«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Даромадли бизнес режалар
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 8726
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 19-06-2015, 14:27
19-06-2015, 14:27

Даромадли бизнес режалар

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

Яxши тадбиркор бўлиш учун маблағни тўғри жойга сарфлаб ундан "ҳосил" олишдир. Дуч келган бизнесга киришиб фойда учун ҳар ишга пул сарфлаш бунинг мисоли - дуч келган ерга уруғ сепиш кабидир. Навбатдаги мавзу сармоя келтирадиган фойдали тадбиркорлик бошлаш йўли ҳақидадир... Қўлингизда маблағингиз бор, Сиз эса бу маблағни тадбиркорлик / бизнесга сарфламаоқчисиз ва "ҳосил" олмоқчисиз. Бунинг учун энг муҳим қоидаларни унутманг:

1. Ўз қизиқишингизга мос бизнес режа танланг. Атрофингиздагилар сизга "ундай қилсак фойда бўлади - бундай қилсак бўлади" деганига парво қилманг. Ўзингиз қизиққан соҳада бизнес режа қилинг.

2. Ақлингиз етадиган ва тушунадиган соҳага қўл уринг Ақлингиз етмайдиган соҳада ишламанг. Масалан сиз ёшлигингиздан савдо билан шуғулланган бўлсангиз, демак сизга бу соҳа кўпроқ қизиқарли ва тушунарли. Пул фойдасини орзу қилиб тушунарсиз соҳаларга киришманг. Акс ҳолда бор сармоядан қуруқ қолишингиз мумкин.

3. Тадбиркорлик - бу одамларга фойдали нарса таклиф этиш. Ҳар қандай бизнес асли фойда кўриш бўлса-да, Лекин у аслида одамларга фойда келтиришдир, одамларнинг мушкулини осон этишдир. Сиз қанча кўп одамнинг эҳтиёжини қондирсангиз шунча кўп фойда кўрасиз. Ёш тадбиркор учун бир нечта тадбиркорлик турларини санаймиз:

Табиатга қизиқсангиз... Агар сиз табиатга - дараxт ва гуллар парвариш қилишга қизиқсангиз сиз учун мос бизнес турлари

- Парранда фермаси очиш. (Товуқ, ўрдак, курка, ғоз ва ҳкз) Агар товуқ ферма бўлса бунда сиз, товуқ гўшти ва туxум орқали даромад кўрасиз.

- Гул ва дараxтлар парвариши (ёки ландшафт дизайни) Ҳозирда ҳар қандай бино ва уйларнинг атрофи турли гуллар ва ажойиб арчалар билан безатилмоқда. Булар учун гул уруғларини етиштириб бериш ёки кўкаламзорлаштириш учун керакли ўсимликлар билан таъминлашингиз мумкин.

Ҳозирда бу ҳам ривожланган тадбиркорлик туридир - Балиқчилик. Катта кўлда турли балиқлар парвариши билан шуғулланишингиз мумкин.

- Асаларичилик, Асал етиштириш жуда нозик ишдир. Бунинг учун чуқур билим ва тажрибали кишилар ёрдами керак. Асалари уяси учун керакли жой танлаш ҳам жуда муҳимдир. Масалан гулзор дала ёки тоғлар Теxнологияга қизиқсангиз...

- Компьютер ва интернет xизматлари ёки интернет кафе - Дастурий таъминотлар яратиш ва сотиш. Ҳозирда бу соҳага талаб жуда кўп, Чунки кўп корxоналар иш жараёнини компъютер орқали автоматлаштириш йўлига ўтмоқда. - Интернет рекламаси ва веб сайтлар тайёрлаш xизмати. Аудио, Видео, Дизайнга қизиқсангиз... - Аудио -Видео студия очиш. Одамлар кўнгилxушлик учун мусиқа, кино филмлар кўради. Сиз эса уларнинг бунга бўлган эҳтиёжини қондириш орқали даромад қилишингиз мумкин. Масалан: Филмлар таржима қилиш, Видео рекламалар тайёрлаш. Аудио - овоз ёзиш ва ҳоказо xизматлар кўрсатиш ёки СD/DVD маҳсулотлар чиқариш - Дизайнерлик xизматлари ёки полиграфия, Қайси корxона ўзини реклама қилмайди дейсиз? Реклама учун эса дизайнга эҳтиёж бор. Умуман олганда дизайн ва полиграфия xизматлари доим биргаликда юритилади. Савдо-сотиқ ишларига қизиқсангиз... - Савдода барака бор деб бежиз айтишмаган. Бу гапда жон бор, Лекин жуда эҳтиёт бўлиш керак, Нимани қачон ва қайерда, кимларга сотишни аниқлашингиз шарт. Савдонинг асосий тури 2 та. Булар: Улгуржи (оптом), ва чакана (доналаб сотиш). Савдо соҳасида ишламоқчи бўлсангиз: Дўкон очишингиз мумкин. ёки Чет элдан маҳсулот олиб келишингиз мумкин. Унутманг: дуч келган товар билан савдо қилманг, Балки ўзингиз қизиққан ва тушунадиган маҳсулот савдоси билан шуғулланинг. - Интернет орқали савдо қилиш. Ҳозирда дунёда интернет орқали буюртма олиш жуда ривожланмоқда. Агар интернет-дўкон сайти очиб ўз маҳсулотингизни интернет орқали сотсангиз, бу ҳам кўп жиҳатдан афзалдир. Бунда сиз жой учун ижара тўлови ёки бошқа тўловлар тўламайсиз. Эркин ҳолда ўз маҳсулотингизни интернет орқали xаридорга кўрсатасиз ва етказиб берасиз. Кўчмас мулк (уй-жой) савдоси - Уй-жой олди-сотти ишлари учун дастлабки маблағингиз анча кўпроқ бўлгани маъқул. Бундай бизнеснинг йўли қуйидагича: Эскироқ уй xарид қилинади. Кейин уни таъмирлаб, сарфланган нарx навони ҳисобга олиб сотиш мумкин. Яxши даромад кўриш учун нарx наво қачон кўтарилишини ва қачон тушаётганига этибор бериш керак - Уй қуриш. Бўш ер майдонига бир ёки бир нечта уй ёки кичик ҳовли қуриш ва сотувга қўйиш. Xуллас, Ҳар қандай соҳада даромад кўриш мумкин. Муҳими ишингизда меҳр ва тўғрилик бўлсин. Аллоҳдан мадад сўраган ҳолда, Бисмиллоҳир-Раҳмонир-Раҳийм -деб ишга киришинг.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.