«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Тадбиркорлик фаолияти » Дунёнинг энг обрўли ишбилармонлари эълон қилинди
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 81377
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 6-11-2013, 09:03
6-11-2013, 09:03

Дунёнинг энг обрўли ишбилармонлари эълон қилинди

Йўналиши: Тадбиркорлик фаолияти

"Forbes” журнали 2013 йилнинг энг обрўли ишбилармон кишиларини эълон қилди. Рўйхатдан ўрин олган 12 та тадбиркорнинг ҳаммаси АҚШ ва Осиёда яшайди.

Рейтингда биринчи ўринни "Microsoft” корпорациясининг собиқ раҳбари Билл Гейтс эгаллади.
Гейтс икки йиллик танаффусдан сўнг дунёнинг энг бадавлат ишбилармони номини яна ўзига қайтарди. Ундан олдин уни мексикалик магнат Карлос Слим эгаллаб турганди. Ҳозир Билл Гейтснинг мулки 72 миллиард долларга баҳоланмоқда.ҳ
"Google” корпорациясининг асосчилари Ларри Пейж (24,9 млрд) ва Сергей Бринга (24,4 млрд) иккинчи ўрин берилди. Биринчи учталикка 19 миллиард долларлик мулки билан "Facebook” ижтимоий тармоғининг раҳбари Марк Цукерберг якун ясади.
Шунингдек, рейтингга Нью-Йорк мэри Майкл Блумберг ҳам кирди. Эътиборлиси шундаки, унинг мулки Цукербергникидан кўп (31 миллиард доллар), бироқ миллиардерларнинг сармояси, рейтингдан кўриниб турганидай, обрўлиликнинг муҳим мезони эмас.
Блумбергдан ташқари, рўйхатдан Африканинг энг бадавлат кишиси Алико Дангот (16,1 млрд) ва британиялик Муҳаммад Иброҳим ҳам ўрин олди. Охиргиси Африкадаги биринчи мобил операторлардан бири бўлган "Celtel” компанияси орқали бойиб кетган, ҳозир унинг сармояси 1,1 миллиард долларни ташкил этади.

 

darakchi.uz
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга