«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Конунлар » Якка тартибдаги тадбиркорлар учун
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 95327
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 8-12-2012, 03:45
8-12-2012, 03:45

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун

Йўналиши: Конунлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАР ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАСДАН ШУҒУЛЛАНИШИ МУМКИН БЎЛГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 8-модда)

Юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, жисмоний шахслар 2011 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатга киритилмаган фаолият турларини амалга ошириши мумкин эмас.

3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари ва давлат солиқ хизмати органлари фаолият турлари бўйича хусусий тадбиркорларга рухсатномалар расмийлаштириш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказишда ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатга қатъий амал қилсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси, хусусий тадбиркорлар фаолиятининг таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарор билан тасдиқланган Рўйхатни кенгайтириш ёки ундан фаолият турларини чиқариб ташлаш бўйича таклифлар киритсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда: қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар; идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар. 7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ 
Тошкент ш., 2011 йил 7 январь, 

 


6-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига 1-ИЛОВА
Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари 
РЎЙХАТИ


Чакана савдо:‎
1‎ 
Озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш (ўсимлик мойи ва алкоголли маҳсулотларни сотиш бундан мустасно)‎
2‎ 
Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чакана сотиш ‎
3‎ 
Ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (нефть маҳсулотларининг барча турларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмларни, кино ва видео маҳсулотларини, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотиш бундан мустасно)
4‎ 
Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (турғун шохобчаларда аралаш савдо қилиш)‎

Товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш
II‎ Қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича халқ бадиий ҳунармандчилиги ва декоратив-амалий санъат буюмларини тайёрлаш.
II‎I‎ Маиший хизматлар, II бўлимда назарда тутилганларидан ташқари:

Сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар

Кир ювиш, қуруқ ва кимёвий тозалашни ташкил этиш, шунингдек дазмоллаш хизматлари

Гилам ва гилам буюмларини таъмирлаш ва тозалаш‎

Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларини, тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш ва тикиш, трикотаж буюмларни тўқиш
10 
Ҳайвонлар терилари, мўйна, тўқимачилик, чарм буюмлар ва бошқа буюмларни ошлаш ва бўяш
11 
Якка буюртмалар бўйича пойабзал тайёрлаш ва тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш
12 
Атторлик буюмларини тайёрлаш ва таъмирлаш
13 
Бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш
14 
Калитлар тайёрлаш
15 
Металл ва тунука буюмлар тайёрлаш ва таъмирлаш
16 
Мотам гулчамбарлари, сунъий ранглар, гирлянд тайёрлаш
17 
Тўсиқлар, ҳайкаллар, металлдан ясалган гулчамбарларни тайёрлаш ва таъмирлаш
18 
Эшик, дераза ва ёғочдан бошқа буюмлар тайёрлаш, мебелдан ташқари
19 
Инвентарни (хўжалик, спорт, балиқчилик ва ҳоказо инвентарь) таъмирлаш ва тайёрлаш
20 
Кесувчи буюмлар ва асбобларни чархлаш
21 
Мебелни йиғиш ва таъмирлаш‎
22 
Мусиқа асбобларини таъмирлаш ва созлаш‎
23 
Якка буюртма бўйича қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларини тозалаш, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлаш‎
24 
Оптика, соатларни таъмирлаш ва ўймакорлик ишлари‎
25 
Радиоэлектрон аппаратлар, маиший машиналар, маиший приборлар, офис машиналари ва ҳисоблаш техникасини таъмирлаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш‎
26 
Транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш хизматларининг бошқа турлари (акустик тизимлар ва қўриқлаш сигналларини таъмирлаш ва ўрнатиш, ювиш, текислаш, кузовга ҳимоя ва безак қопламалари қоплаш, салонни тозалаш ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар)‎
27 
Санитария-техника хизматлари ва пайвандлаш ишлари‎
28 
Шиша ва ойналарни қирқиш, шишага бадиий ишлов бериш‎
29 
Биноларга ойна ўрнатиш хизматлари‎
30 
Жамоат ҳожатхоналари хизматлари‎
31 
Ҳаммом ва сауна хизматлари‎
32‎ 
Турар жойларни йиғиштириш хизматлари‎
33‎ 
Ҳовлилар ва боғларга қараш хизматлари, шунингдек кўкаламзорлаштириш ишлари‎
34‎ 
Боғлар, полизлар ва дов-дарахтларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш‎
35‎ 
Видеога олиш ва фотосуратга олиш хизматлари ‎
IV‎  
Фаолиятнинг бошқа турлари:‎

36‎ 
Миллий ширинликлар, нон-булка ва қандолатчилик буюмлари тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда ўриндиқлар ташкил этмасдан доналаб сотиладиган таомларнинг алоҳида турларини тайёрлаш‎
37‎ 
Ўлчов воситалари тайёрлаш ва уларни прокатга бериш‎
38‎ 
Қурилиш, таъмирлаш ва безаш бўйича алоҳида ишларни бажариш (капитал қурилиш, қурилиш-монтаж ишлари бўйича юридик шахсларга хизмат кўрсатишдан ташқари)‎
39‎ 
Репетиторлик хизматлари ‎
40‎ 
Таржима хизматлари, таҳрир хизматлари‎
41‎ 
Болаларнинг ўйинчоқ автоматлари билан боғлиқ хизматлар‎
42‎ 
Ахборотнинг криптографик ҳимояси воситаларини лойиҳалаш, яратиш, ишлаб чиқариш, сотиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ‎
43‎ 
Дизайн бўйича хизматлар (график, интерьер, мебель ва ҳоказолар), шунингдек чизмачилик-графика ишлари‎
44‎ 
Компьютер дастурларини ишлаб чиқиш хизматлари, компьютер ўйинларини ташкил этиш, шунингдек компьютер ёрдамида матнларни териш ва босиб чиқариш хизматлари, матндан нусха олиш ва кўпайтириш билан боғлиқ хизматлар‎
45‎ 
Ташриф қоғозлари ва таклифнома билетларини тайёрлаш ва босиш‎
46‎ 
Муқовалаш ишлари‎
47‎ 
Рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштириш‎
48‎ 
Суғурта агентлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар‎
49‎ 
Тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш ‎
50‎ 
Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастрол-концерт фаолиятини амалга ошириш‎
51‎ 
Тантанали маросимларни ташкил этиш хизматлари (тўй, юбилей, туғилган кун ва ҳоказолар)‎
52‎ 
Кўйлак ва костюмларни, шунингдек уларга аксессуарларни прокатга бериш‎
53‎ 
Ижтимоий хизматлар (болалар, беморлар ва кекса кишиларга қараш хизматлари)‎
54‎ 
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш фаолияти (шейпинг, аэробика, спорт секциялари, саломатлик гуруҳлари), тренерлик хизматлари‎
55‎ 
Тўгараклар ташкил этиш ва юритиш‎
56‎ 
Тулумни шишириш хизматлари (таксидермик ишлар)‎
57‎ 
Тегирмонларда донни майдалаш (тозалаш) хизматлари ‎
58‎ 
Мол сўйиш хизматлари‎
59‎ 
Уй ҳайвонларига қараш хизматлари‎
60‎ 
Ветеринария фаолияти‎
61‎ 
Юкларни автомобиль транспортида ташиш‎
62‎ 
Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш‎
63‎ 
Ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни етиштириш, йиғиштириш, тайёрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш‎
64‎ 
Гуллар ва декоратив дарахтлар етиштириш ва сотиш‎
65‎ 
Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш‎
66‎
Шиша идишлар ва иккиламчи хом ашёни қабул қилиш хизматлари (металл чиқиндиларидан ташқари)‎



* Товарларнинг турлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан бериладиган чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган рухсатномада, шунингдек давлат солиқ хизмати органлари томонидан берилган тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган якка тадбиркорнинг рўйхатдан ўтказиш (рухсат бериш) тартиботлари варақасида кўрсатилади. Изоҳ. Агар якка тадбиркор фаолиятнинг асосий турига нисбатан ёрдамчи ҳисобланган фаолиятни амалга оширса, қатъий белгиланган солиқ фаолиятнинг бир тури учун тўланади. Ушбу Рўйхатга киритилган фаолият турлари юридик шахс шаклидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланишни тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 4 июндаги 197-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 30-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 22 октябрдаги 363-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 60-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланишни тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 4 июндаги 197-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида» 2002 йил 5 ноябрдаги 380-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 66-модда).

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектлари — фақат юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида» 2003 йил 11 мартдаги 129-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 23-модда).

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига 32-илованинг 8-банди.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-303-сон қарори)» 2006 йил 29 майдаги 98-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 38-модда) илованинг 3-банди.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) 3-илованинг 2-банди.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сон қарори)» 2007 йил 27 февралдаги 42-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 12-модда) илованинг 4-банди.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарори)» 2007 йил 27 апрелдаги 85-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 4-сон, 21-модда) илованинг 4-банди.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида» 2008 йил 24 мартдаги ПҚ-843-сон қарори)» 2008 йил 12 июндаги 128-сон қарорига илованинг 1-банди.

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон қарори)» 2009 йил 7 мартдаги 58-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 16-модда).

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарлари (хизматлар)нинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни тартибга солиш тўғрисида» 2009 йил 9 июлдаги 190-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 55-модда) илованинг 1-банди
 

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга