«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Конунлар » Тадбиркорлик субъектларини руйхатга олиш
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 82865
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 10-12-2012, 03:38
10-12-2012, 03:38

Тадбиркорлик субъектларини руйхатга олиш

Йўналиши: Конунлар, Тадбиркорликни руйхатдан утказиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
28.03.2011 й.
N ПҚ-1513


ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ
РЎЙХАТИГА ОЛИШ ВА ҲИСОБГА ҚЎЙИШНИНГ
ХАБАРДОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


 

"Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастурига мувофиқ ва кичик корхоналарни ташкил этиш ҳамда уларни ва тадбиркорларни рўйхатга олиш тартиб-қоидаларини янада соддалаштириш, кичик бизнесни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида" 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сон қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов





Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2011 йил 28 мартдаги
ПҚ-1513-сон қарорига
ИЛОВА


Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига
олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш
тартиби тўғрисидаги низомга киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар



1. 11-банд "б" кичик бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги ёки мазкур юридик шахснинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат савдо реестридан олинган, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган, булар мавжуд бўлмаган тақдирда, муассис рўйхатдан ўтказилган давлат Ташқи ишлар вазирлигида, мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида легализация қилиниб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдиқланган кўчирма тақдим этилади. Хорижий муассис тўғрисидаги савдо реестридан кўчирмада ёки мазкур хорижий юридик шахснинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжатда хорижий юридик шахснинг номи, унинг жойлашган манзили, хорижий юридик шахс номидан имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши керак. Ушбу кўчирма берилган пайтдан бошлаб 1 йил муддат ичида ҳақиқий ҳисобланади. Жисмоний шахс - Ўзбекистон Республикаси норезиденти ўз паспортининг нусхасини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар давлат тилига таржима қилинган, белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши керак. Агар хорижий муассиснинг корхона (ташкилот) устав фондига улуши интеллектуал мулк бўлса, у ҳолда ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан тайёрланган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши керак".

2. 33-бандда:

а) биринчи хатбошидаги "7 иш куни" сўзлари "бир ой" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) тўртинчи хатбошидаги "матнининг" сўзидан кейин "ваколатли шахс томонидан имзоланган ва" сўзлари билан тўлдирилсин;

в) қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"қисм (улуш) ёки акция бошқа бировга ўтган тақдирда - мазкур қисм (улуш) ёки акциянинг бошқага ўтганини тасдиқлайдиган ҳужжат (шартнома, хат ва бошқалар)";
тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3. 36-банднинг биринчи хатбошидан "ёки юридик манзили" сўзлари чиқариб ташлансин.

4. Қуйидаги мазмундаги 38-1-банд билан тўлдирилсин:
"38-1. Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ўрнига тадбиркорлик субъектининг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликати берилганида битта энг кам иш ҳақи миқдорида тўлов ундирилади.
Бунда тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги йўқолган гувоҳноманинг бекор қилинганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида хабар чоп этиши, шунингдек рўйхатга олувчи органга чоп этилган хабарни ва дубликатни олиш учун белгиланган тўлов миқдори тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжатини тақдим этиши шарт.
Тўлов суммаси рўйхатга олувчи органнинг алоҳида шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига туширилади ҳамда дубликатни тайёрлаш ва бериш бўйича рўйхатга олувчи орган харажатларини қоплашга йўналтирилади. Ушбу маблағларнинг 31 декабрь ҳолатигача бўлган қолдиқлари:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоятлар адлия бошқармаларининг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамларидан - республика бюджети даромадига;
Инспекцияларнинг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамларидан - тегишли маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилади.
Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома рўйхатга олувчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим.
Дубликатни бериш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги керак".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 12-13-сон, 114-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 3-сон, 82-модда
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга