«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Бизнес таклифи ҳақида кичик тавсиялар
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 2998
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 19-06-2015, 14:10
19-06-2015, 14:10

Бизнес таклифи ҳақида кичик тавсиялар

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

 

Хар бир катта-кичик компания ёки якка тартибдаги тадбиркор бўлсин, доим савдо хажмини кўпайтириш устида бош қотиради.Бунинг учун турли йўллардан фойдаланишга харакат килади. Масалан, махсулотларини арзонлаштириб сотиш, турли акцияларни ўтказиш ва шунга ўхшаш тадбирларни амалга ошириб боради. Лекин, кўпчилик эътиборидан четда қоладиган бир бизнес қуроли борки, агар тўғри фойдаланилса, янги мижозларни жалб эта олади. Бу биз, бизнес таклиф, баъзан тижорат таклифи деб атайдиган воситадир. (Бизнес таклифи, тижорат таклифи – бир компания томондан бошка бир компанияга уз махсулотини, хизматини ёзма равишда таништириш ва таклиф килишдир)

Афсуски уни рисоладагидек қилиб тайёрлашга одатда уначалик аҳамият берилмайди. Шунинг учун ҳам биз кутган натижалар келмайди. Натижа бўлмагандан кейин одатда ўша нарсага нисбатан қўл силтаб қўйилади. Аммо унутмаслик керакки, ҳар бир ишни бажаришни ўз йўл йўриғи бўлганидек, бизнес таклифни тайёрлашни ҳам хос қоидалари бор. Бу йўлда мутахассислар кўп китоблар ёзишган, кўрсатмалар ишлаб чиқишган. Қандай ёзиш кераклиги баробарида, қандай ёзмаслик кераклиги ҳақида ҳам тавсиялар берилган. Қуйида эса шулардан баъзиларини келтириб ўтамиз:

1. Бизнес таклифда фақат ўзингиз ҳақингизда гапирманг. Яъни "биз фалон йилдан бери ишлаймиз, шуна ишчимиз бор, бундай дастгохларимиз бор...”. Мутахассисларнинг фикрича харидорга сизни қаондан бери ишлашигизни қизиғи йўқ. Уни қизиқтираётган нарса, сиз билан ҳамкорлик унга қанчалик фойда келтиради. Гапни шундан бошланг.

2. Таклифингиз аниқ маънога эга бўлсин. Харидор ўқиб чиқиши билан гап нима ҳақида кетаётганини тушуниб олсин. Нархларни кўрсатишни унутманг. Умуман таклифингизни ўқиб чиққан мижозда имкон қадар хеч қандай савол пайдо бўлмаслиги керак.

3. Бўлажак ҳамкорингизга унинг муаммоларини ечими сиз билан боғлиқ эканлигини етказинг. Бунинг учун унинг муаммоларини яхшилаб ўрганиб чиқишингизга тўғри келади.

4. Таклифингиз катта хажмда бўлмасин. А4 форматда бир бетдан ошмаслиги керак. Чунки узун таклифларни кўпчилик охиригача ўқимайди.

5. Мижозга нима учун сиз билан хозир хамкорлик қилиш кераклигини тушинтириб бера олишингиз лозим. Яъни акциялар, арзонлаштирилган нархлар хақида гапиринг. Бу фақат маълум санагача давом этиши мумкинлигини айтиб ўтинг.

Юқорида келтириб ўтилган қоидалардан бошқа яна бир қанча йўл йўриқлар мавжуд. Уларни сиз албатта интернет манбалари оркали топишингиз мумкин. Баъзиларини қуйидаги линкларда келтириб ўтамиз:

 Бундан ташқари Денис Каплуновнинг "Эффективное коммерческое предложение” китобида ҳам керакли маълумотлар берилган.

Агар сиз бизнесингизни ривожлантиришни истасангиз, ушбу тавсияларга амал қилишга харакат қилинг. Чунки бизнес доим ривожланиш, ўқиш ўрганишдир. Ходимларингизни ҳам бу борада малакларини оширишга доим эътибор беринг.

Соҳибжон Исломов

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.