«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Тадбиркорлик фаолияти » Билл Гейтс дунёнинг энг бой кишиси унвонини қайтариб олди
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 4373
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 20-05-2013, 18:06
20-05-2013, 18:06

Билл Гейтс дунёнинг энг бой кишиси унвонини қайтариб олди

Йўналиши: Тадбиркорлик фаолияти

Американинг "Майкрософт" /Microsoft/ корпорацияси асосчиси Билл Гейтс ўзига дунёдаги энг бой одам номини қайтариб олди.
Бу хақда ҳар йили ўзининг "Миллиардерлар индексини” янгилайдиган "Блумберг" ишбилармон янгиликлар сайти хабар бермоқда. Сўнгги марта Гейтс мазкур рўйҳатга 2007 йилда бошчилик қилган эди.
"Блумберг" маълумотларига қараганда, 57 ёшли компьютер гиганти асосчисининг бойлиги 72,7 млрд долларни ташкил қилган, бу эса ўтган йилга нисбатан 10 млрдга кўпдир. Шу тарзда, Гейтс 550 млн долларга мексикалик медиамагнат Карлос Слимни ортда қолдирди. Пайшанба куни "Майкрософт" акцияларининг нархи Нью-Йорк савдоларида сўнгги беш йилдаги рекорд кўрсаткични забт этди. Агентликнинг таъкидлашича, "Майкрософт" корпорациясига Гейтс бойлигининг чорак қисми сарф қилинган. Сўнгги йилларда Гейтс ўз оилавий ҳайрия жамғармасига кўп вақт ажратмоқда, ушбу жамғармага у 28 млрд доллар маблағини эҳсон қилган. Лотин Америкасининг телекоммуникацион империяси бўлмиш "Америка мовиль"нинг эгаси бўлмиш 73 ёшли медиамагнат Слимнинг давлати йил бошидан бери 2 млрд долларга тушиб кетган ва ҳозирда 72,1 млрд долларга баҳоланмоқда. Телекоммуникация билан бир қаторда Слим кўмир қазиб чиқарадиган саноат, банк тизими, кўчмас мулк ва тамаки бизнеси билан шуғулланади ва ҳатто машҳур "Нью-Йорк таймс" /New York Times/ газетасида ҳам улушга эга. "Миллиардерлар индексида" учинчи ўринни америкалик инвестор Уоррен Баффетт 59,6 млрд доллар билан эгаллади. "Блумберг" рўйҳатига юз киши киради.
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.