«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Тадбиркорлик фаолияти » 60 нафар ўзбекистонлик тадбиркор жорий йилда Германияда малака оширади
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 782
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 24-06-2013, 21:48
24-06-2013, 21:48

60 нафар ўзбекистонлик тадбиркор жорий йилда Германияда малака оширади

Йўналиши: Тадбиркорлик фаолияти

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Кадрларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш маркази томонидан "Ўзбекистон-Германия Бошқарув кадрларни тайёрлаш Дастури” битирувчилари учун навбатдаги семинар ўтказилди. Бу хақда ССП матбуот хизмати хабар берди.
Анжуманда таъкидланишича, 2007 йил 12 сентябр куни Тошкентда Германия Федератив Республикасининг Иқтисод ва технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ўртасида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти менежерларини қайта тайёрлашда ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнот имзоланган.
Мазкур дастурдан кўзланган асосий мақсад корхоналарда ислоҳот жараёнларини кучайтириш, шунингдек, мамлакат ҳудудларида содир бўлаётган структуравий ўзгаришлар ва иқтисодий ривожланишда кўмак беришдан иборатдир. Шу билан бирга дастур Ўзбекистон иқтисодиётининг очилишига, жумладан, ғарбий менежмент ноу-хаусини ўзгартиришга, иқтисодий алоқа ва ҳамкорликни, айниқса кичик ва ўрта корхоналар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Олий малакали, бозор иқтисодиёти шароити остида фикр юритадиган ва ҳаракат қиладиган етакчи менежерларни тайёрлаш орқали ушбу дастур Ўзбекистон корхоналарининг рақобатбардошлигини ва бозорга йўналганлигини кучайтиради, мамлакат ҳудудларининг иқтисодий ўсишига, немис ва ўзбек корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшади. 
Мазкур дастурнинг Германияга тегишли қисмининг бош менежери сифатида InWEnt ташкилоти тайинланган.
Бугунги кунда Дастурга бўлган талаб тобора ўсиб бормоқда ва унда иштирок этаётган корхоналар дастурдан асосан ўз кадрларни ривожлантириш учун фойдаланмоқдалар. Дастур Ўзбекистонда Савдо-саноат палатаси томонидан мувофиқлаштирилади. Дастур доирасида Германияга амалиёт ташрифи олдидан корхонани бозор иқтисодиёти шароитида бошқариш масалалари бўйича қайта тайёрлаш курслари амалга оширилади. Унда маданиятлараро тренинглар ва чет тилларини ўқитиш машғулотлари ҳам қамраб олинади. Ушбу курслар халқаро миқёсда кўп йиллик педагогик тажрибага эга бўлган ўқитувчилар томонидан олиб борилади.
Дастурда асосан турли соҳаларда фаолият юритаётган кичик ва ўрта, бозор иқтисоиёти шароитида структуравий ўзгаришларни амалга ошираётган ёки эндигина шаклланаётган ва немис фирмалари билан иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга интилаётган корхоналар иштирок этадилар.
Жумладан, ушбу дастур бўйича 2006 йилдан шу даврга қадар 650 нафар ўзбекистонлик тадбиркор ва менежерлар Германияда ўз малакаларини ошириб қайтишди.
Шунингдек, ушбу дастурга асосан жорий йилда ҳам яна 60 нафар ўзбекистонлик тадбиркорларни ўқитиш режалаштирилган.

Мазкур тадбирда Германияда ўз малакаларини ошириб қайтган ўзбекистонлик тадбиркор ва менежерлар, чет элда тажриба алмашиш жараёнида олган билим ва кўникмалари борасида йиғилганлар билан ўртоқлашишди. Шунингдек, келажакда ушбу билимларни амалиётда қўллаш масалаларига ҳам алоҳида эьтибор қаратилди.

манбаа: darakchi.uz 

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.