«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Ўз ғояларингиз учун курашинг!
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 2338
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 27-10-2014, 15:48
27-10-2014, 15:48

Ўз ғояларингиз учун курашинг!

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

 

Агарда ғояларингизга ишонсангиз, шу йўлда мустаҳкам туринг, олдиндан кўра билинг ва келажакка назар солинг. Агарда сизнинг ғояларингиз муҳокамаси вақтида уларни "бажариб бўлмас”, "ҳақиқатдан узоқ”, "амалга ошириш қийин”, "ақл бовар қилмайди” каби фикрлар билан тақиқ қўйилса, таслим бўлишга шошилманг. Бу ҳолда сиз ҳам худди Лорд Кельвин ёки IBMнинг ижрочи директори сингари хатога йўл қўйишингиз мумкин. Агарда ҳаракатингиз ва харажатингиз нархи унча катта маблағни ташкил этмаса, таваккал қилиб кўринг. Инсон тақдири ўз қўлида! Кўплаб ихтиролар таваккалчилик ортидан эканлигини унутманг!

AdMe.ru компаниялар билан боғлиқ энг қизиқ маълумотларни, улар билан боғлиқ фикрларни жамлади.

* "100 миллион доллар! Йўқ, Microsoft бунчага арзимайди”. IBM, 1982 йил.
* "Бизга уларнинг мусиқалари, умуман гитарадаги ижролари ёқмайди – бу кечаги кун”, – 1962 йилда Decca Recording овоз ёзиш компаниясининг The Beatles гуруҳи альбомига билдирган фикри.
* "Келажакда компьютерлар 1.5 тоннадан кам бўлмайди” – Popular Mechanics журнали, 1949 йил.
* "Мен бу мамлакатни бўйига ҳам энига ҳам айланиб чиқдим. Энг ақлли инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлдим. Ва шуни ишонч айта оламанки, маълумотларни қайта ишлаш (ЭҲМ) бўйича мода бир йилдан узоқ муддат умр кўрмайди”, – деган эди 1957 йилда Prentice Hall ишлаб чиқариш бошқармаси раҳбарининг компьютерлар ҳақидаги фикри.
* "Мана шу жисмда фойдали нима ҳам бўлиши мумкин?” – 1968 йилги IBM фирмасининг микрочипни таҳлил этиш масаласи кўрилаётган мажлисдаги раҳбарлар нутқидан.
* "640 килобайт хотира ҳар бир инсон учун етарли”, – 1981 йилда Бил Гейтснинг нутқидан.
* "Ҳеч кимда ўз уйида комьпютерга эга бўлиш зарурияти пайдо бўлмайди”, 1977 йил Digital Equipment Corp. директорининг сўзлари.
* "Телефон деган қурилма алоқа воситаси сифатида қараш учун жуда кўп камчиликларга эга. Шу боисдан ҳам бу қурилмани бирор қийматга эга деб ҳисобламайман.”– 1876 йил, Western Union компаниясининг муҳокамасидан.
* "Учар жисмлар ҳаводан оғир бўлганлиги сабабли ҳам учиши мумкин эмас”, – Қироллик жамияти президенти, физик Лорд Кельвиннинг 1895 йилги нутқидан.
* "Нефт излаб ерни тешиш? Нефт топиш учун ерни бурғулаш керак деган сафсатага наҳотки ишонсангиз?! Сизлар ақлдан озгансизлар”, –Эдвин Дрейкнинг лойиҳасига қайтарилган жавобдан (1859 йил).
* "Ихтиро қилиш мумкин бўлган нарсаларнинг барчаси ихтиро қилиб бўлинди”, – Чарльз Дьюэлл, патент бериш ташкилоти, АҚШ, 1899 йил.
* "Ақлли жарроҳ учун инсоннинг ошқозони, кўкрак қафаси ва мияси ҳамиша ёпиқ бўлади”, – жаноб Жон Эрик Эриксен – британиялик шифокор, қиролича Викториянинг бош шифокори (1873 йил).
* "Осмондан тош тушиши мумкин эмас, осмонда тош пайдо бўлолмайди!”, – Париж илм фан академиясининг метеоритлар ҳақидаги хулосаси, 1772 йил
* "Бегоналарга ўз ички овозларингизни ўлдиришига имкон берманг. Асосийси жасур бўлинг ва ҳис туйғуларингизга қулоқ тутинг. Улар сиз ким бўлмоқчи эканлигингизни билади”, – Стив Жобс.
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.