«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Беш денгиз оша ёхуд кекса миллионернинг угитлари. Равшанбек Хонниёзов асари 1-қисм
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 83297
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 5-01-2013, 10:18
5-01-2013, 10:18

Беш денгиз оша ёхуд кекса миллионернинг угитлари. Равшанбек Хонниёзов асари 1-қисм

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

Беш денгиз оша ёхуд кекса миллионернинг угитлари. (1-қисм)
Равшанбек Хонниёзов асари

 Китобдан қиска парча

 Мен бойлик сари ўз йўлимни катта камбағалликдан бошладим. Менинг сизлардан ёки Бобилнинг бошқа ҳар бир  фуқаросидан устун жиҳатим йўқ эди.
 "Ғазнамнинг” илк "ғазнахонаси” – анчайин эскириб қолган ҳамёним эди. Унинг бўшаганидан жаҳлим чиқарди. Тўла  ва думалоқ бўлишини, ичида ҳар доим олтин тангалар жиринглаб туришини хоҳлар эдим. Шунинг учун,  Ҳамёним бўшаганидан мени холос этадиган ҳар қандай усулни қидирардим ва мен еттита усулни топдим.
 Сизларга бўш ҳамённи қандай қилиб тўлдиришнинг ана шу сирлари ҳақида айтиб бераман. Бу усулларни, кўп       пуллар эгаси бўлишни хоҳлаганларга тавсия этаман. Етти кун мобайнида, ҳар куни сизларга ана шу ҳақда  бирма-бир айтиб бераман.
Диққат билан қулоқ тутинг. Мен билан биргаликда муҳокама қилинг. Ўзаро баҳслашинг…


1-қисм.
МЕН АВСТРАЛИЯГА БОРАМАН!

Болаликда ҳар биримиз орзулар қанотида учамиз, ҳаёт аталмиш бепоёнлик бизга куч, раўбат беради. Дунёнинг тўрт бурчига ёйилган бу чексизлик ҳеч бир монеликсиз ҳаммамизни ўзида жо этади. Ўз олдимизга турли-туман орзу-мақсадлар қўямиз, уларга етишиш осондек кўринади.
Ўн олти ёшга тўлганимда, энг кучли орзум – ота-онам ёнидан узоқроққа кетиш ва озод, қувноқ, беўам ҳаёт баўрига шўнўиш эди. Кўз олдимга гўзал, мафтункор манзаралар намоён бўларди. Ўзимни бой-бадавлат одам сифатида тасаввур қилардим. Хаёлот оламимда муҳташам уйим, палмалар остидаги мармар ҳовузим, энг қиммат нархдаги автомобилим бор эди. Эътиборлиси, уларни кўз олдимга келтириш учун тасаввур қобилиятимни унчалик қийнаб ўтирмасдим. Ичимда митти мусаввир уйўондек эди, гўё. У орзуларим қай тарзда рўёбга чиқажагини тасвирлар, тасвирлар, яна-яна тасвирлайверарди. Бу митти мусаввир мўйқалами остида яратилган хаёлий манзараларнинг бари менга хуш ёқарди.

Хориж мамлакатларидаги ҳаёт эртак мисоли кўринар, бу ажиб маталнинг якун топишини сира-сира истамасдим. Муваффақиятли тадбиркорга айланиб, ижобий ҳиссиётлар кучи ҳақидаги талай китобларни ўқиб, амин бўлдимки, ютуқларга эришишимда ана шу орзу-ўйларим бирламчи аҳамият касб этган экан. Ҳаётим ўзим томонимдан дастурлаштирилганини, бу дастур эса, аниқ, муайян тарзда амалга ошганини англаб етдим. Бир-биридан ширин орзуларим орқали эртанги кунимни тасаввур қилиб, ҳаётимни ўзим истаган оқимга йўналтирардим. Ҳа, айнан орзулар орқали!
Хаёлан осмонда парвоз қилардим. Аммо ҳаётим аввал қандай бўлса, шундайлигича қоларди. Турмуш тарзим турар жойимга, вақтга, шунингдек, менга ҳаёт баўишлаган инсонлар – ота-онамга боўланган эди. Мен яшаган жой – Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри, Бобур сайилгоҳи ёнидаги Тепа маҳалласидир. Сизга баён қилаётган воқеалар асримизнинг бошига тўўри келади.
Исмим Жавлонбек. Отам Саид Алимов – тадбиркор. Маҳалла-кўйда ҳурмат-обрўси баланд. Каттагина заводда бошлиўи. Яқин-яқингача ҳам отамнинг қўл остидаги завод ҳеч нима ишлаб чиқармас, деярли инқироз ҳолатида эди. Энди эса, янгидан иш бошлаб, олдинги ҳолатига қайтиб, яна одамларни ишга қабул қилмоқда. Буюртмалар кундан-кунга кўпайиб борарди. Отамни ўз ишининг устаси ва бир сўзлиги учун қадрлашади. У киши, ҳатто ўзига зарар етишини билганида ҳам, берган ваъдасининг устидан чиқишга ўрганган. Бу хислат отамга нисбатан ҳурматимни янада оширади. Мен ўзим эса, ҳали жуда ҳам кўп ўрганишим керак. Онам Мавжудахон опа мактабда ишлаб, тарих фанидан дарс беради. У кишининг отамга ва биз, болаларига муносабати рисоладагидек. Яна икки синглим ҳам бор.
Ўшанда тўққизинчи синфда таҳсил олардим. Ўқиш билан ўзимни унча қийнамасдим. Спорт билан шуўулланардим. У менга «синус альфанинг квадратига косинус альфа квадратини қўшиш»ни ёдлашдан кўра кўпроқ хуш ёқарди. Ҳатто, ҳамма нарсани биладиган отам ҳам мазкур формула миясига бир умрга ўрнашиб қолганини, аммо ҳали бирор марта ундан фойдаланмаганини таъкидларди. Хуллас, турли масалаларни ёд олишни эп кўрмай, ўзимни ҳадеб қийнамайман. Мушакларим тўлганини, ўзимни ва яқинларимни муҳофаза қилиш учун куч-қувватим етишини билганимдан роҳатланаман.
Шундай қилиб мен мактабга қатнар ва яқин орада ҳаётим нақадар ўзгариб кетиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилолмасдим. Кўплаб қизиқарли асарлар каби бу ҳикоя ҳам «бир кун…» сўзларидан бошланди.
Оддий кунларнинг бирида мактабимизга Майкл исмли хорижлик бир меҳмон ташриф буюрди. У билан уюштирилган тадбирда сўзга чиқар экан, Австралиядан келганини билиб олдик. Бу икки давлат иқлими бир-бирига зид бўлиб, бизда қиш кирганида, у ерда ёз бошланар экан. Майкл Австралия улкан ва бой давлат эканлиги ҳақида айтиб, мамлакат фуқаролари ҳақида, шунингдек, эвкалипт дарахтлари ва ёввойи ҳайвонлар, ҳатто Сидней кўчаларида югуриб юрадиган кенгурулар, акулалари бор океан хусусида тўлқинланиб сўзлади. Биз учун ҳозирги кунимизгача яшаб келаётган, урф-одатлари ва ҳаётини ўзгартиришни сира истамайдиган ёввойи қабилалар ҳақида эшитиш ҳам қизиқарли эди. Майкл кўрфаз узра кўтарилган машҳур Сидней кўприги, ер юзидаги ўзига хос ягона иншоот – уммонга туташган ер ости аквариуми, дунёнинг еттинчи мўъжизаси – Опер Хаус борасида ҳам сўзлаб берди. Хорижлик меҳмоннинг айтишича, Австралиянинг бошқа давлатлардан фарқи – ундаги замонавий тамаддуннинг тирик табиат билан чамбарчас боўлиқлигида. «Ер юзида жаннат йўқ, лекин унга ўхшаш Австралия мавжуд», дея таъкидлади Майкл.
Ниҳоят, у мақсадга ўтиб, биз Австралияга бориб ўқишимиз ва юқорида сўзлаб берганларининг барини ўз кўзимиз билан кўришимиз мумкинлигини таъкидлади. Австралия мактабларини ўқиб битирганларга тижорат учун қулайликлар ўзидан-ўзи очилишини таърифлай кетди.
Ўшанда хориж ҳақида фақат газета ва телекўрсатувлар орқали маълумот олардик. Шу боис бўлса керак, хорижлик меҳмонни тинглаш биз учун мароқли эди. Майклдан янада кўпроқ сўраб билгим келди. «Мана!» – хаёлан ўзимга гапириб, хушнуд бўлдим мен, Австралиянинг бепоён кенгликлари бўй очаётганини тасаввур қилиб. Ўзимни улкан тўлқинлар келиб урилаётган океан бўйида ҳис қилиб, ёнгинамда сакраётган ва қўлимдан емиш олаётган кенгуруларни кўз олдимга келтирдим. Энди ота-онамни Австралияда ўқишим кераклиги, бу менга катта фойда келтириши мумкинлигига ишонтиришим керак. Бу кўҳна қитъа тинчимни ўўирлаб, тобора илҳомлантирарди. Олис ва эртаконмонанд Австралия оҳанрабоси ила мени ўзига тортар эди.
Отам ўқишим ва йўлкирамга пул тўлашга рози бўлармикан? Ахир, у киши ҳар бир долларнинг қимматини яхши билади. Онамни ишга солишга аҳд қилдим. Онам менинг Америка ёки Англиядаги олий ўқув юртларидан бирида таълим олишимни хоҳлайди.
Австралияда ўқишим мумкинлиги ҳақидаги янгилик онамни таажжубга солди: биз таниган-билган тенгдошларимдан ҳали бирортаси ҳам бу мамлакатда таҳсил олмаган-да! Мен онамга илтимос қилавергач, отам билан гаплашиб кўришга ваъда берди…
- Жавлонбек, ростдан ҳам Австралияда ўқимоқчимисан? – отамнинг биринчи саволи шу бўлди. – Балки бу уйни тезроқ тарк этиб, саргузаштлар қўйнига шўнўишдир мақсадинг?
- Йўқ, у ерда ўқимоқчиман, – дедим, рост гапирганимга ўзим ҳам унча ишонмай.
- Унда ўша хорижлик меҳмон билан аввал ўзим гаплашиб кўрай, кимлигини, бизни алдамаяптими, шуларни суриштирай. Якка-ю ёлўиз ўўлимни шунча олисга жўнатиш осон гап эмас! Марҳамат, шартларини айтсин, бизга тўўри келса, борасан. Ўн олтига тўлдинг, ўз ақл-идрокинг билан пул ишлаб топиш вақтинг келди.
- Биламан, отажон, – ҳовлиқиб гапира кетдим мен, – қандай қилиб кўп пул топиш мумкинлигини биламан! Мен ўқишдан ҳам, ишдан ҳам қўрқмайман. Иккита, керак бўлса, учта жойда ишлаб, ойига минг, икки минг доллар пул топаман!
Отам менга шундай оўир ва маҳзун назар билан қарадики, ўзимни йўқотиб, жим бўлиб қолдим.
- Бир ойда минг эмас, ўн минг доллар ишлаб топадиганлар ўн карра кўпроқ ишлайди, деб ўйлайсанми? – деб сўради кейин.
- Бир ой ўттиз бир кундан ошмайди-ку, ахир! Шундай экан, ўн карра кўпроқ ишлашнинг иложи йўқ, – жавоб бердим мен.
- Ҳа, иложи йўқ, ўўлим. Кимдир сендан кўпроқ ишламай, ўн ҳисса кўп пул топса, демак, у пул топишнинг сенга номаълум бирор усул ва йўлларини билади. Шу ҳақда ўйлаб кўр. Унинг сен ҳали билмайдиган сирлари бор. Шундай эмасми?
Нима учун баъзилар бошқалардан кўпроқ пул ишлаб топишлари, бунинг учун тунни кунни улаб меҳнат қилишлари шарт эмаслиги ҳақида ҳали ўйлаб кўрмагандим. Агар ростдан ҳам бирор сир-асрори бўлса, уни билишим керак, акс ҳолда, катта сармоялар мен етолмайдиган марра бўлиб қолади. Отамга, ана шу тилсимни албатта билиб ўрганаман, деб ваъда бердим.
- Буни англаб етганингдан хурсандман, ўўлим, – деди отам ўктам овозда. – Одатда, бундай фикрлар одамлар хаёлига анча кечикиб келади. Кундалик бир хиллик уларни эзиб қўяди, тўхтаб, ортга назар ташлай олмайдилар. Шунинг учун ўзларининг молиявий муаммолари ҳақида ўйламайдилар, борига қаноат қилиб юраверадилар.
Мен иш ота-оналар учун оиладан кейинги муҳим, ҳаётларининг асл маъносини ташкил этадиган жабҳа эканлигини билардим. Улар ишга эрта кетиб, кеч қайтишарди. Лекин барибир уйга кам пул олиб келишар, бу пул кундалик эҳтиёжларнинг ҳаммасига ҳам етавермасди. Бунинг асл сабабини, яхши пул топиш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида эса ҳали ўйлаб кўрмагандим. Хаёлим бошқа ўй-фикр – ўқиш, дўстларимда эди.
Отам менга тикилиб турди. Кейин кулимсираб, енгил киноя билан деди:
- Австралияга бориб ўқишинг сенга фойда келтиради, буни сезиб турибман. Эртанги кунда ўз ўрнингни, янги дўст ва йўлдошлар топишингга ёрдам беради.
- Ҳа, ота, ҳали кўп нарсани тушуниб етишим керак. Сизлардан олисда бўлганимда ўзимга қарашни, пулни тўўри ишлатишни ўрганаман. Буларнинг бари мустақил иш тутишимнинг асоси бўлиб қолади.
- Яхши, ўўлим. Қарорингни маъқуллайман. Фақат, кел, шошилмайлик. Аввал ўша чет эллик билан гаплашиб олай, кейин якуний қарорга келаман. Хулоса чиқаришда адашиб қолмаслигимиз учун шошилмаслик, ҳаммасини тарозига қўйиш керак, – отам гапини тугатиб, хонасига кириб кетди. Мен эса эртанги дарсларимни тайёрлашга киришдим.
Орадан кўп ўтмай, отам Майкл билан учрашди. Ҳаммасини икир-чикиригача гаплашиб олибди:
- Майкл билан анча суҳбатлашдик. Сидней мактабининг Ўзбекистондаги вакили экан. Гувоҳномасини ҳам кўрдим. Қонунийга ўхшайди. Шундай экан, Австралияга бориб таҳсил олишинг мумкин. Бизни уялтирма, яхши ўқи! Ўқиш ва яшашинг учун пул бераман, лекин харажатларингни шундай режалаштиргинки, ортиқча чиқимга ҳожат қолмасин. Чиройли ҳаётга маҳлиё бўлма! Кўзбўямачилик қилма! Аслини олганда сени нотаниш, янги ҳаёт билан яккама-якка қолдиришни хоҳламасдим. Лекин буларнинг ҳаммасини кўриб-биладиган ёшдасан. Шундай экан, денгиз бўйлаб катта ҳаёт сари сузиб кетишингга оқ йўл тилайман! Агар ҳозир сени аяб, эҳтиёт қилсам, эртага ҳаёт сенга ачинмайди. Энди ҳар бир босган қадамингга ўзинг жавобгарсан. Бу гапларни қулоўингга яхшилаб қуйиб ол. Мен ҳам сенинг ёшингда шунақа эдим. Ўн беш ёшимда уйдан қочиб, археология экспедициясига қўшилганман. Бир ой мобайнида қазилма ишларига кетиб қолганман. Ота-онам бунга қарши эдилар, лекин барибир қочиб кетдим. Қирқ даражали жазирама иссиқда куни билан ер қазиш ниҳоятда оўир эди. Ахир, умримда бундай иш қилмаганман. Ўлгудек чанқардим. Кунига бир челаклаб сув ичган пайтларим бўлган. Чўмиладиган жой йўқ, бунинг устига сув кам, ҳатто устимиздаги чангни ювиб ташлашга ҳам етмасди. Уч кундан сўнг чидай олмай, уйга кетиб қолгим келди. Архелогларнинг машиналари ҳафтада икки маротаба шаҳарга қатнар, у ердан сув ва озиқ-овқат келтирарди. Ана шу транспортда уйимизга етиб олишим, кейин ота-онам қўйнида сира қийналмай тўқ-фаровон ҳаёт кечиришим мумкин эди. Лекин қандай қилиб қайтишимни, бош эгишимни ўйладим. Рембранднинг «Дайди ўўилнинг қайтиши» номли сурати кўз олдимда келди. Тишларимни маҳкам босиб, уйга қайтиш истагимни енгдим. Мен ота-онам олиб бермаган икки кассетали магнитофонга пул топиш учун шу ерга келганман. Ана шу истагимни амалга оширишим, ўз хоҳишим ва қиладиган ишим ўртасида тенглик белгисини қўйишим керак эди. Ўзимни енгдим ва чўлда қолдим. Кўп ўтмай, мушакларим меҳнатга, қадоқдан қақшаётган қўлларим куракка ўрганиб, иш унчалик оўир кўринмай қолди. Бир ойдан сўнг уйга қайтдим ва отамдан яхшигина калтак едим. Шундай бўлса-да, ота-онам энди менинг истакларимга эътибор билан қараш кераклигини тушуниб, кейинги мустақил қарорларимга қарши чиқмай қўйдилар.
Отам тантанавор овозда деди:
- Эркак бўл, Жавлонбек! Қийинчиликлардан қўрқма, уларни енгишни ўрган. Ишлаш ва яхши даромад топишни ўзлаштириб ол. Дўстлар орттир. Уларнинг сенга, сенинг уларга фойданг тегишига ҳаракат қил. Ўзаро фойда, бу - дўстликни мустаҳкамлайдиган қоришма. Асосийси эса, айтган сўзингга содиқ бўл! Ҳатто, ўзингга зиён тегишини билганингда ҳам.
Отам елкамга қоқиб қўйди. Савол бермадим – азбаройи хурсандлигимдан отамни маҳкам қучдим ва олис сафарга отлана бошладим.
 

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга