«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Конунлар » Конунларга киритилган узгартиришлар
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 81449
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 10-12-2012, 03:05
10-12-2012, 03:05

Конунларга киритилган узгартиришлар

Йўналиши: Конунлар

Икки қумита бирлашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чикариш ва ракобатни ривожлантириш давлат кумитасини ташкил этиш тугрисида"ги 4483-сонли Фармони 13 - ноябрд куни эълон килинди.

Фармонга мувофик Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошкариш давлат кумитаси хамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чикариш ва ракобатни ривожлантириш давлат кумитаси ташкил этилмокда.

Янги кумитанинг асосий вазифаси хусусийлаштириш жараёнини чукурлаштириш, хужалик субъектларнинг устав жамгармаларидаги давлатга тегишли активларни хамда акция пакетларини хусусий мулкка сотиш, давлат мулкининг хусусий мулк эгаларига сотилишида очиклик ва ошкораликни таъминловчи давлат тасарруфидан чикаришнинг янги шакл ва усулларини жорий этиш, инвесторлар томонидан кабул килинган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш буйича тизимли чора - тадбирларни ишлаб чикиш ва амалга оширишдан иборат.

Мехнат дафтарчаларини юритиш тартиби узгарди.
Ўзбекистон Республикаси Мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш вазирининг 2012-йил 21-августдаги буйругига асосан мехнат дафтарчаларини юритиш тартиби тугрисидаги Йурикномага узгартириш ва кушимчалар киритилди.

Жумладан, 2.5-бандда иш берувчи ходимнинг талабига биноан мехнат дафтарчасидан кучирма ёки нусхасини тасдикланган холда бериши таъкидланади. Бунга ходимнинг ёзма равишдаги илтимосномаси асос булади ва мехнат дафтарчаси эгасига кайтариб бериш шарти билан 5 кундан ортик булмаган муддатга берилади. Шунингдек, мехнат дафтарчасига охирги иш жойи ва лавозими хакида киритилган маълумотномаларнинг тасдиги сифатида ташкилот томонидан маълумотнома берилиши лозим.

Бу даврда мехнат дафтарчасига мазкур Йурикномада белгилангандан узгача тартибда кушимча ёзувлар киритиш, уни узгартириш, гаровга бериш ёки йук килиш катъиян ман этилади ва барча жавобгарлик ходимнинг зиммасига юклатилади.

Эндиликда 2.14-бандга киритилган узгартириш буйича талабалар, укувчилар, катта илмий ходим - изланувчилар ва тиббиёт ординаторлари томонидан олий хамда урта махсус укув юртларининг кундузги булимларида укиган вактлари тугрисидаги ёзув киритилади.

Шунингдек, "Тартиб"нинг 2.15-бандига хам кушимча киритилди ва 3.5-банди бекор килинди.


Ягона солик тулови буйича имтиёз 2017-йилгача узайтирилди .
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012-йил 10-майдаги "2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат курсатиш сохасини ривожлантиришни дастури тугрисида"ги 1754-сонли карорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006-йил 17-апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси 2006-2010 йилларда хизмат курсатиш ва сервис сохасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги 325-сонли карорининг 5-иловасида курсатилган руйхат буйича хизмат курсатаётган микрофирма ва кичик корхоналар учун фойда солиги хамда ягона солик тулови буйича имтиёзларнинг амал килиш муддати 2017-йилнинг 1-январигача узайтирилди.
Бу руйхатга лизинг, аудиторлик, микрокредитлаш, бухгалтерия хисоби хамда солик маслахати хизматлари курсатувчи ташкилотлар хамда сугурта бозорининг сохавий хизмат курсатувчи иштирокчилари киритилган.
Шунингдек, маиший сохада, яъни чарм махсулотлари, пойафзаллар, соатлар, электр буюмлар, телерадиожихозлар ва компютер техналогияларини таъмирлаш буйича фаолият курсатувчилар хам мазкур руйхатга киритилган.
Бундан ташкари, ветеринария, таълим ва компютер саводхонлиги, болаларни согломлаштириш, спортга жалб этиш, ногиронлар ва болаларга ижтимоий хизмат курсатувчи муассасалар хамда сихатгохлар хам ушбк иловада кайд этилган.
Риэлторлик хизмати хамда АРМлар хам юкоридаги имтиёздан фойдаланишлари мумкин.
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.