«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Тадбиркорлик фаолияти » Хитой жаҳоннинг 2012 йилдаги энг йирик учта инвестори қаторига кирди
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 876
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 10-09-2013, 05:50
10-09-2013, 05:50

Хитой жаҳоннинг 2012 йилдаги энг йирик учта инвестори қаторига кирди

Йўналиши: Тадбиркорлик фаолияти

2012 йил якунларига кўра Хитойнинг хорижий инвестициялари ҳажми 17,6 фоизга ошиб, 87,8 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда, мамлакат ҳукумати маълумотларига асосланиб, «Синьхуа» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Шундай қилиб, Хитой ушбу кўрсаткич бўйича АҚШ ва Буюк Британиядан сўнг жаҳонда учинчи ўринни эгаллади – АҚШ Хитойдан 10 баравар, Буюк Британия эса 3 баравра кўп инвестиция чиқарган.

Пекиннинг молиявий компанияларга киритган маблағлари миқдори 10 миллиард долларни ташкил этди, жаҳон иқтисодиётининг реал секторига йўналтирилган Хитой инвестициялари миқдори эса 77,7 миллиард долларга етди.

2012 йилда инвесторлар бирлашиш ва қўшиб юбориш билан боғлиқ умумий қиймати 43,4 миллиард долларга тенг 457та савдода иштирок этишган.

Йиғилган хорижий инвестициялар бўйича Хитой ҳозирча 532 миллиард доллар билан бор-йўғи 13-ўринни эгаллаб турибди. Умуман, хитойлик инвесторлар иштирокида жаҳоннинг 179 мамлакати ва ҳудудида 22 мингта корхона ишга туширилган бўлиб, уларнинг салкам 80 фоизи барқарор ва фойда билан ишламоқда.

Узоқ вақт давомида мамлакатга оқиб келаётган инвестиция ҳажми бўйича етакчи бўлиб келган Хитой аста-секин хорижий компаниялардаги улушини ҳам ошириб бормоқда. Сўнгги маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, охирги 11 йил ичида Хитой хорижга инвестиция чиқариш ҳажмини 30 бараварга оширган (2002 йилда Хитойнинг жаҳон бозоридаги инвестициялари ҳажми 2,7 миллиард долларни ташкил этганди).

ХХРнинг аксарият инвестициялари – тахминан 90 фоизи – давлат компаниялари ҳиссасига тўғри келади. Бироқ, шу билан бирга, хусусий компаниялар ҳам босқичма-босқич фаолликни оширишмоқда. Жумладан, 2011 йилда янги инвестицияларнинг ярми хусусий компанияларга тўғри келганди.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.