«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Тадбиркорлик фаолияти » Toyota Осиёнинг энг қиммат хусусий компаниясига айланди
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 1263
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 16-05-2013, 18:02
16-05-2013, 18:02

Toyota Осиёнинг энг қиммат хусусий компаниясига айланди

Йўналиши: Тадбиркорлик фаолияти

Япониянинг Toyota автомобиль концерни капиталлашув жараёни бўйича жанубий Кореянинг Samsung компаниясини ортда қолдирди ва Осиёнинг энг қиммат хусусий компаниясига айланди.

Савдо натижалари бўйича 16 май куни Toyota компаниясининг капиталлашуви жараёни 217 миллиард долларни, Samsungники эса 198,32 миллиардни ташкил қилди.

Toyota концерни акция савдоларини 6,45 иен билан якунлаган ва бир кунда 0,16 фоизга ўсган. Бир йил олдин автоконцерннинг акцияларининг донаси 3,165 иенани ташкил қилган бўлса, сўнгги йилларда улар икки мартадан кўпроққа ўсди.

Япон компаниясининг қимматли қоғозлари ижобий молиявий ҳисоботлар натижасида қимматлашмоқда. Ўтган йил натижалари бўйича компания 1,3 триллион иен (13 миллиард доллар) даромад олган, бу эса сўнгги беш йилдаги рекорд бўлган. Шунингдек ушбу кўрсаткич ўтган йил натижаларидан 3,7 марта кўп.

Шу йилнинг биринчи чорагида компания 2,43 миллионта автомобил сотишга муваффақ бўлди. Toyota савдо ҳажми бўйича ўзининг рақиблари General Motors ва Volkswagenни ҳам ортда қолдирди. Биринчи компаниянинг савдо ҳажми январь-мартда 2,36 миллион автомобилни, иккинчиси — 2,27 миллион автомобилни ташкил қилди.

Samsung капиталлашув даражаси бўйича Toyota компаниясини 2011 йил ортда қолдирган, ўшанда корейс компанияси Appleдан кўра яхшироқ молиявий кўрсаткичларни тақдим қилган эди.

Forbes 2000 рейтингида (дунёнинг йирик компаниялари рейтинги) шу йилнинг май ойи ҳолатига Samsung капиталлашув кўрсаткичи бўйича 25 ўринни эгаллаб, Осиёнинг энг қиммат хусусий компанияси номига сазовор бўлган эди.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.