб бўлмаслигига ишонишга ўргатишган. Яна пул унинг эгасининг руҳи жаннатга тушишига ҳалақит берувчи зулм экан.
– Энди кўриб турибсизки, бу англаб етилмаган эътиқодингиз сизнинг онгли эътиқодингизга қанчалик қарама–қарши экан. Бир томондан сиз пул эркинлик, ўзига ишонч, куч ва мустақиллик келтиради, деб ҳисоблайсиз, иккинчи томондан – қалбингиз тубида сиз бойлик тўплаб, бебахт, бемуҳаббат бўлишингиз ва гуноҳга ботиб, сизга жаннат йўллари беркилишига аминсиз. Демак, сизнинг англаб етилмаган эътиқодингиз бой бўлишингизга халақит беради.
– Мен авваллари ҳеч қачон бу ҳақда ўйламаганман, – деди йигит.
– Лекин, шунингдек, бошқа эътиқодлар ҳам бор, – давом этди жаноб Эпплби. – Шундай кишилар борки, улар катта пул олишга лойиқликларига ишонмайдилар. Бошқалари бой бўлиш ёмон ёки ахлоқсиалик деб ҳисоблайдилар.
Агар бошқалар бундай бой бўлолмасалар, мен қандай қилиб бой бўлишим мумкин? Муаммо шундаки, агар бундай саволларга жавоб топиб беролмасангиз, уларга қарши туролмайсиз. Сиз бошқаларга ибрат кўрсатиб, уларда яширин имкониятларини сафарбар этишлари учун илҳом уйғотиб ёрдамлашасиз.
– Бизнинг англаб етилмаган ишончу эътиқодимиз – қудратли куч, – таъкидлади жаноб Эпплби. – Улар ҳаётимиздаги барча нарсаларга таъсир кўрсатадилар. Энг машҳур, сийқаси чиққан фикрлардан бирини йигирманчи юз йилликнинг буюк тадбиркорларидан бири бўлган Клемент Стоун биринчилардан бўлиб ифодалаган эди, – деди у ва йигитчага "Ақл етган ва ўзи ишонадиган барча нарсага етишиш мумкин" деган ёзув битилган нишонни узатди.
– Нима демоқчи бўлганингизни англадим, – деди йигит. – Лекин назаримда, англаб етилмаган эътиқодларни ўзгартириш осон эмас.
Жаноб Эпплби жилмайди.
– Сизнинг сўзларингиз ўз-ўзидан сиздаги қувватни йўқотадиган эътиқодингизнинг салбийлигига ёрқин мисолдир. Ўз англаб етилмаган эътиқодларингизни ўзгартириш мушкуллигини аниқ биласизми?
– Ҳм... йўқ, лекин...
– Клемент Стоуннинг "Ақл етган ва ўзи ишонган барча нарсага етишиш мумкин" деган сўзларини бир умр ёдда тутинг. Сиз ўз эътиқодингизни танлаш қувватига эгасиз.
– Лекин қандай қилиб? – сўради йигит.
– Ўзига таъсир кўрсатиб, ихлос қилиш – ўз–ўзига такрор уқтиришга асосланган оддий техника.
– Ўзингизга уқтириш қандай қилиб сизнинг англаб етилмаган эътиқодингизга таъсир қилади? – яна савол берди йигит.
– Сиз тез–тез такрорлайдиган ҳар қандай тасдиқ ёки уқтириш охир–оқибатда сизнинг беихтиёр онгингизга киради, – тушунтирди жаноб Эпплби. – Ахир ўз эътиқод–ларингизнинг кўпини айнан ана шу тарзда ўзингизга олгансиз.
Нималардир ҳақида қайта–қайта гапирилаверса, охир–оқибатда, бу сизнинг онгингизга ўрнашиб, ўзингиз ҳам шунга ишонч ҳосил этишингизни эшитганмисиз?
Йигит ён дафтарчасига яна нималарнидир ёзиб олди.
Жаноб Эпплби давом этарди:
– Ўз–ўзига уқгириш кўмагида пул ва бойликка тегишли ижобий муносабат ёки эътиқодни яратишингиз керак. Биринчидан, эски акс таъсирли эътиқодларни тўла ўзгартириш. Пул – камёб нарса ва у сизда ҳеч қачон кўп миқдорда бўлмайди, деган маънони англатувчи "Пул дарахтда ўсмайди" деб таъкидлаш ўрнига: "Ҳа, пул дарахтда ўсмайди, у менинг аниқ, пухта режалаштирган ҳаракатларим натижасида ортиб боради" деган маъқулроқ. "Пул – бахт–саодат келтиролмайди" дейиш ўрнига: "Балки пул бахт–саодат келтира олмас, аммо унинг йўқлиги ундан–да ортиқроқ даражада бахт–саодатни келтирмайди!" деб айтинг. Ёки "Пул – зулм манбаи" сўзлари ўрнига "Пулга ўчлик зулм манбаи, лекин яхши қўлларда пул буюк яхшилик ва саховат манбаи" деб алмаштиринг.
Бунга "Бойлик куч, эркинлик ва ўзига ишонч келтиради" ёки "Мен битмас– туганмас бойлик яратишга қодирман" деган тарзда ўз ижобий таъкидларингизни қўшинг. Шу тариқа ўзингизга тааллуқпи ҳамда пул ва бойликка тегишли англаб етилмаган эътиқодларингизни ўзгартира бошлайсиз.
Йигит ўз ён дафтаридан ниго-ҳини узиб, суҳбатдошига қаради:
– Бу ўзига уқтиришни қанча такрорлаш зарур, деб ҳисоблайсиз? – сўради у.
– Имкон қадар тез–тез такрорлаган маъқул, – деди жаноб Эпплби. – Бир кунда кам деганда уч маҳал: биринчи бор эрта билан уйғонганингизда, яна бир бор кун давомида ва яна уйқу олдидан ҳам такрорлаш керак.
Йигитча ниманики эшитса, шуни ёдидан кўтарилмаслиги учун ҳафсала билан ўз ён дафтарчасига қайд этиб борарди.
– Сиз эътиқодингизга кўра қилишингиз мумкин бўлган иш, – давом этди жаноб Эпплби, – кўпинча айнан сиз бажаришингиз керак бўлган иш бўлиб чиқади. Кейин у ўз столида рамкага солиб қўйилган қуйидаги матнни кўрсатди:
Агар сизни уришларидан қўрқсангиз, ўзингизни калтакланган деб ҳисобланг.
Агар сиз буни қилишга ботинолмайман, деб ўйласангиз, сиз ҳеч қачон ботинолмайсиз.
Агар сизга ғалаба қилиш ёқса-да, енгиб ўтолмайман, деб ўйласангиз, ҳойнаҳой сиз енгиласиз.
Агар сиз ютқазаман, деб ҳисобласангиз, сиз ютқаздингиз.
Чунки бутун жаҳонда биз кўрамизки, муваффақият инсон иродасидан бошланади – ҳаммаси ақлнинг ҳолатига боғлиқ.
Агар сизни орқада қолдириб кетишаяпти, деб ҳисобласангиз, билингки, бу худди шундай,
Сизнинг фикрларингиз сиз кўтарила олишингиз учун баланд учиши зарур.
Кимки кучли ва кимки илдамроқ бўлса, ҳаётий кўрашларда ҳар доим ҳам ғалаба қозонмайди.
Эртами-кечми ғалабага эришади.
– Бу сатрлар илҳомлантиради, - деди йигитча. – Уларни кўчириб олишимга рухсат берасизми?
– Бажонидил, – жилмайди жаноб Эпплби. – Ўйлайманки, Ралpф Уолдо Эмерсоннинг бу сўзлари сизга ёқади, – дея у йигитга қоғозни узатди. – Бу менинг илк ўз–ўзимга уқтиришим ва нимага эришиш мумкинлигини менинг ёдимга солиб туриши учун уни доим ёнимда олиб юраман.
Қоғознинг орқа томонида шундай ёзув бор:
Кимки ғалабага ишонса, у ғалаба қозонади!
Кечқурун йигитча жаноб Эпплби билан учрашув чоғида қайд этган ёзувларини қайта ўқиб кўрди:
Ҳақиқий Бойликнинг биринчи сири-англаб етилмаган эътиқодлар кучидир.
Одамлар нимага қодир бўлсалар, шунга эришмайдилар. Улар ўзларининг фикрича, етишишлари мумкин бўлган нарсага эришадилар.
Бизнинг барча ҳаётий шароитларимиз – бизнинг англаб етилмаган эъгиқодларимиз аксидир.
Одамлар, ўзларининг фикрича, қанча пул топишлари мумкин бўлса, одатда, шунча миқдордаги пулни топадилар.
Биз ўз англаб етилмаган эъти-қодларимизни ўз-ўзига таъсир ўтказиш ёрдамида ўзгартира оламиз.
Ақлимиз етадиган ва ишончимиз комил бўлган ҳамма нарсага эришиш қудратига эгамиз!
Ўз ғалабасига ишонган кишигина ғалаба қозонади!


Иккинчи сир: ҲАММАДАН УСТУН КЕЛГАН ХОҲИШ КУЧИ

 Эртасига йигит шаҳардан олтмиш чақиримча шимолда жойлашган чоғроқ қишлоққа рўйхатда келтирилган  иккинчи одам, – Руперт Каммингс билан учрашиш учун жўнади. Бир соат йўл юргандан сўнг, у катта иморат  дарвозаси олдига келди. Майда шағал сепилган хиёбон бўйлаб борар экан, йигитча боғни қуршаган  ажойиботлардан завқланишдан ўзини тиёлмасди. Уй олдидаги 500 квадрат метрдан кам бўлмаган майдондаги  ўт шундай ҳафсала билан текис қайчиланган эдики, у голpф ўйинига мосланган ўтлоқни эслатарди. Ўтлоқ  ўртасида баланд кедр дарахти ўсган, унинг атрофида оч-сариқ гуллар яшнаб турар, боғ эса кўм-кўк  буталар билан ўралган эди.
Хиёбон йўлакчаси уч делpфин кўринишида фавворали, нилуфар гуллари яшнаган ҳовузнинг ёнидаги иморат томон олиб борарди. Бинонинг ўзи чирмовуқлар билан қопланиб, уларда илк баҳорнинг биринчи чечаклари, пуштиранг ғунчалар пайдо бўла бошлаганди. Йигитча хиёбон поёнига етаёзганда, уй томонга борадиган йўлкачада пахтали иш кийимидаги ва бошига катта соябонли шляпа кийган одам арава итариб келаётгани кўринди. Бу баланд бўйли, юзининг оч заҳил рангини кулранг кумушсимон пахмоқсоқоли тўсган эркак эди. Яқинроқ келиб, кўзойнагини ечгач, йигит унинг равшан мовий ранг кўзларини кўрди.
– Сизга қандай фойдам тегиши мумкин? – мурожаат этди у йигитга.
– Мен жаноб Каммингсни кўрмоқчийдим, – жавоб берди у. – У мени кутаётган булса керак.
– Бу мен. Аҳволларингиз қандай? – киши йигитга қўлини чўзди.
– Ээ... раҳмат...яхши, – дея дудуқланди йигитча жаноб Каммингснинг қўлини қиса туриб.
– Қандай ажойиб кун. Ташқарида ўтирсак бўладими? – сўради жаноб Каммингс.
– Албатта, – жавоб берди йигит.
Жаноб Каммингс йигитни уй орқасидаги боғ томон бошлади, улар боққа кирганларида, йигитнинг кўзларига шундай манзара ташландики, ҳайратдан ҳатто нафаси ичига тушиб кетди. Агар уй олдидаги ўтлоқ гўзалгина бўлса, унинг орқасидаги боғ ғоят ажойиб, ҳайратомуз манзарани кашф этар эди Икки томонида ям-яшил ўтлар кўкарган, шағал сепилган йўлка ўтлоққа бориб туташарди. Ўтлоқнинг ўзи анвойи чечаклар яшнаган гулзор билан ўралганди.
Эркаклар боғ ичидаги айвончада жойлашган оқ эмал билан қопланган чўян стол атрофига жойлашдилар. Бир дақиқадан сўнг патнис кўтарган хизматчн яқинлашди.
– Чой ичасизми? – сўради жаноб Каммингс йигитдан.
– Майли, раҳмат, ёмон бўлмасди, – жавоб берди у.
Жаноб Каммингс чой қуяр экан, йигит хитойлик қария билан учрашуви тўғрисида қисқача қилиб сўзлаб берди.
– Ҳақиқий Бойлик сирларими? – деди жаноб Каммингс. – Ҳа, албатта, мен уларни биламан. Нимагаки эришган бўлсам, ана шу сирлар туфайли эришганман.
– Улардан қай бири туфайли? – сўради йигит.
– Уларнинг барчаси бирдек муҳим ва менинг шу даражага етишишимга ҳаммаси ёрдам берган, лекин ҳозир ортимга қараб кўрсам, фикримча, энг зарури – бу ҳаммадан устунроқ келган хоҳиш кучидир.
– Хоҳиш? – такрорлади йигит. – Лекин ахир ҳар бир киши бой бўлишни истамайдими?
– Сиз шундай деб ҳисоблайсиз, тўғрими? – жавоб берди жаноб Каммингс. – Аслида жуда кам одамда бой бўлиш истаги бор, ҳаммадан устунроқ хоҳиш тўғрисида айтмаса ҳам бўлади.
– Тушунмаяпман, – деди йигит. – Нима учун кимдир бой бўлишни истамаслиги мумкин?
– Келинг, бир бошдан бошлаймиз, – деди жаноб Каммингс.
– Инсон ҳаракатларини юзага келтиришга оғриқни сезиш ёки бирон нарсадан қаноат ҳосил қилиш хизмат қилади. Бизга ҳаловат бағишловчи нимадир ҳақида ўйлаганимизда биз унга эга бўлишни истаймиз, нимадир бизга оғриқ келтиради, деб ҳисоблаганимизда, биз ундан нарироқ бўлишга ҳаракат қиламиз. Фикримга қўшиласизми?
Йигит бош ирғади.
– Мен бунга тўла қўшиламан, – деди у. – Лекин бойликнинг мавжудлиги ҳузур бағишлайди, шундай эмасми?
– Ҳа, худди шундай. Ёки шундай бўлиши эҳтимол. Аммо кўп кишилар пул ва бойликнинг мавжудлиги оғриқ келтиради, деб ҳисоблайдилар. Сиз энди ғайриихтиёрий эътиқодлар кучи ҳақида хабардормисиз?
Йигит яна бош силкиди, лекин бу сафар ҳеч нима деб жавоб бермади.
– Демак, айрим одамлар пулнинг мавжудлиги ўзига хос оғриқ келтиради, деб ҳисоблашларидан бохабарсиз. Шундайлар борки, улар оқибатда дўстларининг муносабатлари ўзгаришидан чўчийдилар, бошқаларини бойлик билан бирга келувчи масъулият хавотирга солади. Баъзан одамларни солиқлар таҳликага қўяди ёки бошқалар уларга қандайдир талабларни қўя бошлайдилар, деб қўрқадилар.
Агар чуқурроқ қаралса, бундай қўрқувда яшовчи кишиларда бойликка, – ҳар қалай, Ҳақиқий Бойликка эга бўлиш истагининг ўзи йўқдир. Шу боис улар бойликка эга бўлмай, шундай яшайверадилар.
– Бунинг ҳаммаси шунга олиб келадики, – ўз тушунтиришларида давом этди жаноб Каммингс, – агар Ҳақиқий Бойликка эга бўлишни истасангиз, бойликсиз ҳаёт ҳақидаги ўйлардан кўра, сиз унга етишиш ва уни қўлга киритиш билан боғлиқ ёқимли хаёлларни кўпроқ кечиришингиз керак. Сиз уни исташингиз, истакдан ҳам кучлироқ – сизда уни қўлга киритиш учун ҳамма нарсадан устунроқ хоҳиш бўлиши зарур. Бу хоҳиш шу даражада кучли бўлиши даркорки, агар зарур бўлса, сиз унинг учун ҳар қандай нарсадан воз кечишингиз (албатта, ўз саломатлигингиз, ўзаро шахсий муносабатларингиз ва ростгўйлигингиз бундан мустасно), йўлингизда ғов бўлган ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтишга тайёр бўлишингиз керак.
Шу сабабли чекишни ташлашга уринган бирон–бир кашанда, ичкиликдан воз кечмоқчи бўлган ароқхўр, озишни мақсад қилиб қуйган парҳез сақловчи то шу ниятини амалга оширишга кучли истак топмагунларича ва ўзгаришга тайёр бўлмагунларича ниятларига етолмайдилар. Агар сиз ҳаётда нималаргадир эришмоқчи бўлсангиз, буни бажариш учун ҳаммадан устун келувчи кучли истакка эга бўлишингиз керак.
Ўн беш йил муқаддам, кекса хитойликни учратган чоғимда мен хонавайрон бўлишга яқин аҳволда эдим ва ҳамма нарсамдан айрилган эдим. Мен шаҳарнинг асосий шоҳкўчаларидан биридаги бензин қуйиш шохобчасининг эгаси эдим. Ишларим жойида эди. Шунчалик яхши эдики, ҳатто унинг ёнига ресторан қурдим. Ҳаммаси кўнгилдагидек эди, яхши ҳаёт тарзини кечирардим. Бироқ шарқий томондан уч чақирим нарида қуввати кучлироқ янги шоҳкўча қурилди. Бир кечадаёқ менинг шоҳобчам ёнидан ўтувчи уловлар сони кескин камайди. Даромад пасайиб кетди ва олти ой ўтгач, вазият ўнглаб бўлмас даражага етди. Қанчадир фойда келтириш у ёкда турсин, харажатларни тўлаш учун етарли миқдордаги пул топиш йўли ёруғ жаҳонда топилмади. Бу бизнесга бор–йўғимни киритган эдим, энди ёшим етмишга яқинлашганда бой одамдан қашшоққа айланиб қолдим.
Йигит ён дафтарчасидан кўзини узди.
– Сиз ёшингиз олтмишдан ошганида ҳаммасини бошидан бошлашга мажбур бўлдингизми? – сўради у ўз қулоқларига ишонмай.
– Ҳа, – тасдиқлади жаноб Каммингс.
– Лекин бу ёшда кўпчилик нафақага чиқади, – хитоб қилди йигит. – Охир–оқибатда сиз нима билан машғул бўлдингиз?
– Бошида ҳеч қандай ғоя, фикрлар пайдо бўлмади. Ягона билганим – бу нимадир қилишим керак эди. Бир куни ресторанимда ўтирсам, у ерга бўйи унча баланд бўлмаган кекса хитойлик кирди. У қўшни столда менинг қаршимга ўтирди ва: "Ассалому алайкум" деди. У жуда дўстона кайфиятда эди ва биз тез тил топишдик. У менинг фирмамнинг таомини – менинг шахсий кашфиётим бўлган зираворлар солиб ёғда қовурилган картошкани буюрди ва бу унга жуда ёқишини айтди. Бу таом ресторанимга кимки кирса, уни татиб кўрган замон барчага ёқарди. Таомни еб бўлиб, чол нима учун одам камлигини сўради ва мен унга янги йўл ҳақида сўзлаб бердим.
У энди нима қилмоқчи бўлаётганимни сўраганди, билмаслигимни айтдим. Бу ёқилғи қуйиш шохобчаси ва ресторан қурилишига йигирма йиллик умримни бағишладим. Янги йўл тушгунига қадар ишларим кўнгилдагидек эди, лекин ёнингдан транспорт ортиқ ўтмай қўйса, нима қила оласан?
Чол менга жуда жиддий қараб деди:
– Менинг мамлакатимда ҳар қандай омадсизлик ўз ортида худди шу миқдорда ёки ҳатто ундан-да кўпроқ омад келтиришига ишонадилар.
– Ҳазиллашаяпсизми, – дедим мен. – Ахир менинг йигирма йиллик умримни банд этган барча нарсани йўқотишни омад деб ҳисоблаш мумкинми?
– Ҳа, сабаби – сизни ундан–да каттароқлари кутмоқда. Бир эшик ёпилган чоғида сиз бошқасини очишга мажбурсиз. Агар сизда кучли хоҳиш бўлса ва бунинг учун нимаики талаб этилмасин, бажаришга тайёр бўлсангиз, тилаган ҳамма нарсага эришишингиз мумкин...
Мен деразадан қараганча нима қилишим кераклиги ва вужудга келган вазиятдан қай тарзда яхшилик топишим мумкинлиги ҳақида ўйлардим. Мен кўп эмас, бир зумгагина орқамга ўгирилдим–у, кейин қўшни столга яна бокдим, қария жойида йўқ эди. Стол устида тановул этилган таом учун чек ва ўнта исм–фамилия ҳамда ўнта телефон рақамлари қайд этилган, шунингдек, "Тушлик учун раҳмат. Сизнинг ёғда қовурилган картошкангиз ғоятда мазали!" дея остида қўшимча битилган қоғоз варағи ётарди.
Жаноб Каммингс чойдан бир ҳўплади ва гапида давом этди:
– Мен ўша заҳоти рўйхатда кўрсатилган кишиларга чол ҳақида шунчаки кўпроқ маълумот олиш мақсадида қўнғироқ қилиб чиқдим, лекин бунинг ўрнига Ҳақиқий Бойликнинг сирлари ҳақида билиб олдим. Боя айтганимдек, жуда қийин вазиятга тушиб қолган эдим ва шу боис ҳамма нарсага тайёр эдим.
– Сизга сирларнинг ёрдами тегдими? – сўради йигит.
– Атрофингизга қаранг, – жилмайди жаноб Каммингс. – Ҳақиқий Бойлик сирларисиз мен очимдан ўлган бўлардим ёки давлат нафақасига кун кечириб юрардим.
– Жиддий гапираяпсизми? – сўради йигит.
– Албатта, – жавоб берди жаноб Каммингс.
– Бу бойликка етишишда ҳамма нарсадан устун турувчи кучли хоҳиш қай тарзда ёрдам берди? – сўради йигит.
– У мени муваффақиятни қўлга киритиш учун қатъиятли бўлишга ундади, – жавоб берди жаноб Каммингс. – Ўз ҳаётингизда ҳамма нарсадан устун турувчи кучли хоҳишингиз бўлмагунча арзигулик ҳеч бир нарсага эришолмайсиз, чунки мақсадга етишиш учун қаттиқ ҳаракат, қатъият ва ўз зиммасига олинган мажбуриятларга амал этишни талаб этади. Менда барча қулайликларга эга бўлиш истаги ҳар доим бўлган, лекин бизнесимни йўқотганимдан сўнг фақатгина бой бўлиш эмас, балки жуда бой бўлишдек ҳамма нарсадан устун кучли хоҳиш мени чулғаб олди. Чунки бунга эриша олишимни аввало ўзим ва бошқаларга исбот қилишим керак эди.
Менга одамлар ҳаммасини бошидан бошлаш учун анча кексайиб қолганим. бундай ишга уриниш тентаклик эканини ва қўлимдаги боримдан тузукроқ тарзда фойдаланишим зарурлигини айтдилар.
Мана, мен боримдан тузукроқ тарзда бойлик яратиш учун фойдаланишга қарор қилдим.
– Нимангиз бор эди ўзи? – сўради йигит.
– Картошкани ёққа солиб, зираворлар билан қовуришнинг усули бор эди! – деди жаноб Каммингс.
– Ҳазиллашяпсизми? – деди йигит. – Картошкани ёғда қовуриш усулидан нима олиш мумкин?
– У овқатланиш тармоқларига асқотиши мумкин деб ўйладим. Менинг картошкамнинг таърифи зўрлигини билардим, – ресторанимда овқатланган ҳаммага бу таом ёқарди, – шу боис ўз услубимни сотиш учун уриниб, мамлакат бўйлаб кеза бошладим. Мен ресторанларга ўз услубимни таклиф этиб, бунинг учун фақат менинг услубим бўйича тайёрланган картошканинг кўпроқ сотилганидан тушган маблағдан кичикроқ фоиздан ўзга ҳеч қандай ҳақ талаб этмадим. Ресторан бошқарувчиларининг кўпчилиги юзимга қараб туриб устимдан қулардилар. "Сизнинг услубингизни бошимизга урамизми? – дерди улар. – Ўзимизники бор–ку".
"Лекин менинг услубим ўзгача" – дердим мен. Уларнинг кўпчилиги менинг услубимда тайёрланган картошкани ҳатто татиб кўришни ҳам исташмасди, лекин муваффақиятга эришиш учун ҳаммадан кучли хоҳишим бўлгани сабабли, қаттиқ туриб талаб қилардим. Мен мингдан ошиқ ресторанларни кезиб чиқдим, ахийри мен таклиф этган услубдаги таомни татиб кўришга кимлардир рози бўлди. Уч йилдан сўнг бешта битимим бор эди. Кейинги тўрт йил давомида ўз бизнесимга хўжайин бўлдим, натижада мулpтимиллио-нер бўлишга эришдим. Ёшим етмишга етса-да, мен шунга жон-дилдан киришиб ишладим. Кўриб турганингиздек, кекса хитойлик ҳақ экан – бензин қуйиш шохобчамни йўқотиш менинг ҳаётимда энг яхши ҳодиса экани маълум бўлди.
– Ҳа-я, худди шундай бўлибди-да! – деди киноя билан йигит.
– Сиз Чарлpз Диккенснинг "Рождество ҳикоялари"ни ўқиганмисиз?
– Ҳа, – жавоб берди йигит.
– Скруж ўз йўлини ўзгартиришига уни нима мажбур қилди?
– Рождествонинг Мозий, Ҳозирги ва Келажак Шарпалари, – деб жавоб берди йигит.
– Тўғри, лекин буни қандай амалга оширдилар?
– Э–э... агар у ўзгармаса, келгусида қандай ҳолга тушажагини кўрсатдилар.
– Тўғри. Рождествонинг Мозий Шарпаси унинг ўтмишда пасткаш ва хасис бўлган чоғида қандай қийноқларга гирифтор бўлганлигини кўрсатади, Рождествонинг Ҳозирги Шарпаси унинг бугунги кунда қандай қийноқларга сабр этаётганига диққатини қаратди, Рождествонинг Келажак Шарпалари эса, агар у ўзгармаса, ўша қийноқлар уни келгусида ҳам кутаётганини очиб берди. Натижада Скруж ўйғониб, ҳали тирик эканлигини билганида ўз ҳаёт тарзини ўзгартиришга қароар қилди.
Биз ҳам ўз ҳайтимизни, - хоҳ у молиявий аҳволимиз бўлсин, хоҳ у ишдаги даражамиз ёки ҳатто одамлар билан ўз аро муносабатларимизга таълуқли бўлсин, - ўша уч шарпа Скружга қўллаган тамойилларидан фойдаланишимиз мумкин. Биз ўзгаришларни хоҳлашимиз зарур. Агар ҳеч кимни ўзгартира олмасак, бизни қандай қийноқлар кутаётгани баробарида, агар ўзгаришларга қарор берсак, қандай роҳат-фароғат кутаётганини баҳолашимиз керак. Бу биз ўз ҳаётимизни ўзгартириш учун зарур ишларни бажаришда қатъий йўналиш олишнинг ягона йўлидир. Бундай истакни пайдо қилишнинг ягона йўли - Бу Рождество Шарпаларининг Скруж учун қўллагани каби, худди шундай усулдан фойдаланишдир. Бу тўрт босқични ўз ичига олган оддий жараёндир. Биринчи босқич - сиз ўзгартирмоқчи бўлган шароитлар оқибатида ўтмишингизда қандай қийноқларни кечириб ўтганинингизни хотирлашингиз. Шунингдек, агар бу ўзгаришлар замирида кўпроқ пул топиш истаги турган бўлса, сизга ғоят керакли нарсани сотиб олишга қурбингиз етмай, имкон тополмаган барча воқеаларни ёдга туширишингиз даркор.
Йигитнинг кўз ўнгида бирин кетин воқеалар: болалигида энг сўнгги русумда кийиниб, ўзини кўз-кўз этаётган дўстлари унинг эски, анча уринган кийимлари туфайли қандай масхара қилганлари; коллежда ўқиб юрган пайтида ёнида ортиқча пули бўлмаганидан ўртоқ-лари билан вақти-чоғлик қилолмагани ва машинаси йўқлиги боис, ўзига ёққан сарғиш сочли қизни ҳеч қаерга таклиф этолмагани жонлана бошланди. Ҳаммасидан ҳам онасига қиммат турадиган стоматологик ёрдам зарур бўлган ва уни тўлашга имкон тополмаган чоғда ҳеч қандай ёрдам беролмагани унга қаттиқ алам қиларди. Пулнинг йўқлиги ўтмишда кўп азиятлар чекишига сабаб бўлган.
Йигитнинг ҳаёлларини жаноб Каммингснинг овози бўлиб юборди, у сўзида давом этарди:
– Иккинчи қадам - сиз ўзгартирмоқчи бўлган шароитлар бугунги кунда қандай қийинчиликлар туғдираётганини кўриб чиқишдир. Менинг ўзим уларни етарли даражада бошимдан кечирдим - бутун умрим давомида ишлаб топганимни йўқотдим.
Йигит ҳозирги кунда пулсизлиги уни қийноқларга солаётганини яхши биларди. Шу сабабли у анчагина уйқусиз тунларни ўтказди. Лекин оғриқ ва изтироб аҳволини яхшилашга ёрдам бериши мумкинлигини ҳаёлига ҳам келтирмаганди. 
– Учинчи қадам – деди жаноб Каммингс тушунтиришда давом этиб, – бу агар сиз ҳеч кимни ўзгартиролмасангиз, келажакда бошингиздан кечиришингиз мумкин бўлган қийинчиликларни кўз олдингизга келтириш. Фарзандингиз туғилган кунида у орзу қилган буюмни совға қилишга қубрингиз етмагани ёки унинг коллеж ёки дорилфунунда ўқишига маблағ билан таъминлай олмаганингиз аламларини тасаввур этиш; ёхуд оилангиз ва дўстларингизни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга имкон тополмайдиган даражада қолишингиз ёки дўстларингизни меҳмонга чақиришингиз мумкин бўлган катта уйни ҳеч қачон сотиб ололмаслигингиз хақидаги ўйлар.
Йигит ўзини хотини ва болалари бордай тасаввур қилиб кўрди. Уларни таъминлашга ожизлик шунчалик оғир кўриндики, бу хақда хатто ўйлашни ҳам истамади. 
– Бундай ўйлар кишини тушкунликка солгандай туюлмаяптими? - сўради у. - Нима учун аламларингизни қўзғатувчи воқеаларга диққатингизни жамлаш зарур келди?
– Тўғри, булар салбий ҳиссиётларни қўзғатади, - унинг фикрини тасдиқлади жаноб Каммингс. - Лекин унинг натижасида ўз ҳаётингизни ўзгартириш учун ҳамма нарсадан устун келувчи кучли истак пайдо бўлса, шунча жафоларни ёдлашга арзийди, тўғримасми?
Йигит бош ирғади.
– Ҳа, лекин...
– Ўз ҳисоб тўловларимизни тўлаш учун бор кучимизни сарфлашга ҳаракат қилиб ёки қора кун учун четга олиб қўядиган ҳеч қандай маблағга имкон тополмай, ўзинг, оиланг ва дўстларинг учун энг зарур буюмлар сотиб олишга қурбинг етмаётганига ташвиш ва аламларни чекаётганимиз, буларнинг барчаси ўз ҳаётимизни ўзгартиришга туртки бўлиши мумкин, – тушунтирди жаноб Каммингс. – Агар ҳаётингизни ўзгартиришни истасангиз, уни ўзгартириш учун кучли ва собит истак пайдо бўлиши зарурлигини унутманг.
Мен сўзлаб берган уч қадам, – бу "қамчи", – сиз дучор бўлишни истамайдиган аламлар. Тўртинчи ва сўнгги қадам – бу "ширин кулча". Бу сафар келажакда Ҳақиқий Бойлик сизга нималар келтириши мумкинлиги тўғрисида барча ёқимли ўйларни тасаввурингизда гавдалантиришингиз зарур. Сиз доимо орзу қилган нарсаларни – катта иморат, машина сотиб олаётгандаги роҳат ҳиссини, таътилда дам олиш учун саёҳат, ўзингиз суйган кишиларга ёрдам бериш имкониятидан қувонч ёки хайрия ишлари билан шуғулланишдан баҳра олиш каби ёқимли ўйларни суришингиз керак.
Мен "тасаввур этинг" деганимда сизнинг ички нигоҳингиз билан бу воқеалар қандай кечишини кўз олдингизга аниқ келтиришингиз, хаёлингизда уларни ҳис эта олишингизни назарда тутмоқдаман. Баъзи ишларни амалга оширишга имконингиз йўқлигини аниқ сезишингиз ва агар ўзингизнинг барча эҳтиёж ва истакларингизни қондириш учун етарли миқдорда маблағ тўплай олганингизда ўзингизни қандай ҳис этишингизни тасаввур эта олишингиз даркор.
– Шу тариқа, – давом этди жаноб Каммингс, – сиз Ҳақиқий Бойликка эга бўлиш учун ҳамма нарсадан устунроқ хоҳишни вужудга келтира оласиз. Бирор–бир нарсани қўлга киритиш учун ҳамма нарсадан устунроқ хоҳишнинг пайдо бўлиши билан, бу истагингизга етишиш йўлини тез орада Ҳаёт ўзи кўрсатади.
– Сиз чиндан ҳам бунга ишонасизми? – сўради йигит.
– Агар сиз ҳақиқатда ниманидир қаттиқ истасангиз, Ҳаёт сизга бунга эришиш йўлини кўрсатадими?
– Албатта, – жавоб берди жаноб Каммингс. – Биласизми, лотинчада "истак" сўзининг ўзаги нимадан келиб чиққан?
Йигит йўқ, дегандай бошини чайқади.
– "Desirъ" – "яратувчи" маъно–сини билдиради. Сизнинг қалбингизга тилаганингизни танлаш ҳамда шу танлов билан биргаликда ўз хоҳишларингизни қондириш учун имконият ҳам берилади. Бошқача айтганда, сизда тилагингизни ўз ҳаётингизда рўёбга чиқариш қуввати бўлмаса, ўша истакнинг ҳам пайдо бўлиши мумкин эмас.
– Тушунаман, – деди йигит. – Нимагаки қаттиқ хоҳиш билан киришсангиз, унга етишишга қувватингиз етади, демоқчисиз–да.
– Мутлақо тўғри. Менинг умрим – бунинг исботидир. Ишонинг, агар ёши 60 дан ўтган мендек бир кимса буни уддалаган экан, бу ҳар қандай кишининг ҳам қўлидан келади.
Бугун кечаси уйқуга ётишдан олдин йигит ёзганларига хулоса чиқарди:
Ҳақиқий Бойликнинг иккинчи сири – хоҳиш қуввати.
Агар сиз ўз ҳаётингизда Ҳақиқий Бойликка етишмаган бўлсангиз, бу қоидага кўра, сизда ҳали ҳамма нарсадан улуғ ният уйғонмаганини билдиради.
Модомики, ҳаётингизда эришмоқчи бўлганингиз учун улуғ ниятингиз бўлмаса, бунга арзигулик ҳеч вақога етишолмайсиз.
Сиз бунинг учун барча зарур бўлганларни бажариш ва ҳар қандай қурбонларга (ўз қадр–қимматингиз, соғлиғингиз ва ўзаро муносабатларингиз бундан мустасно) рози бўлишни истаганингиздагина сизда ҳаммадан кучли хоҳиш пайдо бўлади.
Сиз уч Рождество Шарпаси фойдаланган қуйидаги уч йўл ёрдамида ҳаммадан устун бўлган ниятни яратишингиз мумкин:
- пулсизлик оқибатида келтирилган қийноқлар ҳақида хотиралар;
- пулсизлик оқибатида ҳозир кечираётган барча қийноқлар ҳақидаги ўйлар;
- агар бугунги молиявий аҳволингиз ўнгланмаса, келгусида кечиришингиз мумкин бўлган қийноқлар ҳақидаги ўйлар;
- агар сиз чексиз бойликка эга бўлган тақдирда келажак сизга ваъда қилган барча баҳра олишлар тўғрисида тасаввурлар!

 Учинчи сир: НИЯТНИНГ АНИҚЛИГИ ҚУВВАТИ

Йигит келаси ҳафтада хитойлик берган рўйхатда келтирилган учинчи шахс – Майкл Чепмэн деган киши билан учрашмоқ учун шаҳар марказига йўл олди. Жаноб Чепмэн халқаро алоқа корпорацияси президенти эди. Бу одам баланд бўйли ва озғин, салобатли кўринишли, эгнига энг сўнгги русумдаги майда йўлли тўқ кулранг костюм кийган, тоза пахта матосидан тикилган оқ кўйлагига оддийроқ бўйинбоғ таққан эди. У қирқлардан сағал ошган, жигарранг сочлари текис қиртишланган ва оҳудай йирик–йирик кўзлари туфайли анча ёш кўринарди.

 

Йигит жаноб Чепмэнга кекса хитойлик билан, шунингдек, ундан кейинги икки учрашув тўғрисида сўзлаб берганида, у бармоқларини бир–бирига кириштирганча чуқур ўйга чўмгандек ўтирган ўриндиғига суянди.

– Ўзингиз ҳақингизда бироз сўзлаб берсангиз, – деди у йигитга қарата. – Ҳаётингизда нималарга эришмоқчисиз?

– Кечирасиз, жаноб? – жаноб Чепмэннинг тўғридан–тўғри саволидан бироз эсанкираганча йигит унга қайтадан савол назари билан қаради.

– Ҳаётдан нимани тилайсиз? – такрорлади у.

– Ээ... менинг истагим, бу... бахтли бўлиш, саломат... ва албатта, бой бўлиш, – жавоб берди йигит. – Ахир буни ҳар қандай инсон истайди–ку?

– Ҳа. Худди шу боис жуда камчилик одамлар бахтли, соғлом ва бойдирлар!

– Бу билан нима демоқчисиз?

– Агар сиз ўз ҳаётингизда нимани излаётганингизни билмасангиз, унда буни қандай танишингиз мумкин?

– Ҳозиргина айтдим–ку, соғлом, бахтли ва бой бўлишни истайман, – таъкидлади йигит.

– Лекин буларнинг барчаси жуда умумий, ҳавойи, ноаниқ гаплар. Буларнинг ортида нималарни назарда тутмоқдасиз?

– Кечирасиз, – деди йигит сўзини бўлиб-бўлиб, – лекин мен сизни унчалик англай олмаяпман.

– Яхши, унда "бой" тушунчасини кўриб чиқайлик, ахир айнан шунинг учун бу ерга келгансиз–ку. Ўзингизни бой деб ҳисоблашингиз учун қанча маблағ топишингиз керак?

– Ҳа... тушунарли, – деди йигит ундан нима истаётганларига ниҳоят ақли етиб. – Ўзимни бой деб ҳисоблашим учун жиллақуриса ҳозиргидан икки баробар ортиқ пул топишни истар эдим.

– Яхши, шундан бошлаймиз. Яна нима?

– Мен ҳеч қандай қарз–ҳаволасиз шахсий уйим, машинам бўлишини истардим...

– Қандай уй ва қандай машина? – жаноб Чепмэн унинг сўзини бўлиб сўради.

– Билмадим, – жавоб берди йигит. – Бунинг аҳамияти йўқ.

– Ростданми, – қизиқди жаноб Чепмэн. – Шаҳар харобалари томондаги атиги бир хонали уй ҳам бўлаверадими?

– Йўғ–э, албатта йўқ, – деди йигит.

– Унда бу қандай уй бўлиши керак?

– Шаҳарнинг шимолий чеккасида беш хонали уйим бўлишини истардим.

– Мана, ниҳоят, нимагадир келиб тўхтадик, – деди жаноб Чепмэн.

– Сиз икки баробар кўп маош олсангиз, шундай уйни сотиб оламан, деб ўйлайсизми?

– Йўқ, – дея кулиб юборди йигит. – Бунинг учун ўн баробар кўп пул топишим зарур.

– Бўлмаса нима учун ҳозиргина икки баробар кўп пул топсам, ўзимни бой деб ҳисоблардим, дедингиз.

– Мен... мен бу ҳақда жиддийроқ ўйлаб кўрмаган эканман, – тан олди йигит.

– Сўздаги қарама-қаршиликни кўряпсизми? – сўради жаноб Чепмэн.

– Кўпгина кишилар бой бўлиш истагини билдирадилар, лекин уларнинг камчилиги ҳақиқатда нимани ва нима учун исташларини ўйлаб кўришга фурсат топмайдилар. Агар Ҳақиқий Бойлик яратишни бошлаш истагида бўлсангиз, бунинг ҳаммасини ўйлаб олишингиз даркор. Нимани исташингиз ва нима кераклигини энг майда-чуйдаларигача аниқ билиб олишингиз керак. Масалан, янги машина олишни истайман, дейишнинг ўзи етмайди. Сиз бу машинанинг русуми, кўриниши ва рангини аниқ билишингиз керак, фақат ўшандагина ақпингиз нимададир жамланиб бир фикрга келади. Шу билан бирга, аниқ мақсадингизга қўшимча сифатида нима учун шуни исташингиз ва бу мақсадга етишиш сизга қандай фойда келтириши сабабларини билишингиз керак.

– Мен ёш чоғимда, – давом этди жаноб Чепмэн, – мавжуд тизимни енга оламан, деб ўйлардим. Менга ҳеч қандай аттестатлар керак эмас эди, илм мени қизиқтирмасди. Вақтимни чоғ ўтказиш тўғрисидагина қайғурардим. Лекин куп ўтмай, ҳеч қандай малакам бўлмагани учун тузукроқ иш тополмаслигимга ақлим етди. Ҳозир ўтмишга назар солганимда, буларнинг барчаси ниҳоятда кулгили туюлади, лекин ўшанда мактабда ўқиган йилларимни айблардим. Менга доимо ўқиш ва мутахассисликни эгаллаш нақадар муҳимлигини айтишса-да, бу гапларга қулоқ солмасдим.

Ўз ҳаётимни қандай ташкил этишим зарурлигини билмас эдим. Мен ғоят хафа, эзилган аҳволда, алам оғушида эдим. Бировларда янги машиналар, катта иморатлар бор, улар буюртма бериб кийим тиктирадилар, жаннатдай жойларда ҳордиқ чиқарадилар–у, мен эса нима учун бундай қилолмайман. Бошқалар шуларга эга бўлиш учун ўз вақти ва ҳаракатларини сарфладилар ва шунга эришдилар, мен эса ўз ёшлигимни беҳуда совуриб юбордим, деган хаёллар мени тарк этмасди. Бунинг учун ўз ота–онамни, ўқитувчиларни, ҳатто ҳукуматни ҳам айбдор ҳисоблардим, аммо ҳақиқатда айбдор фақат бир киши – менинг ўзим эдим.

Кунлардан бир кун кекса холамдан мерос олдим ва икки ҳафтада ҳаммасини совуриб, яхшилаб дам олиб келиш учун қандай жой танласам экан, дея саёҳатчилар бюросига бордим. У ердан саёҳатлар лойиҳаларини олиб, диққат билан ўрганиб чиқиш мақсадида боққа йўл олдим.

Ёнимда кимдир борлигини сезиб қолдим. Бу кекса хитойлик эди. У мендан қаерга саёҳат қилмоқчилигимни сўради. мен ҳозирча билмайман, деб айтдим. Фақат бир неча ҳафта саёҳат қилмоқчилигимни билишимни айтдим. Нима учун саёҳатга кетмоқчи бўлаётганимни сўраганида, менинг ҳеч қандай ишим ҳам, келажагим ҳам йўқлигини билдирдим. У қайрилиб, кўзларимга тикилиб қараб: "У ҳолда келажагингни ўзинг яратишинг керак", – деди.

– Киши келажагини ўзи қандай яратиши мумкин, – унинг гапини бўлди йигит.

– Мен ҳам худди шуни сўрагандим, – деди жаноб Чепмэн, – чол: "Ҳақиқий Бойлик сирлари кўмагида" деб жавоб берди. Шундан сўнг унинг айтишича, менга тушунтириб бера оладиган кишилар рўйхатини берди.

– Йигит ўзича жилмайиб қуйди.

– Ўша кишилар ёрдамида, – давом этди жаноб Чепмэн, – менинг энг асосий муаммоларимдан бири – ҳеч қандай жиддий мақсадим, ниятимга эришиш учун аниқ хатти–ҳаракатим бўлмагани сабабли, ҳаётда ҳеч нарсага эришолмаётганимни билиб олдим. Мен нимаики истасам, ўшанга, ҳатто ундан-да ортиғига эришишим мумкинлигини, лекин бунинг учун нима хохлашимни аниқ билишим зарурлигини англадим. Бу – ниятнинг аниқлиги қувватидир.

– Ниятнинг аниқлиги, – такрорлади йигит, ён дафтарчасига қайд қилар экан. – Бойлик яратиш учун олдимизга аниқ мақсад қўйишимиз керак, демоқчимисиз?

– Ҳа, энг аввало – мақсад, – таъкидлади жаноб Чепмэн. – Сизнинг аниқ мақсадингиз бўлиши керак. Шунчаки "мен бой бўлишни истардим" деб айтишнинг ўзи етмайди. Ўз келажагингизни қуришингиз учун нимага эга бўлиш ва айнан қачон шунга эга бўлишга диққатингизни жамлашингиз керак. Сизнинг танлаганингиз ҳар доим ана шу мақсадлар билан белгиланади. Агар, масалан, ҳафта тугагунига қадар бирор–бир юмушни тугаллаш мақсадида бўлсангиз, сиз буш вақтингизни телевизор кўриш ўрнига ана ўша юмушни бажаришга сарфлайсиз.

Энг юқори натижаларга эришиш учун эса мақсадларингиз шундай ифодаланган бўлиши керакки, улар сизнинг ғайриихтиёрий мақсадларингиз билан уйғунлашсин, – қўшимча қилди жаноб Чепмэн.

– Аниқроғи? – сўради йигит.

– Мақсадлар, одатда, қандай ифодаланади. Масалан, кишилар янги йил ваъдаларини, одатда, қандай изҳор этадилар? Улар: "Умид қиламанки, "Ниятим шуки...", "Уриниб кўраман..." дейдилар. Бундай сўз бирикмалари ишга яроқсиз, шу боис кўпчилик янги йил ваъдаларининг бажарилишини уддалолмайдилар, – тушунтирди жаноб Чепмэн.

– Хўш, бунинг нимаси тўғри келмайди? – сўради йигит.

– Масалан, кимдир чекишни ташлашга уриниб кўрмоқчи. У бунинг уддасидан чиқади. деб ўйлайсизми?

Йигит елка қисди.

– Гаров боғлашим мумкинки, у бунинг уддасидан чиқолмайди, – деди жаноб Чепмэн. – чунки бу зарарли одатдан қутулишга қатъий жазм этган ҳар қандай киши: "Мен чекмайман", – дейди.

Кишига таъсир ўтказиб, ухлатиб қўя оладиган сеҳргар бир кишининг калласи ҳамда товонлари билан ўртасида ҳеч қандай суянчиғи бўлмаган иккита стулга ёт-қизгани ҳақида эшитганмисиз?

– Ҳа, эшитгандим, – жавоб берди йигит.

– Тасаввур этинг–а, башарти сеҳргар ўша кишига: "Сизнинг гавдангиз тахтадек тўғри бўлиши мумкин. Биз жисмингизни пўлатдек қаттиқ қилмоқчимиз'', – деса, ўша одам ухлатишга унамай, жойига бориб ўтирарди. Бунинг ўрнига сеҳргар: "Сизнинг гавдангиз тахтадек тўғри, пўлатдек қаттиқ", – дейди. Ҳеч қандай "ҳаракат қиламан", "умид қиламан", "ниятдаман..." сўзлари йўқ. Сеҳргар ҳозирги замонда ифодаланган ижобий тасдиқлардан фойдаланади.

Мақсадларингизни ифодалаш йўриғи тўғрисида ҳам худди шундай дейиш мумкин. Шу йил 31 декабргача 100000 фунт ишлаб топишга "ҳаракат қиламан" ёки "истар эдим" ёки "умидим бор" дейиш ўрнига, "Бугундан эътиборан бу йилнинг 31 декабригача 100000 фунт ишлаб топаман" дейиш зарур. Ўз мақсадларингизни ёзиб борар экансиз, доимо эсда тутинг: уларни ҳозирги замонда ва бўладиган тасдиқ кўринишида шакллантиринг.

Агар сиз мақсадингизни ёзиб қўйсангиз, унга эришишнинг ярим йўлига етган бўласиз. Мақсадларингизни ҳозирги замонда ва бўлиши мумкин тарзда ёзиб боришнинг ўзига хос жодудек хусусияти бор – бу сизнинг ҳаётингизга уларни ҳақиқатан киритади. Уларнинг қоғоз варағида ёзилгани ва кунда уч бора – эрталаб, тушда ва кечда қайталаб ўқилиши шуларга эришиш жараёнининг бошланишидир.

– Наҳотки шу рост бўлса? – сўради йигитча.

– Хўш, сизга маслаҳатим – синаб кўринг, нима бўлишини ўзингиз кўрасиз, – жавоб берди жаноб Чепмэн. – Мақсадларни ёзиш – ҳаётингизда нимага етишишингизни аниқловчи ғоят кучли қувват. Уларни ёзиб қўйишингиз билан, сиз ўзингизни бу мақсадларга эришаётгандек ҳис қиласиз.

– Ҳозирча бу билан нима де-моқчи бўлаётганингизни унчалик англамаяпман.

– Бу жараён ижодий кўриниш деб номланади. Мақсадингиз қандай бўлишидан қатъи назар, ўзингизни унга эришгандек тарзда тасаввур қилинг. Башарти, масалан, мақсадларингиздан бири – маълум бир уйда яшаш бўлса, ўзингизни ўша уйда яшаётгандек кўришга ҳаракат қилинг. Ёки башарти мақсадингиз – бирон–бир ишни қўлга киритиш бўлса, ўзингизни ўша ишни бажараётган ҳолда кўришингиз зарур.

– Лекин ахир бу шунчаки истагимизни амалдагидек қабул қилиш бўлмайдими? – эътироз билдирди йигит.

– Биласизми, кекса донишманд киши бир куни менга: "Агар сен шуни хоҳласанг, бу энди орзу эмас", деган эди. Сиз ўзингизни мақсадингизга етишгандек тасаввур этсангиз, мақсад янада аниқташуви, янада имкони бордай туюлади. Бундай услубият барча буюк спортчилар томонидан қўлланади, чунки у, шубҳасиз, ўз олдингизга қўйган мақсадингизга етишга қодирлигингиз ва шунга эришиш зарурлигига ишонч ҳиссини сингдиради.

– Яхши, – деди йигитча. – Демак, биз ўз мақсадларимизни белгилаб олиб, уларни ёзиб қўйишимиз ва хаёлда уларга эришгандек тасаввур қилишимиз керак экан–да.

– Ҳа, лекин мақсадга эришиш жараёнини янада таъсирчан қиладиган яна бир нарса борки, бу – қўйилган мақсадга эришишингизни хоқлайдиган ёки зарур бўлган сабабларни белгилашдир.

– Нима учун? – сўради йигитча.

– Чунки сабаб мақсадга ниятни қўшади. Масалан, маълум бир миқдордаги маблағни ишлаб топиш мақсади сизнинг аниқ уй сотиб олиш ёки маълум бир ерда дам олиш учун кетиш ва фарзандингизни коллежга ўқиш учун юборишга имкон топиш кабиларга маълум бир миқдорда пул топишдек ҳаракатларингиз кучли сабаб бўла олмайди. Нима бўлишидан қатъи назар, ният бўлиши зарур. Сизга нима кўпроқ зарурий сабаб бўлади – 100000 фунтни шунчаки ишлаб топишми ёки шунча миқдордаги пулни шахсий уй сотиб олиш учун йиғиш мақсадими? Эсингизда бўлсин, бойлик – шунчаки пул йиғиш ёки маблағга эга бўлишнинг ўзигина эмас, бу ўз ниятларингизни рўёбга ошириш учун мана шу пуллар берувчи қувватдир. Сабабларни белгилаш ниятларингизнинг равшанлик қувватини беради.

Кечқурун йигитча ёзганларини қайта ўқиб кўрди: Ҳақиқий Бойликнинг учинчи сири-ниятлар равшанлиги қуввати.

Сиз нимани исташингизни ва нима учун шуни хохлашингизни аниқ билсангизгина бу ҳаётда барча ниятларингизга етасиз.

Сиз ўз мақсадларингиз сабабларини, бу мақсадларга эришиш нима учун зарурлигини ва буни қачон бажаришингиз даркорлигини аниқ белгилашингиз керак. (Масалан, сиз бой бўлишни истайман, дейишингизнинг ўзи кифоя этмайди. Сиз қанча микдордаги маблағга эга бўлиш ва нима қилмоқчилигингизни аниқ белгилаб олишингиз зарур.)

Ўз мақсадларингизни доимо ҳозирги замонда ва бўлаётгандек тарзда ифодаланг. (Масалан, "Бугу

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга