«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Тадбиркорлик фаолияти » Аёллар тадбиркорлиги
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 86221
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 10-12-2012, 03:34
10-12-2012, 03:34

Аёллар тадбиркорлиги

Йўналиши: Тадбиркорлик фаолияти

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун грантлар

"Меҳр нури” жамғармаси тадбиркор аёлларга қаратилган "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун грантлари” дастурига аризалар қабул қилиш бошланганини эълон қилади. Аризалар 1-декабрдан 1-февралга қадар жамғарманинг пойтахтимизда жойлашган биносида қабул қилинади.


Иштирокчилар


Танловда оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаг аёллар қатнашишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари даркор:
Иштирокчи анкетаси;
Бизнес-режа;
Паспорт нусҳаси;
Маҳалла қўмитасидан тасвиянома.


Дастур ҳақида

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастури ўзи ва ўз оиласи фаровонлиги йўлида ишбилармонлик қобилиятларини намоён этиш истагида бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Танловда ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган аёллар иштирок этишади. Бизнес режалари юқори баҳоланган 30 нафар ишбилармон аёл бир миллион сўм миқдорида грантни қўлга киритишади.

«Меҳр нури» жамоат жамғармаси
100027, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шохкўчаси, 80.

Тел/Факс: (998 71) 239-2786, 239-2787




O`zLiDeP лойиҳалари аёллар учун қўшимча имконият яратмоқда

Ислоҳотларнинг бугунги босқичида жамоат ташкилотлари томонидан аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, оилавий бизнесни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу эса минг-минглаб опа-сингилларимизга ўз орзу-истакларини руёбга чиқариш имконини бераяпти. O’zLiDeP Навоий вилоят кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Муҳайё Урчинованинг фикрича, бугунги ўзгаришлар партия фаоллари зиммасига ҳам катта масъулият юкламоқда. Зеро, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш O’zLiDePнинг муҳим дастурий мақсадларидан биридир. — Буни вилоят кенгаши «Аёллар қаноти» сафида бирлашган хотин-қизлар, улар ташаббуси ва бевосита иштироки билан амалга оширилаётган хайрли ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин, — дейди М. ўрчинова. — 2012 йилнинг "Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши муносабати билан "Аёллар қаноти” ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари оилалар мустаҳкамлиги ва фаровонлигини оширишга қаратилган қатор тадбирларни босқичма-босқич амалга ошира бошладилар. Бугун вилоятдаги 6700 дан зиёд партия аъзосининг 3042 нафари аёллар бўлиб, сафдош дугоналаримизнинг 758 нафари тадбиркор, 113 нафари фермер. Уларнинг 97 нафари эса ўзлари фаолият кўрсатаётган ташкилотда бошланғич партия ташкилотларига етакчилик қилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида ҳамкор ташкилотлар иштирокида хотин-қизларни фойдали меҳнатга жалб қилиш, уларни оилавий бизнесга йўналтириш билан боғлиқ масалаларга жиддий эътибор қаратиб, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга ҳаракат қилдик. Шу ўринда, партия электорати тадбиркор ва фермер аёллар томонидан 92 та янги иш ўрни яратилганини таъкидлаш лозим. Маълумки, янги иш ўринлари яратиш учун маълум бир корхона фаолияти йўлга қўйилиши лозим. Масалага шу нуқтаи назардан ёндашсак, навоийлик сафдошларимиз ҳам бандлик масаласини хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали ҳал қилаётганларини кўрамиз. Айни кунда асосий эътибор чекка қишлоқлардаги иқтидорли хотин-қизларни кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига йўналтиришга қаратилмоқда. Зеро, вилоятда 13 мингдан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Йил бошидан кичик корхона ва микро фирмаларни ривожлантириш ҳисобига 2080 та қўшимча иш ўрни ташкил этилган бўлса, уларнинг 606 тасида хотин-қизлар фаолият кўрсатмоқдалар. Янги иш ўринларининг 1498 таси оилавий бизнесни ривожлантириш орқали яратилганлиги ҳам эътиборга лойиқ. — «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури асосида ишлаб чиқилган вилоят ҳудудий дастурида хотин-қизларни оилавий тадбиркорликка жалб этиш, ёш оилаларни қўллаб–қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган, — дейди вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Анора Бобомуродова. — Ана шу ҳужжатга мувофиқ, вилоятимизда ташкил этилаётган 40 849 та иш ўрнининг 16 минг 27 таси опа-сингилларимизга мўлжалланган. Бу жараёнда тадбиркор хотин-қизларимизнинг янги-янги ташаббуслар билан чиқаётгани, айниқса, қувонарлидир. Уларнинг 323 нафарига тижорат банклари томонидан 4912,2 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. ўз навбатида, тадбиркор опа-сингилларимиз ҳам ушбу кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиб, ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздан муносиб ўрин эгалламоқдалар. — «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»да «Саноатқурилишбанк» вилоят филиалидан уч йил муддатга олинган 200 млн. сўм кредит эвазига 1 гектар ерда иссиқхона ташкил этиб, 5 та доимий ва 10 та мавсумий иш ўрни яратдим, — дейди «Навоий Қизилқум барака» МЧЖ раҳбари Гуландон Жумаева. — Апрель ойида иссиқхонамизда етиштирилган дастлабки ҳосил бозорга чиқарилди. Қолаверса, шаҳримизнинг «Гулистон» мавзесида икки қаватли савдо марказини қуриб битказдик. Яқин кунлар ичида марказ ўз фаолиятини бошлайди. Ана шунда яна 4-5 нафар йигит-қизни иш билан таъминлаш имкониятига эга бўламиз. Партиянинг фаол аъзоларидан бири, Конимех туманидаги "Ширмойнон” хусусий фирмаси раҳбари Дилноза Сафарова ҳам оила аъзолари ҳамда маҳалладаги бир гуруҳ хотин-қизларни доимий иш билан таъминлади. Унинг саъй-ҳаракати билан аҳоли эҳтиёжи учун кунига 600-700 тагача қолипли нон ишлаб чиқарилмоқда. Ёш қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, шахсий бизнесини йўлга қўйишларига кўмаклашиш ҳам партия аъзоларининг диққат марказидадир. Масалан тадбиркор Майрам Аъзамова ўз хонадонида тикувчилик, қандолатчилик тўгаракларини ташкил этди. Жорий йилнинг биринчи чорагида ёш оила бекалари ва кам таъминланган оилалардаги 60 нафар қизни бепул ўқитиб, ҳунарли бўлишларига ёрдам берди. — Айни кунларда вилоятимизда тадбиркор аёллар учун катта имкониятлар яратилган,— дейди партия фаоли Сурайё Норбўтаева. — Бу, шубҳасиз, ўз самарасини бермоқда. 2007 йилда Навоий шаҳрида «Мафтуна Эврика» ўқув марказини ташкил этган эдик. Даставвал, компьютер саводхонлиги, тикувчилик, сартарошлик ва қандолатчилик курслари ташкил этилган бўлса, ҳозирги кунда марказдаги йўналишлар 17 тага етди. Ёшларнинг илмли ва ҳунарли бўлишларига ҳисса қўшаётганимиздан мамнунмиз. Шуни айтиш керакки, вилоятда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, миллий қадриятларимизни эъзозлаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун барча имкониятлар яратиб берилган. O’zLiDePнинг Сайловолди платформасида ҳам юқоридаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас. Ушбу саъй-ҳаракатларнинг натижаси ўлароқ, эндиликда аёллар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида дадил, эмин-эркин ҳаракат қилмоқдалар. Тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредит маблағлари эса улар фаолиятининг янада кенгайишига хизмат қилаяпти. Кези келганда, «Аёллар қаноти»нинг Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликдаги «Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари» лойиҳаси навоийлик хотин-қизларни янги марралар сари руҳлантираётганини таъкидлаб ўтиш лозим. Зеро, ушбу лойиҳа орқали вилоят босқичида 55 нафар, туманлар кесимида эса 380 нафар хотин-қизларнинг тадбиркорлик йўналишига оид ҳуқуқий билимларини оширишга эришилди. — Тикиш-бичиш сирларини пухта эгаллаган бўлсам-да, тадбиркор сифатида иш бошлашга иккиланардим. Сабаби, бизнес-режа тузиш, бошланғич сармоя учун кредит олиш, зарур ҳужжатларни тўплаш мен учун жуда мушкул туюларди, — дейди ўтган йили лойиҳанинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган Шоҳиста Қувондиқова.— O’zLiDeP вилоят кенгаши томонидан ўтказилган ўқув-семинарларда иштирок этиб, кўп нарсани ўргандим. Мутахассислар тавсияси асосида ишланган лойиҳам кўпчиликка маъқул бўлди. Натижада «Микрокредитбанк» вилоят филиалининг 2,5 млн. сўм миқдоридаги имтиёзли кредитини қўлга киритдим. Ўозирда ўз шахсий бизнесимга эгаман. ўйлайманки, «Аёллар қаноти» томонидан жорий йилда амалга оширилаётган «Оилавий тадбиркорликдан — мустаҳкам оилага», «Соғлом оила — мустаҳкам оила» «Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари» сингари қатор лойиҳалари вилоятимиздаги кўплаб хотин-қизларни тадбиркорлик соҳасига йўналтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга