«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Тадбиркорлик фаолияти » Саудия шаҳзодаси бойлигига кам баҳо бергани учун Forbes журналини судга берди
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 850
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 9-06-2013, 09:51
9-06-2013, 09:51

Саудия шаҳзодаси бойлигига кам баҳо бергани учун Forbes журналини судга берди

Йўналиши: Тадбиркорлик фаолияти

Саудия шаҳзодаси ал-Валид бин Талал миллиардерлар рейтингида унинг бойлигига нотўғри баҳо бергани учун Forbes журнали устидан Лондон олий судига арз қилди. Бу ҳақда, суд ҳужжатларига асосланиб, The Guardian хабар бермоқда.
Ал-Валид Forbes ношири, муҳаррир Рэндалл Лейн ва нашрнинг исмлари ошкор этилмаётган икки нафар мухбирини туҳмат қилишда айблаган. Шаҳзоданинг фикрича, журнал унинг бойлигини 9,6 миллиард долларга камроқ кўрсатган. Миллиардер нимани хоҳлаётгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Forbes’нинг The Guardian’га берган маълумотига кўра, шаҳзода ал-Валиднинг даъволари таҳририятда ҳайратга сабаб бўлган. Журналдагиларнинг қайд этишича, шикоят берилган жой айниқса ҳайрон қоларли, чунки бойлик миқдори ҳақидаги мақоланинг Британия ҳуқуқшунослиги билан алоқадор жойи йўқ.
Ал-Валид рейтингдаги ўз ўрни борасида шу йилнинг март ойи бошида, журнал чоп этилган куннинг эртасига эътироз билдирганди. Шаҳзода миллиардер рейтингида 20 миллиард доллар бойлик билан 26-ўриндан жой олган эди. Ал-Валид ўзини рейтингдан чиқариб ташлашларини талаб қилиб, журнални яқин шарқлик сармоядорларни камситишда айблаган эди.
Шундан сўнг Forbes журналистлари нима учун ал-Валиднинг бойлиги 29,6 миллиард эмас, 20 миллиард доллар деб баҳоланганини тушунтириб беришган эди. Журналистларнинг аниқлашларича, шаҳзоданинг асосий активлари – Kingdom Holding’нинг акциялари нархи сўнгги бир неча йил давомида мунтазам ошиб борган. Forbes Саудия биржасида сотиладиган Kingdom Holding акцияларини ал-Валид манипуляция қилган деган хулосага келиб, шаҳзоданинг бойлигини ҳисоблаш методларига ўзгартиш киритган.
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.