«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Тадбиркорлик фаолияти » Молиявий коэффициентлар
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 74297
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 10-12-2012, 02:50
10-12-2012, 02:50

Молиявий коэффициентлар

Йўналиши: Тадбиркорлик фаолияти

Молиявий коэффициентлар


1.Молиявий барқарорлик ёки капитал таркиби коэффициентлари. Буларнинг ёрдамида молиялаштириш манбалари таркиби, ҳамда улар нисбати динамикаси бахоланади. Бу кўрсаткичлар корхонанинг барқарорлиги ва беғаразлигини аниқлаб беради. Бундан ташқари капитал таркиби, ҳусусий ва қарз маблағлар нисбати аниқланади.

2. Ликвидлилик коэффициентлари – ёрдамида ҳўжалик субъекти активларининг нақд пулга айланиш даражаси баҳоланади. Баланс активларининг ликвидлилигини бахолаш тўлов қобилиятининг асоси ҳисобланади. Корхонанинг тўлов қобилиятини бахолаш учун 3 та нисбий кўрсаткичдан фойдаланамиз.

3. Иш фаоллиги ёки айланиш коэффициентлари, маблағлардан самарали фойдаланиш даражасини тавсифлайди. Айланиш кўрсаткичлари корхона молиявий холатига бахо беришда катта ахамиятга эга, сабаби маблағларни айланиш тезлиги яъни уларнинг пулга айланиш тезлиги бевосита корхонанинг тўлов қобилиятига таъсир этади. Бундан ташқари, маблағлар айланиш тезлигининг ўсиши корхона ишлаб чиқариш техник потенциалини ошишидан далолат беради.

4. Рентабеллик коэффициентлари, фойдалилик даражасини кўрсатади. Булар корхона фаолиятининг қанчалик даражада фойдали эканини билдиради. Бу коэффициентлар олинган фойданинг сарфланган маблағларга ёки сотилган махсулотга нисбатини кўрсатади. Хисоботда фойда кўрсаткичини бир неча турлари мавжудлигидан келиб чиққан холда рентабеллик даражасининг бир неча турларини хисоблаш мумкин.

5. Бозор фаоллиги коэффициентлари, ҳўжалик субектининг қимматли қоғозлар бозоридаги ахволини кўрсатади.





Молиявий коэффициентларни ҳисоблаш ва тахлил қилиш учун асосий манба бўлиб, №1 шакл "Бухгалтерия баланси”, №2 шакл "Молиявий натижалар тўғрисида хисобот”, хамда, бухгалтерия хисоби бирламчи хужжатлардаги кўшимча маълумотлар хисобланади.


Молиявий барқарорлик ёки капитал таркиби коэффициентлари



1. Мустақиллик коэффициенти (молиявий беғаразлик ёки хусусий капитал таркиби)
ХУСУСИЙ КАПИТАЛ (баланс 480 сатр)
К м.б. = ------------------------------------------------------------------
КОРХОНА ЖАМИ МУЛКИ (баланс жами 400 сатр)

Ушбу коэффициент 0,5дан юқори бўлиши керак. Бу жами мулкда хусусий маблағлар манбаси 50% дан ортиқроқ эканлигини билдтради.

2. Карз ва хусусий маблағларнинг нисбати коэффициенти (молиявий карамлик коэффициенти)
ҚАРЗ КАПИТАЛИ (баланс 770 сатр)
Км.к. = --------------------------------------------------------
ХУСУСИЙ КАПИТАЛ (баланс 480 сатр)

Ушбу коэффициент 1,0дан паст бўлиши керак. Агар коэффициент 1дан юқори бўлса, корхона қарз капиталининг хусусий капиталдан кўпроқ эканлигидан далолат беради.


Ликвидлилик коэффициенти

1. Жорий ликвидлилик коэффициенти бу жорий активларнинг киска муддатли мажбуриятларга нисбати

ЖОРИЙ АКТИВЛАР (баланс 390 сатр)
Кж.л. = -------------------------------------------------------------------
ЖОРИЙ МАЖБУРИЯТЛАР (баланс 601сатр)

Коэффициент корхона жорий мажбуриятларининг хар бир сўмига қанча сўм жорий активлар тўғри келишини билдиради. Жорий ликвидлилик коэффициент меъери – 2.

2. Тез ликвидлик коэффициенти

ЖОРИЙ АКТИВЛАР – Т М З (баланс 390 с. – 140 с.)
К т.л. = -------------------------------------------------------------
ЖОРИЙ МАЖБУРИЯТЛАР (баланс 601с.)


3. Мутлоқ ликвидлик коэффициенти

ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ + ҚИСҚА МУД. МОЛ. ИНВЕСТИЦИЯЛАР (баланс 320с. + 370с.)
К м.л. = -------------------------------------------------------------
ЖОРИЙ МАЖБУРИЯТЛАР (баланс 601с.)




Айланиш ёки иш фаоллиги коэффициентлари

Маблағлар неча марта айланганлигини ҳисоблаш учун айланиш коэффициенти (К айл.):
Р (2 шакл 010 сатр)
К айл. = ------------------------------------
СО (1 шакл бух. баланси)

где К айл. – айланиш коэффициенти
Р – сотишдан тушган соф тушум;
СО – маблағларнинг ўртача колдиғи.

Маблағлар неча кунда айланганлигини ҳисоблаш учун айланиш даври (ОД):
Д
ОД (кун хисобида) = -------------
К айл.

Бу ерда Д – ҳисобот даври яъни бир ойда 30, 31 кун; чоракда 90, 91 кун; ийлда 365 кунга тенг

Рентабеллик курсаткичлари

 Рентабелликниҳисоблашнинг умумий формуласи: 


  Р = Ф*100%/V 

Ф – корхонанинг фойдаси;
V – қайси курсаткичга нисбатан ҳисобланадиган рентабеллик.

Фойда курсаткичлари :
Ялпи фойда;
Солик тулангунга кадар фойда;
Соф фойда.

V курсаткичига:
Корхона активлари;
Хусусий капитал;
Асосий воситаларнинг уртача киймати;
Соф тушум;
Сотилган махсулотнинг ишлаб чикариш таннархи.

 
РЕНТАБЕЛЛИК ТУРЛАРИНИНГ ҲИСОБЛАНИШИ:

1. Сотиш бўйича рентабеллик:

Соф фойда (2 шакл 270 с)
а)Р = ----------------------------------------------------------------------- х100
Сотишдан олинган соф тушум (2 шакл 010 с)


Сотишдан олинган ялпи фойда (2 шакл 030 с)
б)Р = ----------------------------------------------------------------------- х100
Сотишдан олинган соф тушум (2 шакл 010 с)

2. Ишлаб чиқариш харажатларига нисбатан рентабеллик:

Соф фойда (2 шакл 270 с)
Р = ---------------------------------------------- х100
Ишлаб чиқариш харажатлари
(2 шакл 020 с)

3. Жорий активлар рентабеллиги:

Соф фойда (2 шакл 270 с)
Р = ------------------------------------------------ х100
Жорий активлар қиймати
(1 шакл 390 с)

4. Жами мулк рентабеллиги(жами активлар рентабеллиги):

Соф фойда (2 шакл 270 с)
Р = ------------------------------------------------ х100
Корхона мулки жами
(1 шакл 400 с)

5. Ўз маблағлари рентабеллиги (хусусий капитал рентабеллиги):

Соф фойда
Р = --------------------------------------------------------------------------- х100
Корхона ўзлик маблаглари манбалари (1 шакл 480 с)
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.