«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » "Хаёт китоби" Дейл Карнеги асари 1-2 кисм
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 112929
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 4-01-2013, 17:13
4-01-2013, 17:13

"Хаёт китоби" Дейл Карнеги асари 1-2 кисм

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

"Хаёт китоби" ёки "Кандай килиб дуст орттириш ва одамларга таъсир утказиш санъати"
Дейл Карнеги 

 Америка нашриёти муаллиф ҳақида

Миссури штатилик унча таниқли бўлмаган Дейл Корнеги одамларда инсоният талабини қондириш усулини топганлиги учун дунёга танилди.

 У буни 1906 йилдаёқ тушуниб етган эди. Бу вақтда у Миссури штати Уорренсбергдаги педагогика коллежи  талабаси эди. Билим олиш учун кўп қийинчиликларни енгиб ўтишга тўғри келди. Унинг оиласи камбағал эди.  Отасининг уғлини пансионга жойлашиши учун маблағи бўлмаганлиги сабабли Дейл хар куни олти мил масофани  отда босиб ўтишга мажбур эди. Ўқиш билан фақатгина ферма ишларидан бўш вақтида шуғуланиши мумкин эди. Вақти ва кийими бўлмаганлиги учун коллежда ўтказиладиган тадбирларда қатнаша олмасди; унинг яхшироқ костюми йўқ эди

Дейлнинг буйи паст бўлганлиги учун уни тренер футбол жамоасига қабул қилмаган. Бу вақтга келиб Карнегида норасолик ривожлана борди ва бу унинг қобилиятини юзага чиқишига тўсиқ бўлиши мумкин эди. Дейлнинг онаси у ерда нутқ сўзлаш орқали ўзида ишонч хиссини уйғотиш ва бошқалар томонидан тан олиниши мумкинлигини тушунган ҳолда Дейлга дискуссия тўгарагига қатнашишни тавсия қилди.

Дейл онасининг маслахатига қулоқ тутиб, бир неча уринишлардан кейин тўгуракка қабул қилинди. Бу вокеа унинг ҳаётида бурилиш ясади. Тўгаракда қатнашиши унга ўзида ишонч туйғусини уйғотди. Бир йил ўтмасдан у нотиқлик санъати конкурсларида ғолиб чиқа бошлади. Дейл нутқ сўзлаш бўйича хамма мукофотларга созовор бўлди. Энди бошқа талабалар ундан ўргангани келишар ва улар хам ғолиб чиқа бошлашди.

Шахсий норасолик туйғусини енгиб ўтишга қаратилган бу уринишларнинг натижасида Дейл шундай қарорга келди, "битта одам ёки кўпчилик олдида нутқ сўзлашданқатъий назар, ўз фикрини одамлар етказиш унда ўзига бўлган ишончни мутахкамлайди. Бундай ишончга эга бўлиш орқали хохлаган нарсага эришиш мумкин.

Мана шу ғоя Дейл Карнеги томонидан ишлаб чиқилган лекция курслариннг асосини ташкил қилди ва бу Лоуэлл Томас томонидан «катталарни ўкитиш сохасидаги энг ажойиб системалардан бири» деб таърифланди.

Коллежни тугатгандан кейин Карнегига совдо сохасида ишлашни таклиф қилишди. У бу таклифни қабул қилиб тезда сезиларли муваффақиятларга эришди. Лекин бунга қарамасдан савдо фаолиятидан воз кечди. Уни бунга ундаган нарса, вақт ўтиши билан нотиқлик санъати орқали ўзида яшириниб ётган имкоинятларни юзага чиқариш мумкинлигини уз тажрибасида синаб кўриш эди. Шундай мақсад билан Карнеги Нью-Йоркка йўл олди.

Уорренсбергдан жўнаб кетгандан кейин икки ҳафта ўтиб унинг Манхэттен кўчасида жойлашган Ёшлар Христиан Ассоциацияси (ЁХА) раҳбари билан сухбати бўлиб ўтди. Карнеги ЁХА учун курс ўтказишни ўзининг бошланиш нуқтаси бўлади деб хисоблади. Бу ташкилот директори бошқача фикрда эди. Улар номаълум ва синаб кўрилмаган курс учун хар соатига 2 доллардан тўлашга қурбилари етмаслигини маълум қилишди. Лекин у қатъий талаб қилиб, курсларни йиғилган пуллар хисобидан утказишни таклиф килди ва ЁХАда унга бундай имконият яратиб берди.

Карнеги 1912 йилнинг 22 октябрида узининг биринчи группасида лекциясини укиди. Бир неча ойдан кейин бу курс шунчалик машхурликка эга булдики, ЁХА икки доллар урнига уттиз доллардан тулай бошлади.

Карнегининг Нью-Йоркдаги муваффакиятларидан хабар топган кушни шахарлардаги ЁХА рахбарлари хам унинг курсларини катталарни укитиш дастурига киритишни истаб колишди. Шундан кейин бошка профессионал клублар хам унга шундай илтимос билан мурожаат кила бошлашди ва у бундан бир неча хеч ким тан олмаган тамойиллар асосида дам олмасдан мехнат кила бошлади.

Вакт утиши билан Карнеги одамлар уртасида муносабатлар коидалари курсини хам ташкил кила бошлади. У одамларни нафакат уз фикрларини яхши ифодалашни хохлашини, балки ёнма ён ишлаб, бахамжихат яшашга урганишни исташларини билар эди. У бу сохада изланишлар олиб бора бошлади ва уз фикрларини брошюраларда нашр кила бошлади ва бу улар олинган билимларини амалда синаб кураётган укувчилар томонидан кизикиш билан укила бошланди.

«Саймон энд Шустер» нашриёти бошкарувчиси Леон Шимкин 1933 йилда Нью-Йоркда бу курсни тинглади. Унда нафакат нотиклик санъатига оид курс, балки одамлар уртасидаги узаро муносабатлар тамойиллари катта тассурот колдирди. Бу мавзудаги китоб катта талабга эга булади деган фикрда у Карнегига тингловчиларга етказилаётган хамма материалларни туплаб китоб нашр килишни таклиф килди.

1936 йилни 12 ноябрида унинг «Кандай килиб дуст орттириш ва одамларга таъсир утказиш мумкин» деган китоби дунё юзини курди. У тезда машхур булиб кетди. Дейл Карнеги номи хар бир уйга кириб борди. Бир йилдан камрок вакт ичида бир миллион купрок нусхада сотилди. У чет элда ун турт тилда нашр килинди.

Хозир, качонки бу китобни Сиз укиётган вактингизда бу курс АКШ ва Канаданинг 863 та ва бошка давлатларни 51 та шахрида укилаётганлигини билиб оласиз. Бу таълим ишлари ва курсларни ташкил этишда ва уларни бутун дунё буйлаб таркалишида ёрдам берган Дейл Карнегининг турмуш уртоги – Дороти рахбарлик килади.

Лоуэлл Томас

 

Машхурликка эришишнинг киска йули.

 

Совук январ кечаларидан бирида икки минг аёл ва эркак «Пенсильвания» мехмонхонаси танца залини тулдириб утиришар эди. Соат етти яримда хамма уринлар банд килинган эди. Соат саккизда хам залга кирувчилар етиб келишар эди. Тезда балкон хам лик тулди. Энди оёкда туриш учун хам жой йук булиб, одамлар бутун кечани оёкда туриб утказишди. Нима сабабдан?

Модалар намойиши ёки олти кунлик велосипед пойгаси финалида катнашиш ёки булмаса киноактрисса Кларк Гейблни куриш учун келишганми?

Йук! Бу одамларни бу ерга газетадаги эълон етаклаб келган. Икки кун олдин «Сан» газетасида бир сахифадан иборат куйидаги эълон чоп этилди:

«Уз даромадларинингни оширинг;

Нуктдан мохирлик фойдаланишни урганинг;

Рахбарлик роли тайёрланг».

Ишонасизми, йукми, тургунлик вақтида шов-шувларга бой шахарда, шахарнинг 25 фоиз ахолиси ишсизлик нафакасини олаётган бир вактда икки ярим минг одам кечани уйларида утказиш урнига «Пенсильвания» мехмонхонасига ташриф буюришди.

Лекин шуни хисобга олингки, бу эълон кандайдир бир когозда эмас, Нью-Йоркнинг энг консерватив газеталаридан бири «Сан»нинг сахифасида чоп этилган булиб, эълон буйича ташриф буюрган одамлар жамиятнинг юкори иктисодий доирасига тегишли одамлар эди. Улар йиллик даромади ун мингдан эллик минг долларгача булган рахбар ходимлар, тадбиркорлар ва мутахассислар эди.

Бу эркак ва аёллар нотиклик санъати ва одамлар уртасида узаро муносабатлар муаммолари буйича Дейл Карнеги Институти такдим этаётган «нуктни мохирона куллаш ва одамларга таъсир курсатиш» курси буйича ута замонавий курснинг очилишида катнашиш учун ташриф буюришган эди.

Мамлакат ишбилармонлар доираси вакиллари хисобланган бу икки ярим минг эркак ва аёл нима учун бу ерга келишди?

Балким, тургунлик туфайли уз билимларни ошириш учунми?

Йук, чунки худди шундай курслар сунги ун турт йил давомида Нью-Йоркнинг заллларида  мунтазам ташкил этилар эди. Бу вактда ун беш минга якин одам Дейл Карнеги курсларида тайёргарликдан утди.

Бу одамлар нимани урганишни хохлашади? Бу жуда мухим масала, унга жавоб бериш учун Чикаго университети, катталарни укитиш масалалари буйича Америка ассоциацияси ва ЁХА мактаблари бирлашмаси икки йил давомида йигирма беш минг доллар маблаг сарфлаб махсус изланишлар олиб борди.

Изланишлар шуни курсатки, катталарни асосий кизитирадиган нарса бу соглик. У яна шуни курсатдики, уларни иккинчи уринда одамлар уртасида узаро муносабатлар урнатиш техникасига эга булиш кизиктирар экан;улар бошка одамлар билан муроса килишни ва уларга таъсир курсатишни урганишни хохлашади. Уларда нотик булиш, рухшунослик хакида сузлашни хохлашмайди – улар хизмат фаолиятида, одамлар билан муамала килиш тугрисида маслахат олишни хохлашади.

Катталар айнан мана шу саволларни урганишни хохлашади деган хулоса килиш мумкинми?

«Яхши, агар улар шуни хохлашса, биз уларнинг талабини кондирамиз».

Урганилган укув кулланмалари шуни курсатдики, атрофдагилар билан боглик мулокотлар сабабли пайдо булган кунлик кийинчиликларни бартараф этиш учун одамларга ёрдам берадиган курсатмалар йуклиги маълум булди.

Утган юз йилликда оддий одам учун зарур булмаган грек тилиха, лотин тили, олий математика хакидаги илмий ишлар ёзилган. Унинг учун екрак булган ва уз ишларини йуналтириш учун ёрдам оладиган бирон нарса йук.

Мана шунинг учун икки ярим минг одам газетадаги эълонга асосан «Пансельвания» мехмонхонасига тупланишган. Бу ерда улар узок вактдан буён излаётган нарсани топишлари мумкин.

Улар урта мактабда ёки коллежда укиган кезларида факатгина билим уларнинг молиявий ва касбий фаолиятида муваффакиятга эришишга ёрдам беради деган фикрда китоб вараклаганлар.

Лекин уз фаолиятида дуч келган холатлар уларнинг умидини пучга чикарди. Улар уз фаолиятида одамларнинг яхши гапиришни билганликлари, одамларни уз дунё карашига карата олганлиги, узини ва уз гояларини реклама кила олганликлари сабабли катта муваффакиятларга эришганларини куришди.

Уларга молия ёки саноат сохасида капитан купригини эгаллашлари учун лотин тилини билиш ёки Гарвард университети дипломига эга булишдан ташкари алохида шахсий фазилатларга эга булиш ва яхши гапиришни билиш зарур эканлигини тушунишди.

«Сан» газетасидаги эълон «Пансельвания» мехмонхонасидаги учрашув кизик булишини ваъда килган эди. Шундай хам булди.

Микрофон олдига укув курсларини утаган ун саккиз нафар одам тупланишди. Уларнинг ун бештасига нутк сузлаш учун етмиш беш секунддан вакт берилди. Факат етмиш беш секунд, шундан кейин раислик килувчининг «Сизнинг вактингиз тугади! Кейинг нотик» – деган эълони янгради.

Сузга чикувчилар уртасида АКШ ишбилармон доираларининг турли вакиллари: юзлаб дуконларга эга фирма маъмурлари, савдогарлар асссоциацияси бошкаруви раиси, нонвой, иккита банк ходими, юк машиналарини сотиш буйича агент, кимё саноати агенти, сугурта агенти, гишт ишлаб чикарувчилар ассоциацияси котиби, хисобчи, тиш хакими, архитектор, виски сотиш буйича ходим, «Христиан фани» ташкилоти вакили, дорихона эгаси, адвокат.

Биринчи нотикнинг исми – Патрик Дж. О”Хэйр. У Ирландияда тугилиб, турт йил давомида мактабга катнаган. Америкага келиб аввалига механик, кейинчалик хайдовчи булиб ишлаган.

Кирк ёшга тулганда оиласи кенгайиб, купрок пул керак булиб колди. Шунинг учун у юк машиналари сотиш билан шугуллана бошлади. Унинг норасолигидан уялиб, фирма идорасига кириш учун хар куни унинг эшиги олдидн беш-олти марта утар эди. Унга савдо ходими сифатида ишлаш шунчалик ёкмас эдики, механик устахонага кайтиб, жисмоний мехнат билан шугулланиш хам хаёлига келди. Лекин бир куни Дейл Карнегининг нуткдан фойдаланиш санъати буйича курси тингловчиларининг ташкилий йигилишига таклифнома олди.

У куп маълумотли одамлар уртасига тушиб колиб, нокулай ахволда колишдан куркиб йигилишга боришни хохламади.

Лекин турмуш уртоги унинг уша йигилишга боришини талаб килиб туриб олди. Хотини: "Пат, бу сенга фойда келтириш мумкин. Худо куриб турибди, сенга бу жуда керак” – деб уктира бошлади. У йигилиш буладиган зал олдига келиб, беш минут киришга юраги бетламасдан турди.

Биринчи марта гурух олдида сузга чикмокчи булганда куркувдан боши айланиб кетди. Бир неча хафтадан кейин куркув йуколди; кейинчалик бу машгулот унга ёкиб колганлигини, уни гапларига одамлар кулок солгани сайин хузур килаётганлигини сезиб колди. У одамлардан ва мижозларидан куркмайдиган булди. Хозирги кунда у Нью-Йоркдаги энг яхши савдо агентларидан бири. Уша кеча Патрик Дж. О”Хэйр икки ярим минг тингловчи олдида уз муваффакиятлари хакида ажойиб вокеани хикоя килиб берди. Зал кулгуга тулди. Факатгина айрим одамларгина шундай муваффакият билан гапириши мумкин эди.

Кейинги суз ун бир нафар фарзанднинг отаси Годфри Мейерга берилди. Биринчи марта у синфда гапирмончи булганда гунг булиб колган эди. Унинг мияси ишлашдан бош тортган эди. Мейер билан боглик холат гапиришни биладиган рахбарлик лавозимига мос эканлигига намунадир.

Мейер Уолл-стритда ишлайди, унгача Клифтонда беш йил яшаган. Бунгача жамоат иши билан шугулланмаган ва бор йуги беш юзтача одамни таниган. Карнеги курсларига катнаша бошлагандан сунг солик тулови тугрисида хабарнома олди ва солик нотугри ушланганлигидан газабга минди. Одатий холларда бу хабардан у газабланиб уйда утирар ёки узининг гудурашлари билан солик хакида хабарнома олганлигини кушниларига билдирар эди. Лекин уша кечкурун у шляпасини кийиб, шахар хаётига оид ишлар куриладиган сайловчилар йигилишига жунади. У ерда узиниг масаласи буйича очикча нутк сузлади.

Бу нутк таъсири остида Клифтон фукаролари унга фамилиясини муниципалитет сайловларида куйишни тавсия кила бошлашди. Шунинг учун хафта давомида муниципал хикимияти томонидан куйилаётган исрофгарчилик ва дабдабозликларни мухокама килинадиган бир нечта йигилишларга катнашди.

Муниципалитет таркибига номзодлар руйхати туксон олти кишидан иборат эди. Овозлар саналганда Годфри Мейернинг исми биринчи уринда эди. Бир дакикада у кирк минглик шахар жамоатчилиги орасида таникли шахсга айланди. Олти ой давомида сузга чикишлар унга утган 25 йилга караганда саксон марта куп дуст ортириш имконини берди.

Унинг даромади муниципал кенгаши аъзоси сифатида минг бараварга ошди.

Учинчи нотик озик-овкат фабрикалар миллий ассоциацияси рахбари эди. У бирон марта хам директорлар кенгаши йигилишида жойидан туриб сузламаганлигини айтди.

Купчилик олдида уз фикрларини айтишни ургангандан кейин иккита ажойиб вокеа содир булди. Тезда уз ассоциацияси бошкарув раиси этиб тайинланди ва бу лавозимда АКШнинг турли бурчакларидаги йигилишларда нутк сузлаши керак эди. Унинг нутклари Ассошиэйтед Пресс агентлиги ва турли газета, журналларда чоп этила бошлади.

Ушандан буён утган икки йил давомида уз компаниясини ва унинг товарларини кенг реклама килди, илгари бунинг учун факатгина эълонларнинг узига икки юз эллик миллион сарф килинарди. У илгари Манхэттендаги мухим рахбарларга телефон килиб, уларни нонушта таклифкилишга ботинмас эканлигини эслайди. Энди эса нутк сузлаш оркасидан ортирилган обру эвазига уша одамлар телефон килиб, уни нонуштага таклиф килишади ва вактини олганликлари учун узр сурашади.

Одамлар олдида нутк сузлаш таникли булишни энг киска йули. У одамни эътибор марказига куяди ва бошкалардан бир карич юкори булишга имкон яратади. Ким гапришни яхши билса, уни шу одам эга булмаган фазилатлар эгаси деб хисоблашади.

Хозирги кунда катталарни укитиш харакати кенг таркалмокда. Бу харакатнинг самарали кучи Дейл Карнеги булиб, бошкаларга нисбатан катталарни нуткини куп эшитган ва узиниг бахосини берган. Якинда "Хох ишонг, хох ишонманг” тупламида чикадиган карикатуралар мажмуида 150 минга якин нуткни тахлил килиб уз бахосини берди. Агар бу ракам сизда тассурот колдирмаса, унинг нимани англатишини тасаввур килинг: Колумб Американи кашф этгандан буён утган вакт ичида у хар куни биттадан нутк сузлагандек. Бошкача килиб айтганда, Карнеги катнашган йилигилашда одамларнинг хар бири уч минутдан бирин-кетин тухтовсиз гапириса, Карнегини уларни туну кун бир йил давомида эшитиш керак.

У Миссури штатида темир йулдан ун олти километр узокликда жойлашган фермада дунёга келди. У ун икки ёшидан биринчи марта трамвайни курди. Шунга карамасдан кирк олти ёшида ер шарининг турли бурчакларига танилди. Бир пайтлар ер тут йигиб, бир соатда 5 тийин йигиб юрган бола, хозирги кунда катта корпорация рахбарларига уз фикрларини эркин ифода этишни ургатаётганлиги учун хар минутига бир доллар ишлайди.

Бир пайтлар отда сигирларни хайдаб юрган одам эндиги кунда Лондонда шахзода Уэльский хомийлигида нутк сузлайди.

Биринчи уринишларида муваффакиятларга учраган бу йигит хозиги кунда менинг шахсий менеджерим. Мен купгина муваффакиятларга Дейл Карнеги рахбарлигидаги укишлари натижасида эришганман.

Ёш Карнегининг билим олиши жуда кийин булган. Миссури штатининг шимолий-гарбида жойлашган эски фермага хар хил нохушликлар ёгилиб турарди. «102» дарёси хар йили уз узанидан чикиб бугдой ва бошка экинларни ювиб кетарди. Хар йили семиз чучкалар холера билан касалланар ва халок буларди. Корамоллар нархи тушиб кетар ва банк фирма эгаларини ёрдам пули олиш хукукидан махрум килиш билан куркитарди.

Тушкунликка тушган Карнегилар оиласи бу фермани сотиб Миссури штати Уорренсберг шахридаги педогогик колеежга якин жойдан бошка ферма сотиб олишади. Бир долларда шахардан бир кунлик овкат ва квартира сотиб олиш мумкин эди, лекин ёш Карнегининг бунга имконияти етмасди. Шунинг учун фермада яшаб, хар куни беш километрлик масофани отда босиб утарди. У фермада сигир согар, утин ёрар, чучкаларга овкат берар ва минерал мой билан тулдирилган чирокда ухлаб колгунча лотин тилини урганар эди.

У ярим окшом уйкуга ётганда хам соат миллиарини учга тугрилаб куярди. Отаси чучканинг зотли турларини бокар ва кишнинг совук кунлар чучка болалари музлаб колиши мумкин эди. Шунинг учун уларни саватга солиб, печнинг устига куйишарди. Табиат конунига асосланган холда чучка болалари эрталаб соат учда озука талаб килишарди. Соат жиринглаганда Дейл чучка болаларини она чучканинг олдидига олиб борарди. У уларнинг овкатланиб булишини кутар ва яна печканинг устига олиб келиб куярди.

Педагогика коллежида олти юзта укувчи булиб, Карнеги хам шахарда узига шароит яратиш имкониятига эга булмаган купчилик талабаларнинг бири эди. У хар куни фирма отда катнашга ва сигир согишга мажбурлаётган камбагаллигидан уюлар эди. У узининг тор пальтосидан ва калта шимидан уялар эди. Унда норасолик тез ривожлана бошлади ва бошкалардан ажралиб туришнинг киска йулларини излай бошлади. Тезда у баъзи талабаларнинг алохида таъсир ва обруга эга эканлигини билиб олди. Бу болалар футболчилар ва бейсболчилар ва нотиклик санъати буйича конкурсларда галабакозонган болалар эди.

У спортда муваффакиятга эришишдан кунгил узиб, чиройли гапириш мусобакасида ютишга жазм килди. У нотиклик билан сигир согаётган вактда, коллежга бориб келишда шугулланди. Кейин сомон йигилган томга кириб куркиб кетган кабутарларга катта завк-шавк билан кулларини харакатлантириб янон иммиграциясини тугатиш тугрисида нутк сузларди.

Лекин шунчалик уринишлар ва тайёргарликларга карамасдан уни бирин кетин муваффакиятсизлар таъкиб киларди. Бу вактда у 18 ёшда булиб, жиззаки ва магрур эди. У узини эсанкираган ва тушкун хис килиб, уз жонига касд килишни уйлаб колди. Кутилмаганда коллежда нотиклик санъати буйича утказиладиган мусобакаларда голиб чика бошлади.

Бошка талабалар хам уларни хам тайёрлантиришларини сураб илтимос кила бошлади ва улар хам голиб шохсупасига кутарила бошлади.

Коллежни тугатиб гарбий Небраски ва шаркий Вайоминга кумликлари орасида яшовчи фермерлар учун сиртки курслар ташкил килди.

Уринишларга карамасдан муваффакият хануз куринмас эди. Унинг шунчаки кайфияти тушиб кетдики, Аллайанс шахрида мехмонхонада уз хонасига кириб , кроватга ташлаб йиглаб юборди. У колледжга кайтиб, хаётда курашлардан воз кечишга карор килди. Лекин бундай кила олмасди. Шунинг учун Омаха шахрига бориб, бошка иш топишга карор килди. Темир йул билетига пули булмаганлиги учун отлар ортилган вагонда йулга тушди. Жанубий Омаха шахрига келиб «Армор энд компании» фирмасига ишга жойлашди; унинг вазифасига хосилсиз ва чорвачилик ерларда, шунингдек хиндулар яшайдиган районларда совун ва товарлар сотарди. У бу худдуларни юк вагонларида ва отда айланиб чикарди У ибтидоий жамоа даридагидек хоналари бир биридан чойшаб билан ажратилган мехмонхоналарда тунарди. Ёввойи отларни минишни, махаллий ахоли билан карта уйнашни ва уз мижозларидан карз ундириш техникасини урганди. Качонки чекка райондаги мижози товар учун пул тулай олмаганда, у карз эвагиза бир жуфт ботинка олар, уни темир йулчиларга сотиб, тушган пулни «Армор энд компани» фирмасига жунатар эди.

Баъзи пайтларда юк вагонида хар куни юз миллаб масофани босиб утишга тугри келар эди. Поезд тухтаган вактда вагонда тушиб якин орадаги учта туртта мижозларининг олдига борар ва поезд жунаш учун сигнал берганда чопиб келиб юриб кетаётган вагонга чикиб оларди.

У хизмат килган худуд савдо буйича нокулай эди, лекин икки йил давомида йигирма бешинчи уриндан биринчи уринга олиб чикди. «Армор энд компани» фирмаси» «килиб булмайдиган ишларни» амалга оширганлиги учун унга юкорирок лавозим таклиф килди. Лекин Дейл бу таклифни рад этди ва ишдан бушади. У Нью-Йоркка келиб театр санъати Академиясига укишга кирди ва Полли циркчи» пьесасидаги доктор Хартли ролини ижро этиб бутун мамлакатни айланиб чикди. У хеч качон буюк актёр булмаслигини билар эди. Шунинг учун яна савдо сохасига кайтиб, «Паккард моторкар компани» фирмасида юк машиналарини сотишни бошлади.

Дейл машиналарни тушунмас ва улар билан кизикмас эди. У узини жуда бахтсиз хисоблар ва ишга базур бориб келарди. У машгулотлар ва китоб ёзиш учун вакти булишини орзу киларди. Шунинг учун хикоя ва романлар ёзиш ва кечки мактабда дарс бериш оркали яшаш учун ишдан бушади.

Нимадан дарс берсин? У ўтган умрига ва коллеждаги ишига назар ташлаб, нотиклик санъати узида ишонч пайдо булишига сабаб булганини тушунди Шунинг учун у Нью-Йоркдаги ЁХА мактаблари маъмуриятидан ишбилармонларни нотиклик санъатига укитиш учун шароит яратиб беришларини талаб кила бошлади.

Нима? Тадбиркорлардан нотиклар яратиш? ЁХА маъмурияти бунинг нима билан тугашини биларди. Улар бундай курслар очишга харакат килиб куришган эди ва бу уринишлар бехуда кетган эди.

Качонки, Карнегига хар бир кеча учун икки доллардан тулашга рози булмаганларидан кейин у тушган фойданинг маълум фоизига рози булди. Уч йил утмасдан унга бир кеча учун килинган фойдадан икки доллар урнига уттиз доллар тулай бошлашди.

Курс муваффакиятга эришди. Бу хакида бошка ЁХАлар ва бошка шахарлар хам хабар топишди. Дейл Карнеги танили лекторга айланди. У Нью-Йоркда, Филадельфияда, кейинчалик Лондон ва Парижда лекциялар укий бошлади. Тингловчиларнинг кулларидаги китоблар тажрибаларга асосланмаган эди. Дейл «Нотиклик санъати ва ишбилармонлар дунёсидаги одамларга таъсир курсатиш» номли китоб устида ишлай бошлади.. Хозирги кунда бу китоб ЁХАнинг хамма булимларида Америка банкирлар Ассоциацияси ва креддит кобилиятини урганиш буйича экспретлар миллий ассоциациясининг укув кулланмалари билан бир каторда кулланилади.

Карнеги хар кандай одам жахли чикканда яхши гапира олади деб хисоблайди. Агар сиз шахарда бирон оданинг юзига шаполок урсангиз ёки чалиб йикитсангиз, у жуда чиройли гапиришни бошлайди. Хар кандай одам узида ишонч сезса ва узини ташвишлантирган гоя тугрисида гапирса муваффакиятга эришишига ишонади.

Карнегининг фикрича хар кандай одам узида ишонч туйгусини яратиши мумкин, бунинг учун таникли одамдаги шон-шарафнинг унда хам булишини уйлаши ва шунга харакат килиши керак.

Карнеги лекцияларида хаётида маблагларни факат одамларни нутк сузлашга ургатиш билан топмаганлигини хикоя килади. Бу унинг ёрдамчи машгулоти эди. Унинг асосий вазифасини одамларга куркувни енгишга ва ботир булишга ургатиш деб билади.

Аваалига, у факат нотиклик санъати курсларини олиб борар, лекин унинг тингловчилар орасида ишбилармонлар дунёси вакиллари хам бор эди. Уларнинг купчилиги уттиз йилдан буён синф хоналарини курмаган. Купчилиги укиш учун туловларни кисман утказишар эди. Улар тез натижаларга эришишни ва эртасигаёк ишбилармонлик сухбатларда ва куп сонли тингловчилар олдида гапиришни хохлашарди.

Шунинг учун у тез ишлаши керак эди ва ягона укитиш системасини – ишонтириш санъати, одамлар орасидаги узаро муносабатлар ва амалий рухшунослик курсини яратди.

Катъий коидаларга буйсинмасдан у хаётий ва кизикарли укитиш курсини ишлаб чикди.

Курслар тугагандан кейин тингловчилар узлариниг шахсий курсларини ташкил килишади ва узок йиллар давомида хафтада икки марта йигилишб туради.

Гарвард университети "оддий одам узидаги яширин кобилиятларнинг ун фоизигина ривожлантиради деб таъкидлайди. Дейл Карнеги одамларга узларидаги яширин кобилиятларни ривожлантиришга ёрдам беради ва ёши катталарни укитишнинг ажойиб системани яратувчиси хисобланади.

 

Бу китоб кандай килиб ва нима учун ёзилган.

 

Охирги уттиз беш йил давомида америка нашриёти икки юз мингдан купрок турли китоблар чоп килди. Уларни купчилиги жуда зерикарли, куплари эса молиявий тарафдан фойдасиз. Мен «куплари» деб айтдим? Якинда дунёга танилган нашриёт бошкарув раиси нашириёт етмиш йиллик тажрибага эга булишига карамасдан зиён кураётганлигини айтган эди.

Унда нима учун мен бу китобни ёзишга карор килдим? Нима учун сиз бу китобни укиш учун мехнат килишингиз керак?

Бу икки савол хам тугри ва мен уларга жавоб беришга харакат киламан.

1912 йилдан бошлаб Нью-Йорк шахрида мутахассислар учун укув курсларини утказдим. Менинг курсим бошланишида нотиклик санъати билан чегараланиб, катталарни уз фикрларини аник, ишончли ифодалашга ургатиш максади куйилган эди.

Утган вакт ичида мен одамлар учун нафакат гапиришни урганиш, балки одамлар билан муамала килишни ургатиш зарурлигини тушундим.

Узим хам бунга тайёрланишимкераклини сездим. Энди эса оркада босиб утган йулимга назар ташласам, узимда вазиятни тахлил килиш билмаслигимга амин буламан. Йигирма йил олдин кулимда шундай китоб булишини жуда хохлаганман. Бу мен учун катта совга булган буларди!

Атрофдагилар билан муносабатда булиш катта муаммоларни келтириб чикаради. Бу кандайдир маънода уй бекаси учун хам меъмор ёки мухандис каби мухимдир. Укитувчилар малакасини ошириш учун Карнеги жамгармаси томонидан утказилган текширув жуда мухим ва куп маъноли фактни аникладики, бу факт кейинчалик Карнеги технологик институти томонидан хам тасдикланди. Бу текширувлар шуни курсатдики молия сохасида муваффакиятлар

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга