«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Беш денгиз оша ёхуд кекса миллионернинг угитлари. Равшанбек Хонниёзов асари 2-қисм
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 87107
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 5-01-2013, 10:21
5-01-2013, 10:21

Беш денгиз оша ёхуд кекса миллионернинг угитлари. Равшанбек Хонниёзов асари 2-қисм

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

Беш денгиз оша ёхуд кекса миллионернинг угитлари. (2-қисм)
Равшанбек Хонниёзов асари

 Китобдан қиска парча

 Мен бойлик сари ўз йўлимни катта камбағалликдан бошладим. Менинг сизлардан ёки Бобилнинг бошқа ҳар бир  фуқаросидан устун жиҳатим йўқ эди.
 "Ғазнамнинг” илк "ғазнахонаси” – анчайин эскириб қолган ҳамёним эди. Унинг бўшаганидан жаҳлим чиқарди. Тўла  ва думалоқ бўлишини, ичида ҳар доим олтин тангалар жиринглаб туришини хоҳлар эдим. Шунинг учун,  Ҳамёним бўшаганидан мени холос этадиган ҳар қандай усулни қидирардим ва мен еттита усулни топдим.
 Сизларга бўш ҳамённи қандай қилиб тўлдиришнинг ана шу сирлари ҳақида айтиб бераман. Бу усулларни, кўп       пуллар эгаси бўлишни хоҳлаганларга тавсия этаман. Етти кун мобайнида, ҳар куни сизларга ана шу ҳақда  бирма-бир айтиб бераман.
Диққат билан қулоқ тутинг. Мен билан биргаликда муҳокама қилинг. Ўзаро баҳслашинг…


2-қисм
«ҚОВУН ТУШИРИШ» ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ

Ҳужжатларимни тайёрлаб, лаш-лушларимни йиққунча бир ой ўтиб ўтди.
Ва, мана, мен ўала-ўовурга лиммо-лим аэропортда турибман. Учиб кетаётганларга тикилиб, уларнинг юз ифодаси сафардан қайтаётганларникига нисбатан бошқача эканига эътибор бердим. Уларнинг юзида қизиқиш, учиб келганлариникида эса чуқур қониқиш акс этганди. Менинг юз ифодам нимани билдираётган экан? Охирги дақиқагача ҳам олис мамлакатга учиб кетаётганимга ақлим бовар қилмасди. Бари чиройли тушда кечаётгандек. Дўстларим Мансур, Сергей ва Файсал бошимга бахт қуши қўнганидан шодон, мендан ажралмасликка ҳаракат қилишарди. Ўзим ҳам фахр-ифтихор ва мамнунлик оўушида эдим. Бу ой ичида, Австралияда ўзлаштириб оламан, деб ўқишларимни ҳам ташлаб қўйгандим. Фақат битта фанга – инглиз тилига жиддий эътибор қаратдим. Акс ҳолда етти ёт бегона Австралияда бамисоли қўлсиз қолишим мумкин эди.
Мени кузатиш учун оила аъзоларим ҳам чиқишганди. Ота-онам, сингилларимдан ташқари буви-буваларим, амаки, холаларим ҳам бор… Бераётган насиҳатларини қулоқларимга қуйиб олардим. Ахир, Австралия – мен учун янги дунё, у нақадар улкан ва бепоён бўлса, камина шунчалик ёш ва ўўрман! Энди қатъий амал қилишим керак бўлган ҳар бир ўгитни – эҳтиёт бўлишим, яхши ўқишим, вақтида овқатланишим, шамолламаслигим, ёмон йўлга юрмаслигим ва ҳоказо-ҳоказоларни эслаб қолишим керак. Гапираверинглар, жон қулоўим билан тинглайман! Ахир эртага, сиз, азизларим, ёнимда бўлмайсизлар!
Мен улар бераётган маслаҳатларга "хўп” деб тиржайиб турардим. Лекин микрофон орқали рўйхатдан ўтишга таклиф қилганларида, афт-ангорим ўзгарди, кўпчиликнинг эса кўзида ёш ҳалқаланди. Уларнинг мен билан хайрлашиши оўир эди. Шунда менинг ҳам кўзларимни нам тортди, рўмолча чиқариб, мижжаларимни артдим. Ҳамма билан хайрлашдим. Улардан йироқлашар эканман, ортимда нақадар азиз ва қадрдон одамлар қолаётганини чуқур ҳис этардим. Тўхтаб, ортимга қайтгим келдим. Йўқ, бундай қилмадим.
Мен билан бирга Тимур исмли тенгқурим ҳам учиб кетаётганди. Энди бирга ўқиймиз. Биринчи дақиқаданоқ гапларимиз қовушди, бу эса сафаримизни бирмунча енгиллаштирди.
Аввалига Банкокка қўндик. У Таиланд давлати аэропорти бўлиб, Ҳинди-Хитой ярим оролида жойлашган эди. Самолётлар қўниб учадиган аэропортнинг кутиш залида саккиз соат ўтирдик. Ниҳоятда катта аэропорт, самолётлар шовқини бир дақиқага ҳам тинмайди.
Сиднейга учадиган самолётга чиқдик. Тимур икковимиз ҳаммаси бўлиб, умумий ҳисобда йўлда йигирма тўрт соатни ўтказишимиз керак. Бу мени чўчитмасди. Аксинча, янги саргузашт, синов ва ҳиссиётлар ёқимли кайфият бахш этарди. Қолаверса, ўзимни анчайин бой ҳам ҳис қила бошлагандим, ахир чўнтагимда мўмай пул бор. У билан Сиднейда олти ой яшашим мумкин.
Тимур мактабда француз тилини ўргангани сабабли, инглизчани яхши билмас, зўрўа гапирар экан. Мен эса, инглиз тилини тўлиқ ўзлаштирмаган бўлсам-да, ҳар ҳолда мақсадимни тушунтира олардим. Ҳозирча бу мендаги мавжуд ва фойдаси тегиши мумкин бўлган ягона билимлар эди.
Майкл, пулни тежамоқчи бўлибди. Чипталарни Банкокдан тўўридан-тўўри Сиднейга парвоз қиладиган Австралия самолётига эмас, учиш давомида бир нечта жойга қўнадиган Филиппин самолётига олган экан. Биз осмонга кўтарилар, қўнар, сўнг яна парвоз қилиб, яна қўним топардик. Оўир эди, албатта. Ҳеч қаёққа учмасдан, бирор-бир аэропортда қолгимиз келарди. Уч кунни йўлда ўтказдик. Ваҳоланки, бир кун ҳам кифоя қиларди.
Беш денгизни ошиб ўтдик. Бу вақт ичида бизнинг қаердалигимизни билолмаган ота-оналаримиз Майклни тилка-пора қилиб ташлашга тайёр эдилар. У эса, телефон орқали, болаларингиз узоқ йўлдан чарчашган, сизларни эслаётганлиги ҳам йўқ, каби ёлўон-яшиқ гаплар билан уларни тинчлантирарди. Майклнинг алдовларидан чарчаган ота-оналаримиз охир-оқибатда халқаро полиция ходимларини ишга солишга мажбур бўлишибди. Олис йўл, тўхтовсиз учиб-қўниш, қолаверса, ошқозонимизга кирган янги егуликлар туфайли Тимур иккимизнинг қорнимизга оўриқ кирди. Дард устига чипқон! Роса азоб едик ўзиям! Азбаройи қийналганимиз учун ҳам чек-чегараси йўқ улкан дунёга ёлўиз ўзимизни чиқариб юборган ота-онамиздан хафа бўлардик…
Ниҳоят Австралияга ҳам қўндик. Қаттиқ толиққанимизга қарамай, қийинчиликлар ортда қолганидан хурсанд эдик. Ўзимизга келиб олишимиз учун бир ҳафта керак бўлди. Бу орада Австралия ҳақиқатдан ҳам чиройли, ажойиб мамлакат эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Дунёнинг бир чеккаси, дейишганди. Бўлмаган гап. Бу ерда фақат юлдузлар ўзгача, бошқа ҳаммаси ўзимиздагидек. Албатта, кўп нарсалар фарқ ҳам қилади.
Тезда ўқишга киришиб кетдик. Атрофимизда дунёнинг турли бурчакларидан келган ёшлар – япон, хитой, немис, ҳинд, руслар бор эди. Ўзбеклардан фақат мен билан Тимур. Синфдошларимиз ичида Ўзбекистон ҳақида руслардан бошқа ҳеч ким билмас, бизни покистонлик ва афўонистонликлар билан адаштиришарди. Аввалига уқувсиз ва маданиятсиз, деб қабул қилишди. Ўзаро танишувдан сўнг мулоқотга киришгач, уларнинг биз ҳақимиздаги фикри ўзгарди. Ана шу нуқтада она сути билан кирган қадим маданиятимизнинг устуворлиги сезилди. Бу, айниқса, бошқа миллат, диндаги кишиларга нисбатан ҳурмат-эътибор, меҳмондорчилик, дўстона муносабатлардаги такаллуф ва нозиктаъблик, ўзимизга нисбатан қилинган ҳар бир илиқ ҳаракат учун миннатдорчилигимизда, қўлимизни кўксимизга қўйиб, бошимизни хиёл эгишимизда яққол билинарди. Хитойга Европани, Европага Хитойни (ахир Ҳиндистонгача етиб борган Искандар Зулқарнайн ҳам Хитой ҳақида ҳеч нима билмасди) очиб берган Буюк Ипак йўли, қадим Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари, соҳибқирон Амир Темур ва унинг набираси Бобур, шунингдек, урф-одатларимиз ва қонунларимиз ҳақида янги танишларимизга ўурур билан сўзлаб берардик. Улар диққат билан тинглашар ва бизга бўлган муносабатлари кўз ўнгимизда ўзгара бошларди.
Австралиядаги ҳаётим ана шундай бошланди. Ҳис-туйўулар бошимни айлантирган, мен учун бари янгича ва қизиқ эди. Ота-онамнинг, пулларни эҳтиёт қилиб ишлат, тежамкор бўл, деб берган насиҳатларини унутиб, орқа-олдимга қарамай сарфлардим. Икки ой давом этган енгил ва гўзал ҳаётдан сўнг, бир кун келиб, пулим деярли қолмаганини англаб етдим. Мен учун бу кутилмаган ҳол эди. Ўзимни йўқотиб қўйдим. Наҳотки, олдинроқ ўйлаб кўрмадим? Ахир, ярим йилга мўлжалланган пулни қандай қилиб икки ойда сарфлашим мумкин? Энди ота-онамга нима дейман? Мени узоқ сафарга жўнатиш учун шусиз ҳам анча қийналишди, ахир! Чўнтагимни қаппайтирган пуллари қаёққа кетди? Хитой таомларидан тортиб, французларнинг тансиқ егуликларигача таклиф этаётган кафе ва ресторанлар тавсия қилган турли тузлама ва ноёб таомларсиз кун кўра олмасмидим? Дискотека ва тунги клубларсиз яшасам бўлмасмиди? Дунёнинг турли маҳсулотлари келтириб сотиладиган дўконлардаги молларни сотиб олишдан ўзимни тийишим мумкин эди-ку! Такси белгиси ўрнатилган узундан-узун лимузинларда юрмасдан, метро ва автобусга чиқсам ҳам бўларди, ахир! Нима учун шу қадар оқлаб бўлмас даражада исрофгарчиликка, пулни кўкка совуришга йўл қўйдим? Янги дўстларимга ўзимнинг нақадар очиққўл эканимни исботламоқчи бўлдимми? Улар ҳам ўз навбатида шуни намоён этмоқчи бўлдиларми? Савол кетидан савол туўилар, ўзимни қай тарзда оқлашни билмасдим. Нима бўлганда ҳам, пулимдан унумли фойдалана олмадим. Энди нафақат яшашимга, ҳатто орқага қайтиб кетишимга ҳам маблаўим қолмаганди.
Энди уйга қандай кетаман? Отам, онамга нима дейман? Умуман, ниманинг эвазига яшайман?
Ночорлигимдан йиўлагим келарди. Ҳаммаси аниқ-тиниқ ва яхши эди, энди эса мавҳумлик, ночорликка айланди.
Икки кунни ҳеч кимга кўринмай ўтказдим. Дарс қолдирдим. Ота-онамга хат ёзиб, бўлган гапларни баён этишга чоўландим ҳам, лекин айбимни тан олишга юрагим дов бермасди. Улардан пул сўрашдан осонроқ нима бўлиши мумкин? Олиб кетишларини илтимос қилайми? Ахир, бу кучсизлигимни тан олганимни билдиради-ку!
Мени уят, хижолатпазлик босди. Ота-онам ўқишим учун берган пулни сарфлаб қўйдим. Уларнинг ишонч ва умидини оқлай олмадим. Ўзимни эркинликдан бошини йўқотиб қўйган ёш боладек тутдим. Ақл билан эмас, юрак амри билан иш тутдим. Кўнгилхушликларга берилдим, қониқтирилишини кейинроққа қолдириш мумкин бўлган битта ҳам истагимни рад этолмадим.
Хўш, ота-онамга, қовун туширдим, менга раҳмингиз келсин, дейманми? Ўртоқларим олдида нима деган одамман?..
Шу орада Тимур югура солиб келди. Унинг юзида ҳадик, қўрқув намоён эди:
- Сени директор чақиряпти! Бўла қол!
Энди менга барибир эди. Директор бўлса, директор-да! Шошилмадим. Мактаб унча узоқ эмас. Лекин директор қошига юрган сари хаёлларим бошқача йўналиш ола бошлади. "Қизиқ, – ўйлардим мен, – нима учун айнан директорнинг ўзи чақиряпти? Икки кун дарс қолдирганим учунми? Нима дер экан?”
Мана, унинг эшиги ёнига ҳам келдим. Тақиллатиб, кирдим. Директоримиз ёши анчага бориб қолган, қалин сочлари ва мўйловига қиров оралаган киши эди. Кенг бичимли жинси шим, сафсарранг кўйлак, ичидан футболка кийган. Уст-боши ниҳоятда озода, замонавий. Имкониятлари кучли, хоҳлаган нарсасини сотиб олиши мумкинлиги юз-кўзидан кўриниб турибди. У қаттиққўл, лекин инсофли одам эди. Биз, ўқувчиларни яхши кўради, лекин буни билдирмайди. Ҳурмат қиламиз. Умуман олганда, уни энг яхши директорлардан бири, дея эътироф этишади.
У биз таҳсил олаётган мактабнинг хўжайини ҳам эди. Ҳаётида нимагаки эришган бўлса, ўз кучи, иқтидори орқали эришган. Камбаўал эмаслигини, биз таҳсил олаётган мактабдан ташқари яна бир нечта кўчмас мулк эгаси эканлиги ҳақида ҳам эшитганман. У биз билан катта ва мустақил одамларга қиладигандек муомалада бўларди. Оўир кунларимизда узундан-узоқ суҳбат қурадиган, доно маслаҳатлари мушкул аҳволдан чиқиб кетишимизга ёрдам берадиган инсон. Қанчалик ёрдам қўлини чўзмасин, бу ҳақда жар солиб юрмасди ҳам.
Директор мутолаа билан банд эди.
- Хўш йигитча, нима хизмат? – деди бошини ортга ташлаб.
- Чақиртирган экансиз. Мен – Жавлонбек Саидовман, Тошкентдан, – инглиз тилида энди яхшигина мурожаат қилар, лекин ҳали ҳам сўзлашувда нуқсонларим бор эди.
- Нима бўлди, дўстим? Икки кун дарс қолдирдингиз?
Бошимни хам қилганимча, индамай туравердим. Кечаси ўўрилар тунаб кетгани ҳақида ёлўон тўқигим келди. Лекин кўпни кўрган, алдамчиларни уялтирадиган ва афсусланишгача мажбур қиладиган бу инсонни алдай олмасдим. Яхшиси, бор гапни айтишим керак. Шундай қилдим ҳам. Пулсизликка дучор қилган очиққўллигим ҳақида батафсил сўзлаб бердим.
- Хўш, ёшинг нечада? – сўради директор гапимни тугатганимдан сўнг.
- Ўн олтида.
- Илтимос, ўз Ватанинг, оила аъзоларинг ҳақида сўзлаб бер.
Мен Ўзбекистон, урф-одатларимиз, анъаналаримиз, уйимиз ва оиламиз ҳақида узоқ гапирдим. Директор диққат билан эшитди. Кейин савол берди:
- Ота-онанг ким, нима билан шуўулланишади? Улардан маслаҳат ва ёрдам сўраш керак, деб ўйлайман. Нега уйдагилардан пул сўрагинг келмаяпти ўзи?
- Дадам завод директори булиб ишлайди. Бу ерга жўнатиш учун битта уйимизни сотишга мажбур бўлди. Алматида яшовчи ўртоўи – Муротбек акадан қарз ҳам олди. Энди отам ўша дўстига нима дейди? Ўўлим аҳмоқ, ҳамма пулни кўкка совурибди, дейдими? Йўқ, мен бундай қилолмайман.
- Унда дўстларингдан қарз сўра, беришади. Мен шундай қилган бўлардим.
- Улар шундоқ ҳам зўрўа кун кечиришяпти.
- Унда… Пулингни ким билан бирга сарфлаган бўлсанг, ўшандан сўра.
- Сўрадим. Беришди, лекин кўп эмас. Ўн беш кунларга етказишим мумкин, холос.
- Яхши. Айтайлик, қарз сўрайдиган ҳеч киминг йўқ. Лекин, бу – энди руҳан тушкунликка тушиб, қанотларингни туширишинг керак, дегани эмас. Ҳозирги аҳволингни тушунаман, чорасизлик қопқонига тушиб қолдинг. Ҳатто, бундан ўзгача йўл билан чиқиб кетишни ҳам ўйлаётганинг йўқ. Боши берк кўчага кириб қолгандек сезяпсан ўзингни. Амалга ошмайдиган ишлар ҳақида ўйлаш билан оворасан. Демак, ҳақиқатдан ҳам, ҳеч нарса амалга ошмайди. Сен бошқа нарсалар ҳақида ўйлашинг керак…
Директорнинг сўзлари мени ўйлантириб қўйди.
- Ишлаб пул топ! – ҳозирги ҳолатимдан чиқишнинг энг тўўри йўлини кўрсатди у.
- Қандай қилиб? Ахир мен ҳали ҳеч нарсани билмайман.
- Бундан осони йўқ! – жавоб берди директор жилмайиб. – Пул ишлаб топиш-топмаслигинг каллангга қандайдир фикр келиш-келмаслигига боўлиқ эмас. Жон-жаҳдинг билан ишлайсанми-йўқми, бунинг ҳам аҳамияти йўқ. Асосийси, ўзингга ишонч бўлсин. Ҳаммаси ана шунга боўлиқ.
- Ўзимга ишонч? Ахир бунинг пулга нима дахли бор?
Директор муҳим гапни уқтирмоқчидек ўрнидан турди:
- Айнан дахли бор. Ўзингга бўлган ишончинг мақсад сари интилишга, унга эришишгача ўсиб боради. Муваффақиятингга ишонмасанг, ҳатто ишни ҳам бошлай олмайсан, қўлларинг бўшашиб қолади.
Бу гапни эшитиб, яқинда рўй берган бир воқеа эсимга тушди.
- Бир ҳафта аввал ўз ватаним ҳақидаги ҳикоя билан сўзга чиқишим керак эди, – дедим. – Инглизчани тўлиқ билмаганим учун роса ҳаяжонландим. Кечаси билан ухламадим. Далилларни ўйладим, улардан энг эътиборлиларини танлаб олдим. Сўзга чиққанимда эса қўрқувни енгдим. Илк сўзларимданоқ эшитаётганларнинг диққатини ўзимга жалб қила олдим, "аъло” баҳо олдим. Ўзимга ишончим бўлмаганида, шунчалик пухта тайёрланмасдим. Ҳаммасини ўз оқимига ташлаб қўярдим.
- Жуда зўр! – деди директор тантанавор оҳангда. – Мана шу: ишончнинг айнан ўзгинаси!
- Аммо, назаримда, ўзимга бўлган ишончим ҳали унча катта эмас, – дедим мен.
- Тўўри. Лекин буни тузатса бўлади. Ўзингга нисбатан ишончни кучайтириш учун нималар қилиш лозимлигини билишни истайсанми?
- Албатта! – жавоб бердим мен.
- Унда диққат билан қулоқ сол. Тоза дафтар олгин-да, муқовасига "Муваффақият кундалиги” деб ёз. Бу дафтарга амалга оширган барча ишларингни қайд этиб чиқ. Ҳар куни ёз, муваффақиятларингни топа бил. Улардан ҳаммасиям катта ва кўзга кўринарли бўлмайди. Майли, кичик муваффақиятлар бўлсин, лекин қоидага риоя қил: уларнинг сони бештадан кам чиқмасин. Муваффақият эканига иккиланганингда ҳам, ютуққа киритавер. Ҳисобингда қанча кўп ютуқ бўлса, ўзингга ишончинг ҳам шунча юқори бўлади.
Директор бир оз сукут сақлади.
- Сенга ким ёрдам қўлини чўзишини биламан! – деди кейин. – Бир вақтлар менга йўл-йўриқ кўрсатган дўстим бор. Исми Миклош. У бизнинг фахримиз, машҳур одам. Балки эшитгандирсан?
- Йўқ, – бош чайқадим мен.
- Миклош муваффақиятга эришиш сирларини очгани туфайли зафар қучган. Сенга, ҳеч бўлмаганда, ютуқларга эришиш йўлларини биладиган одамлардек фикр юритишни ўргатади. Ҳақиқатдан ҳам пул ишлашни ва бойиб кетишни хоҳлайсанми?
- Албатта. Энг катта мақсадим шу!
- Улкан мақсад, орзу, бу – ютуқнинг энг биринчи ва асосий шарти. Лекин биргина орзунинг ўзи камлик қилади, уни омад ҳақидаги билимлар билан тўлдириш лозим. Жаноб Миклош сенга ёрдам беради. Ёдингда тут: ютуқларга эришган ҳар қандай инсоннинг ҳам мураббийси бўлган. Миклошдан сенга мураббийлик қилишини илтимос қиламан. Бунга эътироз билдирмайсан, деб ўйлайман? – шу сўзларни айтиб, у Австралия харитаси ёнига борди ва кичкина шаҳарчани белгиловчи нуқтани кўрсатди. – Жаноб Миклош мана шу шаҳарда яшарди. У ерда бўлганмисан?
- Йўқ , албатта.
- Унда таваккал қилиб кўр. Жаноб Миклошнинг ҳузурига бор. Балки у сенинг олўа силжишингга ёрдам берар. Топишинг қийин бўлмайди, уни ҳамма танийди.
- Ўқишим -чи? Дарс қолдираман-ку!
- Сенга бир ҳафта жавоб. Ўқитувчиларга айтиб қўяман, хавотир олма. Мана йўлингга пул, кейин қайтарарсан. Мана бу эса тавсиянома. Жаноб Миклошнинг манзилини ҳам ёзиб бераман…
Директорга чин кўнгилдан ташаккур билдирдим, лекин… "Шунча узоққа бориб нима қиламан? Ўша бойлик сирларини ўзи айтса ҳам бўларди-ку!» деб ўйладим ичимда. Мени шу каби саволлар қийнарди. Кейин эса, шундай бўлгани маъқул, деган қарорга келдим. Ўйлашимча, жаноб Миклош бойликка элтадиган йўлни олдиндан кўра биладиган одам.
 

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга