«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Тадбиркорлик фаолияти » Цукербергнинг маоши кунига 6 миллион долларни ташкил этди
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 1583
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 24-10-2013, 10:38
24-10-2013, 10:38

Цукербергнинг маоши кунига 6 миллион долларни ташкил этди

Йўналиши: Тадбиркорлик фаолияти

2012 йил якунлари бўйича "Facebook” ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукрбергнинг умумий даромади қарийб 2,27 миллиард доллар ёки кунига олти миллион долларга яқин маблағни ташкил этди.
Бу ҳақда ҳар йили "GMI Ratings” консалтинг компанияси томонидан тузиладиган АҚШ топ-менежерларининг рейтинги далолат бермоқда.
Маошининг миқдори бўйича Цукерберг бу борада иккинчи ўринда кетаётган "Kinder Morgan” компаниясининг (нефть ва газ қувурлари оператори) ижрочи директори Ричард Киндерни ҳам ортда қолдирди. Ўтган йили Киндер 1,1 миллиард доллардан ортиқ пул ишлаб олган эди.
Шунингдек, энг кўп маош олувчилар учталигидан "Sirius XM Radio” раҳбари Мел Кармазин ҳам ўрин олди. Бир йил ичида ишлаб олган пуллари (қарийб 255 миллион доллар) бўйича у Цукерберг ва Киндердан анча ортда қолди. "Apple” раҳбари Тим Кук 144 миллион доллар билан рейтингда бешинчи позицияни эгаллади.
"GMI Ratings” компаниясининг қайд этишича, ўтган йили йирик Америка корпорацияларининг топ-менежерлари ишлаб олган пулларининг миқдори бўйича рекорд ўрнатган. Энг кўп маош оладиган ўнта менежернинг ҳар бири камида юз миллион доллар пул ишлаган, уларнинг иккитаси эса бир йил ичида бир миллиарддан ортиқ даромад олган.
Айни пайтда "Forbes” журнали томонидан Марк Цукербергнинг умумий мулки 19 миллиард долларга баҳоланмоқда. "Facebook” асосчиси дунёнинг энг бадавлат одамлари рейтингида 20-ўринни эгаллаб турибди

darakchi.uz
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.