«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Тадбиркорлик фаолияти » Ўзбекистонда бизнес фаоллик индекси 18,2 га кўтарилди
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 858
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 12-06-2013, 16:11
12-06-2013, 16:11

Ўзбекистонда бизнес фаоллик индекси 18,2 га кўтарилди

Йўналиши: Тадбиркорлик фаолияти

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Бизнес фаоллик ва бизнес муҳит индексларига бағишланган медиа-брифинг бўлиб ўтди, бу хақда палата матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, БМТ Тараққиёт Дастури "Ўзбекистон Бизнес Форуми” лойиҳаси ва Иқтисодий тадқиқотлар маркази билан ҳамкорлигида ташкил этилди.
Медиа-брифингда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ходимлари, БМТ Тараққиёт Дастури мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Брифингда асосан Ўзбекистонда бизнес фаоллик ва бизнес муҳити индексларининг 2013 йил биринчи чорак якуний натижалари ҳамда 2-чорак учун истиқболлар таҳлил қилинди.
Ўзбекистон бизнес фаоллик индекслари (БФИ) 2009 йилдан бошлаб ҳар чоракда баҳолаб келинмоқда. Ҳисоблашлар республикамизнинг барча ҳудудларидан (ҳар биридан 50 тадан) ва иқтисодиётнинг 6 та асосий тармоғидан (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт ва алоқа, савдо ва овқатланиш, хизмат кўрсатиш соҳаси) танлаб олинган 700 та корхона раҳбари сўровномалари асосида амалга оширилади.
Ўзбекистонда 2013 йилнинг I чорагида Бизнес фаоллик индекси 18,2 га тенг бўлди. Бу эса ўтган йилга нисбатан 6,6 бандга паст кўрсаткичдир. БФИ нинг бундай пасайишини йил бошидаги фаолликнинг 2012 йил охиридаги юқори фаоллик билан таққосланиши билан тушунтирса бўлади. Таъкидлаш жоизки, жорий БФИ 2012 йил I чорагидагига (10,8) нисбатан 7,4 бандга юқоридир. Келгуси чоракда корхоналар БФИ кўрсаткичи 35,4 гача ўсиши тахмин қилинмоқда.
Чорак саволи сифатида мазкур сўров доирасида корхоналар томонидан амалга оширилаётган импорт жараёни, юртимизга олиб келинаётган маҳсулотларнинг қандай мақсадда ишлатилиши ва мавжуд муаммолар ҳам ўрганилган.
Тадбир доирасида иштирокчилар томонидан бизнес фаоллиги ва муҳитини таҳлил қилишнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, сўровнома саволлари таҳлил қилинди ва уларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.