«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Тадбиркорлик фаолияти » Бизнес бошлаш учун бошланғич сармоя керакми???
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 5681
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 16-07-2014, 00:26
16-07-2014, 00:26

Бизнес бошлаш учун бошланғич сармоя керакми???

Йўналиши: Тадбиркорлик фаолияти

 Афсона №1.
Ўз бизнесингни очиш учун бошланғич сармоя керак.
Қизиқ, бу фикр кимдан чиққан экан? Ким бу афсонани топган, камбағаллар-ми ёки бойлар, нима деб ўйлайсиз? Бойлар бўлса керак, унда бу уларга нима учун керак? Балки ҳаммани ҳам ўз бизнесига эга бўлавермасин деб бўлса-чи?
"Пул пулни яратади”-ЁЛҒОН!!! Пулни ОДАМЛАР яратади, улар ўз вақтларини, ўз ҳаётларини бизнес эгаларига сотиб, пулни яратишади. Албатта иш берувчига юқоридаги, сармоясиз иш бошлаш мумкин эмас, деган фикрни қўллаб- қувватлаш фойдали. Агар ҳамма ўз бизнесини очаверса, уларнинг қўлида ишлайдиган ким қолади?
Келинг майли тасаввур қилиб кўрайлик, сизда ўз бизнесингизни очиш учун сармоянгиз йўқ. Шундай қилиб, сизда пул йўқ, лекин банкларда пул жуда кўп. Нимага энди сиз банкдан пул олиб, ўз бизнесингизни бошламайсиз? Ахир Ғарб давлатларида барча бизнес-ишлари қарзлар, кредитлар ва акционерларнинг пулига ташкил қилинади.
Нима учун сиз бошланғич сармоясиз иш бошлай олмасангиз, банкдан кредит олмайсиз, ёки пули бор одамлардан қарз олмайсиз? Нега? Бунинг сабабини айтайми? Чунки Сиз бу пулларни қайтара оламан-ми, деб иккиланасиз, яна фоизи, фойда ҳам олиш керак. Сиз ишингизнинг юришиб кетишига, ҳатто ўзингизга ҳам кафолат беролмайсиз. Банкга бизнес-план тақдим этиб, уларни кредит беришга ишонтириш тўғрисида эса гапирмаса ҳам бўлади. Қалбингизни тубида ҳис қиласиз-ки, ўз ишингизни очиш учун пул асосийси эмас, гап пулда ҳам эмас. Бўлмаса гап нимада? Инсоннинг шахс сифатида шаклланганлигида.
Мисол учун: Омадсиз шартнома туфайли касод бўлган тадбиркорни олайлик, яна бир ишчини ҳам, уни завод ёпилгани учун бўшатишди дейлик. Тадбиркорнинг ҳеч нарсаси қолмади, на уйи, на машинаси, на пули. У энди оиласи билан қайнонасининг уйига кўчиб ўтди. Ишчининг эса уйи бор, "қор кун”га деб олиб қўйган бироз пули ҳам. Демак тадбиркорга қараганда у бадавлат. Ишчи нима қилади? У бошқа бир заводдан иш қидиради. Тадбиркор-чи? Тадбиркор янги лойиҳа устида ўйлайди. Бироз вақт ўтгандан кейин қарабсиз-ки, ишчи яна ишга жойлашди, хатто яхшигина маоши билан. Тадбиркорнинг эса янги бизнеси бўлади, янги машинаси, янги уйи ҳам. Бу тадбиркорнинг ҳеч қандай ПУЛИ йўқлигига (қарзларидан бошқа), ишчининг эса молиявий шароити усунлигига қарамай содир бўлди. Бундай бўлиши ақлга тўғри келмайди дерсиз, хато қиласиз. Ҳамма гап шунда-ки пул ва бошқа молиявий бойликлар ўз бизнесини яратиш, ҳамда кенгайтириш чоғида ёрдам эмас, ХАЛАҚИТ беради. Бошланғич сармоянинг мавжудлиги, ўз ишини очмоқчи бўлган тадбиркорга ҳатто ЗАРАРЛИ. Нима учун? Чунки пули бор одам миясини ишлатишдан, ўз кучидан кўра, пулларига ишониб қўя қолади. Мирзакарим Норбековнинг сўзлари бор "Пул- бу интеллектуал фаолият билан бирга юрадиган маҳсулотдир”. Яъни пул бу бизнинг мия фаолиятимизни ишлатиш маҳсули. Агар биз ўйласак, миямизни ишлатсак, бизда пул бўлади, бўлмаса йўқ. Ҳаммаси жуда осон, агар сизда пул бўлишини ҳоҳласангиз, сизга пул эмас, миянгизни ишлатиш керак холос. Бу фақат ўйлаб, ҳаёл суриш эмас, мия билан ҳаракат қилиш дегани. Бизнесни бошлаш учун пул керак деган афсона, бутун дунё банклари ва банкирлари томонидан қўллаб-қувватланади. (Бу афсона фақат одамларга эмас, бошқа "ўзига тўқ” мамлакатлардан қарз оладиган давлатларга ҳам қарши ишлайди.) Агар бу афсона бўлмаса банклар ўз бойлигини қандай кўпайтира олар эди? Банкларнинг одамлар ҳаётига таъсири, Ғарб давлатларида, айниқса АҚШда жуда кучли. АҚШнинг деярли барча аҳолиси банк кредитлари орқали кун кечиради. Ҳаммада кредит карточкалари бор, ва улар битта ёки иккита эмас. Қарз миқдори тугаши билан банк  янги кредит  очишни таклиф қилади. Ва бу бир умр давом этади. Кўпчилик америкаликларнинг ҲЕЧ НАРСАСИ йўқ, бор нарсаси-банкларга тегишли. Одам ишлаяптими, унга кредит беришади. Ишдан бўшадими, доимий даромад манбаи йўқ-ми, банк барча кредитларни бекор қилади. Шунинг учун АҚШдаги кўпчилик қариялар, у ердаги қариялар уйида яшашади, ва уларнинг устидаги кийимидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ. Бу тўғрисида америкалик тадбиркор Роберт Кийосаки ўз китобида батафсил ёзган.
Мен бу билан пул - бу ёмон, ундан узоқроқ бўлинг демоқчимасман. Мен шуни айтмоқчиман-ки, бизнесни пул  эмас, билим, қобилият, тажриба ва вақтингизни ишлатиб бошлаш керак. Пулни эса, кейин ачинмайдиган миқдорда, фақат зарурият юзасидан бизнесга сарф қилган маъқул.
Аслида ўйлаган лойиҳа ёки ишингизни ҳеч қандай сарф-харажатсиз бошлашга ҳаракат қилинг. Агар бирор иш боши учун жуда кўп миқдорда сармоя талаб қилинса, демак бу иш лойиҳаси пухта ўйлаб чиқилмаган. Энг идеал вариант эса, умуман сармоя ишлатмасдан бошланган бизнес (лойиҳа).
Шундай қилиб, фақат чўнтакдаги пул билан бошланган ишдан олган даромадингизни, бошқа бир лойиҳага ЖУДА ЗАРУР бўлса ишлатишингиз ишингизни янада даромадлироқ бўлишини таъминлайди. Лекин шунда ҳам бар бир лойиҳани нолдан, яъни сезиларли бўлмаган, кам миқдордаги сармоя билан бошлаган афзал.

Реберт Кийосаки ўзининг китобида, қандай қилиб  бир бизнес-лойиҳани бошлаганлигини ёзади. Ўша вақтда у миллионер бўлишига қарамай, бу ишни кичик сармоя ва қаттиқ назорат билан бошлашган. Бир неча йил аввал, нега улар ўзларини бунчалик қийнаб, кичик сармоядан чиқмаган ҳолда, бир нарсаларни ўйлаб топиб,  иш жойини оргтехника билан таъминлаганларини ақлимга сиғдира олмаганман. Ҳозир эса мен уларни жуда яхши тушунаман.
Агар сизда хозирги вақтда, ўз бизнесингизни бошлашга иштиёқ бўлса-ю, лекин сизнинг назарингизда етарли сармоянгиз бўлмаса, бу ишни бугуноқ бошлаш керак. Бу дегани ишлаб турган ишингизни ташлаб, бўлди мен бугундан тадбиркорман дегани эмас. Машғулотни "кичик оғирлик”дан бошланг, ўзингиздаги бор пулингиз билан ишдан бўш вақтингизда. агар сизда 10 доллар бўлса, ундан 20 доллар қилиш йўлини топинг, кейин 40 доллар, 80 ва шу каби. Агар сизга 10 долларни 20 га кўпайтириш қийинчилик туғдирмаса, 10 000 долларни 20 000 қилиш бу оғирроқ масала. Бу ерда фойда ҳам кўпроқ, лекин йўқотиш хам сезиларли бўлиши мумкин.
Кредит олиб, бизнес бошлайдиганлар, жуда катта ТАВАККАЛ қилишади, ҳар бир харакатни ўйлаб қилишга нима етсин, агар ишингизни олиб кетишга кўзингиз етсагина таваккал қилинг. Аксинча бир-икки марта таваккал иш бошлаб, "куйганингиз”дан кейин қўлингиз умуман ишга бормай қўяди. Бу сизга керак-ми?
Юқори даромадли бизнес тузиш- бу кўп йиллик тажриба дегани, бу ерда катта пул кўп нарсани хал қилмайди. Мисол учун сиз машқ залига келганингизда машғулотни 100 килоли штанга кўтаришдан бошламайсиз-ку, тўғри-ми? Уни устига агар штангани биринчи бор кўриб турган бўлсангиз. Катта кредит олиб иш бошлаган тадбиркор ҳам худди машқ залига биринчи бор келиб, машқни 100 килолик штангани кўтаришдан бошлаган ўсмирга ўхшайди. Штанга уни эзиб, қўйиши мумкин, биринчи бор катта пулни ишлатиш ҳам худди шу сингари.
Ҳаётимда икки марта кредит олганман. Биринчисида қандайдир эпладим, куймадим, лекин пул миқдори мен учун тассавуримга сиғмас даражада кўп эди. Лекин иккинчи бор барча маблағни йўқотдим, ва бир неча йил мобайнида бу қарзни фоизлари билан қайтаришимга тўғри келди. Бу билан мен намунаман демоқчимасман, лекин бунга ўхшаш холатлар жудаям кўп учрайди.
Статистик маълумотлар бўйича янги очилган бизнес-ишларнинг 80 фоизи биринчи 5 йил ичида инқирозга учрар экан. Бу америка статистикаси бўйича, бизники бундан ҳам аянчли бўлиши мумкин.
Генри Форд ўз машҳур Форд компаниясини тузганча 3 марта инқорозга учраган экан, яъни у 3 марта ўз бизнесини нолдан бошлаган. Бундай фактлар тарихда миллиондан ошиқ.
Маблағ - бу бизнеснинг бошида, худди қўлтиқтаёқдек гап, бизнес ишини билмаган одамлар наздида у биринчи қадамларни ташлашга ёрдам беради. Пул - бу ташқи асос, янги иш очаётган инсон унга суянади. Лекин бизнесда, худди ҳаётдаги каби ўзингга, ўз кучингга ишониш муҳим.
Тасодифан бир куни тармоқ маркетинг компаниясининг тақдимотида иштирок этишга тўғри келди. Тақдимотни олиб бораётган аёл, ўз компаниясини ва ҳеч қандай магазин ва омборларни талаб қилмайдиган тармоқ маркетинги ғоясини мақтай туриб, залдаги одамлардан сўради "магазин очиш учун қанча маблағ керак?”. У "жуда кўп маблағ керак” деган жавобни кутган эди. Мен унга нол сўм керак деб жавоб бердим.
Тақдимотдан сўнг мендан қандай қилиб маблағсиз магазин очиш мумкинлигини сўрашди. Уларнинг саволларига жавоб беришга-ку бердим, лекин бундан ким қандай фойдаланди, билмадим.
Пули бўлмаса ҳам ўз ишини очишга одамларга нима ёрдам беради? Менга бизнес йўлини танлашимга Орзуларим ёрдам берди (улар хозир ҳам бор). Мен ёлланма ишчи бўлиб, бу орзуларимга эриша олмаслигимни англаб етдим. Инсон доимо озод бўлиш керак, хар тарафлама озод: пулда ҳам, вақтда ҳам, харакатда ҳам ва фикрлашда ҳам.
Ва бундай озодликни ўз Ишинг бериши мумкин!
Сиз эътироз билдирасизми? Ёзинг!
10 июл куни почтамни очиб, текширсам, Андижон вилояти Асака шаҳридан Салоҳиддин исмли сайтимиз фойдаланувчисидан хабар келган экан. Ўзлари бошламоқчи бўлган бизнеслари ҳақида қисқача ёзибдилар ва телефон рақамларини қолдирибдилар. Ва ман Салоҳиддин акага қунғироқ қилдим. Жудаям зўр ва ҳали Ўзбекистонда амалга оширилмаган бизнес бошлашни ният қилган эканлар. Гап орасида бу лойиҳага катта маблағ керак, менда эса унча пул йўқ деб қолдилар. Фақат Салоҳиддин ака эмас почтамга келган хатларнинг 75% ида асосий муаммо бизнесни бошлаш учун маблағ этишмаслиги кўрсатилган. Бу мақолани шунинг учун тайёрладим. Кимгадир фойдаси тегса, кимдир ҳулоса чиқарса бошим осмонга этган бўлар эди.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.