«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Ёш тадбиркорлар » Хеч качон пулларингизни зурма-зураки тикманг...
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 82579
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 4-01-2013, 12:09
4-01-2013, 12:09

Хеч качон пулларингизни зурма-зураки тикманг...

Йўналиши: Ёш тадбиркорлар

Хеч качон пулларингизни зурма-зураки тикманг...

 Инсон мулкдор бўлганидан ке-йин иш бошлаш пайтида ҳиссиётларга берилишдан ўзини тийиши лозим. У ҳар  доим миясини тиниқ ва ҳушёр тутиши зарур. Хотини ёки онаси билан маслаҳат қилишга ўрганиши керак. Пул  масаласига келганда аёллар эркакларга қараганда сермулоҳаза бўладилар. Одатда аёл киши пул топишда  ижодкорроқ ва уни сақлашда ишончлироқдир. Эркаклар тақдир ўйинида тобе иштирокчи бўлсалар, аёллар  мукофотлар эгаси бўлиб қоладилар. Шу боис бирон-бир ишни бошлаш ва пул тикишдан аввал аёллар билан  маслаҳат қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади. 

 Кимдир сизга суқиштираётган важ-корсонларни рад этиб бўлмагани учунгина пул беравериш нотўғри.  Шунингдек, сизни мажбурлаб, "Шунақа қилсанг, яхши бўлади", деб ишонтиришга уринганларида, бир сўз  билан айтганда, зўрлаганларида ҳам дарҳол ишониш ақлдан эмас. Пул бериб юборишнинг бирдан бир ҳолати – унинг қийматига мос келадиган ниманидир олишдир. Кўз етмаган ишга пул тикиш ярамайди. Офисингизга биров бостириб кириб: "Тезлик билан чек ёзиб беринг. Биз тез ҳаракат қилсак, бош автострадани сотиб оламиз", деса ва бу уйдирма эмаслигига сизни ишонтиришга уринса, унга хотиржамлик билан ўша автострадани ўзи сотиб олавериши мумкинлигини айтинг. Ёки чўнтаги қуп-қуруқ бошқа бирови келиб: "Шошилиш керак, имзоингизни қўйинг", – деб бирон-бир режа, лойиҳани тиқиштирса, столингиз устидаги "Боримни ўз қўлимда сақлайман" деган шиорни кўрсатиб, кузатиб қўйинг. 
Агар сизга бир бўлак пишлоққа бутун бошли темир йўлни таклиф қилишса ҳам, ўша бир бўлак пишлоғингиз ўзингизда қолгани яхшироқ.
Умуман "У ҳозир, ёки ҳеч қачон" дея сизни пул тикишга шоширишганда "Ҳеч қачон", – деб жавоб беришингиз мумкин. Шошилиш кераклигига ўзингиз ишониб етмагунингизгача доимо шубҳаланинг. "Тезроқ бўл, пулни бер", – дейишса, сиз умуман ҳеч нарса берманг. "Ўниб" турган шошилинч ишларни кейинга суриб, сиз чиндан ҳам бир куни катта даромаддан қуруқ қолишингиз мумкин. Лекин шунда ҳам сиз анчагина пул эгаси бўлиб қолаверасиз-у, ташвиш-ғамдан ҳалос бўласиз. Ўз ишингизни қилаётган, ўз ўйинингизни ўзингиз ўйнаётган пайтларда шошилсангиз бўлади-ю, бироқ пул тикиш, мулкдан ажралиш эвазига бойиш масаласига келганда, шошилманг. Бир дақиқада бутун бир йил давомида топилган пулдан айрилиб қолишингиз мумкин. Қандай бўлишидан қатъи назар, тазйиқ остида қарз берманг, пул тикманг.

"Бошқарув услуби ва маҳорати" китобидан олинди.


 

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга