«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Тадбиркорлик фаолияти » Автомобил компаниялари рамзлари (фирма логотипи)
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 85772
  • Муаллий: AsqarBek
  • Вақти: 17-01-2013, 12:19
17-01-2013, 12:19

Автомобил компаниялари рамзлари (фирма логотипи)

Йўналиши: Тадбиркорлик фаолияти

Автомобил компаниялари рамзлари (фирма логотипи)

 

Англия спорт автомобили тарихи 1920 йилга бориб тақалади. Ушбу автомобил рамзи эса бирин-кетин қатор автопойгаларда ғолиб бўлганидан сўнг пайдо бўлган. 

Қанотлар орасидаги "В” ҳарфи эса фирма асосчиси Уильям Бентли фамилиясининг бош ҳарфидан олинган. 1931 йили "Бентли Моторс Лтд" банкрот бўлиб, "Роллс-Ройс" компанияси томонидан сотиб олинган бўлса-да, рамз сақланиб қолган.

 


 

 

Ушбу фирма ўз фаолиятини 1916 йилда авиамоторлар ишлаб чиқаришдан бошлаган. Шунинг учун унинг рамзи сифатида мовий осмон фонидаги авиация пропеллери танланган. БМВ 1923 йилдан бошлаб мотоцикллар, 1928 йилдан эса енгил автомобиллар ишлаб чиқаради. БМВ - Баварише Моторен Верке сўзларининг қисқартмасидир.


 


 

 Швейцариялик Луи-Жозеф Шевроле автопойгачи бщлиб, у дастлаб Канадага, сўнгра АҚШга кўчиб ўтган.

 У 1911 йилда У. Дюрант билан "Шевроле" автофирмасини ташкил қилган. 1917 йилдан бошлаб, "Шевроле" "Женерал Моторс"  корпорацияси таркибига кирган. 

 Л. Шевроле швейцариялик бўлгани учун қизил фондаги оқ хоч ушбу мамлакат байроғини ифодалайди. 

 


 

   

Жанубий Кореянинг "Хьюндай" кемасозлик концерни ( "Хёнде") 1974 йилдан енгил автомобиллар ҳам ишлаб чиқаради. Фирма рамзи овал ичидаги шакли ўзгартирилган лотинча "Н" ҳарфидир.


 


 

 Компания номи асосчисининг фамилияси билан аталади. Дастлаб кофе майдалагич, сўнг велосипед, мотоцикл, 1891 йилдан эса  автомобил ишлаб чиқара бошлаган. Фирма рамзи сифати орқа оёқларида тик турган шер тасвири танланган.


 


 

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга