«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Конунлар » Тадбиркорлик субъектларини текширишни кискартириш тугрисидаги конунга киритилган узгартиришлар
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 80971
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 8-12-2012, 03:39
8-12-2012, 03:39

Тадбиркорлик субъектларини текширишни кискартириш тугрисидаги конунга киритилган узгартиришлар

Йўналиши: Конунлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
13.09.2011 й.
N ЎРҚ-295

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ
ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШЛАР
ҚИСҚАРТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ
БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ
ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 27 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 26 августда маъқулланган

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги
"Фермер хўжалиги тўғрисида"ги 602-I-сонли Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрдаги
"Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат
томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги 717-I-сонли Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдаги
"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари
тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги
"Хусусий корхона тўғрисида"ги 558-II-сонли Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси

 


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги 602-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 472-модда) 30-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Янги ташкил этилган фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
"Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек фермер хўжаликларининг бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди".

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги 717-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 8-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 598-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 9, 336-модда, N 12, 474-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 6-модданинг иккинчи қисмидаги "белгиланган намунадаги махсус гувоҳнома" деган сўзлар "текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳнома, шахсий гувоҳнома" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 9-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"назорат қилувчи органнинг мувофиқлаштирувчи режа асосида чиқарилган, текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби ва текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи";

3) 10-1-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан уч йилда бир марта амалга оширилади.
Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди";

4) 11-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни ўтказиш муддатлари ўттиз календарь кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда махсус ваколатли органнинг қарорига биноан бу муддат узайтирилиши мумкин, бунда ушбу қоида кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас.
Ушбу Қонуннинг 9 ва 12-моддаларида назарда тутилган текширишни ўтказиш учун асос бўладиган ҳужжатлар текширилаётган хўжалик юритувчи субъектга тилхат олинган ҳолда топширилган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги текширишни бекор қилиш учун асос бўлмайди. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси томонидан унинг ўзи ва текширилаётган хўжалик юритувчи субъект имзолайдиган далолатнома тузилади. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект мазкур далолатномани имзолашдан бош тортганда, далолатномага тегишли ёзув киритилади. Бу ҳолда далолатнома имзоланган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.
Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома) текширилаётган хўжалик юритувчи субъектга топширилган кун текширишни ўтказиш тугаган кун ҳисобланади. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект тешириш натижалари тўғрисидаги далолатномани (маълумотномани) олишдан бош тортганда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси бу ҳақда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) тегишли ёзув киритади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади. Бу ҳолда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) бир нусхаси хўжалик юритувчи субъектга почта орқали буюртма хат билан юборилади";

5) 16-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахсларидан текшириш тугаган куни текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) бир нусхасини олиш";

6) 17-модда учинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"текшириш натижаларини далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштириб, унинг бир нусхасини текшириш тугаган куни текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда қолдириш".

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 140-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда, N 9, 494-модда, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 472-модда; 2010 йил, N 9, 336-модда, N 12, 465-модда; 2011 йил, N 4, 104-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 39-модда:
биринчи қисмидаги "иккинчи - бешинчи" деган сўзлар "иккинчи - олтинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан уч йилда бир марта амалга оширилади.
Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди, ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно";

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
"Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди";

олтинчи - ўн иккинчи қисмлари тегишинча еттинчи - ўн учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

еттинчи қисмининг иккинчи жумласи "бунда ушбу қоида кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

ўн учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Текширишлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси текшириш тугаган куни текширилаётган тадбиркорлик фаолияти субъектида қолади";

2) 40-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг тадбиркорлик фаолияти субъектлари фаолиятини текширишга киришишига ушбу шахсларда назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган текширишларни ўтказиш режасидан кўчирма ёки шу орган қабул қилган режадан ташқари ёхуд муқобил текшириш ўтказиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси, шунингдек назорат қилувчи органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги, текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби ҳамда текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғининг кўчирма нусхаси, текширувчи мансабдор шахсларнинг текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномаси ва шахсий гувоҳномаси бўлганда йўл қўйилади".

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган "Хусусий корхона тўғрисида"ги 558-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 1-2, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси папаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда) 25-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Янги ташкил этилган хусусий корхоналар - кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
"Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган хусусий корхоналар - кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек хусусий корхоналар - кичик тадбиркорлик субъектларининг бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди".

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, N 12, 639-модда; 2009 йил, N 9, 330, 331-моддалар, N 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 474-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 89-модда биринчи қисмининг иккинчи жумласи "бунда ушбу қоида микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари - кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 90-модданинг:
биринчи қисмидаги "иккинчи ва учинчи" деган сўзлар "иккинчи, учинчи ва тўртинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Янги ташкил этилган микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали солиқ текширувларидан ўтказилмайди, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
"Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали солиқ текширувларидан ўтказилмайди";

3) 101-модда:
олтинчи қисмининг иккинчи жумласидаги "ва у жўнатилган кундан эътиборан уч кун ўтгач, солиқ тўловчига топширилган ҳисобланади" деган сўзлар "ва шу пайтдан эътиборан солиқ текшируви тугалланган ҳисобланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисми "ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 


Узбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

  


"Халқ сўзи”, 2011 йил 14 сентябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 37-сон, 374-модда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 9-сон, 248-модда
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.