«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Мақсадга эришиш йўлида қилиш керак бўлган 5 қоида
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 1983
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 2-10-2014, 19:47
2-10-2014, 19:47

Мақсадга эришиш йўлида қилиш керак бўлган 5 қоида

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

 

Докторлар Эдвин Локе ва Гери Латам томонидан тавсия қилинадиган қуйидаги беш қоида олдига улкан мақсадлар қўйган шахслар учун ўз фойдасини беради.

Аниқлик. Мақсадингиз шунчалик аниқ бўлиши керакки, унга ўзингиз ҳам тушунинг ва нимага интилаётганингизни доим ёдда тутинг. Шунда қилаётган ишларингизда ўсиш бор ёки йўқлигини билиб турасиз.

Қийинчилик. Мақсадингизга эришиш йўлидаги қийинчилик воз кечишга эмас, янада қизиқишингизни оширишга хизмат қилишига ишонинг.

Ишонч. Кўзлаган натижангизга эришса бўладиган деб ҳисобланг ва ундан воз кечманг. Олға интилиш учун нега қаттиқ меҳнат қилишингзи кераклиги ҳақида сизни ишонтирувчи сабаблар топинг ва ёдда сақланг.

Фикрлар. Қилган ишларингизга фикр билдиришлари йўлини изланг. Ўсиш ва тажрибангизни назорат қилинг, шунга қараб зарур бўлса, қийинчилик даражасини ўзгартириш мумкин.

Мураккаб иш. Агар мақсадингизга эришиш ўта мураккаб бўлса, у ҳолда уларни қисмларга бўлиб амалга оширишга киришинг.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.