«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Уз банкирингизга кулок солинг.
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 75814
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 4-01-2013, 16:20
4-01-2013, 16:20

Уз банкирингизга кулок солинг.

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

 Уз банкирингизга кулок солинг. 

 Бу чангалзорда гўёки сизга йўл бошловчи бўла оладиган одамлар тўлиб ётибди. Улар исталган  шароитда ҳам йўл топиб, зарур маслаҳатлар бера олишларига сизни ишонтиришади. Оғзигача тўла  ҳамёнингиз билан чангалзорга қадам қўйишингиз биланоқ улар сизга ўз хизматларини таклиф қила  бошлашади. Щзлари бу ўтиб бўлмас чангалзорда адашиб қолган юзлаб кимсалар сизга олтин  хазинасига олиб чиқадиган йўлни кўрсатмоқчи бўладилар. Чангалзорнинг энг мўъжизавий  қонуниятларидан бири ҳам шу: шўр қисган омадсизлар сизга фаровонлик йўлини кўрсатмоқчи, муттаҳам гадолар эса бадавлат қилмоқчи бўладилар.


Чангалзорда беманфаат маслаҳату хизматлар бўлмайди. Буни чангалзорга оёқ босишдан аввалроқ билиш ва ёдда тутиш керак. Чунки ҳамёнингиз бўшаши биланоқ маслаҳатгўйлар ҳам, йўлбошчилар ҳам ғойиб бўладилар ва сиз якка-ёлғиз қоласиз.

Гап шундаки, чангалзорда тамоман адашиб қолган одам ўзига ўзи йўл қидиради.

Агар ишончли маслаҳат керак бўлса, брокерга энг охирги ўринда мурожаат қилган дуруст.

Бундан брокерлар ноҳалол одамлар экан, деган хулосага келиш нотўғри. Фақат уларнинг Мусо алайҳиссаломникидан фарқли ўлароқ ўз қоидалари бор. Биринчи қоидалари: "Нима бўлганда ҳам мижоз куяди". Брокерлар ҳеч качон сизга таклиф қилаётган акцияларнинг ишончлилигини ўйлаб ўтирмайдилар. Улар фақат ўша олди-сотди жараёнинигина ўйлайдилар, холос. "Бўлақол", деб маслаҳат қиладилар. Бу иш сизга фойда ёки зиён келтиришини ўйлаб ўтирмайдилар, "Бўлақол" деяверадилар.

Брокер хизматларидан усталик билан фойдаланиш мумкин. Чунки у – ўзига айтилган ишни тезгина бажарувчи кимса. У талабларингизни бажаради, куннинг янгиликларини етказиб туради, олди-сотди ишларингизни амалга оширади-ю, лекин ҳеч қачон ЙЩЛБОШЧИ сифатида намоён бўлмайди.

Чангалзорда яна бир тоифа одамлар бор. Улар ўзларини йўлбошчи сифатида танитмайдилар. Лекин аниқки, улар йўлбошчилардан кўпроқ нарса биладилар. Улар БАНКИРЛАРдир. Банкир - қўриқчидир. Бу шундай одамки, у пулларни зиён қилишдан асрайди. У чангалзордаги сўқмоқларни билмаслиги мумкин. Аммо у сизни ичкарида кутиб ётган хавфу хатарлардан қандай қилиб қутқаришни билади. У бутун умрини мана шу хатарларнинг белгиларини ўрганишга сарфлаб ўтказади. Агар хоҳласа, сизни кулфатдан қутқариб олади. Унинг устунлиги ҳам шунда.

Брокерларга иш ҳақи амалга оширилган олди-сотди ишидан ширинкома сифатида тўланади. Шунинг учун ҳам улар сизни доимо қандайдир савдоларга қизиқтириб турадилар. Банкирлар эса ойлик маош эвазига хизмат қиладилар. Сиз пулларингиздан ажраб, парокандаликка юз тутсангиз ким унга иш ҳақи тўлайди? Шунинг учун банкирлар сизни ҳам, сизнинг пулларингизни ҳам эҳтиёт қиладилар. Бундан шундай хулоса қилишимиз мумкин: ширинкома эвазига ҳақ оладиган кимсалар билан ҳеч қачон маслаҳатлашманг.

Банкирга маслаҳат солсангиз икки баробар ютасиз. Биринчидан – жўяли маслаҳат олиш мумкин. Иккинчидан – банкирнинг сизга бўлган ҳурмати ҳам, ишончи ҳам ортади.

Банкир – молия чангалзорида ўзига хос бир назоратчидай гап.

Банкирингизга қулоқ солинг. Щзингизнинг камтарона тажрибаларингизга ҳам, сизнинг зиёнингиздан фойда кўрадиган кимсаларнинг маслаҳатларига ҳам суянманг.

"Бошқарув услуби ва маҳорати" китобидан
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга