«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1684
  • Муаллиф: Admin

Келасиз деб эшитдим...

Бўлим: Шеърлар

Келасиз деб эшитдиму, орзиқиб кетдим,

Бошда ғаму ташвишларни буткул унутдим.

Келмасангиз менинг учун минг битта ғамдур,

Минг илтижо, тилак билан интизор кутдим.

Оппоқ тонг ҳам отаяпти, менинг оқ тонгим...

Наҳотки, Сиз... тушимми – ё, келмас ишонгим.

Неча йиллик армонимсиз, бахт эса гумон –

Нетайки, оч шубҳадан ҳам келмайди тонгим.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2153
  • Муаллиф: Admin

Кетинг...

Бўлим: Шеърлар

Кетинг, Сизга эҳтиёжим йўқ.
Севиб бўлдим Сизсиз ўлимни.
Яна минг йил яшасангиз ҳам,
Тушунмайсиз менинг кўнглимни.

Кутманг, Сизга бермайман ортиқ,
Умримнинг бир лаҳзасини ҳам,
Юрагимни юлиб ташлайман,
Азобларга топаман чидам.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1837
  • Муаллиф: Admin

Ёлғиз. Иқбол Мирзо (+ "Сени кўйлайман" шеърий китобини кўчириб олинг)

Бўлим: Шеърлар

Миллион йилда мени яратди ҳаёт,
Мени сўраб, тоғлар қатор чўкди тиз.
Наҳот англамайсан, билмайсан наҳот,
Ахир мен биттаман, ягона, ёлғиз.
Буғланиб, қайтадан тўкилади сув,
Қуёшдан ишорат – кўз ёрар илдиз.
Мен, ахир уларга ўхшамайман-ку,
Ахир мен биттаман, ягона, ёлғиз.
Ҳар элат ўзича атар шамолни,
Мингта исм билан яшайди юлдуз.
Сен қайдан топасан бошқа Иқболни,
Ахир мен биттаман, ягона, ёлғиз.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2229
  • Муаллиф: Admin

Мухаммад Юсуф ижодидан "Ватан"

Бўлим: Шеърлар

Кўҳна тол бешикдан бошланган олам.
Сенга иддаолар қилмай севаман.
Бир куни синглим деб, бир куни онам -
Ватан кимлигингни билмай севаман.
Тўзғийди тўнингдан тортган туралар,
Кеча тузингни еб, сотган туралар.
Энди пушаймонда туйнук мўралар.
Мен сени ёнингдан жилмай севаман.
Менга еринг суюк, осмонинг суюк,
Боқсам тенг тўрттала томонинг суюк.
Товонимга кирган тиконинг суюк.
Кафтдан зирапчанг ҳам олмай севаман.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1580
  • Муаллиф: Admin

Ҳамон. Иқрориддин Сайфутдинов

Бўлим: Шеърлар

Ҳаёт равон бўлмагай,

Севги гули сўлмагай,

Чин мухаббат ўлмагай.

Ҳамон севаман, ҳамон.

Хижрон тилкалар майин,

Ҳеч топмадим сендайин,

Қалбим йиғлар селдайин,

Ҳамон севаман, ҳамон.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1314
  • Муаллиф: Admin

Севаман

Бўлим: Шеърлар

Мени кўргач кийикдек қочган,

Ниманидир қидира тушган,

Куппа-кундуз куни адашган

Нигоҳингни севаман, гулюз.

 

Ёнгинамдан ўтиб беписанд,

Сўнг бу ишдан юрасан хурсанд.

Ул олифта пошнангдек баланд

Димоғингни севаман, гулюз.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1835
  • Муаллиф: Admin

Капалак...

Бўлим: Шеърлар

Меҳмон бўлди тушимда онам,

Кўзларида ташвиш изтироб.

Ҳаёлида минг бир саволлар,

Юзларида минг битта азоб.

 

Бошим узра бўлиб оввора,

Минг дард билан бўлиб фаромуш.

Атрофимда бўлиб парвона,

Савол билан боқади ҳомуш.

 

Оқ сочлари ҳиёл тўзғиган,

Қадоқ қўллар бошим силайди.

Кўзларимга тик боқиб зимдан,

Саволига жавоб сўрайди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2162
  • Муаллиф: Admin

Онамга...

Бўлим: Шеърлар

Овунчоғим бир келди деб, оламга,

Бор бисотим эҳсон қилдим боламга.

Мен шунчалик ожизманми ё раббим?

Онамга ким куяр аҳир, онамга?

Икки пуллик жононларни суйдим мен,

Бир бевафо фироқида куйдим мен.

Наҳот виждонимни алдаб қўйдим мен,

Онамга ким куяр аҳир, онамга?

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2398
  • Муаллиф: Admin

Сизни яхши кўраман...

Бўлим: Шеърлар

Ёмон деса ёмонлар,

Бунга қарши бўламан.

Барча яхшилар қолиб,

Сизни яхши кўраман.

Омонатим омоним,

Ёмонлардан ёмоним,

Вадалари ёлғоним,

Сизни яхши кўраман.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 14690
  • Муаллиф: Admin

Каримов Ислом Абдуғаниевич

Бўлим: Шеърлар

Менда бир туйғу бор бўлмас айтмасам,(biznestrener.uz)

Буни ҳар бир юртдошим сезса қанийди?(biznestrener.uz)

Дунёда ўзбекни билмаганлар ҳам,(biznestrener.uz)

Ислом Каримовни яхши танийди.(biznestrener.uz)

Тарихга бўйласак миллатин номин.(biznestrener.uz)

Оламга таратган ўзбеклар бисёр(biznestrener.uz)

Лек бизнинг замонда юртимиз шонин(biznestrener.uz)

Юртбошидан юксак кўтарган ким бор?(biznestrener.uz)

Ўйланг аҳир бўйи етмай қулликка(biznestrener.uz)

Ким бузди биз банди ётган қафасни?(biznestrener.uz)

Бизларни ким этди мустақилликка(biznestrener.uz)

Худо ёрлақаган шу зот эмасми?(biznestrener.uz)

Бу на тақдир ҳукми, бу на бир синов(biznestrener.uz)

Бу на бир синоат эди дўстларим(biznestrener.uz)

Прометей қуёшдан олгандек олов,(biznestrener.uz)

Бу асл матонат эди дўстларим(biznestrener.uz)

Бу мушкул ҳол гўё бир гала бўри(biznestrener.uz)

Тиш қайраб турганда қўйларга қараб.(biznestrener.uz)

Қудратин кўрсатиб йўлбарслар зўри,(biznestrener.uz)

Хавфни даф этганга кетарди ўхшаб.(biznestrener.uz)

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1122
  • Муаллиф: Admin

Кетавер

Бўлим: Шеърлар

 Кетасан йироққа, кетасан изсиз,
 Қоламан қайдадир, қоламан сенсиз.
 Гўё саҳродаги ёлғиз сояман,
 Чорлайман, чорловим чиқади унсиз.

 Кетавер, ортингга қарама асло,
 Исмимни ҳам майли унутгин.
 Истама дардимга бўлмоқни даво,

 Ташлаб кет, кўнглимни буткул совутгин. 

Замира БЕШИМОВА

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1233
  • Муаллиф: Admin

Бир кунлик бахт

Бўлим: Шеърлар

Кеча бирга эдик, қўлимдан тутиб,
Бахт сари етаклаб борардинг аста.
Ҳижронда тобланган сўзни унутиб,
Сендан кетолмасдим, мен дили хаста.

Ғарқ бўлдим меҳрибон шафқатларингга,
Сайёрга айландим, самони кездим.
Гўзал хиссиётинг, исботларингга
Икки дил чирмашиб кетганин сездим.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1275
  • Муаллиф: Admin

Нима қиламан... "Адабиёт гулшани" бўлимида

Бўлим: Шеърлар

Мен сизни безовта қилмасман ортиқ,

Билдим, бўғзингизга келди малолим.

Аммо мен нетайки ишқсиз дунёда,

Мудом бўйнингизга тушмиш заволим.

 

Ёдингизга ёдим малоли келмиш,

Кўзингиз зериккан мендан, биламан.

Гўзал туйғуларим хўрланган жойда

Мен нима қиламан?

 

Йиғлаб чорламасман иложин топсам,

Энди кўзингизга отмас тонгларим.

Нурдан тупроққача сирли дунёда

Мен Сизни англадим.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1624
  • Муаллиф: Admin

Ахд...

Бўлим: Шеърлар

Тўкилиб, жойланиб, кетсайдим қани?

Юрагинг тубига бир нола бўлиб.

Кун келиб тош қалбинг ёрилганида,

Отилиб чиқардим, фаввора бўлиб.

 

Сочилиб, қўшилиб кетсайдим қани?

Сочларинг дорига минг тола бўлиб.

Йил ўтиб сочларинг оқарганида,

Турардим мен фақат тим қора бўлиб.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1952
  • Муаллиф: Admin

Соғинч... (Ориф Толиб)

Бўлим: Шеърлар

Тутуриқсиз дард бўлар соғинч,

Тутиб қолар кутилмаганда,

Сув қуйгандек осойишта кеч

Ё ғалвали, тўполон кунда.

 

Соғинч – айёр. Мен уни алдаб,

Авраб қочиб кета олмайман.

Феълин яхши билганим сабаб

Орқага Олдинга