«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Нега сиз хамон камбагалсиз?
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 89515
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 4-01-2013, 12:20
4-01-2013, 12:20

Нега сиз хамон камбагалсиз?

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

Нега сиз хамон камбагалсиз?

Худо Олам билан ошиқ ўйнамайди.
Алъберт Эйнштейн
Келинг, биз сиз билан савол жавоб ўйинини ўйнаб кўрамиз. Саволларни, азиз ўқувчи, мен бераман. Жавобларни эса сиз менга эмас, ўзингизга беринг. Фақат аниқ ва рост жавобларни беринг. Демак:
Маошдан маошгача яшаш жонингизга тегдими?
Топаётган пулингиз эҳтиёжларингизни қондиришга етмаяптими?
Йўқчилик сабаб оилангизда жанжаллар бўлиб турадими?
Пул йўқлигидан орзуларингизни амалга ошира олмаяпсизми?
Агар тўрт марта "ҳа" жавобини берган бўлсангиз, бу китобча айнан сиз учун! 
"ПУЛ - ЭЗГУЛИКМИ ЁКИ ЁМОНЛИК?"

1998 йили даниялик социологлар аҳоли орасида: "Пул сиз учун нима? У сизга нима беради? Пул - эзгуликми ёки ёмонлик?" — деган саволлар билан сўров ўтказишди ва шундай жавобларни олишди:
Пул - бу озодлик, бошқа одамларга қарам бўлмаслик имконияти.
Пул - ҳақ тўланадиган эмас, кўнглингга ёққан машғулот билан шуғулланиш имконини беради.
Пул - орзуларни рўёбга чиқаришга ёрдам беради.
Пул - турли қулайликлар тақдим этади, турмушни гўзал лаштиради.
Пул - қариганда фаровон ҳаётни таъминлайди.
Пул - бу яқинларимизга, ота-онамиз, фарзандларимиз, ака-укаларимиз ва дўстларимизга ёрдам бериш имкониятидир.
Пул - фарзандларга яхши таълим бериш имконини яратади.
Шу билан бирга қатор салбий фикрлар ҳам бўлган. Масалан:
Пул - бу жоҳиллик.
Пул - яқин инсонлар орасига низо солади.
Пул - нафсга эрк беради.
Агар пул кўп бўлса, ҳаловат йўқолади. Эртаю кеч уни йўқотиб қўйишдан қўрқиб яшайсан.
Пул - бошқа ҳамма қадриятларни унутишга мажбур қилади.
Пул - одамларни хасис ва очкўз қилиб қўяди.
Юқорида келтирилган ижтимоий сўров натижаларининг ҳеч бири ҳақиқатдан ҳоли эмас. Аммо булардан қуйидаги умумий хулосага келиш мумкин: пул - бу кўзгу. Унда инсоннинг яхши ва ёмон томонлари акс этади. Унинг воситасида инсондаги салбий ва ижобий жиҳатлар юзага чиқади. Бас, шундай экан, фазилатларимизу қусурларимиз ўзимизники ва пулнинг уларга асло алоқаси йўқ.
КИМ БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗ: БАДАВЛАТМИ ЁКИ ҚАШШОҚ? 
Бунда кўп нарса сизга ва сизнинг йиллар давомида шаклланиб келган пул билан муносабатингизга боғлиқ. Сиз нима деб ўйлайсиз? Сиз қандай амалга оширасиз? Булар пул билан муносабатда кўп нарсани белгилаб берувчи саволлардир.
Ёдда тутинг: бойликнинг ўзига яраша қонунлари бор. Бу қонунларнинг аҳамияти бутун олам тортишиш қонуниникидан кам эмас ва ҳукм бу ерда ҳам худди суддаги каби ягона: қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди. Бойлик қонунларини билмаслик қашшоқлик балосидан халос этмайди. Дунёда пул кўп. Сиз ўйлаганданам кўп. Ҳамма гап уларнинг қандай қилиб айнан сизнинг ҳамёнингиз ва ҳисоб рақамингизга келиб тушишини таъминлашда.
Ҳа, кўпчиликни ўша машҳур савол ҳамиша қийнайди: қандай қилиб кўп пул топиш мумкин? Аммо фақат бойлик қонуниятларига амал қилганларгина бунга жавоб топа биладилар.
КАМБАҒАЛЛИК АЙБМИ?
Худо камбағалларни асрайди. Ҳеч бўлмаса, қиммабаҳо гуноҳлардан.
Яҳудий мақоли
Нега энди бойлик ҳақидаги китобни айнан қашшоқлик тўғрисидаги гаплар билан бошладик? Чунки айнан очлик ва юпунлик ҳислари одамзотни ҳаракат қилишга, ўзи учун илк қулайликларни яратишга, яъни оловни кашф этишга, қўлига таёқ олиб овга чиқишга мажбур қилган. Фақат шунинг учунгина у яшаб қолган ва бугунги кунда бизнинг аждодимизга айланган. Қашшоқлик қадим замонлардан мавжуд ҳолат. Қашшоқ одам - бу "старт" ёзуви олдида турган югурувчига ўхшайди. Ёки бойиш усулини топа олмаётган омадсиз инсон. Демак, ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. У исталган вақтда вазиятни ўз фойдасига ўзгартириши мумкин.

Кўпчиликка қашшоқликда яшаш ва бойлик ҳақида орзу қилиш ёқади. Ҳа, шунақа парадокс мавжуд. Чунки камбағал бўлиш осон - ҳеч нарсанг йўқ, демак, ҳеч қандай ҳаракат қилиш ҳам керак эмас. Камбағаллар ҳамиша либерал бўлишади. Улар адолатсизлик, оламнинг номукаммаллиги ҳақида гапиришни яхши кўришади. Уларнинг бутун ҳаёти "учма-уч" принципида кечади.
Дунёда "миллионерлар"ни санаб чиқиш мумкин. Нега улар бунча кам? Нега улар қаторига қўшилиш бунча қийин? Нега ҳамма ҳам бойиш имкониятидан фойдаланмайди? Ахир бой бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келади-ку? Бу саволларга газетанинг кейинги сонларидан бошлаб жавоб топа бошлайсиз.

"Бўлажак миллионерларга маслаҳатлар" дан
 

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга